ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш Концепцияси (ЎзР Президентининг 28.09.2023 й. ПФ-166-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 сентябрдаги

ПФ-166-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2023-2030 йилларга мўлжалланган электр

энергиясининг улгуржи ва чакана бозори

механизмларига босқичма-босқич ўтиш

КОНЦЕПЦИЯСИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

     

1. Сўнгги 6 йилда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолиси томонидан электр энергиясига бўлган талаб 1,6 баробар ошиб, 83 млрд кВт/соатга етди.

Таҳлилларга кўра, 2030 йилга қадар иқтисодиётнинг барча тармоқлари жадал ривожланишини инобатга олган ҳолда электр энергиясига талаб қўшимча 40 млрд кВт/соатга ошиши мумкин.

Энергетика соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш ҳамда ижтимоий соҳа ва аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида ўсиб бораётган электр энергиясига бўлган талабни қондириш ва шу билан бир қаторда электр энергетика соҳасида рақобат муҳитини яратиш мақсадида 2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) ишлаб чиқилган.


2. Концепциянинг асосий мақсади шаффоф ва рақобатли электр энергияси бозорини яратиш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг мувозанатини таъминлаш, хусусий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш ҳамда электр энергиясининг адолатли нарх ва тарифларда сотилишини таъминлашдан иборат.

Концепция электр энергияси улгуржи ва чакана бозори механизмларига ўтишнинг асосий босқичларини ва уларда кўзда тутилган муҳим шартларни ўз ичига олиб, комплекс чора-тадбирларни ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


3. Концепцияда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда - Регулятор) - қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида фаолият юритувчи ва энергетика бозорини тартибга солувчи ҳамда барча бозор иштирокчиларига лицензия берувчи орган;


бозор оператори - электр энергиясининг улгуржи бозори савдоларини ташкил этадиган ва Концепцияда белгиланган бошқа вазифаларни бажарадиган корхона;


ваколатли истеъмолчи - Регулятор томонидан белгиланган шартлар асосида улгуржи бозорда электр энергиясини эркин нархларда исталган сотувчидан харид қилиш ҳуқуқи берилган ҳар қандай истеъмолчи;


хусусий электр станцияси - электр энергиясини узоқ муддатли кафолатланган сотиб олиш тўғрисидаги битимни имзоламаган хусусий электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона;


тартибга солинадиган истеъмолчи - тартибга солинадиган тарифлар асосида электр энергияси билан таъминланадиган ҳар қандай истеъмолчи, ваколатли истеъмолчи бундан мустасно;


таъминотчилар - хусусий чакана савдо компаниялари, электр энергиясини истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланадиган корхоналар;


тақсимлаш тизими оператори - электр энергиясининг тақсимлаш тизимини (тақсимловчи электр тармоқлари) эксплуатация қилиш, унга хизмат кўрсатиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган электр энергетика корхонаси;


трейдер - ишлаб чиқарилган электр энергиясини улгуржи бозорда харид қилувчи хусусий корхона;


узатиш тизими оператори - электр энергиясини узатиш тизимини (магистраль электр тармоқларини) эксплуатация қилиш, унга хизмат кўрсатиш, ривожлантириш, тизимнинг қўшни энергия тизимлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳамда электр энергиясини таъминлаш барқарорлиги учун масъул бўлган электр энергетика корхонаси;


"Энергосавдо" корхонаси - "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖнинг электр энергиясини якуний истеъмолчиларга сотиш функциясини бажарувчи давлат чакана савдо корхонаси;


"Ўзэнергосотиш" АЖ - ишлаб чиқарилган барча электр энергиясини ягона харид қилувчи, кейинчалик кафолатланган харид қилувчи сифатида фаолият юритувчи электр энергетика корхонаси.



II. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА

ЎТКАЗИЛГАН ДАСТЛАБКИ ИСЛОҲОТЛАР

ВА ҲОЗИРГИ КУНДАГИ ҲОЛАТ

             

         

Электр энергетикаси корхоналарининг амалдаги тузилмаси ва вазифалари


4. Сўнгги йилларда халқаро молия институтлари экспертлари билан ҳамкорликда ислоҳотларнинг дастлабки фаол фазаси амалга оширилган, шу жумладан Энергетика вазирлиги ташкил этилган ҳамда вертикал интеграллашган "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти функционал тамойилига кўра, тегишли фаолият турлари билан бевосита шуғулланадиган корхоналарга ажратилган:


"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "ИЭС" АЖ) - иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқарувчи ва "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзбекгидроэнерго" АЖ) - сув-энергетика ресурсларини ягона бошқарув тизимини шакллантирувчи ва гидроэнергетика объектларини марказлашган технологик бошқарувчи ташкилотлар;


"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзбекистон МЭТ" АЖ) - узатиш тизими оператори ва ягона харид қилувчи функциясини ўзида мужассам этган ташкилот;


"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "ҲЭТ" АЖ) - тақсимлаш тизими оператори ва электр энергиясини истеъмолчиларга сотиш функциясини бажарувчи ташкилот.


5. Электр энергетика тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ушбу соҳага хусусий инвестициялар жалб қилина бошлади.

Жумладан, 2019-2023 йиллар мобайнида умумий қиймати 25,2 млрд долларлик, қуввати 24 ГВтга тенг бўлган 44 та электр станциясини қуриш бўйича инвесторлар билан келишувларга эришилди.

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ ишлаб чиқарувчи корхоналардан (14 та иссиқлик электр станциялари, 46 та гидроэлектр станциялари, 9 та микро гидроэлектр станциялари, 3 та иссиқлик электр марказлари ва 2 та қуёш электр станциялари) электр энергиясини марказлашган тарзда харид қилмоқда ва "ҲЭТ" АЖга белгиланган тарифларда сотмоқда.

"ҲЭТ" АЖ томонидан республика бўйлаб электр энергиясини барча тоифадаги истеъмолчиларга сотиш давлат томонидан тартибга солинадиган тарифлар асосида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, республиканинг қайта тикланувчи энергия манбалари потенциалидан фойдаланган ҳолда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш доирасида инвестициялар жалб қилиниши соҳа ривожланиши учун таянч бўлди.

Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) жорий қилиниб, ишлаб чиқарилган электр энергияси истеъмолини реал вақт режимида назорат қилиш имкони яратилиб, жараён тўлиқ рақамлаштирилди.

Умумий узунлиги 1165 кмдан ортиқ бўлган узатиш электр тармоқлари ҳамда 29 540 кмдан ортиқ бўлган тақсимлаш электр тармоқлари, шунингдек 10 690 та паст кучланишли трансформаторлар барпо этилди.

Соҳада амалга оширилган дастлабки ислоҳотлар натижасида йилига қўшимча 15 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарила бошлади ҳамда ишлаб чиқарилган электр энергиясини узатиш ва етказиб беришда техник йўқотишлар 15,3 фоиздан 13,2 фоизгача камайди.


6. Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунлари билан бир қаторда электр энергетика соҳасини эркинлаштириш, соҳада давлат ролини камайтириш, электр энергияси бозори фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда:

электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, харид қилиш ва сотиш билан шуғулланадиган ҳар бир субъектнинг ҳолатини, функцияларини ва мажбуриятларини ҳамда электр энергияси бозорини шакллантириш сиёсатини тартибга солувчи ва сиёсат юритувчи давлат органларининг ҳолати ва функцияларини белгилашни назарда тутувчи янги таҳрирдаги "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонун;

барча турдаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнини тартибга солувчи, турли хилдаги ваколат ва мақомга эга бўлган бир қатор идоравий ҳужжатлар ўрнига ягона техник регламентни белгилашни назарда тутувчи Магистраль электр тармоқларидан ҳамда Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари (Transmission and Distribution Grid Codes).

Республикада тегишли қонунчилик базаси яратилиши натижасида электр энергиясини келишилган нархлар асосида сотиб олиш бўйича узоқ муддатли битимлар тузиш орқали давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосидаги электр станциялари қурилиши учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда.


7. Шу билан бирга, 2030 йилга қадар электр энергетика соҳасида ҳал этилиши зарур бўлган қуйидаги асосий масалалар мавжуд:

электр энергиясига ўсиб бораётган талабни қондириш билан боғлиқ йиллик капитал харажатларни қоплаш учун инвестицияларга бўлган зарурий эҳтиёж;

давлат ва хусусий электр станциялари ўртасида рақобат муҳити шаклланмаганлиги туфайли уларнинг таннархни туширишдан манфаатдор эмаслиги;

ишлаб чиқариш қувватларининг етарли даражадаги захирага эга эмаслиги сабабли истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлай олмаслик хавфи;

электр энергетика соҳасида норматив-ҳуқуқий базанинг такомиллашмаганлиги ҳамда электр энергияси бозорининг фаолиятига доир ҳуқуқий асосларнинг етишмаслиги.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида келгуси 7 йилда иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш, йирик мис, кимё-полимер ва машинасозлик кластерларини ташкил этиш ҳамда хом ашёни чуқур қайта ишлаш тармоқлари ҳажмини 2,5 баробарга кўпайтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжи учун етказиб бериладиган электр энергияси миқдорини 120 миллиард кВтга етказиш ва ушбу кўрсаткичнинг 40 фоизи миқдори қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун соҳага қўшимча 52,3 млрд АҚШ доллари миқдорида, жумладан, узатиш ва тақсимлаш электр тармоқларини ривожлантиришга 3,7 млрд АҚШ доллари, подстанция ва трансформаторлар учун 5,3 млрд АҚШ доллари, қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда электр энергиясини сақлаш қувватларини қуриш учун 26,7 млрд АҚШ доллари, шунингдек иссиқлик ва гидроэлектр станцияларини қуриш учун 16,5 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этиш талаб қилинади.

Шунингдек, электр энергиясини махсус назорат қилиш ва маълумотларни йиғиш тизимини (SCADA) ҳамда электр энергиясини бошқариш тизимини (EMS) жорий этиш учун 125 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияга зарурат мавжуд.

Мазкур ишлар соҳада рақобат муҳитини яратиш ҳамда электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини ташкил қилиш орқали амалга оширилиши мумкин.



III. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ УЛГУРЖИ

ВА ЧАКАНА БОЗОРИ МЕХАНИЗМЛАРИГА

ЎТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

         

9. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига ўтишнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини босқичма-босқич шакллантириш орқали электр энергиясига бўлган талабнинг тўлиқ қондирилишини ва нархларнинг асоссиз равишда оширилмаслигини ҳамда республикада электр энергияси хавфсизлигини таъминлаш;

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорлари барча иштирокчиларининг тенг шароитларда узатиш ва тақсимлаш электр тармоқларига уланишини таъминлаш (тармоқлар ва бозорларга очиқ кириш);

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини шакллантириш орқали истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш;

аҳоли учун ижтимоий тарифлар тизимини сақлаб қолиш;

давлат кафолатисиз хусусий инвестицияларни жалб қилишга замин яратиш;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг салоҳиятидан кенг фойдаланиш орқали экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш;

тарифларни белгилаш тизимидан электр энергиясининг улгуржи бозорида шаклланадиган рақобатбардош (талаб ва таклифлар асосида) нархлар тизимига ўтиш.



IV. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ УЛГУРЖИ

ВА ЧАКАНА БОЗОРИ МЕХАНИЗМЛАРИГА

ЎТИШ ШАРТЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ

          

10. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига ўтиш 3 та босқичда амалга оширилади ва босқичларнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

Регулятор томонидан энергетика соҳасида бозор муносабатларининг молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий сиёсатини юритиш;

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчилари фаолиятини тартибга солувчи бозор қонун-қоидаларини тасдиқлаш;

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчиларига лицензия бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Магистраль электр тармоқларидан ҳамда Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини (Transmission and Distribution Grid Codes) қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш;

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига ўтишнинг амалдаги босқич шартлари тўлиқ бажарилганидан кейин навбатдаги босқичга ўтиш.

Бунда, аҳоли учун электр энергияси тарифларини белгилашда ижтимоий ҳимоя механизмлари жорий этилиб, республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳоли учун электр энергияси ягона нарх сиёсати асосида сотилиши таъминланади.



1-босқич - "Икки томонлама шартномалар асосидаги харидлар"

босқичи (кафолатланган харид қилувчи)

          

            

"Икки томонлама шартномалар асосидаги харидлар" босқичи


11. "Икки томонлама шартномалар асосидаги харидлар" босқичида қуйидаги асосий чора-тадбирлар амалга оширилади:

"ҲЭТ"АЖнинг электр энергиясини якуний истеъмолчиларга сотиш функцияси тақсимлаш электр тармоқларига хизмат кўрсатиш функциясидан ажратилиб, алоҳида давлат чакана савдо корхонасига ўтказилган ҳолда "ҲЭТ"АЖнинг филиали - "Энергосавдо" корхонаси ташкил этилади;

"ҲЭТ" АЖ электр энергиясини тақсимлаш ва электр тармоқларига хизмат кўрсатиш вазифаларини ўзида сақлаб қолади;

республиканинг тажриба-синов сифатида танланган ҳудудларида таъминотчиларга босқичма-босқич фаолият юритишига рухсат берилади;

электр энергиясининг савдо операцияларини амалга оширувчи бозор оператори томонидан тест режимида ишлайдиган онлайн савдо платформаси яратилади;

электр энергияси бозори иштирокчиларини ва савдо шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисоб-китоб ва клиринг операцияларини амалга ошириш мақсадида бозор оператори ташкил этилади.


12. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига ўтишнинг биринчи - "Икки томонлама шартномалар асосидаги харидлар" босқичи қуйидаги тамойилларга асосланади:

электр энергияси бозорининг барча иштирокчилари Регулятор томонидан мазкур босқич учун тасдиқланган бозор қонун-қоидалари асосида фаолият юритади;

электр энергияси бозорининг барча иштирокчилари (ишлаб чиқарувчилар, "Ўзэнергосотиш" АЖ, давлат чакана савдо корхонаси ("Энергосавдо" корхонаси), таъминотчилар, узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари)га Регулятор томонидан лицензия берилади;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчи барча энергетика корхоналари электр энергиясини ягона харид қилувчи ("Ўзэнергосотиш" АЖ)га Регулятор томонидан тасдиқланган тарифларда узоқ муддатли (камида бир йиллик) шартномалар асосида сотади;

"Ўзэнергосотиш" АЖ электр энергиясини узоқ муддатли (камида бир йиллик) икки томонлама шартномалар асосида йирик истеъмолчиларга (ваколатли истеъмолчилар) ва таъминотчиларга келишилган нархларда ҳамда "Энергосавдо"га белгиланган тарифларда сотади;

қўшни мамлакатлар билан электр энергиясининг импорт ва экспорт операциялари "Ўзэнергосотиш" АЖ томонидан амалга оширилади;

узатиш тизими оператори томонидан узатиш электр тармоқлари бошқарилади ва уларни модернизация қилиш орқали энергия тизимида барқарорлик таъминланади;

тақсимлаш тизими оператори томонидан тақсимлаш электр тармоқлари бошқарилади, шу жумладан, эксплуатация қилинади, қайта қурилади ва модернизация қилинади;

Регулятор томонидан узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторларининг электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш хизматлари учун алоҳида тарифлар белгиланади;

узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажми тўлиқ узатилади ва тақсимланади ҳамда электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнидаги технологик сарф ўрни улгуржи бозордан харид қилиш орқали қопланади;

бозорнинг барча иштирокчилари, ҳам давлат, ҳам хусусий ишлаб чиқарувчи корхоналар учун узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари тизимларига уланишда тенг имкониятлар яратилади (электр тармоқларига эркин уланиш);

"Энергосавдо" корхонаси электр энергиясини Регулятор томонидан белгиланган тарифларда "Ўзэнергосотиш" АЖдан харид қилади ва истеъмолчиларга сотади;

таъминотчилар муайян бир ҳудудга бириктирилмайди ва истеъмолчиларга таъминотчиларни танлаш имкони яратилади;

"Энергосавдо" корхонаси билан рақобат қиладиган хусусий чакана савдо компаниялари (таъминотчилар) вужудга келади ва улар ҳам электр энергиясини "Ўзэнергосотиш" АЖдан белгиланган тарифларда харид қилади ҳамда белгиланган тарифларда ёки белгиланган тарифлардан чегирмалар қўллаган ҳолда истеъмолчиларга сотади;

маълум бир ҳудудда таъминотчи фаолияти мавжуд бўлмаганда ёки тўхтатилган тақдирда, "Энергосавдо" корхонаси электр энергиясини кафолатланган етказиб берувчи функциясини бажаради.


13. "Икки томонлама шартномалар асосидаги харидлар" босқичини (1-босқич) амалга ошириш муддати 2024-2025 йиллар.


2-босқич - "Кейинги кун учун савдолар" босқичи

               

              

"Кейинги кун учун савдолар" босқичи


14. "Кейинги кун учун савдолар" босқичига ўтишнинг асосий шартлари:

йилнинг исталган кунида, жумладан, электр энергиясининг ўта юкланиш даврларида (талаб максимал бўлган даврларда) истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби тўлиқ қондирилишини таъминлаш;

электр энергиясининг кейинги кун учун савдолари ҳисобини юритиш учун бозор оператори томонидан онлайн савдо платформасини тўлиқ ишга тушириш;

Регулятор томонидан "Кейинги кун учун савдолар" босқичи учун бозор қонун-қоидаларини ҳамда бозор иштирокчиларига лицензия бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

реал вақтда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг мувозанатини таъминлаш учун электр энергиясининг захира қувватларини сақлаб туриш хизмати бозорини (мувозанатлаш бозори) йўлга қўйиш мақсадида мувозанатлаш бозори қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


15. "Кейинги кун учун савдолар" босқичида қуйидаги асосий чора-тадбирлар амалга оширилади:

"ҲЭТ"АЖнинг "Энергосавдо" филиали алоҳида корхона шаклида қайта ташкил этилади;

республиканинг барча ҳудудларида таъминотчилар фаолияти йўлга қўйилади;

улгуржи бозорда электр энергиясини харид қилиш ва сотиш билан шуғулланадиган хусусий компаниялар - трейдерлар фаолияти йўлга қўйилади.


16. "Кейинги кун учун савдолар" босқичи қуйидаги тамойилларга асосланади:

электр энергияси бозорининг барча иштирокчилари Регулятор томонидан "Кейинги кун учун савдолар" босқичи учун тасдиқланган бозор қонун-қоидалари асосида фаолият юритади;

электр энергияси бозорининг барча иштирокчилари (ишлаб чиқарувчилар, "Ўзэнергосотиш" АЖ, "Энергосавдо" корхонаси, таъминотчилар, трейдерлар, узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари)га Регулятор томонидан лицензия берилади;

электр энергиясининг улгуржи бозорида - электр энергиясини узоқ муддатли кафолатланган сотиб олиш тўғрисидаги битимни имзоламаган хусусий электр станциялари пайдо бўлади;

улгуржи бозорда электр энергиясини харид қилиш ва сотиш билан шуғулланадиган хусусий компаниялар - трейдерлар пайдо бўлади;

ДХШ тамойили асосида фаолият юритадиган электр станциялари электр энергиясини кафолатланган харид қилувчи ("Ўзэнергосотиш" АЖ)га узоқ муддатли битимлар асосида сотади;

давлат ва хусусий электр станциялари электр энергиясини онлайн савдо платформаси орқали улгуржи бозорда ваколатли истеъмолчиларга, таъминотчиларга, "Энергосавдо" корхонасига ва трейдерларга талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда сотади;

"Ўзэнергосотиш" АЖ қўшни мамлакатларга электр энергиясининг импорт ва экспорт операцияларини амалга оширади;

"Ўзэнергосотиш" АЖ ва трейдерлар электр энергиясини онлайн савдо платформаси орқали таъминотчиларга, "Энергосавдо" корхонасига ва ваколатли истеъмолчиларга талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда сотади;

Регулятор томонидан узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторларининг электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш хизматлари учун алоҳида тарифлар белгиланади;

узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажми тўлиқ узатилади ва тақсимланади ҳамда электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнидаги технологик сарфланган электр энергиясининг ўрни электр энергиясини улгуржи бозордан харид қилиш орқали қопланади;

"Энергосавдо" корхонаси электр энергиясини Регулятор томонидан белгиланган тарифларда истеъмолчиларга сотади;

таъминотчилар электр энергиясини белгиланган тарифларда ёки белгиланган тарифлардан чегирмалар қўллаган ҳолда истеъмолчиларга сотади;

ваколатли истеъмолчилар ва таъминотчиларга давлат ҳамда хусусий электр станцияларидан онлайн савдо платформаси орқали электр энергиясини тўғридан-тўғри харид қилиш ҳуқуқи берилади;

электр энергиясининг барча савдо операциялари ўрнатилган тартибда онлайн савдо платформаси орқали амалга оширилади;

маълум бир ҳудудда таъминотчи фаолияти мавжуд бўлмаганда ёки тўхтатилган тақдирда, "Энергосавдо" корхонаси электр энергиясини кафолатланган етказиб берувчи функциясини бажаради.


17. "Кейинги кун учун савдолар" босқичини (2-босқич) амалга ошириш муддати 2026-2028 йиллар.


3-босқич - "Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичи

              

            

"Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичи


18. "Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичига ўтишнинг асосий шартлари:

электр энергиясининг кун ичи (соатбай) савдолари учун соатбай шаклланадиган нархлар ҳисобини юритиш мақсадида бозор оператори томонидан онлайн савдо платформасини такомиллаштириш;

Регулятор томонидан "Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичи учун бозор қонун-қоидаларини ҳамда бозор иштирокчилари лицензияларини ва лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


19. "Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичида қуйидаги асосий чора-тадбирлар амалга оширилади:

"Ўзэнергосотиш" АЖнинг бозордаги улушини камайтириш учун унга маҳаллий электр станцияларидан электр энергиясини харид қилиш тақиқланади;

бозор оператори томонидан электр энергияси кун ичи (соатбай) чакана бозорида фаолият юритиб келаётган ва бозорга кириш истагида бўлган иштирокчиларнинг молиявий-иқтисодий аҳволи клиринг операциялари орқали таҳлил қилинади ва бозорда иштирок этишга лойиқлик даражаси баҳоланади.


20. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига ўтишнинг учинчи - "Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичи қуйидаги тамойилларга асосланади:

электр энергияси бозорининг барча иштирокчилари Регулятор томонидан "Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичи учун тасдиқланган бозор қонун-қоидалари асосида фаолият юритади;

электр энергияси бозорининг барча иштирокчилари (ишлаб чиқарувчилар, "Ўзэнергосотиш" АЖ, "Энергосавдо" корхонаси, таъминотчилар, трейдерлар, узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари)га Регулятор томонидан лицензия берилади;

давлат ва хусусий электр станциялари электр энергиясини онлайн савдо платформаси орқали улгуржи бозорда ваколатли истеъмолчилар, "Энергосавдо" корхонаси, трейдерлар ва таъминотчиларга талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда соатбай сотади;

ДХШ тамойили асосида фаолият юритадиган электр станциялари электр энергиясини кафолатланган харид қилувчига ("Ўзэнергосотиш" АЖ) узоқ муддатли битимлар асосида сотади;

"Ўзэнергосотиш" АЖ электр энергиясини ваколатли истеъмолчиларга, "Энергосавдо" корхонаси ва таъминотчиларга талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда сотади;

"Ўзэнергосотиш" АЖ қўшни мамлакатларга электр энергиясининг импорт ва экспорт операцияларини амалга оширади;

трейдерлар электр энергиясини ваколатли истеъмолчиларга, "Энергосавдо" корхонаси ва таъминотчиларга талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда сотади;

Регулятор томонидан узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторларининг электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш хизматлари учун алоҳида тарифлар белгиланади;

узатиш ва тақсимлаш тизимлари операторлари томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажми тўлиқ узатилади ва тақсимланади ҳамда электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнидаги технологик сарфланган электр энергиясининг ўрни электр энергиясини улгуржи бозордан харид қилиш орқали қопланади;

"Энергосавдо" корхонаси электр энергиясини Регулятор томонидан белгиланган тарифларда истеъмолчиларга сотади;

таъминотчилар электр энергиясини белгиланган тарифларда ёки белгиланган тарифлардан чегирмалар қўллаган ҳолда истеъмолчиларга сотади;

маълум бир ҳудудда таъминотчи фаолияти мавжуд бўлмаганда ёки тўхтатилган тақдирда, "Энергосавдо" корхонаси электр энергиясини кафолатланган етказиб берувчи функциясини бажаради.


21. "Кун ичи (соатбай) савдолар" босқичини (3-босқич) амалга ошириш муддати 2029-2030 йиллар.



V. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ УЛГУРЖИ

ВА ЧАКАНА БОЗОРИ МЕХАНИЗМЛАРИГА

ЎТИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

          

22. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш орқали қуйидаги натижаларга эришилади:

йилнинг исталган кунида, жумладан, ўта юкланиш даврларида (талаб максимал бўлган даврларда) истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби тўлиқ қондирилиши таъминланади;

республикада электр энергиясининг таъминот сифати, ишончлилиги ва барқарорлиги таъминланади;

электр энергиясининг нархи асоссиз оширилмаслиги таъминланади;

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорлари шаклланиши натижасида ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчилар ўртасидаги шартномалар онлайн равишда бозор талаб ва таклифларига мувофиқ шаклланган нархларда тузилади ва ваколатли истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли, таъминотчиларнинг харажатлари, электр энергиясини ишлаб чиқариш мобайнида фойдаланилган энергия ресурсларини истеъмол қилиш ҳажмлари оптималлаштирилади;

ҳудудларда таъминотчиларнинг сони ошишига, истеъмолчилар томонидан танлаш имконияти яратилишига ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатининг доимий яхшиланишига эришилади;

электр энергетика соҳасида рақобат муҳити шаклланиши ҳисобига хусусий электр станциялари қурилишида давлат кафолатисиз инвестициялар жалб қилинади.

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь



















































































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск