ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Умумий қоидалар /

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.10.2023 й. 527-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 октябрдаги

527-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотлари

томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари

ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи

манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Мазкур Низом нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


лойиҳалар - ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган чора-тадбирлар (дастурлар);


рўйхатдан ўтказувчи орган - нодавлат нотижорат ташкилотини қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;


ташқи манбалар - чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл давлатларининг фуқаролари ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслар.


3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан жами суммаси бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлган пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилади.

Бунда бир календарь йилда олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг жами суммасига белгиланган талаб, қоида тариқасида, ҳар бир ташқи манба бўйича алоҳида қўлланилади.


4. Рўйхатдан ўтказувчи орган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкнинг ҳисобини юритади.


5. Ташқи манбалардан олиниши мўлжалланган пул маблағлари ва мол-мулк бўйича маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари ёки у ваколат берган шахс жавобгар ҳисобланади.


6. Нодавлат нотижорат ташкилотининг банк ҳисобварағига ташқи манбалардан пул маблағлари келиб тушганда унга хизмат кўрсатувчи банк уч иш куни ичида бу ҳақда тегишли рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Хабарномада нодавлат нотижорат ташкилоти, ташқи манба, пул маблағлари келиб тушган банк ҳисобварағи, уларнинг миқдори ва келиб тушиш санаси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.



2-БОБ. ТАШҚИ МАНБАЛАРДАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

ВА МОЛ-МУЛК ОЛИШНИ КЕЛИШИШ

(ХАБАРДОР ҚИЛИШ) ТАРТИБИ

            

7. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Нодавлат нотижорат ташкилоти ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк келиб тушиш санасидан камида йигирма кун олдин рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомга 2-иловада келтирилган ёзма ёки электрон шаклда мурожаатнома (кейинги ўринларда - мурожаатнома) тақдим этади.


9. Агар ташқи манбалардан нодавлат нотижорат ташкилотига маълум бўлмаган ҳолда унинг банк ҳисобварақларига пул маблағлари киритилса ёки нодавлат нотижорат ташкилотига мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда нодавлат нотижорат ташкилоти хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомда белгиланган тартибда келишиш ёки хабардор қилиш учун ёзма ёки электрон шаклда мурожаатнома тақдим этади.


10. Қуйидаги ҳолларда нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш талаб этилмайди:

ташқи манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг жами суммаси бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ажратиладиган пул маблағларининг миқдори ва мол-мулк аниқ кўрсатилганда;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, қонунчилик ҳужжатлари билан ташкил этилган республика комиссиялари ва кенгашларининг ҳужжатларида назарда тутилганда;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори асосида ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳамда инсонпарварлик ёрдами олинганда;

давлат ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимларда назарда тутилганда;

халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларига бош ташкилотлари томонидан уларнинг маъмурий харажатлари учун пул маблағлари ва мол-мулк ажратилганда;

Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасаларидан тўғридан-тўғри (бевосита) пул маблағлари ва мол-мулк олинганда.

Мазкур бандда кўрсатилган асосларга кўра олинадиган пул маблағлари ва мол-мулк ҳақида уларнинг олинишидан камида уч иш куни олдин нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

Хабарномада пул маблағлари ва мол-мулк берувчи ташқи манба ҳақида маълумотлар (жисмоний шахслар учун - Ф.И.О., фуқаролиги, яшаш жойи, туғилган санаси ва жойи, иш жойи ва лавозими; юридик шахслар учун - тўлиқ номи, жойлашган ери, асосий раҳбар органининг жойлашган ери, раҳбарининг Ф.И.О.), олинаётган пул маблағлари бирлиги (валютаси) ва миқдори, мол-мулк тури ва қиймати, улардан фойдаланиш мақсадлари кўрсатилади ҳамда унга пул маблағлари ва мол-мулкнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ажратилиши бўйича битим, шартнома, қарор ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

Хабарнома асосида олиниши режалаштирилган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган бўлса, лойиҳалар мазкур Низомнинг 4-бобида назарда турилган тартибда амалга оширилади.


11. Пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш талаб этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида эълон қилинади. Бунда ушбу рўйхат ҳар ярим йилда янгилаб борилади.



3-БОБ. МУРОЖААТНОМАНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ

          

12. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш тўғрисидаги мурожаатномаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.


13. Мурожаатномани кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга бир кун ичида ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.


14. Рўйхатдан ўтказувчи орган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан келишиш учун тақдим этилган мурожаатномада кўрсатилган маълумотларнинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ишончлилигини, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилоти устави (низоми)да белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини ўрганади.


15. Мурожаатномани қўшимча ўрганиш зарурати вужудга келганда, рўйхатдан ўтказувчи орган тегишли ташкилотларга сўров юборишга, нодавлат нотижорат ташкилотидан муддат кўрсатган ва асослантирган ҳолда мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотлар сўраб олишга ҳақли. Бунда мурожаатномани кўриб чиқиш ўн кундан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Мурожаатномани кўриб чиқиш муддати узайтирилганлиги ҳақида нодавлат нотижорат ташкилоти дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.


16. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг мурожаатнома бўйича сўровига жавоб тегишли ташкилот томонидан ўн кундан кечиктирмасдан тақдим этилади. Мазкур муддатдан кечиктириб берилган жавоб мурожаатномани кўриб чиқиш натижасига таъсир кўрсатмайди.


17. Рўйхатдан ўтказувчи орган мурожаатномани кўриб чиқиш натижалари юзасидан келишиш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини рад этиш тўғрисида мурожаатномани кўриб чиқиш муддати давомида нодавлат нотижорат ташкилотини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

Агар мазкур Низомда белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мурожаатномани кўриб чиқиш натижалари ҳақида нодавлат нотижорат ташкилотига ёзма ёки электрон шаклда хабар берилмаса, нодавлат нотижорат ташкилоти пул маблағлари ва мол-мулкни олишга ҳақлидир.


18. Қуйидаги ҳолларда ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рад этилади:

ташқи манбанинг фаолияти, шунингдек, олинаётган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситишга, соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишга, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилишга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қаратилган бўлса;

ташқи манба қонунчилик ҳужжатларига кўра террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган, шунингдек, суд тартибида экстремистик ва террористик деб топилган ташкилотлар ва уларга алоқадор шахслар бўлса;

ташқи манба Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суд тартибида мажбурий тугатилган ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган бош ташкилоти ёки унинг таъсисчилари бўлса;

пул маблағлари ва мол-мулкни олиш мақсади қонунчилик ҳужжатлари ва нодавлат нотижорат ташкилоти устави (низоми) талабларига зид бўлса;

мурожаатномада ва унга илова қилинган ҳужжатларда ёлғон маълумотлар кўрсатилган бўлса;

мурожаатнома мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган бўлса;

нодавлат нотижорат ташкилоти мурожаатнома юзасидан сўралган қўшимча маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи органга белгиланган муддатда тақдим қилмаса.


19. Пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рад этилганда, нодавлат нотижорат ташкилоти рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда такроран мурожаат қилиши мумкин, бундан мазкур Низомнинг 18-банди иккинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.


20. Нодавлат нотижорат ташкилоти мурожаатномани ушбу мурожаатнома юзасидан рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори қабул қилингунига қадар ўз аризасига асосан қайтариб олиши мумкин.



4-БОБ. ТАШҚИ МАНБАЛАР ҲИСОБИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

         

21. Нодавлат нотижорат ташкилоти ташқи манбалардан олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган тақдирда, ўз мурожаатномасига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш режасини (кейинги ўринларда - режа) илова қилади.


22. Умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари ва ундан юқори бўлган лойиҳаларни рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланган тегишли давлат ташкилоти ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб боради.

Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказувчи органга лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб бориш учун белгиланадиган давлат ташкилотлари юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга.


23. Умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача бўлган лойиҳаларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотларини жалб этиш нодавлат нотижорат ташкилотининг ўз хоҳишига биноан амалга оширилиши мумкин.

Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти ўз мурожаатномасида тегишли давлат ташкилотларини кўрсатади.


24. Рўйхатдан ўтказувчи орган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши келишилганлиги ҳақидаги хабарида лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган тегишли давлат ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни кўрсатади.

Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотига лойиҳа, лойиҳани амалга ошириш режаси ва нодавлат нотижорат ташкилоти ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарномани юборади.


25. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида уни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб бориш учун қўшимча давлат ташкилотини жалб этиш зарурати вужудга келганда нодавлат нотижорат ташкилоти бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиши мумкин.

Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган беш иш куни ичида нодавлат нотижорат ташкилотининг мурожаатини кўриб чиқади ҳамда натижаси ҳақида нодавлат нотижорат ташкилоти ва лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган тегишли давлат ташкилотини хабардор қилади.


26. Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилоти рўйхатдан ўтказувчи органнинг тегишли хабарномасини олган кундан бошлаб режа асосида лойиҳа ижросига кўмаклашишга киришади.


27. Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилоти нодавлат нотижорат ташкилотига қуйидаги шаклларда кўмаклашади:

лойиҳа доирасида учрашувлар, музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш;

лойиҳага соҳа экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш;

лойиҳа самарадорлигини таъминлаш мақсадида зарур статистик ва таҳлилий маълумотлар билан алмашиш, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказувчи маълумотлар мустасно;

лойиҳани амалга ошириш жараёнида вужудга келган муаммоларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни бериш.


28. Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотига:

нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида белгиланган фаолиятига аралашиши ёки тўсқинлик қилиши;

нодавлат нотижорат ташкилотига кўрсатмалар ва топшириқлар бериши, вазифалар белгилаши ҳамда ундан лойиҳа билан боғлиқ бўлмаган ортиқча маълумотлар талаб қилиши;

лойиҳанинг тасдиқланган ҳужжатларига (харажатлар сметаси, режаси ва бошқалар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши;

лойиҳа доирасидаги иштироки учун моддий рағбатлантириш талаб қилиши тақиқланади.

Мазкур банд талабларини бузган тегишли давлат ташкилотига нисбатан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан нодавлат нотижорат ташкилотининг мурожаатига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган таъсир чоралари кўрилади.


29. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган кундан бошлаб икки иш куни ичида бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.


30. Нодавлат нотижорат ташкилоти лойиҳа якунланган кундан бошлаб бир ой ичида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари электрон порталида лойиҳани молиялаштирган ташқи манбага тақдим этган ҳисоботлар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда лойиҳа натижаси тўғрисида маълумот эълон қилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

              

31. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан пул маблағлари ва мол-мулк олиниши рад этилиши юзасидан, шунингдек, лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


32. Ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулк қонунчилик ҳужжатларига, нодавлат нотижорат ташкилотининг устави (низоми)да ва тақдим этилган ҳужжатларда белгиланган мақсад ва усулларга мувофиқ ишлатилиши учун нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс жавобгардир.


33. Нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асосан ташқи манбалардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланилиши юзасидан маълумотлар ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

         

            




Низомга

1-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотлари

томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари

ва мол-мулк олинишини келишиш

СХЕМАСИ

              

     

Босқичлар

    


       

Масъуллар

     


       

Амалга ошириш механизми

      


        

Ижро муддати

        








1-босқич


Нодавлат

нотижорат

ташкилоти

(ННТ)


         

1. Ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган (Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари)га ёзма ёки электрон шаклда мурожаатнома тақдим этади.

         


         

Пул маблағлари ва мол-мулк

келиб тушиш санасидан камида

20 кун олдин



2. Агар ташқи манбалардан ННТга маълум бўлмаган ҳолда унинг банк ҳисобварақларига пул маблағлари киритилса ёки ННТга мол-мулк келиб тушса, бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи орган га белгиланган тартибда ёзма ёки электрон шаклда мурожаатнома киритади.

       


Пул маблағлари ва мол-мулк

келиб тушгани ҳақида хабар

топган (хабар топиши лозим

бўлган) кундан бошлаб

3 иш куни ичида

        








2-босқич


Рўйхатдан

ўтказувчи орган


       

ННТнинг мурожаатномасида кўрсатилган маълумотлар ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

       


      

Мурожаатнома келиб тушган

кундан бошлаб 15 кун ичида


ННТ


      

Мурожаатномани кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларда ўзгаришлар бўлган тақдирда, улар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органга ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.

      


       

1 иш куни

ичида


Рўйхатдан

ўтказувчи орган


      

Мурожаатномани қўшимча ўрганиш зарурати вужудга келганда, тегишли ташкилотларга сўров юборади, ННТдан муддат кўрсатган ва асослантирган ҳолда мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотлар сўраб олади.

       


    

Мурожаатномани кўриб

чиқиш муддати

давомида


Сўров юборилган

тегишли ташкилот


        

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асослантирилган хулоса тақдим этади.

      


      

Сўров келиб тушган кундан

бошлаб 10 кундан

кечиктирмасдан

    


ННТ


       

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг сўровига асосан мурожаатнома юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этади.

       


       

Рўйхатдан ўтган органнинг

сўровида кўрсатилган муддатда

      


Рўйхатдан

ўтказувчи орган


        

Мурожаатномани кўриб чиқиш натижалари юзасидан розилик бериш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиш тўғрисида ННТни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

       


     

Мурожаатнома келиб тушган

кундан бошлаб 15 кун ичида

          

           

         




Низомга

2-ИЛОВА



Ташқи манбалардан пул маблағлари

ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи

орган билан келишиш тўғрисида

МУРОЖААТНОМА

          

Т/р

        

Маълумотлар

         

        

I. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА МОЛ-МУЛК ОЛУВЧИ НОДАВЛАТ

НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

      

1.

Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси ва гувоҳнома рақами



2.

Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О.



3.

Пул маблағлари ва мол-мулк олувчи нодавлат нотижорат ташкилотининг жойлашган ери



    

II. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА МОЛ-МУЛК БЕРУВЧИ ТАШҚИ

МАНБАЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

         

      

Пул маблағлари ва мол-мулкни тўғридан-тўғри берувчи

чет эл давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл

давлатларининг фуқаролари тўғрисида маълумотлар

       

4.

Жисмоний шахслар учун

а) Ф.И.О.



б) фуқаролиги



в) яшаш жойи



г) туғилган санаси



д) туғилган жойи



э) иш жойи ва лавозими



5.

Юридик шахслар учун

а) тўлиқ номи (пул маблағлари ва мол-мулк берувчи томон чет эл давлати ёки чет эл давлати ташкилоти бўлганда ушбу банднинг "б" - "г" кичик бандлари тўлдирилмайди)



б) таъсис ҳужжатлари нусхаси (илова қилинади)



в) жойлашган ери



г) раҳбарининг Ф.И.О.



        

Асосий ташқи манба тўғрисида маълумотлар

(II бўлимнинг 6 ва 7-бандлари пул маблағлари ва мол-мулк чет эл

давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет эл давлатларининг

фуқаролари топшириғига биноан берилганда тўлдирилади)

         

6.

Жисмоний шахслар учун

а) Ф.И.О.



б) фуқаролиги



в) яшаш жойи



г) туғилган санаси



д) туғилган жойи



э) иш жойи ва лавозими



7.

Юридик шахслар учун

а) тўлиқ номи (пул маблағлари ва мол-мулк берувчи томон чет эл давлат ташкилоти бўлганда ушбу банднинг "б" - "д" кичик бандлари тўлдирилмайди)



б) таъсис ҳужжатлари нусхаси (илова қилинади)



в) жойлашган ери



г) асосий раҳбар органи жойлашган манзили (бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ташкилотларнинг филиаллари ва ваколатхоналари учун)



д) раҳбарининг Ф.И.О.



      

III. ОЛИНАЁТГАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА МОЛ-МУЛК

ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

         

8.

Пул маблағлари бирлиги (валютаси)



9.

Пул маблағлари миқдори



10.

Мол-мулк тури



11.

Мол-мулкнинг умумий қиймати



12.

Пул маблағлари ва мол-мулкни олиш мақсадлари



13.

Пул маблағларидан фойдаланиш бўйича харажатлар сметаси (илова қилинади)



14.

Пул маблағлари ва мол-мулкни олиш асоси (агар битим, шартнома, қарор ва бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлса, уларнинг нусхалари илова қилинади)



15.

Пул маблағлари ва мол-мулкнинг келиб тушиш санаси



         

IV. ОЛИНАЁТГАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА МОЛ-МУЛК

ҲИСОБИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЛОЙИҲАЛАР

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

(олинаётган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан лойиҳалар

амалга оширилиши режалаштирилган тақдирда тўлдирилади):

           

16.

Лойиҳа номи



17.

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари



18.

Лойиҳанинг давомийлиги (ой):



- бошланиш муддати:



- тугаш муддати:



19.

Лойиҳанинг умумий қиймати, шундан



- ташқи манба улуши



- нодавлат нотижорат ташкилоти улуши



- ҳамкорлар улуши



20.

Лойиҳанинг харажатлари сметаси (илова қилинади)



21.

Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудлар



22.

Лойиҳанинг мақсадли аудиторияси



23.

Лойиҳа жамоаси:


Ф.И.О.


Асосий иш жойи ва лавозими


Лойиҳа доирасидаги вазифалари



         

    


24.

Лойиҳа ҳамкорлари:


Ҳамкор ташкилот номи

     

Вазифалари

         

        

         


25.

Лойиҳани ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб бориш учун жалб этилиши сўралаётган давлат ташкилотлари

           


           

_________________

(ННТ раҳбари имзоси)

          

          




Низомга

3-ИЛОВА



________________________________________________________________________

(ташқи манба номи)

томонидан молиялаштирилган

________________________________________________________________________

(лойиҳа номи)

номли лойиҳани амалга ошириш

РЕЖАСИ

          

Т/р

      

Мақсад ва

вазифалар

Амалга ошириш

механизмлари

Амалга ошириш

ҳудуди

Амалга ошириш

муддати

Амалга ошириш

харажатлари

Лойиҳа иштирокчилари

        

Мақсадли

аудитория

тоифаси

Давлат

ва нодавлат

ташкилотлар

Халқаро

(чет эл)

ташкилотлар

ва чет эл

давлатлари

экспертлари

       

1.

     









            

           

___________________________

(ННТ номи)

______________

(имзо)

___________________________

(ННТ раҳбарининг Ф.И.О.)

           

         




Низомга

4-ИЛОВА



________________________________________________________________________

(ташқи манба номи)

томонидан молиялаштирилган

________________________________________________________________________

(лойиҳа номи)

номли лойиҳанинг якунлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

         

Т/р

Лойиҳа

даво-

мийлиги

  

Амалга

оширил-

ган чора-

тадбир-

лар

  

Сарфланган маблағлар

(рақамлар ва сўзлар билан)

    

Қамраб

олинган

мақсадли

аудитория

      

Лойиҳа мақсадига

эришилганлик

даражаси

    

Лойиҳа иштирокчилари

(номи кўрсатилади)

      

Жами

Ташқи

манба

улуши

  

ННТ

улуши

  

Ҳамкор

ташки-

лотлар

улуши

     

Мақсадли

гуруҳлар

тоифаси

    

Сони

Чора-

тадбир

мақсади

    

Чора-

тадбир

натижаси

    

Давлат

ташки-

лотлари

   

ННТ

Халқаро

(чет эл)

ташки-

лотлар

  

Чет эл

давлат-

лари

эксперт-

лари-

нинг

фуқаро-

лиги

    

1.
















2.
















3.















...
















Жами
















        

       

___________________________

(ННТ номи)

______________

(имзо)

___________________________

(ННТ раҳбарининг Ф.И.О.)

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 октябрь


































































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск