ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш Қоидалари (АВ томонидан 03.10.2023 й. 3462-сон билан рўйхатга олинган Транспорт вазирлигининг 06.09.2023 й. 23-сон, Рақамли технологиялар вазирлигининг 05.09.2023 й. 255-мҳ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 3 октябрда 3462-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлигининг

2023 йил 6 сентябрдаги 23-сон

ва Рақамли технологиялар

вазирлигининг

2023 йил 5 сентябрдаги

255-мҳ-сон қарорига

ИЛОВА



Темир йўлларда почтани ташиш ва почта

вагонларидан фойдаланиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почтани темир йўлларда ташиш ҳамда почта вагонларидан фойдаланиш, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатишнинг ягона тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


халқаро почтамт - халқаро почта алмашинуви жойи бўлиб ҳисобланган, халқаро почтани жўнатиш, топшириш, почтани бириктирилган магистрал йўналишлар бўйича ташиш, транзит, чиқувчи ва келувчи почта алмашинувига ишлов бериш, шунингдек фойдаланувчиларга почта алоқаси хизматларини тақдим этишни амалга оширувчи почта алоқаси миллий операторининг таркибий бўлинмаси;


почта алоқасининг миллий оператори (бундан буён матнда миллий оператор деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси доирасида почта алоқаси хизматлари бозоридаги талабни қаноатлантириш, мажбурий равишда универсал почта хизматлари кўрсатиш бўйича вазифаларни ва Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўз зиммасига юклатилган почта алоқаси оператори;


почта алоқаси объектлари - почта алоқаси операторларининг алоҳида бўлинмалари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари, пунктлари, шунингдек бошқа бўлинмалар);


почта - почта жўнатмалари ва почта буюмларининг мажмуи;


почта-багаж поезди - почта ва багажни ташиш учун ўз таркибида асосан почта ҳамда багаж вагонларига эга бўлган махсус тузилган поезд;


почта вагони - поезд ҳаракатланаётган йўлда почтани ташиш, ишлов бериш ва почта алмашинуви учун мўлжалланган махсус конструксиядаги темир йўл вагони;


почта йўналиши - транспорт воситаларининг почта ва курерлик жўнатмалари алмашинувини амалга ошириш учун почта алоқаси объектлари ўртасида, шунингдек почта ва курерлик жўнатмаларини қабул қилиш ва (ёки) етказиб бериш учун почта алоқаси обектлари ва фойдаланувчилар ўртасида белгиланган тартибда тасдиқланган ҳаракатланиш йўли;


почта алмашинуви пункти - почта алоқаси объекти ва транспорт ўртасида почтани вақтинчалик сақлаш, ишлов бериш ва почта алмашинуви мақсадида ташкил этилган почта алоқаси обекти;


почта алоқаси филиали - почта алоқаси объектларига бириктирилган ҳудудда ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилувчи миллий операторнинг ҳудудий таркибий бўлинмаси;


ташувчи - мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эга бўлган, йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курерлик жўнатмаларини ташиш бўйича тижорат асосида хизматлар кўрсатадиган, шунингдек ташиш учун тегишли лицензияга, сертификатга ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати бўлган юридик ёки жисмоний шахс.


2. Темир йўлларда почта ташиш, почта вагонларидан фойдаланиш миллий оператор билан ташувчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Халқаро почта алмашинуви пунктлари томонидан почтани ташиш ва почта алмашинуви тартиби Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


3. Почта миллий операторнинг почта вагонларида, шунингдек ташувчининг йўловчи, тезюрар ва почта-багаж поездларига қўшиладиган вагонларида ташилади.


4. Почтани почта вагонларида ташиш Ўзбекистон Республикаси темир йўлларининг барча линиялари бўйлаб амалга оширилади.


5. Почта вагонларида ва бошқа вагонларнинг махсус мослаштирилган жойларида ташилаётган почта алоқа ходимлари томонидан кузатиб борилади. Почта оддий багаж вагонларида почта алоқаси ходимларининг кузатувида ҳам, уларнинг кузатувисиз ҳам ташилади.


6. Таркибига почта вагонлари уланадиган поездларнинг рўйхати миллий оператор томонидан ташувчи билан келишилган ҳолда белгиланади.


7. Таркибига почта вагонлари уланган поездларнинг қатнов жадвали ўзгаргани тўғрисида ташувчи янги жадвални амалга киритиш муддатидан камида беш кун олдин миллий операторни хабардор қилади.


8. Почта алмашинуви кўзда тутилган темир йўл стансияларида таркибида почта вагонлари бўлган поездлар почтани юклаш ва тушириш имконияти мавжуд бўлган махсус йўлга қабул қилинади.


9. Поездлар бошқа йўлга қабул қилинган ҳолатларда, шунингдек таркиб стансия ўқига нисбатан белгиланмаган жойда тўхтатилганида стансия боъйича навбатчи бу тўғрисида почта вагонлари билан почта алмашинувини амалга ошираётган почта алоқаси ходимларини олдиндан хабардор қилади ва почта вагонининг тўхташ жойини кўрсатади.

Почта алмашинуви жадвалда белгиланган тўхташ вақтида амалга оширилиши керак. Почтанинг тайёр эмаслик сабабларига кўра поездларнинг ушланиб қолишига йўл қўйилмайди.


10. Кечикиб келган почта ташиладиган поездларнинг тўхтаб туриш вақти қисқартирилганида бу тўғрисида поезд бошлиғи почта вагони бошлиғини, стансия навбатчиси эса - стансияда почта алмашинувини амалга оширувчи шахсни хабардор қилиши шарт. Бунда кечикишни (ушланиб қолишни) бартараф қилиш мақсадида стансия навбатчиси ушбу поезднинг қисқарган тўхтаб туриш вақтини кўрсатиши керак. Поездларнинг тўхтаб туриш вақтининг давомийлигини беш дақиқадан кам вақтга, шунингдек, график бўйича белгиланган тўхтаб туриш вақти беш дақиқадан кам вақтни ташкил этувчи ҳар қандай тўхтаб туришларни қисқартирилишига йўл қўйилмайди.

Миллий оператор ва ташувчи ўртасидаги шартномага мувофиқ, стансия навбатчилари почта алоқаси объектлари ходимларини уларнинг сўровларига кўра почта ташувчи поездларнинг қатнов вақтлари тўғрисидаги маълумот билан таъминлайди.


11. Ташувчига тегишли бўлган бино ва иншоотларни ижарага олиш, почта вагонларини таъмирлаш, уларни юк ортиш ва тушириш учун бериш муддатлари ҳамда темир йўлларда почта вагонларига техник хизмат кўрсатиш бўйича бошқа масалалар қўшимча шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ПОЧТА ВАГОНЛАРИДА ПОЧТА ТАШИШ


12. Почта вагонларида тарқатиш учун қабул қилинган почта Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига ва почта алоқаси соҳаси амалдаги норматив ҳужжатларига мувофиқ ташилади.

Почта вагонларида почта алоқасининг объектлари фаолиятига тааллуқли бўлмаган юкни фақат миллий оператор рухсати билан ташишга йўл қўйилади.


13. Почта, поезд бекатга келгунига қадар камида ўн дақиқа олдин, почта алоқаси ходимлари томонидан почта вагонининг тўхташ жойига етказиб берилиши керак.


14. Почта вагонида жўнатиш учун тайёрлаб қўйилган почта, ҳужжатлар ва учта нусхадан иборат бўлган 16-шаклдаги юкхати (мазкур Қоидаларнинг 1-иловаси) билан бирга кузатувчи почта алоқаси ходимига, юкхатининг учинчи нусхасига почтани қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйдирилган ҳолда топширилади.


15. Почта вагонида ишлов берилиши лозим бўлган ёпиқ почта буюмлари ва постпакетлар саралаш залида очилади ҳамда уларнинг ичидаги почта жўнатмалари ҳужжатлар бўйича номма-ном текширилади. Биринчи навбатда йўналишнинг энг яқин участкаларига тегишли бўлган ёпиқ почта буюмлари ва постпакетлар, кейин эса қолганлари очилади. Очиш тугаллангач, почта вагони бошлиғи манзил ёрлиқларини юкхатидаги ёзувлар билан солиштиради.


16. Почтани саралаш, унга ишлов бериш ва беркитиш тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.


17. Посилкалар почта алоқаси ходимлари томонидан йўналиш режасига мувофиқ почта вагонига:

гуруҳлар билан - йўналиш бўйича омборхоналарга;

алоҳида - транзит омборхоналарга топширилади.


18. Почта вагонида ишлов берилиши лозим бўлган посилкалар вагоннинг омборхонасида сараланади. Илова қилинган манзил бланкалари 16-шаклдаги юкхатидаги ёзувлар билан номма-ном солиштирилади.

Поезд навбатдаги алмашиш пунктига етиб келиш вақтига қадар почта вагони бригадаси почтани топшириш учун тўлиқ тайёрлаб қўйиши ва унга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириши керак.


19. Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун почта ва хизмат юкининг умумий массаси вагоннинг белгиланган юк кўтариш қобилиятидан ошмаслиги керак. Шубҳа туғилган ҳолларда, темир йўл ходимлари почтанинг массасини вагон тарозларида текшириш ва белгиланган меъёрдан ортиқча почтани вагондан тушириш мажбуриятини юклаш ҳуқуқига эга.


20. Почта вагонларини жўнатиш темир йўл ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.



3-БОБ. ПОЧТАНИ БАГАЖ ВАГОНЛАРИДА ТАШИШ


21. Почтани поездларнинг багаж вагонларида ташиш миллий оператор ҳамда ташувчи ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ташувчининг поездларида амалга оширилиши мумкин.


22. Юк-багажда жўнатилаётган почтага ҳар бир топшириш пункти учун 16-шаклдаги юкхати икки нусхада тузилади. Бундан ташқари, 35-шаклдаги тарқатиш қайдномаси (мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси) учта нусхада тузилади. Тарқатиш қайдномасига 16-шаклдаги юкхатига қайд қилинган қоплар (боғламалар) почтани топшириш пунктларининг кетма-кетликда келиш тартибида ёзилади. Тарқатиш қайдномаларини рақамлаш ойма-ой олиб борилади.

Юк-багажда жўнатилаётган почтали қоплар тарқатиш қайдномасининг иккинчи нусхасига имзо қўйилган ҳолда, дастлабки пунктда поезднинг жўнаш вақтидан 30 дақиқа олдин ва поезднинг оралиқ бекатларга етиб келишидан камида 50 дақиқа олдин багаж омборхоналарига топширилади.


23. Почта алоқаси ходимларининг кузатувисиз почта ташилаётган багаж вагонининг носозлиги ёки йўлда поезддан ажратилиши ҳолатларида, почта носоз вагон ўрнига уланган бошқа вагонга йўловчилар багажи каби юкланиши керак. Багаж қисман носоз багаж вагонидан бошқа вагонга юкланганда, почта биринчи навбатда юкланади.

Бундай ҳолларда почтани юклаш ва тушириш ишлари темир йўл ходимларининг кучи билан бажарилади.



4-БОБ. ПОЧТАНИ ЙЎЛОВЧИ ВАГОНЛАРИДА ТАШИШ


24. Иш ҳажми катта бўлмаган почта йўналишларида почта йўловчи вагонларида почта алоқасининг иккита ходими кузатувида ташилиши мумкин. Купеда тегишли ускуналар мавжуд бўлганда, йўловчилардан ажралганда ҳамда почта ва қимматликларнинг бутлигини таъминлаганда, почта жўнатмаларига йўлда почта вагонлари учун кўзда тутилган тартибда ишлов берилади. Бундай шароитлар бўлмаганда, фақат босма нашрлар ва ёзма хат-хабарлар ёпиқ буюмларда, йўлда ишлов берилмасдан ташилади.


25. Почтанинг йўловчи вагонларида ташилиши миллий оператор билан ташувчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Почта йўловчи вагонларида ташилганда, почта жўнатмалари поезднинг жўнашидан ва етиб келишидан камида 30 дақиқа олдин юклаш-тушириш ишларига тақдим этилади (топширилади).


26. Ичида ёзма хат-хабарлар мавжуд қопларнинг, шунингдек, босма нашрлар мавжуд қоп ва боғламаларнинг манзил ёрлиқларида қуйидагилар кўрсатилади: қоп (боғлама) қайси бекатда топширилиши керак, манзилланган жойи, қоп (боғлама)нинг қаердан келаётганги, уларнинг массаси ва рақами, жойланмасининг номи, поезд рақами. Ушбу маълумотлар 16-шаклдаги юкхатида ҳам кўрсатилади.


27. Почтани жўнатаётган почта алоқаси филиаллари 35-шаклдаги тарқатиш қайдномасининг рақами ва почта жўнатмаларининг массасини кўрсатган ҳолда, ташиш ҳужжатларини тузади.



5-БОБ. ПОЧТА АЛОҚАСИ ХОДИМЛАРИНИНГ ПОЧТА

ВАГОНЛАРИДА ЮРИШИ ВА БЕКАТЛАР

ҲУДУДИДА БЎЛИШИ


28. Йўлда почтани кузатиб бориш, қўриқлаш, унга ишлов бериш ва почта алмашинуви учун почта вагонларида ва йўловчи вагонларининг махсус мослаштирилган жойларида сайёр бригада ходимларининг юришига миллий оператор томонидан берилган гувоҳномалар бўйича рухсат этилади.


29. Сайёр бригада ходимларининг таркибига қуйидагилар киради:

a) почта вагони бошлиғи;

b) почта вагони бошлиғининг ёрдамчилари;

d) кузатувчи-электромонтёр;

e) сараловчилар.

Бригададаги ходимларнинг сони иш ҳажмига, алмашишларнинг мунтазамлигига ва бошқа шароитларга боғлиқ ҳолда белгиланади, лекин кузатувчи-электромонтёрни қўшиб ҳисоблаганда, иккитадан кам бўлмаслиги керак. Бригада аъзолари ўртасида мажбуриятлар почта вагони бошлиғи томонидан тақсимланади.


30. Йўл давомида почта вагонининг сайёр бригадаси ходимлари ўз ваколатлари доирасида, таркибига почта вагони қўшилган поезд бошлиғига (бригадирига) бўйсунади.


31. Почта вагонларида гувоҳномалар билан юриш ҳуқуқидан гувоҳномада кўрсатилган линияларда қатнайдиган почта вагонларини кузатиш бўйича хизмат сафаридан қайтаётган почта алоқаси ходимлари ҳам фойдаланади.

Почта вагонининг бошлиғи рейсга чиқишдан олдин халқаро почтамтдан бригаданинг барча аъзолари учун гувоҳномаларни ва тўғридан тўғри йўналишда юриш ҳамда алоҳида орқага қайтиш учун сайёр бригада ходимлари номма-ном қайд қилинган 14-шаклдаги йўл варақларини (мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси) тилхат билан олади. 14-шаклдаги йўл варақлари халқаро почтамтнинг директори (ўринбосари), сайёр хизматнинг цех бошлиғи томонидан имзоланади ва "Йўл варақалари учун" махсус юмалоқ муҳр билан тасдиқланади.


32. Почтани кузатиб борувчи сайёр ходимлардан ташқари почта вагонларида юриш ҳуқуқи қуйидагиларга тақдим этилади:

a) захирада кетаётган сайёр ходимларга, гувоҳнома ва 14-шаклдаги йўл варақасида ёзув мавжуд бўлса;

b) миллий оператор томонидан берилган махсус гувоҳномалар бўйича почта вагонларининг сайёр бригадалари ишини назорат қилиш ва бошқа хизматга оид мақсадлар учун хизмат сафарига юборилган мансабдор шахсларга;

d) сайёр ходимлар, кузатувчи - электромонтёрлар бўйича кадрларни тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахсларга, таништириш сафари пайтида сафарнинг бошидан охиригача бўлган даврга;

e) сайёр ходимлар, кузатувчи - электромонтёрлар бўйича кадрларни тайёрлаш курсларини тугатган шахсларга, шунингдек, "бригада усули"да ўқиётганларга, малака ўзлаштирилгунига қадар бўлган даврга.


33. Почта вагонида юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ўзлари билан қўлда олиб юриладиган юкни йўловчилар учун белгиланган меъёр чегарасида бепул олиб ўтиши мумкин.


34. Почта вагонида, бригада ишини назорат қилувчи ходимлардан ташқари, бир вақтнинг ўзида гувоҳнома бўйича кўпи билан иккита кишининг юришига рухсат этилади.

Почта вагонларида гувоҳномалар бўйича кетаётган шахслар 14-шаклдаги йўл варақасига ёзилган бўлиши керак.


35. Белгиланмаган шаклдаги гувоҳномани кўрсатган, шунингдек зарурий ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг почта вагонида юриши тақиқланади. Улар томонидан кўрсатилган гувоҳнома олиб қўйилади ва почта алмашинуви (дастлабки ёки охирги) пунктининг бошлиғига билдирги билан бирга тақдим этилади, почта алмашинуви пунктининг бошлиғи чора кўриш учун халқаро почтамтга йўллайди.



6-БОБ. ПОЧТА ВАГОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА ТАЪМИРЛАШ ТАРТИБИ


36. Миллий оператор почта вагонларини Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техник фойдаланиш қоидаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ соз ҳолатда сақлаши шарт.

Поезд вагонлари поездларнинг белгиланган схемаларига мос равишда поездларга уланади. Почта-багаж поездларини шакллантириш схемаларини ўзгартириш миллий операторнинг розилиги билан амалга оширилади.



7-БОБ. ПОЧТАНИ ЙЎЛДА УШЛАНИБ ҚОЛИШИНИ

БАРТАРАФ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР


37. Поездда почта вагонининг ўрни ўзгартирилган ҳолларда, жўнаб кетиш бекати бошлиғи поезд йўналиши бўйича навбатдаги бекатларга, почта алмашувчи ходимларни огоҳлантириш учун хабар бериши шарт.


38. Почта вагонларини таъмирлаш ишлари, миллий оператор билан таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга ташкилот ўртасидаги шартномага мувофиқ, темир йўлларининг йўловчи вагонлар парки учун белгиланган муддатларда амалга оширилади.


39. Почтани юклашдан олдин, почта вагони бошлиғи билан кузатувчи-электромонтёр, техник назоратчи (масъул навбатчи ёки смена бошлиғи) иштирокида почта вагонини қабул қиладилар. Бунда қуйидагилар текширилади:

иситиш ва ёритиш тизимларининг, ички қулфлар ва тиргакларнинг созлиги;

ускуналарнинг ишончли маҳкамланганлиги;

ёнғинга қарши воситаларнинг ҳамда вагон инвентарининг (соат, чойшаб, ёстиқ жилдлари, идиш-товоқ, аптечкадаги дори-дармонлар ва ҳоказолар) мавжудлиги;

тизимларда сувнинг мавжудлиги;

махсус идишларнинг кўмир билан (қишда тўлиқ қилиб) тўлдирилганлиги ва орқа қисмдаги сигналларнинг мавжудлиги.

Почта вагонининг кузатувчи-электромонтёри йўл давомида орқа қисмдаги сигналларнинг ёниб туришини таъминлаши лозим. Поезднинг ҳаракатланишига хавф соладиган ҳолларда, у поездни зудлик билан тўхтатиш чораларини кўриши керак.


40. Почта вагонининг сайёр бригада ходимлари халқаро почтамт маблағи ҳисобидан таъминланади ва ишлаб чиқариш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилганидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талаблари билан танишганидан сўнг ишлашга рухсат берилади. Сайёр бригада ходимларининг темир йўл ходимлари томонидан, халқаро почтамтнинг вакили иштирокида, темир йўллардаги сайёр ходимлар учун белгиланган муддатларда билимлар текшируви ўтказилади.


41. Автоном электростансияга эга бўлмаган почта вагонини ёритиш таъминоти, темир йўл томонидан поездга қўшилган вақтдан бошлаб ва белгиланган бекатгача етиб келганидан кейин поезддан ажратишгача бўлган вақтга қадар бошқа вагонлар билан умумий асосда таъминланади.

Тўхташ жойларида поезддан ажратилган ва захирада бўлган почта вагонларининг ёритиш таъминоти миллий оператор ҳисобидан таъминланади.

Поездда почта вагони йўловчи вагон билан ёнма-ён жойлашмаган ҳолларда, унинг электр билан ёритилиши ёнидаги почта вагонининг электр стансиясидан таъминланади (бир вақтнинг ўзида иккита почта вагонидан ошмаслиги керак).


42. Келишилган йўналишлар давомида ёқилғи қуйиш жойи ва тартиби ташувчи билан миллий оператор ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланади.


43. Бекатда ва йўлда почта вагонларининг иситилиши миллий оператор ҳисобидан таъминланади.

Поездлар ҳаракати билан боғлиқ сабабларга кўра йўлда ушланиб қолган почта вагонлари, ушланиб қолган вақт давомида темир йўл ҳисобидан иситилади.


44. Почта вагонларининг иситиш қурилмалари ва баклари учун сув билан таъминланиши темир йўл воситалари ва маблағи ҳисобидан қуйидагича амалга оширилади:

ҳаракатланиш йўли давомида - эҳтиёжга қараб белгиланган пунктларда;

рейсга чиқишдан олдин бир марта - дастлабки ва охирги бекатларда.


45. Почта вагонларининг ташқи қисмини ювиш поездларни шакллантириш ва қайтариб бериш пукнтларида миллий оператор билан ташувчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.


46. Почта вагонларини дезинфексия қилиш темир йўл воситалари билан миллий оператор маблағлари ҳисобидан йўловчи вагонлари парки учун белгиланган қоидалар бўйича амалга оширилади.


47. Поездни тузиш схемасида назарда тутилган почта вагонини таркибга қўшмаслик ёки йўлда ажратиш тақиқланади.


48. Почта ташилаётган почта вагонларида йўлда техник носозликлар аниқланганида, почта вагони бошлиғи ёки авария содир бўлган жойдаги бекат бошлиғи, ёхуд авария тўғрисида хабарнома олган бекат бошлиғи бу тўғрида мавжуд бўлган алоқа воситаларидан фойдаланиб зудлик билан яқинроқ бўлган почта алмашинуви пунктининг ёки халқаро почтамтнинг бошлиғини хабардор қилиши шарт.


49. Поезднинг ҳаракатланиш йўлида почта вагонини ажратишдан бошқа илож қолмаса темир йўл ходимлари дарҳол бу тўғрида почта вагони бошлиғини, почтани бошқа - захира, почта ёки багаж вагонга қайта юклашга тайёрлаш учун хабардор қиладилар. Бунда биринчи навбатда ҳукуматга оид ва халқаро почта ҳамда имкони бор миқдорда босма нашр маҳсулотлари юкланиши керак. Захира ёки багаж вагон йўқ бўлган тақдирда, ажратилган вагондаги почта қуйидагиларга юкланиши керак:

a) ҳукуматга оид ва халқаро почта ёзма хат-хабарлар ҳамда газеталар - ушбу поезднинг багаж ёки йўловчи вагонига;

b) почтанинг қолган қисми - изма-из келаётган поездларнинг почта ёки багаж вагонларига.


50. Почта йўловчи вагонга қайта юкланганида белгиланган манзилга почта вагони сайёр бригадасининг бир ёки икки аъзоси кузатувида жўнатилади.

Почтани вагонларда жўнатишда ёзма хат-хабарлар солинган қоплар сурғучли муҳр билан муҳрланади ва пломбаланади.


51. Ажратилган носоз вагондаги почтани бошқасига қайта юклаш имконияти бўлмаса, темир йўл ходимлари почта бор бўлган бундай вагонни зудлик билан таъмирлаш учун энг яқин жойлашган таъмирлаш пунктига юбориш чораларини кўрадилар. Таъмирлашдан сўнг вагон биринчи жўнаб кетаётган йўловчи поездга уланади.


52. Техник носоз бўлган почта вагонидан почтани тушириб бошқасига юклаш учун бекат бошлиқлари почта вагони ажратилишига сабабчи бўлган темир йўлнинг ҳисобидан почтани қўриқлаш ва тушириб бошқасига юклаш учун ишчи кучини ҳамда бошқа воситаларни тақдим этиши шарт.


53. Почта алмашинуви пунктининг ёки халқаро почтамтнинг масъул ходими авария жойига таъмирлаш поезди таркибида бориш ҳуқуқига эга.


54. Бекат бошлиғи почта вагони поезддан ажратилгани тўғрисида ажратиш сабабини кўрсатган ҳолда далолатнома тузади, почта вагони бошлиғи билан бирга уни имзолайди ва далолатноманинг нусхасини почта вагони бошлиғига беради. Бекат бошлиғи почта вагони ажратилгани тўғрисида мавжуд бўлган ҳар қандай алоқа воситалари орқали почта йўналиши бўйича яқинроқда жойлашган почта алмашинуви пунктининг бошлиғига ва ушбу пунктгача бўлган йўлдаги барча бекат бошлиқларига почта алмашувчи почта алоқаси ходимларини хабардор қилиш учун зудлик билан хабар бериши шарт.


55. Почтага шикаст етказилиши ёки почта йўқ қилиш ҳолатлари тўғрисида тўрт нусхада далолатнома тузилади, йўқ қилинган ёки шикаст етказилган почтанинг рўйхати ва йўқ қилиш сабаблари кўрсатилиб темир йўл ва почта алоқаси филиаллари ходимлари томонидан имзоланади. Далолатнома нусхаси зудлик билан халқаро почтамтга жўнатилади.

Темир йўлларда почта ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ миллий оператор билан ташувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилади.



8-БОБ. ТЕМИР ЙЎЛ БЕКАТЛАРИДА

ПОЧТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ УЧУН ХОНАЛАР,

ПЛАТФОРМАЛАР, ТЕМИР ЙЎЛ ТУПИКЛАРИ


56. Ташувчи темир йўлнинг йирик тармоқларида почта алмашинуви пунктларини ташкиллаштириш учун мўлжалланган бино (хона)ларни зарурий мосламалар билан ижара шартномаси асосида ажратиб беради (темир йўл тупиклари, тунеллар, платформалар ва ҳоказо).

Бекатларда ва омборларда миллий операторга тақдим этилган хоналарга ва платформаларга ҳар қандай механик мосламаларни ўрнатиш, ташувчи билан миллий оператор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ миллий оператор ҳисобидан амалга оширилади.

Юқорида кўрсатилган бино ва иншоотларни ўрнатиш ва сақлаш ташувчи билан миллий оператор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.


57. Ташувчи махсус хоналарни қуйидаги мақсадлар учун ижарага беради:

a) почта алмашинуви пунктини жойлаштириш;

b) почтага ишлов бериш ва уни сақлаш;

d) почта алоқаси ва телекоммуникация хизматларини кўрсатиш.


58. Хоналарнинг ижараси учун тўлов миллий оператор ва ташувчи ўртасида тузилган шартномаларда белгиланган миқдорда амалга оширилади. Ижарага берилган хоналарнинг ўлчами, уларни таъмирлаш ва коммунал хизматлардан фойдаланиш тартиби шартномада белгиланади.


59. Почтани почта вагонларига юклаш учун ташишда ва вагонлардан туширгандан сўнг ташишда почта алмашинуви пунктлари ўзига тегишли бўлган қўлда бошқариладиган ва механик аравалардан фойдаланади. Платформаларда аравалардан фойдаланиш тартиби бекат бошлиғи билан келишилган бўлиши лозим. Аравалар почта алмашинуви пунктларининг биноларида ёки бекат бошлиғининг кўрсатмаси бўйича улар учун махсус ажратилган жойларда сақланиши лозим.



9-БОБ. ПОЧТА ВАГОНЛАРИНИНГ САЙЁР

БРИГАДАЛАРИ ИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


60. Почта вагонларининг сайёр бригадалари ишини назорат қилиш мақсади йўналишларга сифатли хизмат кўрсатиш, почта ўз вақтида ва бут ҳолда етказилишини таъминлашдан иборат.

Ҳар бир сайёр бригада ишини йўналишда текшириш чоракда бир марта амалга оширилади. Халқаро почтамт раҳбари (ўринбосари) томонидан почта вагонларининг сайёр бригадалари ишини назорат қилиш режаси миллий оператор томонидан тасдиқланади.


61. Почта вагонларининг сайёр бригадалари ишини текшириш ҳуқуқи қуйидагиларга берилган:

a) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспексиясининг ходимларига - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро почтамт текширилганда;

b) миллий оператор раҳбарига (ўринбосарларига), бўлимлари бошлиқларига;

d) халқаро почтамт раҳбарига (ўринбосарларига), сифат хизмати бошлиғи ва ходимларига, сайёр хизмат цехи бошлиғига;

e) миллий оператор томонидан ваколат берилган бошқа шахсларига.


62. Юқорида кўрсатилган шахслар миллий оператор томонидан тақдим этилган, почта вагонида юриш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома, шунингдек, лавозим гувоҳномалари ёки текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномалар мавжудлигида почта вагонларининг сайёр бригадалари ишини текшириши мумкин.


63. Почта вагонларининг сайёр бригадалари ишини текширувчи шахслар қуйидагиларни текшириши шарт:

a) бригада ишининг ташкил этилиши;

b) почта алмашинувини амалга ошириш, почтага ишлов бериш ва уни ташиш масалаларига оид буйруқлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши;

d) почта буюмларининг сараланиши, йўлланиши, беркитилиши ҳамда ёзма хат-хабарлар, суғурта ва посилкага оид почта ҳамда босма нашрлар бўйича ҳужжатлар юритилиши тўғрилиги;

e) ёзма хат-хабарларни саралаш учун ёрлиқларнинг мавжудлиги ва почтани вагонларнинг омборларига тақсимлаш тартиби, ушбу тартибга амал қилиниши;

f) 14-шаклдаги йўл варақасининг тўғри юритилиши;

g) вагондаги шахсларда почта вагонида юриш ҳуқуқини берувчи зарурий ҳужжатларнинг мавжудлиги;

h) почта вагонида почтани ташишга тегишли бўлган норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;

i) омборлар ва сейфлардаги почта, қимматликлар бут сақланиши таъминланганлиги, шунунгдек, почта алмашинувида, хусусан тунги вақтларда;

j) почта алмашинуви учун ўз вақтида тайёрланиши;

k) почта алоқаси объектлари томонидан почтага ишлов бериш ва почта алмашинуви қоидаларининг бажарилиши, алмашувчиларда почта алмашинуви ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларнинг мавжудлиги;

l) бригада аъзолари томонидан почтага сифатли ишлов беришда ўз иши устидан назорат ва ўзаро текширувлар ўтказилиши, почта вагони бошлиғи томонидан йўриқнома ва эксплуатация назорати амалга оширилиши, шунингдек, ишда нуқсонларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши;

m) сайёр ходимлар улар томонидан хизмат кўрсатиладиган вагонларда доимий равишда бўлиши борасидаги талабларнинг бажарилиши;

n) бригада муҳрлар, штамплар, тақвим тамғалари, қоплар ва бошқа турдаги эксплуатацион материаллар билан таъминланганлиги;

o) йўловчиларга алоқа хизматлари кўрсатилиши, почта тўловларининг давлат белгилари, почта конвертлари ва почта карталари билан таъминланганлиги;

p) почта алмашинуви пунктлари ва почта вагонлари ходимлари томонидан техника хавфсизлиги ва почта хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши, хусусан поездлар бекатларда қисқа вақтга тўхтаганда;

q) меҳнат интизоми ҳолати;

r) почта вагонлари рейсга тайёрланиши ҳамда йўлда ва дам олиш пунктларида санитария ҳолати таъминланганлиги (вагонлар хоналари ўз вақтида тозаланиши, тегишли ҳарорат сақланиши, ёзма хат-хабарли қопларни очишда чанг тозалайдиган столлардан фойдаланилиши, усти ёпиқ идишларда қайнатилган сув, тиббиёт қутичаси, чойшаб, ёстиқ жилдлари, идиш-товоқлар ва бошқа инвентар ҳамда мулклар билан таъминланганлиги);

s) вагонларнинг техник ҳолати (музлатгичлар, иситиш, сув билан таъминлаш тизимлари, электр ускуналар, эшиклар, омбор эшикларининг қулф ва фиксаторлари, орқа қисм сигнал чироқлари, сигнализация қўнғироқлари, зинапоя ёритгичлари, вагоннинг остки магистрали ва буксалар қизиш сигнализацияларининг ишга яроқлилиги, панжараларнинг маҳкамланиши, аккумуляторли сигнал чироқлари, калит комплектларининг мавжудлиги, электролитнинг зарурий зичлиги ва сатҳининг сақланиши, калибрланмаган сақлагичлар ва бошқалардан фойдаланиш ҳолатларининг мавжудлиги).


64. Почта вагонларининг сайёр бригадалари ишини текширувчи шахслар текшириш натижалари тўғрисида 14-шаклдаги йўл варақасига тегишли ёзув қайд этиши, текширишлар дафтарига аниқ таклифларни киритиши лозим.

Зарур ҳолларда, текширишлар дафтарига қайд этилган ёзувдан ташқари, тўрт нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси миллий операторга юборилади, иккинчиси почта вагонининг сайёр бригадаси бўйсунадиган халқаро почтамтга, учинчиси - почта вагони бошлиғига топширилади, тўртинчиси эса текширувчи шахсда қолади.



10-БОБ. ПОЧТА ВА ПОЧТА ВАГОНЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


65. Илова қилинган ҳужжатларга почта хавфсизлиги боўйича масъул ходимнинг имзоси қоўйилган, почта хавфсизлиги бўйича назоратдан ўтказилган почта вагонларда жўнатиш учун қабул қилиниши керак.


66. Почта вагонларида ҳамда йўловчи ва багаж вагонларининг махсус мослаштирилган жойларида, шунингдек, бекат ҳудудида ва бекат биноларида жойлашган почтанинг қўриқланиши миллий оператор мажбуриятига киради.


67. Юк ортилмаган почта вагонларининг қўриқланиши почта алоқаси ходимлари томонидан амалга оширилади.


68. Техник бекатлар ва оралиқдаги бекатларда носоз почта вагонларининг қўриқланиши, бундай вагонларда почта алоқаси ходимлари, шу жумладан, кузатувчи-электромонтёрлар бўлмаса, почта вагонларини далолатнома бўйича, ички ускуналарни эса рўйхат бўйича қабул қилувчи темир йўл томонидан амалга оширилади.



11-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


69. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



16-шакл юкхати


16-ш.



Почта, курерлик жўнатмалари ва буюмларининг номи


Миқдор

Почта жўнатилди



да





кузатувида

Контейнерлар ............................................



                                     (фамилия)

ҲУКУМАТГА ОИД белгили қоплар ....





-сон гувоҳнома


Устувор почта жўнатмалари жойланган қоплар…………..……………………….




Алмашилиши керак __________ қоп

Курерлик жўнатмалари жойланган қоплар



Тезкор почта жўнатмалари жойланган

қоплар…………………………………..



Жўнатилган почта учун

ЮКХАТИ

Суғурта қоплар...……………………….




Халқаро жўнатмалар жойланган қоплар…..





дан

Ёзма хат-хабарлар жойланган қоплар…..






Даврий босма нашрлар жойланган қоп ва боғламлар.……………………………..





манзилига



Қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати эълон қилинган бандероллар………………



         _______-сон қопда



Контейнерда



Майда пакетлар ...…………………….…






Эҳтиёт қилинг белгили посилкалар ……...






Эълон қилинган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаридан ортиқ баҳоланган посилкалар ….……….………




(жўнатиш жойининг тақвим штемпели)


Одатдаги ва эълон қилинган қиймати энг кам иш ҳақининг беш баробаригача баҳоланган посилкалар …………………..




Бўш буюмлар........................................



Жами……………………...........................



Тартиб

рақами


Почта, курерлик жўнатмалари ва буюмларининг номи


1-шаклдаги дафтар ёки штрихли почта идентифи-

катори бўйича рақами


Эълон қилинган қиймати, сўм


Устама тўлов суммаси, сўм


Қаерга, қаердан


Алоҳида белгилар


Почта, курерлик жўнатма-

ларининг кирувчи тартиб рақамлари













































16-шакл юкхатининг орқа томони

Тартиб

рақами


Почта, курерлик жўнатмалари ва буюмларининг номи


1-шаклдаги дафтар ёки штрихли почта идентифи-

қатори бўйича рақами


Эълон қилинган қиймати, сўм


Устама тўлов суммаси, сўм


Қаерга, қаердан


Алоҳида белгилар


Почта, курерлик жўнатма-

ларининг кирувчи тартиб рақамлари















































































































Жами: _____________________________________________________

_____________________________ ______________________________

                    (лавозим, имзо)                                              (лавозим, имзо)


Почта номма-ном текширилди ва қабул қилинди

_____________________________ ______________________________

                    (лавозим, имзо)                                              (лавозим, имзо)








№_______дан №________гача №________ дан №_______гача

(олиш жойи тақвим штемпели изи)


__________ қиймати эълон қилинган ________ посилкалар, хат (бандерол)лар


Қабул қилди _____________________ Қабул қилди_______________________

                                           (лавозим, имзо)                                                           (лавозим, имзо)

          

          





Қоидаларга

2-ИЛОВА



35-шакл

35-ш.


Станцияда топширилган

ёзма хат-хабарлар жойланган қопларнинг

_____-сон ТАРҚАТИШ ҚАЙДНОМАСИ


т.й.билан жўнатиш учун

(жўнатиш пункти номи)


          

(жўнатиш санаси, поезд ёки автотранспорт йўналиши рақами)


ҳисобидан

Белгиланган станция номи


Белгиланган жой почта алоқаси объектининг номи


Буюмлар сони


Буюмлар массаси, кг


Олинганлиги тўғрисида имзо





















































Жами ….....








(лавозим, имзо)







(лавозим, имзо) (тақвим штемпели)



             





Қоидаларга

3-ИЛОВА



14-шакл

14-ш.



ПОЧТА ВАГОНИНИНГ ЙЎЛ ВАРАҚАСИ

_________-сон ЙЎНАЛИШ ________-сон ПОЕЗД







(почта вагонини жўнатиш санаси қайд этилган тақвим штемпели)



(почта вагонини келиш санаси қайд этилган тақвим штемпели)


(йўналиш номи)


Вагон кузови ____-сон ….. ўқли ___________________________________________ темир йўлининг

Бригаданинг ишга келиш вақти …..________________________20 ___ й._____ соат _____ дақ.


ПОЕЗДНИНГ ЖЎНАШ ВАҚТИ

____________________ 20___й._____соат_____ дақ.

БРИГАДА ТАРКИБИ

Почта вагони бошлиғи


Бошлиқ ўринбосарлари


Проводник-электромонтёр


Фелдегерлар



(фамилиялари, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари, гувоҳномалари рақамлари кўрсатилсин)

БРИГАДАГА БЕРИЛДИ


Миқдори

Почта тўлови давлат белгиларининг бўнаги

_____________________ сўм суммада.


3-ш.дафтари квитансиялари...

Суғурта муҳри……….

Тақвим штемпеллар

Қўлланмалар комплекти…

Бўш қоплар бўнаги












Халқаро почтамт раҳбари



(имзо)


Техникаси хавфсизлик бўйича йўриқнома ўтказилди



(лавозим, имзо)


Почта вагони рейсга жўнатиш учун яроқли



(масъул шахс лавозими ва имзоси)

(гербли муҳр)


Вагонни ПВБ қабул қилди


Проводник-электромонтёр







Бригададан ташқари вагонда бор эди






(фамилия, исм ва ота исми бош ҳарфлари, гувоҳномалар рақамлари, ким томонидан берилган ва қайси участкаларга борилган)

Халқаро почтамт раҳбари

ёки почта вагони бошлиғи




(имзо)


ОХИРГИ ПУНКТДАГИ ҚАЙДЛАР:


Поезд келди ______________________20 ___ й._____соат _____ мин.

Бригада бўшади ______________________20 ___ й._____соат _____ мин.


Масъул навбатчи __________________________

                                                              (имзо)


Алоҳида қайдлар. Ҳужжатларни текшириш натижалари

            

         

Лавозим_________________________

Имзо _____________________________



14-шаклнинг орқа томони

ПОЧТА ВАГОНИНИНГ ЙЎЛ ВАРАҚАСИГА ҚЎШИМЧА

______-сон ЙЎНАЛИШ _____-сон ПОЕЗД

жўнатиш санаси 20____й. ____________________________

Олинди


Қ

а

е

р

д

а

н


о

л

и

н

д

и

,


қ

а

е

р

г

а


т

о

п

ш

и

р

и

л

д

и


Топширилди


К

о

н

т

е

й

н

е

р

л

а

р

ҳ

у

к

у

м

а

т

г

а

о

и

д

б

е

л

г

и

л

и


қ

о

п

л

а

р

У

с

т

у

в

о

р


п

о

ч

т

а


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н

қ

о

п

л

а

р


К

у

р

е

р

л

и

к


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п

л

а

р

Т

е

з

к

о

р


п

о

ч

т

а


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п

л

а

р


С

у

ғ

у

р

т

а


қ

о

п

л

а

р


Х

а

л

қ

а

р

о


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п

л

а

р


Ё

з

м

а


х

а

т

-

х

а

б

а

р

л

а

р


ж

о

й

л

а

н

г

а

н

қ

о

п

л

а

р


Д

а

в

р

и

й


б

о

с

м

а


н

а

ш

р

л

а

р


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п


в

а


б

о

ғ

л

а

м

л

а

р


Қ

и

й

м

а

т

и


э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


х

а

т

л

а

р


в

а


қ

и

й

м

а

т

и


э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


б

а

н

д

е

р

о

л

л

а

р


М

а

й

д

а


п

а

к

е

т

л

а

р


Э

ҳ

т

и

ё

т


қ

и

л

и

н

г


б

е

л

г

и

л

и


п

о

с

и

л

к

а

л

а

р


Э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


қ

и

й

м

а

т

и


э

н

г


к

а

м


и

ш


ҳ

а

қ

и

н

и

н

г


б

е

ш


б

а

р

о

б

а

р

и

д

а

н


о

р

т

и

қ


б

а

ҳ

о

л

а

н

г

а

н


п

о

с

и

л

к

а

л

а

р


О

д

а

т

д

а

г

и


в

а


э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


қ

и

й

м

а

т

и


э

н

г


к

а

м


и

ш


ҳ

а

қ

и

н

и

н

г


б

е

ш


б

а

р

о

б

а

р

и

г

а

ч

а


б

а

ҳ

о

л

а

н

г

а

н


п

о

с

и

л

к

а

л

а

р


Б

ў

ш


б

у

ю

м

л

а

р


К

о

н

т

е

й

н

е

р

л

а

р

ҳ

у

к

у

м

а

т

г

а

о

и

д

б

е

л

г

и

л

и


қ

о

п

л

а

р

У

с

т

у

в

о

р


п

о

ч

т

а


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н

қ

о

п

л

а

р


К

у

р

е

р

л

и

к


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п

л

а

р

Т

е

з

к

о

р


п

о

ч

т

а


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п

л

а

р


С

у

ғ

у

р

т

а


қ

о

п

л

а

р


Х

а

л

қ

а

р

о


ж

ў

н

а

т

м

а

л

а

р

и


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п

л

а

р


Ё

з

м

а


х

а

т

-

х

а

б

а

р

л

а

р


ж

о

й

л

а

н

г

а

н

қ

о

п

л

а

р


Д

а

в

р

и

й


б

о

с

м

а


н

а

ш

р

л

а

р


ж

о

й

л

а

н

г

а

н


қ

о

п


в

а


б

о

ғ

л

а

м

л

а

р


Қ

и

й

м

а

т

и


э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


х

а

т

л

а

р


в

а


қ

и

й

м

а

т

и


э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


б

а

н

д

е

р

о

л

л

а

р


М

а

й

д

а


п

а

к

е

т

л

а

р


Э

ҳ

т

и

ё

т


қ

и

л

и

н

г


б

е

л

г

и

л

и


п

о

с

и

л

к

а

л

а

р


Э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


қ

и

й

м

а

т

и


э

н

г


к

а

м


и

ш


ҳ

а

қ

и

н

и

н

г


б

е

ш


б

а

р

о

б

а

р

и

д

а

н


о

р

т

и

қ


б

а

ҳ

о

л

а

н

г

а

н


п

о

с

и

л

к

а

л

а

р


О

д

а

т

д

а

г

и


в

а


э

ъ

л

о

н


қ

и

л

и

н

г

а

н


қ

и

й

м

а

т

и


э

н

г


к

а

м


и

ш


ҳ

а

қ

и

н

и

н

г


б

е

ш


б

а

р

о

б

а

р

и

г

а

ч

а


б

а

ҳ

о

л

а

н

г

а

н


п

о

с

и

л

к

а

л

а

р


Б

ў

ш


б

у

ю

м

л

а

р











































































































































































































































































































































































Ж

а

м

и































Ш

а

х

с

а

н


б

е

р

к

и

т

и

л

г

а

н

/

О

ч

и

л

г

а

н































Б

а

л

а

н

с

















Почта вагонининг бошлиғи



(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь



















































Время: 0.0125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск