ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2023 й. 527-сон "Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2023 й.

N 527



НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ ФОЙДАЛИ ДАСТУРЛАР ВА

ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИДА ИЖТИМОИЙ

ШЕРИКЛИК ҲАМДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳи (ФАТФ) стандартларининг саккизинчи тавсиясини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фойдали дастурлари ва лойиҳаларида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармони билан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг амалдаги штатлар сони доирасида раҳбар ўринбосарларидан бирини нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки:

а) ҳар бир республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан:

2023 йил 15 октябрга қадар ҳамда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 1 январга қадар нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгиланган раҳбар ўринбосари тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиб борилади;

йил давомида эришилиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)нинг ишлаб чиқилишида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш самарадорлиги кўрсаткичлари назарда тутилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида (кейинги ўринларда - портал) жойлаштирилишини ҳамда доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар порталда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик учун очиқ бўлган қуйидаги маълумотларни жойлаштириш имкониятини яратсин:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгиланган раҳбар ўринбосарлари ҳақида маълумотлар;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташқи манбалардан молиялаштирилган лойиҳаларини амалга ошириш натижаси тўғрисида маълумотлар;

нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эълон қилинган халқаро грант танловлари ҳақида маълумотлар;

пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш талаб этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасалари рўйхати.

Портални такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.


5. Вазирлик ва идораларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул раҳбар ўринбосарлари ушбу қарор ижросини самарали ташкил қилиш учун шахсан жавобгар этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларига етказсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 октябрдаги

527-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 9 октябрдаги 858-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 13 июндаги 328-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 727-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2023 йил 29 майдаги 217-сон қарорига илованинг 5-банди.

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 октябрь



































































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск