ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Бошка масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2023 й. 517-сон "Яшил" истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2023 й.

N 517




"ЯШИЛ" ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ БЎЙИЧА

ФОИЗ ТЎЛОВЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Аҳолининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ушбу қурилмаларни сотиб олиш учун ажратиладиган "яшил" истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "яшил" истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

"яшил" истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратилади;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ҳамда фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган "яшил" истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун уч йил муддатгача компенсация тўлаб берилади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи "яшил" истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Яшил" истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация ажратиш;

компенсация ажратиш шартлари ва миқдорлари;

компенсация маблағларининг ҳисобини юритиш тартиби.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 9 октябрдаги 640-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.


6. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамахмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 сентябрдаги

517-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни

тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2020 йил 9 октябрдаги 640-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

            

1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш, жисмоний шахсларга тижорат банклари орқали миллий валютада ажратиладиган "яшил" истеъмол кредитларини, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган ҳамда ажратилаётган кредитларнинг асосий ставкадан ошган 5 фоизлик қисмини қоплаш учун уч йил муддатга компенсация ажратиш, шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашни молиялаштириш, шунингдек, энергия аудитини ўтказиш;".


2. Илованинг 20-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш, жисмоний шахсларга тижорат банклари орқали миллий валютада ажратиладиган "яшил" истеъмол кредитларини, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган ҳамда ажратилаётган кредитларнинг асосий ставкадан ошган 5 фоизлик қисмини қоплаш учун уч йил муддатга компенсация ажратиш, шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашни молиялаштириш, шунингдек, энергия аудитини ўтказиш;".

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь








































































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск