ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2023 й. 504-сон "Транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий ва инновацион фаолият тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2023 й.

N 504




ТРАНСПОРТ СОҲАСИДА КАДРЛАРНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ҲАМДА ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда ўқув жараёнига янги таълим услубларини, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда транспорт соҳасида таълим олувчиларга кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратиш, соҳа кадрларининг билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнларини ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқ ҳолда амалга ошириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль транспорти ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази негизида таълим муассасаси шаклида Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Институт автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув ва электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳалари (кейинги ўринларда - транспорт соҳаси) кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим муассасаси ҳисобланади;

Институтнинг тузилмаси ва устави Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади;

Тошкент давлат транспорт университетининг Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази фаолияти тугатилади;

Институт Автомобиль транспорти ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Институт транспорт соҳасига оид илмий-тадқиқот, инновацион лойиҳалар, шунингдек, лойиҳалаштириш, лаборатория синовларини ўтказиш, сертификатлаштириш, экспертиза, диагностика ва назорат ўлчовларидан ўтказиш фаолиятлари билан шуғулланади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

транспорт соҳаси кадрлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ҳар уч йилда камида бир марта малака оширади;

Институтда автомототранспорт (электротранспорт) воситаларини бошқарувчи шахслар (ҳайдовчилар)нинг малака ошириш ўқув курслари дастурлари бўйича мустақил тайёргарлик кўрган ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсларга таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни бериш амалиёти жорий қилинади;

Транспорт вазирлиги томонидан транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда якуний имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган махсус платформа яратилади;

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курслари бўйича якуний имтиҳонлар Транспорт вазирлиги томонидан яратилган махсус электрон платформада топширилади;

ўқув курсларининг якунида олинадиган имтиҳонларда автопрокторингдан фойдаланилади, яъни таълим олувчиларнинг шахсини автоматик тарзда аутентификациялаш, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва нигоҳи йўналишини назорат қилиш, хонадаги товушларни таҳлил этиш, видеодаги бузилишларни тузатиш ҳамда ҳисоботлар тайёрлашга йўналтирилган бўлиши назарда тутилади;

якуний имтиҳон ўтказиш учун ўқув дастурларининг ҳар бир соати учун камида бештадан назорат материаллари (саволлар, тестлар ва бошқалар) махсус платформага жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Институтнинг буюртмасига асосан транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини белгиланган тартибда тайёрлайди. Ушбу бланкалар Институт томонидан бошқа давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига уларнинг буюртмасига мувофиқ шартнома асосида етказиб берилади;

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курси битирувчиларига таълим тўғрисидаги ҳужжатларни (диплом, сертификат, гувоҳнома) электрон шаклда бериш амалиётини жорий этиш мақсадида идентификация рақами ва QR-код (матрик-штрихли код) ҳамда ҳимоя элементларини назарда тутувчи "Электрон репозиторий" тизими ва дастурий таъминоти яратилади ҳамда жорий қилинади.


4. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

транспорт соҳаси кадрларини, шу жумладан, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

транспорт соҳасида инновацион, фундаментал ва амалий тадқиқот ишларини йўлга қўйиш ҳамда натижаларини амалиётга жорий этиш;

транспорт соҳасида ўқув-услубий методик мажмуалар ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини ташкил этиш;

транспорт соҳаси кадрларининг малакасини баҳолаш фаолиятини ташкил этиш;

соҳа мутахасислари учун узлуксиз ва касбий ривожлантириш тизимини ташкил қилиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларини мониторинг қилувчи ягона электрон платформани яратиш ва амалиётга жорий этиш;

касбий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, буюртмачиларга (таълим олувчиларга) малака ошириш шаклларини мустақил танлаш имкониятини яратиш;

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг бевосита ва билвосита бир-бирини тўлдирувчи тамойилларини қўллаш ҳамда масофавий ва бошқа таълим шаклларини жорий қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жамоат транспортидаги автобус ҳайдовчиларига бўлган мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда, Институтда "D" тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича махсус курсларни ташкил этиб, ушбу курсларни тамомлаган ҳайдовчиларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Қуйидагиларни назарда тутувчи Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш тизими ҳамда уни бошқариш;

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларининг ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш;

таълим тўғрисидаги ҳужжатлар намуналарини тасдиқлаш;

ўқув режаси ва дастурига мувофиқ синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган битирувчиларга белгиланган намунадаги таълим ҳужжатларни бериш;

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш ҳамда баҳолаш.


7. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

шартнома асосида таълим хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

транспорт соҳасига оид илмий-тадқиқот, диагностика ва лаборатория ишларидан олинган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда автодром қуриш учун зарур бўлган қўшимча ер участкаси Институтга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 сентябрдаги

504-сон қарорига

2-ИЛОВА



Транспорт соҳаси кадрларини

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

институтига оператив бошқарув ҳуқуқи

асосида бепул берилаётган объектлар

РЎЙХАТИ

           

Т/р

       

Объект номи

      

Жойлашган жойи

       

1.

Автомобиль транспорти ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг маъмурий ва тиббий ёрдам биноси

        

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани,

Мумтоз кўчаси, 5А-уй

     

2.

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл таранспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказининг маъмурий ўқув биноси

      

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 31-мавзе,

Диёробод маҳалласи

       

       

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 сентябрдаги

504-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорининг 4-банди ва унга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низом қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Ушбу Низом Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилмайди".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда кема ҳайдовчиси гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" сўзлари "ҳузуридаги Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 июндаги 399-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "автомобиль ёки техник йўналишда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3 ва 4-бандлар ҳамда 1-2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

       

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 сентябрь
















































































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск