ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.2023 й. ПФ-166-сон "Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.09.2023 й.

N ПФ-166



ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ НАВБАТДАГИ

БОСҚИЧИНИ  АМАЛГА  ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш учун қулай шароит яратиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш ҳамда ижтимоий соҳа ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Энергетика соҳасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, соҳага хорижий ва хусусий инвестициялар келишини кўпайтириш, нарх шаклланишининг эркин ва шаффоф механизмларини жорий қилишга асосланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини ташкил этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) қуйидаги ёндашувларга асосланган 2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепцияси 1-иловага мувофиқ:

электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларини босқичма-босқич шакллантириш;

электр энергетика тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда соҳага хусусий секторни кенг жалб қилишга шарт-шароит яратиш;

электр энергияси таъминотининг узлуксизлиги, барқарорлигини таъминлаш ва истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш;

аҳоли учун электр энергияси тарифларини белгилашда ижтимоий ҳимоя механизмларини жорий этиш ҳамда республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ягона нарх сиёсати асосида сотилишини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электр энергияси таъминотчиларини эркин танлаш ҳуқуқини бериш;

электр энергиясининг улгуржи бозорида нархнинг талаб ва таклиф асосида эркин шаклланишини таъминлаш, кунлик савдосини йўлга қўйиш ҳамда барча харид қилиш ва сотиш операцияларини онлайн савдо платформаси орқали амалга ошириш;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг салоҳиятидан кенг фойдаланиш эвазига "яшил энергия" ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш;

б) 2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепциясини 2023-2024 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда:

электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозори механизмларини шакллантиришнинг бир босқичидан кейинги босқичига ўтиш 2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепциясида белгиланган шартлар тўлиқ бажарилгандан сўнг амалга оширилади;

Вазирлар Маҳкамаси 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил учун 2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини қабул қилсин.


2. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:

электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи "Ўзэнергосотиш" акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда - "Ўзэнергосотиш" АЖ) ташкил этиш;

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖни электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

2024 йил 1 июлдан бошлаб электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси "Ўзэнергосотиш" АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади;

2025 йил 1 январдан бошлаб "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари "Ўзэнергосотиш" АЖга тўлиқ ўтказилади.


4. Қуйидагилар:

а) "Ўзэнергосотиш" АЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

дастлабки босқичда электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи бозори механизмига ўтиш даврида электр энергияси ишлаб чиқарувчилардан электр энергиясини харид қилиш ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ва йирик истеъмолчиларга белгиланган тарифларда сотиш;

кейинги босқичда электр энергиясини онлайн савдо платформасида талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархда сотиш;

электр энергиясининг экспорт ва импорт операцияларини шартномалар асосида амалга ошириш;

б) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ягона электр энергетика тизимининг реал вақт режимида ишончли ишлашини ва мувозанатини таъминлаш;

тасдиқланган тарифлар асосида магистраль электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатиш хизматларини кўрсатиш;

магистраль электр тармоқларини тасдиқланган дастурлар асосида ривожлантириш;

қўшни мамлакатларнинг энергетика тизимлари билан барқарор боғланишни таъминлаш ва параллел ишлаш режимларини бошқариш.


5. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таклифлари асосида энергетика бозори регулятори - Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларини босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш;

электр энергияси бозорида рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш;

электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;

электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш ва уларнинг лицензия шартларига амал қилишини назорат қилиш;

2026 йилдан бошлаб электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш учун ҳамда зарур бўлган бошқа ҳолларда тегишли тарифлар ва тўловлар миқдорларини тасдиқлаш;

магистраль ва тақсимловчи электр тармоқларида электр энергиясини узатишда ва тақсимлашда юзага келадиган технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш;

бозор конъюнктураси ва энергия ресурсларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишни режалаштириш ҳамда инфратузилмани яратишга қаратилган узоқ муддатли инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

энергетика соҳасидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларида маҳаллий товар ва хизматлар харид қилинишини рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш.

Белгилаб қўйилсинки, Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ҳамда ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Агентлик Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомни;

2024 йил 1 мартга қадар электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорлари қонун-қоидаларини ҳамда ушбу бозорлар иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар пакетини.


7. Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 2025 йил 1 январга қадар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари "Ўзэнергосотиш" АЖга қайтадан расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 январга қадар хусусий электр станциялари инвесторлари билан имзоланган инвестиция шартномаларига ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги шартнома ва битимларда кўзда тутилган "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг тармоқ оператори сифатидаги функцияларини бажариш бўйича мажбуриятлар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ зиммасида қолиши эътиборга олинсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси:

Агентлик билан биргаликда 2024 йил 1 февралга қадар халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиётини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

2024 йил 1 майга қадар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, "Ўзэнергосотиш" АЖ учун электр энергиясини сотиш ва харид қилиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартибини тасдиқласин.


10. Белгилансинки:

а) "Ўзэнергосотиш" АЖ штат бирликлари, биринчи навбатда, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергияси савдоси билан боғлиқ бўлган тегишли штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;

б) "Ўзэнергосотиш" АЖ Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 42-уй манзили бўйича жойлаштирилади;

в) "Ўзэнергосотиш" АЖнинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади;

г) Агентликнинг чекланган штат бирлиги 30 тани ташкил этади, шу жумладан:

10 та штат бирлиги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги "Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси" ДУКнинг штат бирликларини мос равишда қисқартириш ҳисобига;

20 та штат бирлиги эса 2023 йил 1 декабрга қадар босқичма-босқич тегишли вазирлик ва идораларнинг Агентликка ўтказилаётган функцияларини бажариш вазифаси юклатилган штат бирликларини Агентликка ўтказиш ҳисобига шакллантирилади;

д) Агентлик фаолияти Давлат бюджети маблағлари, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ҳамда қонунчиликка мувофиқ жарималарни қўллашдан тушадиган тўловлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

е) Агентликнинг 2023 йилдаги харажатлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


11. Вазирлар Маҳкамаси:

а) икки ой муддатда:

"Ўзэнергосотиш" АЖ ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ устав капиталлари шакллантирилишини ҳамда уларнинг таъсис ҳужжатлари ва ташкилий тузилмалари тасдиқланишини;

"Ўзэнергосотиш" АЖнинг бошқарув органлари ташкил қилинишини;

"Ўзэнергосотиш" АЖда раҳбарлик лавозимларига зарур тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар, шу жумладан хорижий мутахассислар жалб этилишини таъминласин;

Агентликнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;

б) 2024 йил 1 апрелга қадар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бўйича мавжуд қарздорликлари (жумладан, электр энергиясини харид қилиш ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут ҳисобидан шаклланган қарздорлик)ни тақсимлаш тартиби ҳамда сўндириш манбаларини тасдиқласин.


12. Белгилансинки, мазкур Фармонга мувофиқ акциядорлик жамиятларининг ва Агентликнинг бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулки, мулкий ҳуқуқлари, шунингдек, устав капиталидаги акциялари ва улушлари қиймати, шу жумладан уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёнлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


13. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров:

доимий ишчи гуруҳ тузган ҳолда, энергетика соҳасидаги ислоҳотларни, шу жумладан 2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларига босқичма-босқич ўтиш концепциясининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишни ташкил этсин;

ҳар ой амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.


14. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 сентябрдаги

ПФ-166-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2023-2030 йилларга

мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи

ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич

ўтиш концепциясини 2023-2024 йилларда

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

    

Чора-тадбирлар номи

    

Амалга ошириш механизми

    

Ижро муддати

    

Масъул ижрочилар

      

         

I. ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ СОҲАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

          

1.

Янги таҳрирдаги "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ҳамда Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида жалб қилинган халқаро экспертлар билан биргаликда ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

"Энергетика бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш.


1. Халқаро молия институтлари техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, "Энергетика бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. "Энергетика бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май

3.

Халқаро молия институтлари техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган холда, электр энергетикаси соҳасида рақобатли бозорни шакллантириш мақсадида бозор иштирокчилари фаолиятини тартибга солувчи улгуржи ва чакана бозор қоидаларини, шу жумладан бозор иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш тартибини тасдиқлаш.


1. Бозор иштирокчилари фаолиятини тартибга солувчи рақобатли улгуржи ва чакана бозор қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

март


Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Шарахметов)


2. Электр энергияси бозорида фаолият юритиш учун бозор иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш тартибини тасдиқлаш.


2024 йил

март

4.

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясини қайта кўриб чиқиш.


1. Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясини қайта кўриб чиқиб, унинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафаев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Жураев)


2. Янги таҳрирдаги 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

февраль

5.

Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини қабул қилиш.


1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2023 йил

декабрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов)


2. Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

январь


6.

Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини қабул қилиш.


1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган холда, Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафаев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги (Ташкулов)


2. Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь


7.

Электр энергиясининг савдо операциялари учун мўлжалланган савдо платформасини (кейинги ўринларда - савдо платформаси) яратиш.


1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда савдо платформасини яратиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


"Ўзэнергосотиш" АЖ, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)


2. Савдо платформасининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.


2024 йил

декабрь


            

II. МАГИСТРАЛЬ ВА ТАҚСИМЛАШ ЭЛЕКТР

ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

          

8.

Республика ҳудудидаги юқори кучланишли магистраль электр тармоқларини ривожлантириш.


"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан давлат кафолати остида халқаро молия институтларидан 3 та инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган 138,9 млн доллар миқдоридаги маблағларни тўлиқ ўзлаштириш орқали қуввати 500 МВА бўлган 1 та 220 кВли ва 1 002 МВА қувватга эга 500 кВли янги подстанция, шунингдек 465 км юқори кучланишли (220 ва 500 кВли) электр узатиш тармоқларини қуриш ишларини якунлаш.


2024 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов)


9.

Республика ҳудудидаги паст кучланишли тақсимлаш электр тармоқларини ривожлантириш.


2024 йил якунига қадар умумий узунлиги 12 минг км бўлган 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 3 мингта трансформатор пунктини модернизация ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш.

Шу жумладан, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан давлат кафолати остида халқаро молия институтларидан 3 та инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган 790 млн доллар миқдоридаги маблағларни тўлиқ ўзлаштириш.


2024 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев)


10.

Республиканинг энергетика соҳасини Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA) ҳамда Акциядорлик жамиятининг ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш орқали рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш.


1. "Энергетика тизимига рақамли технологияларни жорий қилишни мувофиқлаштирувчи ҳукумат ишчи гуруҳи"ни тузиш.


2023 йил

ноябрь


"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Миллий диспетчерлик маркази" ДУК (Бобоев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (Мирзаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Жураев)


2. Акциядорлик жамиятининг ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖга жорий этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


3. Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Миллий диспетчерлик маркази" ДУКга жорий этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


11.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ истеъмолчиларига етказиб бериладиган электр энергияси ҳисобини юритиш учун янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий этиш.


1. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, замонавий технологиялар асосида, истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясининг ҳисобини юритиш учун янги биллинг дастурини яратишда техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

декабрь


Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (Мирзаев), "Миллий диспетчерлик маркази" ДУК (Бобоев), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев)


2. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ билан янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий этиш бўйича тузилган шартнома доирасида янги биллинг тизими тест режимида ишлашини ҳамда Тошкент шаҳри истеъмолчилари мазкур тизимга ўтказилишини таъминлаш.


2024 йил

февраль


3. Етказиб берилган электр энергияси ҳисобини юритиш учун янги биллинг тизимини тўлиқ амалиётга жорий этиш.


2024 йил

декабрь


         

III. ЭНЕРГЕТИКА БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ ҲАМДА "ЎЗЭНЕРГОСОТИШ"

АЖ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

         

12.

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) фаолиятини ташкил этиш.

Агентлик ижро аппаратининг бошқарув лавозимларига тайинланадиган номзодлар (бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари) бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

октябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев)


Агентликни жойлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)


Тегишли вазирлик ва идораларнинг Агентликка босқичма-босқич ўтказилаётган функцияларини бажариш вазифаси юклатилган штат бирликларини Агентликка ўтказиш ҳисобига Агентликнинг 20 та штат бирлигини шакллантириш.


2023 йил


декабрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги


Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган холда Агентлик тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

январь


Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов)


13.

Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиётини ишлаб чиқиш.


1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиётини ишлаб чиқиш учун экспертларни жалб қилиш.


2023 йил

декабрь


Идоралараро тариф комиссияси, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги


2. Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиётини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2024 йил

февраль


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бўйича мавжуд қарздорлиги (шу жумладан, электр энергиясини харид қилиш ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут ҳисобидан шаклланган қарздорлик)ни тақсимлаш тартибини ишлаб чиқиш ва сўндириш манбаларини тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


14.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергияси марказий харид қилувчиси функциясини алоҳида компанияга ўтказиш орқали "Ўзэнергосотиш" АЖ фаолиятини ташкил этиш.


1. "Ўзэнергосотиш" АЖни ташкил этиш учун таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш.


2023 йил

октябрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов)


2. "Ўзэнергосотиш" АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижроия органларининг тузилмаларини тасдиқлаш.


2023 йил

ноябрь


3. "Ўзэнергосотиш" АЖнинг бошқарув органларини (кузатув кенгаши ва ижро этувчи органлар) шакллантириш.


2023 йил

ноябрь


4. "Ўзэнергосотиш" АЖ фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган барча чораларни кўриш.


2024 йил

март


15.

Электр энергиясининг узатиш, уни сотиш ва сотиб олиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартибини тасдиқлаш.


1. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, "Ўзэнергосотиш" АЖ учун электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартибини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Идоралараро тариф комиссияси, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги


2. Ишлаб чиқилган электр энергиясини узатиш, "Ўзэнергосотиш" АЖ учун электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартибини тасдиқлаш.


2024 йил

май


3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг "Энергосавдо" корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини барча ҳудудларда йўлга қўйиш.


2024 йил

май


16.

Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан имзоланган шартномаларни қайта расмийлаштириш.


1. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг узоқ муддатли электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларини (Power Purchase Agreements) янги ташкил этилган "Ўзэнергосотиш" АЖ номига тегишли далолатномалар ва шартномалар (битимлар) орқали қайта расмийлаштириш.


2024 йил

май


"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Ўзэнергосотиш" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)


2. Хусусий электр станциялари инвесторлари билан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан имзоланган 34 та инвестиция шартномаси ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимларга тегишли ўзгартиришлар киритиш.


2024 йил

май


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергиясини "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖлардан сотиб олиш ва электр энергиясини "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга сотиш билан боғлиқ 16 та шартномани "Ўзэнергосотиш" АЖ номига тегишли далолатномалар ва шартномалар (битимлар) орқали қайта расмийлаштириш.


2024 йил

май


4. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ бўлган барча дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини хатловдан ўтказиб, "Ўзэнергосотиш" АЖ номига тегишли далолатномалар ва шартномалар (битимлар) орқали ўтказиш.


2024 йил

июль


5. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги шартномалари бўйича мажбуриятларни "Ўзэнергосотиш" АЖга тўлиқ ўтказиш.


2024 йил

декабрь


17.

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш.


1. Шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватларини 200 МВтга етказиш етказиш.


2024 йил

декабрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги


2. Қуёш фотоэлектр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватларини 3 347 МВтга етказиш.


2024 йил

декабрь


3. Қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқариш қувватларини электр тармоққа интеграция қилиш доирасида батарея энергия сақлаш тизимлари қувватини 500 МВтга етказиш.


2024 йил

декабрь


4. Энергия тизимининг шарқий томонида ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларини ғарбий қисмга узатиш мақсадида юқори кучланишли ўзгармас ток ҳаво линиясини (HVDC) лойиҳалаш ишларини якунлаш.


2024 йил

ноябрь


18.

Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида қуриладиган қуёш ва шамол электр станцияларини ягона электр тармоғига интеграция қилиш.


1. Қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг ягона электр тармоғига уланишини симуляция қилувчи дастурлардан фойдаланган ҳолда, келгусида қурилиши режалаштирилган қуёш ва шамол электр станцияларини ягона электр тармоғига таъсирини ўрганиш.


2023 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Жураев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)


2. Қуёш ва шамол электр станцияларининг ягона электр тармоғига таъсирини ўрганиш натижаларига кўра республикани электр энергияси билан таъминлаш концепциясини қайта кўриб чиқиш.


2023 йил

декабрь


3. Ишга тушириладиган қуёш ва шамол электр станцияларини ягона электр тармоғига интеграция қилиш учун мунтазам равишда қайта тикланувчи энергия манбалари потенциалини ўрганиб бориш.


Доимий

асосида


          

IV. РЕСПУБЛИКА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ

СОҲАСИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

         

19.

Республика электр энергетикаси соҳаси учун етук мутахассисларни, шу жумладан диспетчерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ҳозирги замон талабларига тўлиқ мослаштириш.


1. Кадрларга бўлган талаб ва кадрларни тайёрлаш йўналишларини аниқлаш.


2023 йил

декабрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Жураев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)


2. Электр энергетикаси соҳасини замон талабларига тўлиқ мослаштириш мақсадида ушбу йўналишдаги мутахассислар, шу жумладан диспетчерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ягона марказни ташкил этиш.


2024 йил

январь


3. Марказда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, бизнес-ҳамжамиятлари ва халқаро жамиятлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш.


2024 йил

июнь


20.

Электр энергетикаси соҳасидаги кадрларнинг билимларини мунтазам равишда ошириб бориш.


1. Ходимларни уларнинг соҳавий хизматда ишлаш лаёқатини аниқлаш мақсадида ҳар уч йилда бир маротаба алоҳида ўқув дастури асосида ўқитиш.


2. Ўқув курслари якунида умумий ва махсус модуллар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат бериш.


Доимий асосда

Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Жураев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Жураев)


21.

Электр энергетикаси соҳасидаги кадрларни касбга оид сифатларини ривожлантириш ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш.


1. Электр энергетикаси соҳасида кадрларнинг ўз касбига оид бўлган қўшимча билимларни ўзлаштириши ва фаолият самарадорлигини ошириш учун ўзаро боғлиқ бўлинмалар рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

ноябрь


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (Мустафоев), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Жураев), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов)


2. Шакллантирилган рўйхат асосида кадрларни ротация қилиш графикларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

декабрь


3. Электр энергетикаси соҳасида кадрларни мунтазам равишда ротация қилиш.


Доимий

асосда


22.

Малакали халқаро экспертларни Агентлик фаолиятига жалб қилиш.


Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертлар учун техник шартларни ишлаб чиқиш ва уларни жалб қилиш.


2024 йил

февраль

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев)


23.

Илғор хорижий компанияларда электр энергетикаси соҳасидаги диспетчерларнинг малакасини ошириш.


1. Электр энергетикаси соҳасидаги диспетчерларнинг малакасини ошириш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.


2024 йил

февраль


Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ (Исақулов), "Миллий диспетчерлик маркази" ДУК (Бобоев)


2. Ҳамкорлик келишувлари асосида ҳар йили камида 10 нафар диспетчерни илғор хорижий компанияларга малака оширишга юбориш.


2024 йил

декабрь


24.

Агентлик ходимларининг малакасини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.


1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида Агентлик ходимларининг малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тасдиқланган дастур асосида илмий-назарий ҳамда илмий-амалий семинарлар, форумлар, кўргазмалар, симпозиум, тренинглар, мастер-класслар ва давра суҳбатлари ташкил қилиш.


2023 йил

декабрь

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)


                 

Изоҳ. Вазирлар Маҳкамаси томонидан зарур ҳолларда мазкур "йўл харитаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь














































































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск