ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2023 й. 516-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 сентябрдаги

516-сон қарорига

ИЛОВА



Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт,

коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш

соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим

олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти

асосида таълим олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу Низом коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги (кейинги ўринларда - тегишли йўналишлар) касб (мутахассислик) бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларни давлат гранти асосида ўқитиш тартибини белгилайди.


2. Коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга (кейинги ўринларда - вазирлик ва идоралар) ажратилади.


3. Давлат гранти асосида касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизлар мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ аниқланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА КАСБ

(МУТАХАССИСЛИК) ЭГАЛЛАШ ИСТАГИДА

БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ АНИҚЛАШ


4. Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича ҳужжат топширган хотин-қизлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ўқишга қабул қилинади.


5. Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қиладилар.


6. Аризалар тааллуқлилиги бўйича коллеж ва техникумлар томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар) тақдим этилади.


7. Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябрга қадар умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.


8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳар йили 20 октябрга қадар умумлаштирилган маълумотлар асосида давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.

Вазирлик ва идоралар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида тегишли йўналишларга қабул қилинган хотин-қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан ҳар йили 25 октябрга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг мурожаатлари асосида 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

10. Коллеж ва техникумлар директорлари 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


11. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат гранти асосида касб

(мутахассислик) эгаллаш истагида

бўлган хотин-қизларни аниқлаш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар

         


    

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

     


     

Бажариш

муддатлари

       











1-босқич


Талабгор


        

Коллеж (техникум)га тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганда давлат гранти асосида ўқиш учун коллеж (техникум) директори номига ариза билан мурожаат қилади.

         


Ҳар йили 10 октябрга

қадар











2-босқич


Коллеж (техникум)

директори


     

Аризаларни кўриб чиқади ва умумлаштирган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари (ҳудудий бўлинмалар)га тақдим этади.

          


Уч иш кунида











3-босқич


Ҳудудий бўлинмалар


           

Умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.

       


Ҳар йили 15 октябрга

қадар











4-босқич


Олий таълим, фан ва

инновациялар вазирлиги


        

Умумлаштирилган маълумотлар асосида хотин-қизларнинг якуний рўйхатини шакллантиради ва тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идораларга юборади.

          


Ҳар йили 20 октябрга

қадар











5-босқич


Тизимида коллеж

(техникум) бўлган

вазирлик ва идоралар


       

Тақдим қилинган рўйхат асосида тегишли йўналишларга қабул қилинган хотин-қизларни давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

           


Ҳар йили 25 октябрга

қадар











6-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги


             

Вазирлик ва идораларнинг мурожаатлари асосида уларга тегишли маблағлар ажратилишини таъминлайди.

         


Беш иш кунида







           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь

















































































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск