ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2023 й. 500-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 сентябрдаги

500-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини

ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш

инспекцияси ходимларининг меҳнатига ҳақ

тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг таркибига кирувчи бюджет ташкилотлари (кейинги ўринларда - Инспекция) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан Инспекция ходимларига:

ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;

лавозим маоши;

40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти;

узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига устама;

йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;

йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;

бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан моддий ёрдам;

б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда -Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Инспекция ходимларига:

байрам кунлари учун мукофотлар;

хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганлиги учун лавозим маошларига устамалар;

соғлиғини тиклаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида моддий ёрдам;

йилига бир марта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун моддий ёрдам.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИНИНГ

УЗОҚ МУДДАТ УЗЛУКСИЗ ХИЗМАТИ УЧУН

УСТАМА ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРИ

           

3. Инспекция ходимларининг узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақ тўлаш миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

          

Меҳнат стажи

Фоиз миқдорида

(рағбатлантириш коэффициенти

ҳисобга олинган ҳолда)

     

2 йилдан 5 йилгача


10 фоиз

5 йилдан 10 йилгача


20 фоиз

10 йилдан 15 йилгача


30 фоиз

15 йилдан 20 йилгача


40 фоиз

20 йилдан 25 йилгача


50 фоиз

25 йилдан ортиқ


60 фоиз

        

Узоқ муддат узлуксиз хизмати учун тўланадиган устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Инспекция раҳбари томонидан тасдиқланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ

     

4. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил ва Наврўз байрами учун ходимлар лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.


5. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор ходимларга лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Устаманинг аниқ миқдори:

Инспекция бошлиғига - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан;

Инспекция ходимларига - Инспекция бошлиғи томонидан белгиланади.


6. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл-транспорт харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимнинг овқатланиш харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади.


7. Зарур ҳолларда (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) икки ойлик лавозим маоши миқдорида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда моддий ёрдам пули берилади.


8. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.



4-БОБ. ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

         

9. Қуйидагилар Инспекция ходимларини рағбатлантиришни молиялаштириш манбаи ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Жамғарма маблағлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Ходимларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси ҳамда бюджетдан ташқари жамғарма бўйича харажатлар сметаси асосида белгиланади.

Инспекция Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни келгуси йилда рағбатлантириш бўйича харажатларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

          

11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

            

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 сентябрь














































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск