ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 й. 516-сон "Коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2023 й.

N 516




КОЛЛЕЖ ВА ТЕХНИКУМЛАРДА

КАСБ (МУТАХАССИСЛИК) ЭГАЛЛАШ

ИСТАГИДА БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда уларнинг ролини мустаҳкамлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-қизларнинг таълим олишлари учун кенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни илм-фанга фаол жалб этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастурда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим оладилар ҳамда уларнинг харажатлари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10 ва 11-синф битирувчилари ўртасида касбга (мутахассисликка) йўналтириш ишларини доимий равишда ташкил этиб борсин.


5. Белгилансинки, коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим оладиган хотин-қизларни давлат гранти асосида ўқитиш харажатлари:

2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

2024 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь


































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск