ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги Экспертлар кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2023 й. 500-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 сентябрдаги

500-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини

ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш

инспекцияси ҳузуридаги Экспертлар

кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг (кейинги ўринларда - Экспертлар кенгаши) асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Экспертлар кенгаши ўта муҳим гидротехника иншоотларидан бехатар фойдаланиш ва уларнинг ишончли ишлаши бўйича масалаларни кўриб чиқиб, улардан фойдаланиш тартибини белгилайдиган коллегиал орган ҳисобланади.

Экспертлар кенгаши Ўзбекистон Республикасининг "Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида" 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сон Қонунига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ фаолият юритади.


3. Экспертлар кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.



2-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

       

4. Қуйидагилар Экспертлар кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

гидротехника иншоотлари хавфсизлиги бўйича идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш;

гидротехника иншоотлари хавфсизлиги ва ишончли ишлаши бўйича устувор масалаларни кўриб чиқиш;

гидротехника иншоотларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;

гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларациясининг экспертиза натижаларини кўриб чиқиб, тегишли хулосаларни қабул қилиш.


5. Экспертлар кенгаши:

а) ўта муҳим сув хўжалиги объектлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ҳамда хулосаларни инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ўта муҳим сув хўжалиги объектлари рўйхатини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;

б) қуйидагиларни:

гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларацияларининг экспертиза хулосаларини;

гидротехника иншоотлари диагностикаси ва хавфсизлик декларацияларининг экспертизаси билан боғлиқ меҳнат сарфлари нормаларини;

гидротехника иншоотларининг барқарор ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник талабларни;

гидротехника иншоотларининг барқарор ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастур ва чора-тадбирларни;

гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларациялари ва уларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни экспертиза қиладиган экспертлар таркибини ҳар уч йилда бир марта;

экспертлар таркибини танлаш бўйича тартибни тасдиқлайди.



3-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

     

6. Экспертлар кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича хулосалар, тавсиялар, таклифлар бериш ва қарорлар қабул қилиш;

тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан Экспертлар кенгаши ваколати доирасидаги масалаларни ҳал қилишга оид маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини, хавфсиз ишлашини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан қабул қилинган қарорлар, буйруқлар, тасдиқланган иш режалар, кўрсатмалар ва бошқа маълумотларни олиш, зарур ҳолларда, масалага алоқадор тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан мутахассисларни Экспертлар кенгаши ишига жалб қилиш;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилган тақдирда, гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш бўйича таклифлар киритиш;

сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ёки дарё ўзанлари ҳамда уларга туташ иншоотларнинг қуйи ва юқори ҳудудларида хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар фаолиятини, агар мазкур фаолият гидротехника иншоотлари хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлганда, белгиланган тартибда тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисида таклифлар киритиш.


7. Экспертлар кенгаши аъзоларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

кенгаш йиғилишларида иштирок этиш;

хизмат сафарида ва бетоб бўлганда ёки бошқа муайян сабабларга кўра кенгаш йиғилишида иштирок этиш имкони бўлмаганда, кенгаш раиси билан ёзма равишда келишилган ҳолда ўзининг ўрнига ваколатли вакили иштирокини таъминлаш;

кенгаш йиғилишларида фаол иштирок этиш, кун тартибидаги масалалар, шунингдек, йиғилиш қарори лойиҳалари бўйича ўз таклифини бериш ҳамда қарор лойиҳаларини белгиланган тартибда келишиш.



4-БОБ. ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

        

8. Экспертлар кенгаши мазкур Низомга иловада келтирилган таркибда ташкил этилади.


9. "Сувхўжаликназорат" инспекцияси бошлиғи Экспертлар кенгаши раиси (кейинги ўринларда - кенгаш раиси) ҳисобланади.


10. Экспертлар кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа ваколатли вазирликлар ва идораларнинг раҳбариятидан иборат бўлади.


11. Экспертлар кенгаши фаолияти унинг котиби томонидан ташкил этилади. Экспертлар кенгаши котиби кенгаш аъзоси ҳисобланмайди.


12. Экспертлар кенгаши котиби:

Экспертлар кенгаши иш режалари бўйича таклифларни олади, таҳлил қилади ва иш режалари лойиҳаларини тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил этади;

Экспертлар кенгаши йиғилишининг материаллари ва бошқа зарур ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида тайёрланишини ҳамда кенгаш раиси билан келишилишини таъминлайди;

Экспертлар кенгаши йиғилишини ташкил этади, кенгаш аъзоларини йиғилишдан камида уч кун олдин йиғилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади, тегишли материалларни кўриб чиқиш учун етказади;

Экспертлар кенгаши йиғилиши якуни бўйича қабул қилинган қарорлар асосида кенгаш баённомаси лойиҳасини тайёрлайди, кенгаш аъзолари билан келишади ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ҳамда кенгаш аъзоларига ва тегишли ижрочиларга етказилишини таъминлайди;

Экспертлар кенгаши йиғилишининг баённомалари ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда кенгаш раисига мунтазам равишда маълумотлар тақдим қилиб боради.


13. Экспертлар кенгаши йиғилиши кенгаш раиси ва унинг ўринбосари раҳбарлигида ҳамда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ўтказилади.

Экспертлар кенгашининг ҳар бир аъзоси умумий қарордан норози бўлган тақдирда, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга ва бу баённомада қайд этилади.

Баённомада ҳар бир масала бўйича овоз бериш натижалари кўрсатилади. Қўшимча таклиф этилган маслаҳатчилар, мутахассислар ва экспертлар овоз беришда иштирок этмайди.


14. Экспертлар кенгаши йиғилишлари унинг иш режасига мувофиқ, шунингдек, заруратга қараб ўтказилади.


15. Экспертлар кенгаши йиғилишларида муайян сабабларга кўра унинг айрим аъзолари иштирок этмаган тақдирда, кенгаш раиси билан ёзма равишда келишилган ҳолда уларнинг ваколатли вакиллари қатнашади.


16. Экспертлар кенгаши баённомаси кенгаш котиби ва йиғилишда иштирок этган кенгаш аъзолари томонидан имзоланади ҳамда кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва кучга киради.


17. Экспертлар кенгашининг ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича қабул қилган қарорлари тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

          

18. Экспертлар кенгаши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

         

         




Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини

ва сувдан фойдаланишни назорат

қилиш инспекцияси ҳузуридаги

Экспертлар кенгаши

ТАРКИБИ

           

З. Ирисбоев

-

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи в.в.б., Экспертлар кенгаши раиси


А.С. Назаров

-

сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари


М.Я. Мухитдинов

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари


М.Ж. Ғаниев

-

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари


Б.Т. Амирсаидов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Ж.С. Казбеков

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари


О.А. Холхўжаев

-

"Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи


М.Я. Махрамов

-

"Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи


Ф.С. Агзамов

-

Гидрометеорология хизмати маркази ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори в.в.б.


А.Б. Уразкелдиев

-

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори в.б.


Р.А. Паратов

-

"Гидролойиҳа" АЖ бош директори в.б.


М.Ф. Наджимов

-

"Ўзсувлойиҳа" АЖ бош директори


Ш.З. Қучқаров

-

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг "Гидротехника иншоотларини диагностикаси маркази" ДУК бошлиғи


Ш.А. Исмаилов

-

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бўлими бошлиғи, Экспертлар кенгаши котиби

           

Изоҳ. Экспертлар кенгаши аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда, кенгаш таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади.

               

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 сентябрь













































































Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск