ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

"Яшил энергия" сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2023 й. 515-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 сентябрдаги

515-сон қарорига

ИЛОВА



"Яшил энергия" сертификатларини бериш

ва муомалага киритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Низом "яшил энергия" сертификатларини ҳисобга олиш, муомалага киритиш ва савдосини ташкил этиш ҳамда мониторингини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза - муайян даврда электр энергияси ишлаб чиқарилганлиги ва электр тармоғига узатилганлигини тасдиқловчи "яшил энергия" сертификатларини бериш учун эмитентга генерация объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;


генерация объекти - қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи;


иштирокчи - платформа реестрида савдо ҳисоб қайдномаларига эга бўлган, сертификатлар билан савдо қиладиган ва улардан фойдаланадиган эмитент бўлмаган маҳаллий ёки хорижий юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


марказ - "яшил" иқтисодиётни илгари суриш ва "яшил" ривожланиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро донор ташкилотларнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда тегишли шартномаларни имзолаши ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида давлат муассасаси шаклида ташкил этиладиган "Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси;


оператор - эмитентни қўллаб-қувватловчи ва платформа фаолиятини таъминловчи халқаро ташкилот (Evident/ I-REC Services BV);


регистрант (генератор) - генерация объектларига эгалик қилувчи субъект;


сертификатлар реестри - "яшил энергия" сертификатларининг тўлиқ ҳаётий даври ва улардан фойдаланиш ёзувларини сақловчи платформадаги маълумотлар базаси;


сертификатларни чиқариш - платформада ҳисоб қайдномасида бир ёки бир нечта "яшил энергия" сертификатлари қайд этилганлиги тўғрисидаги далолатнома;


қайта тикланувчи энергия манбалари - қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари;


ҳисоб қайдномаси (аккаунт) - "яшил энергия" сертификатларини рўйхатга олишда иштирокчи рўйхатга олинганда унга платформада очиладиган махсус аккаунт;


эмитент - "яшил энергия" сертификатлари тизимини юритиш, шу жумладан, "яшил энергия" сертификатларини чиқариш, уларнинг савдосини ташкил этиш ва мониторингини юритиш бўйича масъул орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;


электр энергиясининг қолдиқ ҳажми - талаб қилинмаган ёки муайян санага қадар сақланган ва ҳисоб-китоб қилинган миллий энергия баланси;


"яшил энергия" сертификати (кейинги ўринларда - сертификат) -платформа реестрига киритилган генерация объекти томонидан тегишли ҳажмда ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тармоғига узатилган электр энергиясини тасдиқловчи ёзув;


"яшил энергия" сертификатлари ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда - платформа) - Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти (I-REC) стандартлари асосида ишлаб чиқилган "яшил энергия" сертификатларини ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ва мониторингини юритиш, шунингдек, "яшил энергия" сертификатлари тизимининг барча иштирокчилари учун хизматлар кўрсатиш имкониятига эга электрон тизим;


I-REC - Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти.


3. Сертификатларни ҳисобга олиш, савдосини ташкил қилиш ҳамда мониторингини юритиш ишлари эмитент номидан марказ томонидан амалга оширилади.

Марказ "яшил" иқтисодиётни илгари суриш ва "яшил" ривожланиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартириш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда "яшил энергия" сертификатлари муомаласини таъминлаш чораларини кўради ҳамда мувофиқлаштириб боради.


4. "Яшил энергия" сертификатларини ҳисобга олиш, савдосини ташкил этиш ва мониторингини юритиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Муайян давр давомида қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган тегишли миқдордаги МВт/соат электр энергияси учун сертификатлар фақат бир марта берилади.


6. Сертификатнинг амал қилиш муддати чегараланмаган. Фойдаланилган сертификатлар иштирокчи томонидан платформа орқали ҳисобдан чиқарилади.


7. Сертификатлар иштирокчиларнинг ҳисоб қайдномаларида сақланади. Айнан бир сертификатга фақат битта генерация объекти ёки иштирокчи эга бўлиши мумкин.


8. Қайта тикланувчи энергия манбаларида ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилмаган электр энергияси миқдори учун сертификатлар берилмайди.


9. Иштирокчилар ўз эҳтиёжидан ортиқ сертификатларга эга бўлган тақдирда, уларни бошқа иштирокчиларга платформа орқали ўтказишлари мумкин.


10. Сертификатдан фақат бир марта фойдаланиш мумкин, сертификат фойдаланилганда ёки ҳисобдан чиқарилганида, иштирокчилар ўртасида ўтказилмайди.



2-БОБ. ГЕНЕРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИ

ВА ИШТИРОКЧИЛАРНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ТАРТИБИ

         

11. Регистрант ва эмитент ўртасида сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисида шартнома тузилади.

Регистрант платформада рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни I-REC бош офисига эмитент орқали юбориш тўғрисида мурожаат юборади:

Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартноманинг нусхаси;

охирги 12 ойлик бухгалтерия баланси ва ташқи аудит хулосаси (аудит қилинган бўлса);

CSD01 шаклидаги тўлдирилган ва имзоланган cўровнома (корхонанинг умумий, раҳбарият ва акциядорлар тўғрисидаги ҳамда алоқа маълумотлари);

Эмитент регистрантнинг аккаунтини платформада очиш мақсадида юқоридаги ҳужжатларни беш иш куни давомида I-REC бош офисига юборади.


12. I-REC томонидан қабул қилинган санадан сўнг бир ой давомида регистрантнинг электрон почтасига платформага кириш учун регистрант аккаунти бўйича маълумотлар юборилади.


13. Генерация объектларини рўйхатга олиш мақсадида регистрант томонидан эмитентга платформа орқали белгиланган шаклдаги электрон ариза юборилади.


14. Рўйхатга олиш учун берилган аризада қуйидагилар акс эттирилади:

СSD02 электрон аризаси тўлдирилган ва имзоланган ҳолда (генерация объектининг тури ва жойлашуви, унинг номинал қуввати, уланган тармоғи);

генерация объектининг фотосурати (максимал даражада қамраб олувчи расми);

бир чизиқли электр схемаси;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан бериладиган генерация объектларида электр энергияси қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


15. Генерация объектини рўйхатга олиш учун регистрант томонидан эмитентга қуйидаги миқдордаги бир марталик йиғим амалга оширилаётган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий валюта курси бўйича миллий валютада ундирилади:

қуввати 3 МВтгача бўлган генерация объектлари учун - 500 Евро миқдорида;

қуввати 3 МВтдан катта бўлган генерация объектлари учун - 1 000 Евро миқдорида.


16. Рўйхатдан ўтувчининг аризаси йиғим ундирилгандан сўнг эмитент томонидан беш иш куни ичида кўриб чиқилади, рўйхатдан ўтказилади ва генерация объекти платформага киритилади.


17. Аризани кўриб чиқиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги аниқланганда;

мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган талабларга зид бўлганда;

бошқа қайта тикланувчи энергияни сертификатлаш тизимларида рўйхатдан ўтган тақдирда.

Мазкур бандда кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейин ариза қайта киритилиши мумкин.


18. Генерация объектининг платформага киритилганлиги ушбу объект рўйхатдан ўтган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.


19. Генерация объекти платформада бўлиш муддати беш йилни ташкил этади, ушбу муддат тугагандан сўнг генерация объектни қайта рўйхатга олиш талаб этилади.

Сертификатларни беришнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида генерация объектининг платформада бўлиш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш бўйича мурожаат қилиниши мумкин.


20. Сертификатларни чиқариш учун регистрант томонидан платформа орқали эмитентга ариза берилади ва қуйидаги маълумотлар киритилади:

CSD04 шаклдаги тўлдирилган ва имзоланган cўровнома (генерация объекти ёки объектлари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори, иштирокчи номи);

корхонанинг умумий фаолияти тўғрисида маълумотлар;

электр энергияси ишлаб чиқариш давомийлиги ва унинг ҳажми (кВт.с);

генерация объектларида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳолати "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан тасдиқланган ҳужжат;

сертификат чиқариш учун мўлжалланган регистрантнинг иштирокчи аккаунти маълумотлари.


21. Иштирокчилар платформадан фойдаланиш ва у орқали сертификатлар савдоси бўйича хизматлардан фойдаланиш учун оператор билан шартнома тузади ҳамда ўзининг ҳисоб қайдномаларини очади.



3-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАРНИ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

      

22. Сертификатларни чиқариш тўғрисидаги расмий сўров регистрант томонидан платформа орқали эмитентга юборилади.


23. Ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳисоблаш нуқтаси уни электр тармоғига узатиш жойида бўлади.


24. Текшириш натижаларига кўра ишлаб чиқарилгани ва ягона электр энергетика тармоғига узатилгани тасдиқланган "яшил электр" энергияси ҳажмига мос равишда эмитент томонидан платформа орқали ҳар 1 МВт. соат электр энергияси учун 1 та ноёб идентификация рақамли сертификат чиқарилади.


25. Ҳисобга олинмасдан қолган ҳар қандай ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажмини кейинги ишлаб чиқариш даврига ўтказиш мумкин. Бунда ҳисобга олиш даври I-REC томонидан белгиланган талабларга мос келиши лозим.


26. Сертификатлар берилиши мумкин бўлган давр I-REC талабларига асосан белгиланади.


27. Сертификатни ўчириб ёки ўзгартириб бўлмайди, хатоликни тузатиш ҳолатлари бундан мустасно. Агар сертификат хатолик билан берилган бўлса, оператор томонидан бекор қилинади.


28. Агар оператор сертификатнинг келиб чиқиши регистрант ва эмитент ўртасида "Сертификат чиқаришнинг стандарт шартлари тўғрисидаги шартнома" шартлари бузилганлигидан хабар топса, вазият аниқланган пайтдан бошлаб сертификатларни бериш ёки ундан фойдаланишни тўхтатади.


29. Хатолик тасдиқланган тақдирда, оператор сертификат тафсилотларига ўзгартириш киритади.

Сертификат фойдаланилганидан сўнг унга тузатишлар киритиб бўлмайди.



4-БОБ. СЕРТИФИКАТЛАР САВДОСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ

         

30. Сертификатлардан иштирокчи томонидан унинг ҳисоб қайдномаси орқали фойдаланилади. Сертификатлар ҳисоб қайдномасидан чиқарилиши ва ундан қайтиб фойдаланиб бўлмайдиган қилиб ҳисоб қайдномасига жойлаштирилиши керак.


31. Агар регистрант ўзида ишлаб чиқарилган ва электр тармоғига узатилган электр энергияси учун берилган сертификатдан ўзи фойдаланишни хоҳласа, ушбу сертификатни узи учун очилган қайтиб фойдаланиб бўлмайдиган ҳисоб қайдномасига ўтказиши мумкин.


32. Фойдаланилган сертификатларни ҳисобдан чиқаришини мониторинг қилиб бориш учун генерация объекти ва иштирокчилар томонидан платформа орқали фойдаланилган сертификатлар ва электр энергиясининг қолган ҳажми тўғрисида махсус ҳисобот юритилади ва ҳар чорак якуни билан эмитентга ахборот берилади.


33. Электр энергиясининг қолдиқ ҳажмининг расмий ҳисоб-китоблари бўлмаган тақдирда, сертификатларни икки марта ҳисоблашнинг олдини олиш мақсадида оператор мавжуд бўлган маълумотларга асосланиб, электр энергиясининг қолдиқ ҳажмини баҳолайди.


34. "Яшил энергия" сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади:

Савдо сессиясида сотиладиган бир "яшил энергия" сертификатининг лоти 1000 кВт/соат миқдорида белгиланади. Сертификатлар бўйича тузилган битимларга мувофиқ мижозларнинг ўзаро мажбуриятлари биржанинг Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан ҳисобга олинади ва мониторинг амалга оширилади.

Хорижий талабгорлар учун сертификатлар бўйича биржа савдоларида иштирок этишда "бир электрон ариза" тамойили асосида рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий қилинади.

Сертификатлар бўйича биржа савдолари ҳамда ҳисоб-китоб-клиринг операциялари тўғрисидаги маълумотлар эмитентга онлайн равишда шахсий кабинет орқали тақдим этиб борилади.


35. "Яшил энергия" сертификатлари бўйича савдоларга хорижий талабгорларни кенг жалб қилиш мақсадида биржа савдоларида яратилган имкониятлар ва биржа механизмларининг қулайликлари тўғрисидаги биржанинг чет давлатларда савдо майдончалари орқали тушунтириш ишлари олиб борилади.



5-БОБ. РЕЕСТРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

        

36. Реестр марказлаштирилган ҳолда Интернет тармоғи орқали кузатиш мумкин бўлган иштирокчиларнинг ҳисоб қайдномалари реестри ҳамда генерация объектлари реестридан иборат.


37. Реестрда генерация объектининг қуйидаги хусусиятлари кўрсатилади:

ишлаб чиқарилган ҳажми (ўтган йилги кўрсаткич, млн.кВт/соатда);

сертификатлар берилганлиги;

ишлаб чиқариш қуввати (йиллик қувват, МВт.);

ишлаб чиқариш режаси.


38. Ҳисоб қайдномалари ва ҳисоботларнинг реестрдаги маълумотларини яратиш ва янгилаш, сертификатларни чиқариш учун сўровларни платформага жойлаштириш, шунингдек, генерация объектларини қўшиш ва сертификатларни бериш эмитент томонидан амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


39. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

        

         




Низомга

ИЛОВА



"Яшил энергия" сертификатларини ҳисобга олиш,

савдосини ташкил этиш ва мониторингини юритиш

СХЕМАСИ

            

    

Босқичлар

    


     

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

     


     

Бажариш

муддатлари

     








1-босқич


Эмитент

қтисодиёт ва молия вазирлиги)


     

1. I-REC билан тегишли шартнома имзолайди.


2. I-REC аккредитациясидан ўтади.

        


Аккредитациядан

ўтиш муддат-

ларида











2-босқич


Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант)


        

Рўйхатдан ўтиш учун эмитент билан шартнома тузади ва платформада регистрант аккаунтини очиш учун эмитентга ариза юборади.

         


Заруратга кўра











3-босқич


Эмитент


      

1. Рўйхатдан ўтувчининг аризасини кўриб чиқади.


2. I-RECга регистрантни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни юборади.

        


5 иш куни

ичида











4-босқич


I-REC


        

1. Рўйхатдан ўтувчининг аризасини кўриб чиқади.


2. Регистрантнинг электрон почтасига платформага кириш учун регистрант аккаунти, регистрантнинг иштирокчи аккаунти бўйича маълумотлар юборади.

        


Бир ой

ичида











5-босқич


Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант)


         

Платформа орқали эмитентга генерация объектларини рўйхатга олиш бўйича ариза юборади.

       


Заруратга кўра











6-босқич


Эмитент


Генерация объектини платформага киритади.


  

5 иш куни

ичида

      











7-босқич


Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант)


   

1. Биржада тузилган шартнома асосида Эмитентга генерация объектида ишлаб чиқарилган электр энергиясига мос сертификат чиқаришга талабнома юборади.


2. Шартномага мувофиқ Эмитентга йиғимни тўлайди.

       


Заруратга кўра











8-босқич


Эмитент


    

Регистрант сўровига асосан сертификатларни тегишли аккаунтга чиқариб беради.

       


5 иш куни

ичида











9-босқич


Рўйхатдан ўтувчи

(регистрант


        

"Яшил энергия" сертификатини биржа савдоларига стандарт лотлар асосида сотувга қўяди.

         


Заруратга кўра











10-босқич


Иштирокчи


     

1. I-REC ҳисоб қайдномасини очади.


2. Рўйхатдан ўтувчидан сертификатни ўзи ёки мижози номидан сотиб олади.

       


Заруратга кўра











11-босқич


Иштирокчи


          

Сертификатларни биржада тузилган шартнома асосида ўзининг ёки мижознинг номига ҳисобдан чиқаради.

         


5 иш куни

ичида

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь











































































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск