ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Бошка масалалар /

"Яшил" истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2023 й. 517-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 сентябрдаги

517-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Яшил" истеъмол кредити бўйича фоиз

тўловларининг бир қисмини қоплаб

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) томонидан жисмоний шахсларга тижорат асосида ажратилган "яшил" истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун компенсация ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


жисмоний шахс - тижорат банкига "яшил" истеъмол кредитини олиш учун ариза тақдим этган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;


компенсация - тижорат асосида ажратилган "яшил" истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларнинг бир қисмини қоплаб бериш учун Жамғарма томонидан тижорат банкининг тегишли ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;


"яшил" истеъмол кредити - қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.


3. Компенсация ажратиш учун ушбу Низомга мувофиқ Жамғарма ва тижорат банки ўртасида келишув (кейинги ўринларда - келишув) тузилади.


4. Тижорат банки келишувни тузиш учун банкнинг тегишли бошқарув органи томонидан тасдиқланган битим тузиш тўғрисидаги қарор ёки келишув тузиш ваколатини берувчи бошқа ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага мурожаат қилади.


5. Компенсация Жамғарма томонидан тижорат банкига ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.



2-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ

           

6. Жамғарма томонидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ҳамда фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган "яшил" истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун уч йил муддатгача компенсация ажратилади.


7. Жамғармадан компенсация ажратилган "яшил" истеъмол кредитини олган жисмоний шахснинг янги "яшил" истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:

амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;

"яшил" истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

Жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.


8. Жамғармадан молиявий ёрдам олган жисмоний шахслар Жамғарманинг буюртмасида қарз олувчи сифатида кўрсатилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича аниқланади.


9. Жамғарманинг "яшил" истеъмол кредитлари бўйича компенсация харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.


10. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб, молия йили давомида компенсация ажратиш миқдорлари белгиланади ва чораклар кесимида тақсимланади.

Бунда самарадорлик кўрсаткичлари ва таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, компенсация миқдорлари камайтирилиши ёки тўхтатилиши, шунингдек, компенсация ажратиш параметрлари ҳамда қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


11. "Яшил" истеъмол кредити шартномалари бўйича кредитни қайтариш жадвалига ўзгартириш киритилганда, амалдаги кредит шартномаси шартлари мутаносиб равишда ўзгартирилади.

Бунда компенсация миқдорлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, кредит муддатига мос равишда тўлаб борилади.


12. Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг "яшил" истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.


13. Кредит берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, қарз олувчининг тижорат банки ҳудудий филиалига ариза билан мурожаат қилиши компенсация ташаббусига асос ҳисобланади.


14. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали "яшил" истеъмол кредити ажратиш тўғрисидаги ижобий хулоса қабул қилгандан сўнг компенсация ажратиш шартларига мос келиши ўрганилади.

Тижорат банки томонидан жисмоний шахсга "яшил" истеъмол кредити ва компенсация ажратиш шартлари бўйича ижобий қарор қабул қилингандан сўнг ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган шартларда компенсация ажратилади.


15. Тижорат банки бош офиси кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган жисмоний шахсларга компенсация бериш тўғрисидаги буюртма билан ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига қадар Жамғармага мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда компенсация ажратиш тўғрисида буюртма;

"яшил" истеъмол кредитлари ажратилган жисмоний шахсларнинг рўйхати (кредит олувчининг Ф.И.О., ЖШШИР, кредит суммаси, кредит муддати, фоиз ставкаси, кредит мақсади, кредит берилган сана, кредитни қайтариш санаси, 16325 ҳисобварағидаги ҳисобланган фоизлар ва бошқа маълумотлар).

Жамғарма буюртмани кўриб чиқиш жараёнида тижорат банкидан қўшимча маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.


16. Буюртмада ва жисмоний шахсларнинг рўйхатида кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун тижорат банкининг уни имзолаган мансабдор шахси жавобгар ҳисобланади.


17. Жамғармага нотўғри ва/ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотларнинг тақдим қилиниши, ушбу маълумотлар асосида компенсация олганлик учун, шунингдек, тижорат банки ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун Жамғарма жавобгар ҳисобланмайди.


18. Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар Жамғармага тушган санадан бошлаб икки иш куни ичида Жамғарма томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.

Рад этилган буюртма тижорат банкига бир иш кунида компенсация ажратишни рад этиш сабаблари кўрсатган ҳолда қайтарилади.

Жамғарма томонидан компенсация ажратилиши рад этилганлиги тўғрисидаги буюртмани олган тижорат банки бир иш куни ичида бу ҳақда ҳудудий филиалини хабардор қилади.


19. Жамғарма компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг уч иш куни ичида тижорат банкига ушбу буюртма бўйича компенсацияни алоҳида очилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.


20. Тижорат банки компенсация ажратилиши тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг уч иш куни ичида:

тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали компенсация ажратилиши тўғрисида қарз олувчини хабардор қилади;

тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали ва қарз олувчи ўртасида имзоланадиган "яшил" истеъмол кредити шартномасида компенсация ажратилиши Жамғарма томонидан маъқулланганда, компенсация ажратилиши назарда тутилган бўлиши лозим.


21. "Яшил" истеъмол кредити шартномасида Жамғарма томонидан ажратиладиган компенсациянинг миқдори кўрсатилади.


22. Жамғарма маблағлардан фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритади ҳамда мониторинг натижасида аниқланган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.

Жамғарма томонидан компенсациянинг мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг юритиш даврида тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаси ва кредитни қайтариш жадвали талаб қилиб олиниши мумкин.



3-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

          

23. Тижорат банки компенсация шартномаларига асосан ҳисобланган ва Жамғарма томонидан компенсация ажратилган фоиз тўловларининг ҳисобини алоҳида 16325 баланс ҳисобварақларида юритади.


24. Жамғарма компенсацияси банк рўйхати асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг 29801 транзит ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда 29801 транзит ҳисобварағига тушган маблағлар банкнинг жамғарма компенсациялари ҳисобидан қопланадиган ҳисобланган фоизларни олиш 16300 ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.


25. Қарз олувчилар кредитни муддати ўтганидан сўнг қайтарган ҳолатларда, ажратиладиган компенсация суммаси тасдиқланган қайтариш жадвалида қайд этилган суммадан ошмаслиги лозим.


26. Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:

фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;

қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини уч ой ичида кетма-кет бажармаганда;

қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;

тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;

қарз олувчининг ва/ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.


27. Тижорат банки белгиланган тартибда қарз олувчининг "яшил" истеъмол кредити ҳисобидан олинган ускуналарнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида жойига чиққан ҳолда мониторинг олиб бориши мумкин.


28. Тижорат банки мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жамғармани компенсация ажратишни тўхтатиш учун уч иш куни ичида хабардор қилади.


29. Жамғарма тижорат банкидан хабарномани олгандан сўнг уч иш куни ичида компенсация ажратишни тўхтатиши тўғрисида қарор қабул қилади ва тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ёзма хабарномани тижорат банкига юборади.


30. Мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатларга кўра тўхтатиш сабаблари бартараф этилгач, қарз олувчининг кредити бўйича компенсация ажратишни қайта тиклашга рухсат этилади.


31. Қарз олувчига фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилишни тўхтатиш ҳақидаги қарор Жамғарма томонидан қабул қилинади. Компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда, Жамғарма қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ компенсация ажратиш тўғрисидаги шартномани бир томонлама тартибда бекор қилади ва бу ҳақда тижорат банкини хабардор қилади.

Жамғарма белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.


32. Тижорат банки ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.


33. Жамғарма ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига компенсация ажратиш учун сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

          

34. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

           




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Энергетика

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Тармоқлараро энергия тежаш жамғармаси

ҳисобидан "яшил" истеъмол кредити бўйича

фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб

бериш учун компенсация ажратиш

СХЕМАСИ

              

      

Босқичлар

    


      

Субъектлар

       


    

Тадбирлар

        


     

Ижро муддати

        








1-босқич


Қарз олувчи

     

Қарз олувчи тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиалига тижорат асосида "яшил" истеъмол кредити ажратиш тўғрисида мурожаат қилади.

         

Заруратга кўра








2-босқич


Тижорат банки ёки унинг

ҳудудий филиали

        

Қарз олувчига "яшил" истеъмол кредити ажратиш тўғрисида қарз олувчилар бўйича компенсация тўғрисидаги буюртманомани тасдиқлаб, тижорат банкига тақдим этади ҳамда бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади.

         

2 иш куни ичида





3-босқич


Тижорат банки

    

Тижорат асосида ажратилган "яшил" истеъмол кредити фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация ажратиш бўйича буюртма ҳамда "яшил" истеъмол кредитлари ажратилган жисмоний шахсларнинг рўйхатини Жамғармага тақдим этади.

         

Ҳар ойнинг

10 санасига қадар





4-босқич


Жамғарма,

тижорат банки ёки унинг

ҳудудий филиали


        

1. Жамғарма тижорат банки томонидан юборилган буюртма ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда компенсация ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштирилади.



2 иш куни ичида



2. Жамғарма томонидан рад этилган буюртма тижорат банкига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хат орқали юборилади.



1 иш куни ичида



3. Тижорат банки ёки унинг ҳудудий филиали қарз олувчига компенсация ажратилиши тўғрисида хат орқали хабардор қилади.

         


1 иш куни ичида








5-босқич


Жамғарма

         

Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртмалар бўйича маблағларни тижорат банкининг алоҳида очилган ҳисобварағига ўтказиб беради.

         

3 иш куни ичида

           

          




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Энергетика

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси

ҳисобидан "яшил" истеъмол кредити бўйича фоиз

тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш

учун компенсация олиш тўғрисида

БУЮРТМА

             

20 ____ йил ________


Буюртма берувчи: ______________________________________ банки

Буюртмани қабул қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси

Компенсация суммаси: _____________________________________

Ҳисобварақ: ________________________________________________



"Яшил" истеъмол кредити ажратилган мижозлар рўйхати илова қилинмоқда.



Буюртма берувчи:

_____________________ банки



Бошқарув раиси

_____________________ Ф.И.О.

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь



















































































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск