ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикасининг 04.10.2023 й. ЎРҚ-870-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.02.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.10.2023 й.

N ЎРҚ-870



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ХАБАРДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 24 августда маъқулланган


Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш доирасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида талай ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг натижалари, соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларининг, бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, шунингдек мазкур органлар ва муассасалар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш зарурати юзага келмоқда.

Шу туфайли мазкур Қонун билан "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишни назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Бундан ташқари "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқаролар йиғинлари томонидан тегишинча аҳоли бириктирилган туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг соғлиқни сақлашнинг ҳолати ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсир этувчи омиллар, шу жумладан тегишли ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги ахборотини эшитишни назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.

Ушбу Қонун соғлиқни сақлаш органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга, шунингдек тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати тўғрисида аҳолининг хабардорлигини янада оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда; 2021 йил, N 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 6, 570, 577-моддалар, N 10, 984-модда; 2023 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 24-модда биринчи қисмининг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш";


2) VI боб қуйидаги мазмундаги 25-5-модда билан тўлдирилсин:


"25-5-модда. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий

бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш


Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал этишга, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишга ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади, шунингдек тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳудудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал этишга, шу жумладан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини оширишга ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланади, шунингдек тегишли қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 12, 1194-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 6, 570-модда, N 10, 984-модда) 11-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишинча аҳоли бириктирилган туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг профилактика кўрикларини ҳамда скрининг дастурларини амалга ошириш, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш ҳолати, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларнинг ҳамда атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларнинг тарқалиши, фуқаролар соғлиғига таъсир этувчи омиллар, шу жумладан тегишли ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги ахборотини эшитади".


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 октябрь


"Халқ сўзи", 2023 йил 6 октябрь




























































Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск