Внимание!

NB! Мазкур Низомга расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банк ҳисоби. Банкка қўйилган омонат /

Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.09.2023 й. 3460-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.08.2023 й. 27/4-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 29 сентябрда 3460-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2023 йил 23 августдаги

27/4-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Тижорат банкларида фоизларни

ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом тижорат банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) томонидан кредитлар ва микроқарзлар (бундан буён матнда кредитлар деб юритилади), омонатлар (депозитлар), қарз маблағлари, қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаб ёзиш усули - активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, молиявий операциялари ва ҳодисалар бухгалтерия ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади;


эффектив фоиз ставкаси - активнинг бошланғич баланс қиймати билан тенглаштириш учун активдан фойдаланиш муддати мобайнида кутилаётган келгусидаги пул тушумлари оқимини дисконтлаш учун ишлатиладиган фоиз ставкаси;


эффектив фоиз ставкаси усули - дисконт ёки мукофотни фоизли даромадларга (харажатларга) амортизация қилиш орқали ёки кечиктирилган фоиз тўловларини тақсимлаш орқали активнинг (мажбуриятнинг) фойдаланиш муддати давомида доимий фоиз ставкасини тан олишга олиб келадиган усул;


даромадлар - банкнинг фаолияти давомида акциядорларнинг улуши ошиши билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган иқтисодий наф. Даромад фоизлар, фойда, дивидендлар, активларни сотишдан олинган тушум, мукофот, роялти, ижара ҳақи ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин;


фоизли даромад - бу пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларидан фойдаланганлик учун олинган даромад. Фоизли даромад ҳар қандай дисконт, мукофот ёки қарз қимматли қоғозлари ёхуд кредитнинг бошланғич баланс қиймати билан уларнинг сўндириш суммалари ўртасидаги бошқа фарқларнинг амортизация суммасини ҳам ўз ичига олади;


харажатлар - хусусий капитални банкнинг акциядорлари ўртасида тақсимланиши билан боғлиқ бўлмаган капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки тугаши кўринишида ёхуд мажбуриятларнинг кўпайиши кўринишида ҳисобот давридаги иқтисодий нафнинг камайиши;


фоизли харажатлар - бу пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларидан фойдаланганлик учун харажатлар. Фоизли харажатлар ҳар қандай дисконт ёки қарз қимматли қоғозлари ёхуд қарз маблағларининг бошланғич баланс қиймати билан уларнинг сўндириш суммалари ўртасидаги бошқа фарқларнинг амортизация суммасини ўз ичига олади;


тан олиш - бу молиявий ҳисобот элементларидан бири, яъни актив, мажбурият, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар таърифини қаноатлантирадиган моддани молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)га киритиш учун идентификациялаш жараёнидир.



2-БОБ. ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ


1-§. Ҳисоблаб ёзиш усулидан фойдаланиш

ва фоизларни тан олиш

           

2. Банклар ўз молиявий ҳисоботларини бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаб ёзиш усули асосида тузишлари керак, бундан пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот мустасно.


3. Банклар операцияларни қайта ишлаш чоғида бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаб ёзиш усулини қўллаган ҳолда автоматлаштирилган шаклда фоизларни ҳисоблаши лозим.


4. Фоизлар бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаб ёзиш усули бўйича тан олинади.


5. Ҳафтанинг жума куни ҳисоблаб ёзиладиган фоизни ҳисоблашда одатда уч кун - жума, шанба ва якшанба кунлари учун фоизлар ҳисобга олиниши лозим.


6. Агар жорий ой жума ёки шанба кунида тугайдиган бўлса, унда фоизларни ҳисоблаб ёзиш тегишлича бир кун ёки икки кун учун амалга оширилади. Ҳафта охирида қоладиган кун (кунлар) учун фоизлар кейинги ойнинг биринчи иш кунида ҳисоблаб ёзилади. Байрам кунларига нисбатан ҳам худди шундай жараён қўлланилади.


7. Ҳар бир ойда ҳисоблаб ёзиладиган ва акс эттириладиган фоизлар банк томонидан ўша ойда олинадиган даромадларни (сарфланган харажатларни) аниқ акс эттириши керак. Ҳисобот даврига тегишли бўлган ҳисобланган фоизларнинг бирор-бир қисми кейинги даврга ўтказилишига йўл қўйилмайди.


8. Банкнинг даромади банк томонидан унинг ҳисобварағига олинган ва олиниши лозим бўлган иқтисодий фойданинг ялпи тушумларинигина ўз ичига олади. Агентлик муносабатларида иқтисодий фойданинг ялпи тушуми ўзига учинчи шахс номидан йиғиладиган ва банк капиталини ошишига олиб келмайдиган суммаларни ўз ичига олади. Учинчи шахс номидан инкассация қилинган суммалар даромад ҳисобланмайди. Бунда, банкнинг воситачилик ҳақи суммаси банк даромади ҳисобланади.



2-§. Кредитлар бўйича фоизли

даромадларни тан олиш

           

9. Кредит суммасига фоизлар кредит ажратилган кундан эътиборан у банкка қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра тегишли ҳисобварақдан ўчирилган кундан олдинги кунгача ҳисобланади.


10. Кредитлар бўйича фоизлар ҳар куни йиллик базавий давр - 365 кундан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб ёзилади (кредитларнинг муайян турлари бўйича 360 кун базавий давр қилиб олинади). Кредитлар бўйича фоизлар қуйидаги формулага биноан ҳисобланади:

           

Сўндирилмаган кредит қолдиғи х фоиз ставкаси х амалдаги кунлар сони

365

       

Бунда, кредитларнинг муайян турлари бўйича 360 кун базавий давр қилиб олинганда фоизлар ҳисобланишига амалдаги кунлар сони бир йил учун 360 кун этиб белгиланиши лозим.

Кредитлар бўйича фоизли даромадларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.


11. Кредитлар бўйича фоизларни ҳисоблаб ёзиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 16309 "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";

Кт 41400-447хх "Кредитлар бўйича фоизли даромадлар".


12. Кредит бўйича келиб тушган фоизлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг ҳисобварағи;

Кт 16309 "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".


13. Банк активлари бўйича фоизлар бир йўла мукофот кўринишида олинганда, бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаб ёзиш усулига мувофиқ мазкур маблағлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санасидан қатъи назар қайси даврга таалуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида банкнинг даромадлари таркибида акс эттирилиши (амортизация қилиб борилиши) лозим.


14. Кредитлар бўйича мукофот шаклида олинган фоизларни амортизация қилган ҳолда ҳисоблаб ёзишда:

а) ажратилган кредит учун ҳамкор ташкилотдан келадиган мукофот қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 202xx - "Тегишли талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар";

Кт 22812 - "Келгуси давр фоизли даромадлари".

б) фоизлар мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган формулага биноан ҳисобланади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 16309 - "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";

Кт 41ххх - "Кредитлар бўйича фоизли даромадларнинг тегишли ҳисобварағи";

Дт 22812 - "Келгуси давр фоизли даромадлари";

Кт 16309 - "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".

Кредитлар бўйича мукофотни амортизация қилишда мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.


15. Мижоз кредитнинг сўндириш санаси келгунга қадар кредитни қисман сўндирса, банк фоизларни асосий қарз суммасининг ҳақиқатда сўндирилмаган қисмига ҳисоблаб ёзиши лозим.



3-§. Омонатлар (депозитлар) бўйича

фоизли харажатларни тан олиш

          

16. Банк омонати (депозит) суммасига фоизлар омонат (депозит) банкка тушган куннинг эртасидан бошлаб, то у омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра омонатчининг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ёзилади.


17. Омонатлар (депозитлар) бўйича фоизлар ҳар куни ҳисоблаб ёзилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 50100 - 511хх Омонатлар (депозитлар) бўйича фоизли харажатларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 224хх Омонатлар (депозитлар) бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи.

Омонатлар (депозитлар) бўйича фоизли харажатларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.


18. Фоизларни мижозга тўлаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 224хх "Омонатлар (депозитлар) бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи";

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг тегишли депозит ҳисобварағи.


19. Мижоз омонат (депозит) суммасининг бир қисмини олган тақдирда, банк фоизларни омонатнинг (депозитнинг) ҳақиқатдаги қолдиғига ҳисоблаб ёзиши лозим.



4-§. Қарз маблағлари бўйича фоизли

харажатларни тан олиш

         

20. Қарз маблағлари бўйича фоизлар ҳар куни ҳисоблаб ёзилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 53100 - 543хх Кредитлар, чиқарилган қимматли қоғозлар ва қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатларнинг тегишли ҳисобварағи;

Кт 22410 "Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" ёки

Кт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".

Қарз маблағлари бўйича фоизли харажатларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.


21. Фоизларни мижозга тўлаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 22410 "Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" ёки

Дт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи.


22. Қарз маблағлари сўндириш муддати келгунга қадар тўлиқ ёки қисман тўланган ҳолларда, банк ҳисобланадиган фоизларни асосий сумманинг тўланмаган қисмини ҳақиқатдаги кунлар сонига ҳисоблаб ёзиши лозим.



5-§. Номинал қийматида харид қилинган молиявий

воситалар бўйича фоизли даромадни тан олиш

          

23. Молиявий воситалар бўйича фоизли даромадлар ҳар куни ҳисоблаб ёзилади.


24. Молиявий воситалар бўйича фоизлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 1хххх "Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи";

Кт 4хххх "Фоизли даромадларнинг тегишли ҳисобварағи".

Номинал қийматида харид қилинган молиявий воситалар бўйича фоизли даромадларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.



6-§. Сотиб олгунга қадар ҳисобланган фоизлар

          

25. Тўланмаган фоизлар фоизли инвестицияларни харид қилгунга қадар тўпланиб қолса, унда кейинги олинадиган фоизлар харид қилгунга қадар ва харид қилингандан кейинги даврга тақсимланади ҳамда олинадиган фоизларнинг харид қилингандан кейинги қисми даромад сифатида тан олинади.

Сотиб олгунга қадар ҳисобланган фоизларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.



3-БОБ. ЭФФЕКТИВ ФОИЗ СТАВКАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ


1-§. Эффектив фоиз ставкаси усулини қўллаш

             

26. Банклар мукофот ёки дисконт билан сотилаётган молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаб ёзишда ёки шартнома бўйича ҳар ойда фоизли тўловларни тўлаш графиги кўрсатилмаганда эффектив фоиз ставкаси усулини қўллашлари лозим.


27. Эффектив фоиз ставкаси усулини қўллашда мижозлар томонидан ёки мижозларга тўланадиган фоизли тўловлар муддатлари ва суммалари ҳисоблаб ёзилган фоизлардан фарқ қилиши мумкин.


28. Эффектив фоиз ставкаси усули асосида даромад кутилаётган пул оқимларини актив (мажбурият)нинг дастлабки баланс қийматига етгунга қадар дисконтлаш йўли билан аниқланади. Эффектив фоиз ставкаси дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда, Microsoft Excel дастурида "Даромадлиликнинг ички ставкаси"ни (ВСД) ҳисоблаш функциясидан фойдаланилади.

Microsoft Excel дастуридан фойдаланган ҳолда эффектив фоиз ставкасини ҳисоблашда мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.



2-§. Дисконт билан сотиб олинган молиявий

воситалар бўйича фоизли даромадларни тан олиш

          

29. Дисконт билан сотиб олинган молиявий воситалар бўйича дисконт қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан сотиб олиш санасида акс эттирилади:

Дт 1хххх "Молиявий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи" - номинал қиймати бўйича;

Кт 1хххх "Молиявий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи бўйича дисконт" - фарқ суммасига;

Кт Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи.


30. Дисконт молиявий воситаларнинг амал қилиш муддати ичида эффектив фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади.

Дисконт билан сотиб олинган молиявий воситалар бўйича эффектив фоиз ставкаси ёрдамида фоизли даромадларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.



3-§. Мукофот билан сотиб олинган молиявий

воситалар бўйича фоизли даромадларни тан олиш

         

31. Молиявий воситалар бўйича мукофот қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан сотиб олиш санасида акс эттирилади:

Дт 1хххх "Молиявий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи" - номинал қиймати бўйича;

Дт 1хххх "Молиявий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи бўйича мукофот" - фарқ суммасига;

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи".


32. Мукофот билан сотиб олинган молиявий воситаларнинг амал қилиш муддати ичида эффектив фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади.

Мукофот билан сотиб олинган молиявий воситалар бўйича эффектив фоиз ставкаси ёрдамида фоизли даромадларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.



4-§. Дисконт билан чиқарилган қимматли қоғозлар

бўйича фоизли харажатларни тан олиш

         

33. Қимматли қоғозлар дисконт билан чиқарилганда дисконт сотиш санасида акс эттирилади ва қимматли қоғозларнинг амал қилиш муддати ичида эффектив фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади.

Дисконт билан чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича эффектив фоиз ставкасида фоизли харажатларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.


34. Дисконт амортизацияси қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 542хх "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар";

Кт 23698 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)";

Кт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".



5-§. Мукофот билан чиқарилган қимматли қоғозлар

бўйича фоизли харажатларни тан олиш

            

35. Қимматли қоғозлар мукофот билан чиқарилганда, мукофот сотиш санасида акс эттирилади ва қимматли қоғозларнинг амал қилиш муддати ичида эффектив фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади.

Мукофот билан чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича эффектив фоиз ставкасида фоизли харажатларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган мисолдан фойдаланиш мумкин.


36. Мукофот амортизацияси қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 23696 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот";

Дт 542хх "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар";

Кт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

            

37. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

         

         




Низомга

1-ИЛОВА



Кредитлар бўйича фоизларни

ҳисоблашга доир мисол

       

2022 йил 1 январь куни банк мижозга йиллик фоиз ставкаси 24% бўлган, 1 000 000 сўмлик қисқа муддатли кредит берди. Кредитни сўндириш санаси 2022 йил 1 апрель. Фоизлар ҳар ойнинг охирида тўланади, асосий қарз суммаси эса сўндириш муддати келганда тўланади. Бунда, 2022 йил 1 январдан бошлаб банк:

а) мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган формулага асосан фоизларни қуйидагича ҳисоблайди:

(1 000 000 х 24%)/365 = 657,53 сўм (кунлик фоиз суммаси);

б) ҳар куни кунлик фоиз суммасини (657,53 сўм) қуйидаги ўтказма билан акс эттиради:

Дт 16309 "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";

Кт 41400 - 447хх "Кредитлар бўйича фоизли даромад".

Ҳисобот даврида (2022 йил январь ойи учун) фоизли даромад 20 383,56 сўмни (657,53 х 31 (ҳақиқатдаги кунлар сони)= 20 383,56 сўм) ташкил этади.

Фоизларни тўлаш кредит шартномаси шартларига мувофиқ ҳисобот даври сўнгида (ҳар ойда) амалга оширилиши сабабли 31 кун (январь ойи) давомида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар (20 383,56 сўм) қарздорнинг банкка берган кўрсатмасига асосан унинг депозит ҳисобварағидан ечиб олинади ва қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 20ххх "Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларнинг тегишли ҳисобварағи";

Кт 16309 "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".

         

        




Низомга

2-ИЛОВА



Кредитлар бўйича мукофотни амортизация

қилишга доир мисол


Банк мижозга 2021 йил 1 январда 0 фоиздан 2 йил муддатга 1 000 000 сўм кредит ажратган. Банк фоизли даромадни (2 йил учун) ўзи ҳамкорлик ўрнатган ташкилотдан ажратилган кредитнинг 20 фоизи миқдорида мукофот кўринишида олади. Бунда:

а) ажратилган кредит учун ҳамкор ташкилотдан келадиган мукофот (2 йил учун 200 000 сўм миқдоридаги) бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 202xx "Тегишли талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар (ҳамкор ташкилотнинг ҳисобварағи)";

Кт 22812 "Келгуси давр фоизли даромадлари";

б) фоизларни ҳисоблаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 16309 "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";

Кт 41ххх "Кредитлар бўйича фоизли даромадларнинг тегишли ҳисобварағи";

Дт 22812 "Келгуси давр фоизли даромадлари";

Кт 16309 "Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".

Натижада 2021 йил январь учун фоизли даромад 15 232 сўмни ташкил этади.

Кредит бўйича мукофот амортизацияси қуйидаги жадвалда кўрсатилган тартибда ҳисобланади:

             

Тўлов рақами

         

Сана

Шартнома бўйича

пул оқими

           

Мукофот

амортизацияси

    

Кредитни сўндириш

бўйича тўловлар графиги

         

Кредит қолдиғи

         



- 1 000 000







200 000





1

1.01.2021

42 466


- 15 232

42 466

957 534

2

31.01.2021

38 356


- 13 278

38 356

919 178

3

28.02.2021

42 466


- 14 236

42 466

876 712

4

31.03.2021

41 096


- 13 253

41 096

835 616

5

30.04.2021

42 466


- 13 169

42 466

793 151

6

31.05.2021

41 096


- 12 200

41 096

752 055

7

30.06.2021

42 466


- 12 061

42 466

709 589

8

31.07.2021

42 466


- 11 482

42 466

667 123

9

31.08.2021

41 096


- 10 537

41 096

626 027

10

30.09.2021

42 466


- 10 310

42 466

583 562

11

31.10.2021

41 096


- 9 382

41 096

542 466

12

30.11.2021

42 466


- 9 094

42 466

500 000

13

31.12.2021

42 466


- 8 458

42 466

457 534

14

31.01.2022

38 356


- 7 049

38 356

419 178

15

28.02.2022

42 466


- 7 215

42 466

376 712

16

31.03.2022

41 096


- 6 331

41 096

335 616

17

30.04.2022

42 466


- 5 882

42 466

293 151

18

31.05.2022

41 096


- 5 016

41 096

252 055

19

30.06.2022

42 466


- 4 498

42 466

209 589

20

31.07.2022

42 466


- 3 775

42 466

167 123

21

31.08.2022

41 096


- 2 940

41 096

126 027

22

30.09.2022

42 466


- 2 312

42 466

83 562

23

31.10.2022

41 096


- 1 497

41 096

42 466

24

30.11.2022

42 466


- 793

42 466

-




200 000


1 000 000



Йиллик эффектив

фоиз ставкаси

         

24,9%




         

         




Низомга

3-ИЛОВА



Омонатлар (депозитлар) бўйича фоизли

харажатларни ҳисобга олишга доир мисол

           

Банк 2022 йил 9 февралда мижоздан 500 000 сўм миқдорида 13 ой муддатга омонатга (депозитга) маблағ жалб этди. Шартнома бўйича фоиз ставкаси йиллик 22% миқдорида белгиланган. Омонат қабул қилинган куннинг эртасидан бошлаб банк:

а) кунлик фоизларни қуйидагича ҳисоблайди:

500 000 х 22% / 365= 301,37 сўм (кунлик фоиз суммаси)

б) ҳар куни кунлик фоиз суммаси (301,37 сўмга) қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 50100-511хх "Депозитлар бўйича фоизли харажатларнинг тегишли ҳисобварағи";

Кт 22405 "Муддатли депозитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".

Омонат (депозит) шартномасига мувофиқ ҳисобот даври (февралда) охирида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар 5 726,03 сўмни (307,37 х 19 = 5 726,03 сўм) ташкил қилади ва уларни тўлаб бериш қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 22405 - "Муддатли депозитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи".

Омонатга (депозитга) доир фоизларни тўлаб бериш қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

           

Тўлов

рақами

   

Сана

Ҳисобот ойидаги

кунлар сони

     

Ҳисобот ойида

фоизли ҳаражатлар

         

Омонат (депозит)

суммаси

         


09.02.2021



1 000 000

500 000

1

28.02.2021


19

5 726,03

500 000

2

31.03.2021


31

9 342,47

500 000

3

30.04.2021


30

9 041,10

500 000

4

31.05.2021


31

9 342,47

500 000

5

30.06.2021


30

9 041,10

500 000

6

31.07.2021


31

9 342,47

500 000

7

31.08.2021


31

9 342,47

500 000

8

30.09.2021


30

9 041,10

500 000

9

31.10.2021


31

9 342,47

500 000

10

30.11.2021


30

9 041,10

500 000

11

31.12.2021


31

9 342,47

500 000

12

31.01.2022


31

9 342,47

500 000

13

28.02.2022


28

8 438,36

500 000

14

09.03.2022


8

2 410,96

0


Жами


392

118 136,99


          

             




Низомга

4-ИЛОВА



Қарз маблағлари бўйича фоизли харажатларни

ҳисобга олишга доир мисол

            

201X йил 1 августда А банк В банкдан қисқа муддатли кредит сифатида 10 000 000 сўм қарз олди. Қарзни сўндириш муддати 201X йил 1 ноябрь бўлиб, қарзнинг фоиз ставкаси 36% ни ташкил этади. Фоизлар ҳар ойда тўланади. Бунда:

а) август ойи учун ҳисобланган фоизлар қуйидагича ҳисобланади ҳамда мазкур ой учун фоизли харажатлар 305 753,42 сўмни ташкил этади:

(10 000 000 x 36%) / 365 x 31 (ҳақиқатдаги кунлар сони) = 305 753,42 сўм;

б) август ойи учун ҳисобланган фоизлар ҳар куни қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 531хх "Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар" (август ойи учун 305 753,42 сўм, ҳар куни 9 863,01 сўм);

Кт 22410 "Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар";

в) ҳисобланган фоизларни тўлаш қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 22410 "Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" (август ойи учун 305 753,42 сўм);

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи".

           

                  




Низомга

5-ИЛОВА



Номинал қийматида харид қилинган молиявий

воситалар бўйича фоизли даромадларни

ҳисоблашга доир мисол

             

Банк 20Х1 йил 1 январда ҳар бирининг номинал қиймати 1 500 сўм бўлган 10 та облигация сотиб олди, уларнинг сўндириш муддати 20Х1 йил 1 июнда келади. Уларнинг фоиз ставкаси 30% миқдорида белгиланган ва ҳар ойда тўланиши лозим. Облигациялар номинал қиймати бўйича сотиб олинганлиги сабабли фоизли даромадлар номинал қийматга нисбатан ҳисобланади. Бунда:

а) январь ойи учун ҳисобланган фоизлар суммаси қуйидагича ҳисобланади ҳамда мазкур ой учун ҳисобланган фоизлар суммаси 382,19 сўмни ташкил қилади:

(15 000 х 30%) / 365=12,33 х 31= 382,19 сўм;

б) январь ойи учун ҳисобланган фоизлар ҳар куни қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 1хххх "Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи" (январ ойи учун 382,19 сўм, ҳар куни 12,33 сўм);

Кт 4хххх "Фоизли даромадларнинг тегишли ҳисобварағи";

в) январь ойи учун ҳисобланган фоизлар олинганда, қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (январ ойи учун 382,19 сўм);

Кт 1хххх "Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи".

           

          




Низомга

6-ИЛОВА



Номинал қийматида чиқарилган

ва фоизларни тўлаш санаси келгунига қадар

сотилган облигациялар бўйича фоизли

даромадларни ҳисоблашга доир мисол

            

201Х йил 1 март куни А банк 201Х йил 1 январда чиқарилган, ҳар ярим йилда 1 январь ва 1 июлда тўланадиган фоизли даромад келтирувчи, номинал қиймати 800 000 сўм бўлган 10 йиллик облигацияларни йиллик 10 фоиз ставка бўйича сотиб олди.

Мазкур ҳолатда облигацияни сотиб олиш учун А банк облигациянинг 10 фоиз ставкасидан 2 ойлик фоизини ҳисоблаб сотувчига тўлайди ҳамда 201Х йилнинг 1 июлида 6 ой учун олинган фоизли даромадни фақат 4 ой учун ҳисоблайди. Бунда:

а) 2 ой учун фоизли даромад ва харид қиймати қуйидагича аниқланади:

800 000 х 10% х 2/12 = 13 333 сўм - фоизли даромад;

800 000 сўм + 13 333 сўм = 813 333 сўм - харид қиймати;

б) А банк томонидан 201Х йил 1 март куни қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дт 1XXXX "Қарз қимматли қоғозлар бўйича тегишли ҳисобварақ" (800 000 сўм);

Дт 16311 "Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" (13 333 сўм);

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (813 333 сўм);

в) А банк томонидан 201Х йил 31 март, 30 апрель, 31 май ва 30 июнь кунлари қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

Дт 16311 "Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" (6 667 сўм);

Кт 44813 "Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар";

г) А банк томонидан 201Х йил 1 июль куни қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит" (40 000 сўм);

Кт 16311 "Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар".

         

           




Низомга

7-ИЛОВА



Microsoft Excel дастуридан

фойдаланган ҳолда эффектив фоиз

ставкасини чиқаришга доир мисол

              

Excel дастуридаги жадвал

          

1

A

        

B

C

D

E

F

G

H

I

2

     









3

давр

пул кирими

ва чиқими

        

сана

пул маблағлари

кўринишида

олинган

фоизлар

       

шартнома

бўйича

ҳисобланган

фоизлар

       

дисконтни

амортизацияси

      

фоизли

даромад

       

облигациянинг

баланс

қиймати

        

4


-93 000


1/1/X1

0




93 000

5

1

0




1 500

101

1 601

94 601

6

2

0




1 500

129

1 629

96 230

7

3

0




1 500

157

1 657

97 887

8

4

0




1 500

185

1 685

99 572

9

5

0




1 500

214

1 714

101 287

10

6

0




1 500

244

1 744

103 030

11

7

0




1 500

274

1 774

104 804

12

8

0




1 500

304

1 804

106 609

13

9

0




1 500

336

1 836

108 444

14

10

0




1 500

367

1 867

110 312

15

11

0




1 500

399

1 899

112 211

16

12

18 000


31/12/X1

18 000

1 500

432

1 932

96 143

17

13

0




1 500

155

1 655

97 798

18

14

0




1 500

184

1 684

99 482

19

15

0




1 500

213

1 713

101 195

20

16

0




1 500

242

1 742

102 937

21

17

0




1 500

272

1 772

104 709

22

18

0




1 500

303

1 803

106 512

23

19

0




1 500

334

1 834

108 346

24

20

0




1 500

365

1 865

110 211

25

21

0




1 500

398

1 898

112 109

26

22

0




1 500

430

1 930

114 039

27

23

0




1 500

463

1 963

116 003

28

24

118 000


31/12/X2

18 000

1 500

497

1 997

100 000

31


  

  



36 000

7 000

43 000


32

ВСД =

0,017217








33

Йиллик =

0,206609








             

Асос қилиб олинган маълумотлар:

B5 - B28 катаклар облигациянинг муддатини (24 ойни) акс эттиради;

C5 - C28 катаклар пул маблағларининг ойлик кирим ва чиқимларини ўз ичига олади. Пул маблағларининг оқимлари кунлик, ойлик, чораклик ёки йиллик киритилиши мумкин, бунда изчиллик таъминланиши лозим. Пул оқимлари мавжуд бўлмаган даврларга "ноль" рақами киритилиши лозим;

F5 - F28 катаклар шартнома бўйича ойлик ҳисобланган фоизларни акс эттиради. Фоизлар ҳар йиллик асносида тўланади (Е устуни) ҳамда F устунида кўрсатилган сумма йиллик фоиз суммасига (1/12) тенг;

I4 катаги облигация учун тўланган суммани ифодалайди;

Ҳисоб-китоблар:

С32 катаги даромадлиликни ички ставкасини ҳисоблашни ифодалайди. Ушбу катакда фойдалананувчи формулани Excel дастурида (1) "Вставка" менюсидаги (2) "Функция" бандини ва ушбу банддаги (3) "Финансовый" категориясини ҳамда (4) "ВСД" функциясини танлаб топиш мумкин. Бунда, "значения" киритилишини талаб қилувчи ойна намоён бўлади;

шартнома бўйича облигацияларнинг мавжуд бўлган муддати давомидаги пул маблағларининг кирим ва чиқимларини, дастлабки инвестицияни (манфий рақамларда киритилган чиқимлар) инобатга олган ҳолда ифодаловчи "С4:С28" диапазонни киритилади.

С33 катаги йиллик ҳисобдаги даромадлилик ички ставкасини ифодалайди ва ушбу катакда "С32*12" формуласи қўлланилади;

Н5 катагида "I4*$C$32" формуласи қўлланилади. Ушбу формула С32 катагидаги даромадлилик ички ставкасини қўллаган ҳолда муддат бошидаги баланс қийматини ҳисоблайди. Формулада C32 катагидан олдин ва кейин $ белгисини қўллаш суммани ўзгаришсиз қолдириш имконини беради ҳамда ушбу формулани кейинчалик Н6 - Н28 катакларига кўчириш мумкин бўлади;

G устуни шартнома бўйича фоизлар ва эффектив фоиз ставкасига асосланган фоизлар ўртасидаги фарқ бўлган дисконт амортизациясини ифодалайди. G5 катагида "Н5 - F5" формуласи қўлланилади. Ушбу формулани G28 катагига тўлиқ кўчириш мумкин бўлади;

I устуни облигацияларнинг баланс қийматини (номинал қиймат минус қолган амортизацияланмаган дисконт) акс эттиради. I4 катаги кириш суммасини ифодалайди. I5 катагида "I4 + H5 -E5" формуласи қўлланилади. Ушбу формула пастга I28 катагигача тўлиқ кўчирилиши мумкин бўлади;

31-қатор жами суммани чиқаришни ифода этади.

         

            




Низомга

8-ИЛОВА



Дисконт ёки мукофот билан сотиб олинган

молиявий воситалар бўйича эффектив фоиз

ставкаси ёрдамида фоизли даромадларни

ҳисоблашга доир мисоллар

            

1. Дисконтга доир мисол

20X1 йил 1 январда А банк Д компаниянинг 18 фоизли, 2 йил муддатга, номинал қиймати 100 000 сўм бўлган облигацияларини 93 фоизли номинал қийматдан сотиб олади. Фоизлар ҳар йили 31 декабрда тўланиши лозим. Чегирмаларни амортизация қилиш учун эффектив фоиз ставкаси усулидан фойдаланилади.

Облигациялар дисконт билан (номинал қийматидан паст нархда) сотиб олинганлиги сабабли даромад (20,66%) фоизнинг номинал ставкасидан (18%) ошади. А банк даромадлиликнинг эффектив ставкасини (рентабелликни) ошириш мақсадида харид санаси ва сўндириш санаси орасида 7 000 сўм чегирмаларни ишлаб топади. Облигацияларнинг сотиб олиниши қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:

Дт 1хххх "Қимматли қоғозларнинг тегишли ҳисобварағи" - номинал қиймати бўйича 100 000 сўм;

Кт 1хххх "Қимматли қоғозларнинг тегишли ҳисобварағи бўйича дисконт" -фарқ суммасига 7 000 сўм;

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (93 000 сўм).

Дисконт билан сотиб олинган облигациянинг фоизли даромади, чегирмалар амортизацияси ва баланс қийматини ҳисоб-китоб қилиш учун 1-жадвалдан фойдаланилади.

   

1-жадвал

Сана

Пул

маблағлари

кўринишида

олинган

фоизлар

          

Шартнома

бўйича

ҳисобланган

фоизлар


Дисконт

амортизацияси


Фоизли

даромад


Облигация

ларнинг

баланс

қиймати

       

        

       

       

       

а

b

c

d

20X1

1 янв.


0




93 000

31 янв.



1 500

101

1 601

94 601

28 февр.



1 500

129

1 629

96 230

31 март



1 500

157

1 657

97 887

30 апр.



1 500

185

1 685

99 572

31 май



1 500

214

1 714

101 287

30 июнь



1 500

244

1 744

103 030

31 июль



1 500

274

1 774

104 804

31 авг.



1 500

304

1 804

106 609

30 сент.



1 500

336

1 836

108 444

31 окт.



1 500

367

1 867

110 312

30 ноябрь



1 500

399

1 899

112 211

31 дек.


18 000

1 500

432

1 932

96 143

20X2

31 янв.



1 500

155

1 655

97 798

28 февр.



1 500

184

1 684

99 482

31 март



1 500

213

1 713

101 195

30 апр.



1 500

242

1 742

102 937

31 май



1 500

272

1 772

104 709

30 июнь



1 500

303

1 803

106 512

31 июль



1 500

334

1 834

108 346

31 авг.



1 500

365

1 865

110 211

30 сент.



1 500

398

1 898

112 109

31 окт.



1 500

430

1 930

114 039

30 ноябрь



1 500

463

1 963

116 003

31 дек.


18 000

1 500

497

1 997

100 000

Жами



36 000

7 000

43 000


           

Изоҳ:

а) жадвал устунлари бўйича ҳисоблаш формулалари:

(a) = 100.000 x 18%/12

(b) = (a) - (c)

(c) = (d) x 20,66% /12;

б) ҳар ойда қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дт 1хххх "Қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи" 1 500 сўм

Дт 1хххх "Қимматли қоғозларнинг тегишли ҳисобварағи бўйича дисконт" 101 сўм

Кт 4хххх "Қиммати қоғозлар бўйича фоизли даромадларнинг тегишли ҳисобварағи" 1 601 сўм

в) 31/12/20X1 санада қуйидаги ўтказма амалга оширилади:

Дт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" 18 000 сўм

Кт 1хххх "Қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи" 18 000 сўм.


2. Мукофотга доир мисол

Б банк 20Х1 йил 1 январда 24 фоизли, 2 йил муддатли, номинал қиймати 100 000 сўм бўлган облигацияларни сотиб олган. Фоизлар ҳар ойда тўланади. Облигациялар 105 000 сўмга сотиб олинган, бу облигациялар бўйича 85 000 сўм мукофот ва эффектив фоиз ставкаси 20,92%ни ташкил қилади.

а) Облигацияларни сотиб олиш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 1хххх "Қимматли қоғозларнинг тегишли ҳисобварағи" - номинал қиймати бўйича 100 000 сўм

Дт 1хххх "Қимматли қоғозларнинг тегишли ҳисобварағи бўйича мукофот" 5 000 сўм

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" 105 000 сўм

Мукофот билан сотиб олинган облигациянинг фоизли даромади, мукофот амортизацияси ва баланс қийматини ҳисоб-китоб қилиш учун 2-жадвалдан фойдаланилади.

           

2-жадвал

Сана

Пул

маблағлари

кўринишида

олинган

фоизлар

         

Шартнома

бўйича

ҳисобланган

фоизлар

         

Мукофот

амортизацияси

Фоизли

даромад

Облигация-

ларнинг

баланс

қиймати

         



(a)=100 000x24%/12

      

(b)=(a)-(c)

     

(c)=(d)x20,92%/12

     

(d)

      

20X1 1 янв.






105 000

31 янв.


2 000

2 000

-170

1 830

104 830

28 февр.


2 000

2 000

-173

1 827

104 658

31 март


2 000

2 000

-176

1 824

104 482

30 апр.


2 000

2 000

-179

1 821

104 304

31 май


2 000

2 000

-182

1 818

104 122

30 июнь


2 000

2 000

-185

1 815

103 937

31 июль


2 000

2 000

-188

1 812

103 749

31 авг.


2 000

2 000

-191

1 809

103 558

30 сент.


2 000

2 000

-195

1 805

103 363

31 окт.


2 000

2 000

-198

1 802

103 165

30 ноябрь


2 000

2 000

-202

1 798

102 963

31 дек.


2 000

2 000

-205

1 795

102 758

20X2 31 янв.


2 000

2 000

-209

1 791

102 550

28 февр.


2 000

2 000

-212

1 788

102 337

31 март


2 000

2 000

-216

1 784

102 121

30 апр.


2 000

2 000

-220

1 780

101 902

31 май


2 000

2 000

-224

1 776

101 678

30 июнь


2 000

2 000

-227

1 773

101 451

31 июль


2 000

2 000

-231

1 769

101 219

31 авг.


2 000

2 000

-235

1 765

100 984

30 сент.


2 000

2 000

-240

1 760

100 744

31 окт.


2 000

2 000

-244

1 756

100 500

30 ноябрь


2 000

2 000

-248

1 752

100 252

31 дек.


2 000

2 000

-252

1 748

100 000

Жами



48 000

-5 000

43 000


             

Изоҳ:

а) 20Х1 йил январь ойи учун фоизли даромад қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 1хххх "Қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи" (2 000 сўм);

Кт 1хххх "Қимматли қоғозларнинг тегишли ҳисобварағи бўйича мукофот" (170 сўм);

Кт 4хххх "Қиммати қоғозлар бўйича фоизли даромадларнинг тегишли ҳисобварағи" (1 830 сўм);

б) Ҳар ойлик фоизли тўлов олинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (2 000 сўм);

Кт 1хххх "Қиммати қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизларнинг тегишли ҳисобварағи" (2 000 сўм).

         

               




Низомга

9-ИЛОВА



Дисконт ёки мукофот билан чиқарилган

молиявий воситалар бўйича эффектив фоиз

ставкасида фоизли ҳаражатларни

ҳисоблашга доир мисоллар

           

1. Дисконтга доир мисол.

В банк 20Х1 йил 1 январда номинал қиймати 100 000 сўм, 8 фоизли, 5 йил муддатли облигация чиқарди. Фоизлар 1 июлда ва 1 январда тўланади. Облигация 92 278 сўмга сотилди ҳамда бу облигация бўйича дисконт 7 722 сўм ва эффектив фоиз ставкаси 10%.

Чиқарилган облигация бўйича қуйидагича бухгалтерия ўтказма билан акс эттирилади:

Дт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (92 278 сўм);

Дт 23698 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)" (7 722 сўм);

Кт 23600 "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" (100 000 сўм).

Дисконт билан чиқарилган облигация бўйича эффектив фоиз ставкасида фоизли ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилиш учун 1-жадвалдан фойдаланилади.

         

1-жадвал

Сана


Тўланган

пулли фоизлар

    

Фоизли харажат


Облигация

бўйича дисконт

амортизацияси

      

Облигациянинг

баланс қиймати

       


(a) 8% / 2 x 100 000

(b) 10 %/2 x

баланс қиймати

          

(c)=(b)-(a)

(d)

1/1/20X1





92 278

7/1/20X1


4 000

4 614

614

92 892

1/1/20X2


4 000

4 645

645

93 536

7/1/20X2


4 000

4 677

677

94 213

1/1/20X3


4 000

4 711

711

94 924

7/1/20X3


4 000

4 746

746

95 670

1/1/20X4


4 000

4 784

784

96 454

7/1/20X4


4 000

4 823

823

97 276

1/1/20X5


4 000

4 864

864

98 140

7/1/20X5


4 000

4 907

907

99 047

1/1/20X6


4 000

4 952

952

100 000

Жами


40 000

47 722

7 722


           

Изоҳ:

а) 20Х1 йил январь-июнь ойлари учун фоизли харажат қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 542хх "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар" (4 614 сўм);

Кт 23698 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)" (614 сўм);

Кт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" (4 000 сўм);

б) 20X1 йил 1 июлда В банк тўланган фоизлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" (4 000 сўм);

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (4 000 сўм).

20X1 йил учун В банк ўз ҳисоботида 9 259 (4 614 + 4 645) сўм миқдорида фоизли харажатни акс эттиради.



2. Мукофотга доир мисол.

В банк 20Х1 йил 1 январда номинал қиймати 100 000 сўм, 8 фоизли, 5 йил муддатли облигация чиқарди. Фоизлар 1 июлда ва 1 январда тўланади. Облигация 108 530 сўмга сотилди, бу облигация бўйича мукофот 8 530 сўм ва эффектив фоиз ставкаси 6%.

а) 20X1 йил 1 январда чиқарилган облигация қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (108 530 сўм);

Кт 23696 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот" (8 530 сўм);

Кт 23600 "Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар" (100 000 сўм).

Мукофот билан чиқарилган облигация бўйича эффектив фоиз ставкасида фоизли ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилиш учун 2-жадвалдан фойдаланилади.

          

2-жадвал

Сана

Тўланган пулли

фоизлар

         

Фоизли харажат

6,0% x баланс

қиймати

      

Облигация

бўйича мукофот

амортизацияси

        

Облигациянинг

баланс қиймати

        


(a) 8% / 2 x 100 000

(b) 6%/2 x

баланс

қиймати

   

(c)=(b)-(a)

(d)

1/1/20X1





108 530

7/1/20X1


4 000

3 256

744

107 786

1/1/20X2


4 000

3 234

766

107 019

7/1/20X2


4 000

3 211

789

106 230

1/1/20X3


4 000

3 187

813

105 417

7/1/20X3


4 000

3 163

837

104 579

1/1/20X4


4 000

3 137

863

103 717

7/1/20X4


4 000

3 112

888

102 828

1/1/20X5


4 000

3 085

915

101 913

7/1/20X5


4 000

3 057

943

100 971

1/1/20X6


4 000

3 029

971

100 000

Жами


40 000

31 470

8 530


            

Изоҳ:

а) 20Х1 йил январь-июнь ойлари учун фоизли харажат қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 542хх "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар" (3 256 сўм);

Дт 23696 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот" (744 сўм);

Кт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" (4 000 сўм);

б) 20X1 йил 1 июлда В банк томонидан тўланган фоизлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

Дт 22414 "Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" (4 000 сўм);

Кт "Касса ҳисобварағи ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи ёхуд мижознинг депозит ҳисобварағи" (4 000 сўм);

20X1 йил учун В банк ўз ҳисоботида 6 490 (3 256 + 3 234) сўм миқдорида фоизли харажатни акс эттиради.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь










































































Время: 0.0120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск