ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2023 й. 532-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида республика давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 30 мартдаги 170-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2023 й.

N 532




ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАЪМУРИЙ

ИСЛОҲОТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДОИРАСИДА

РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "НАВОИЙУРАН" ДАВЛАТ КОРХОНАСИ,

"НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ВА "НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ

ЖАМҒАРМАСИ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ

170-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси Васийлик кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш орқали "Навоийуран" давлат корхонаси ва "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-кўнгилочар ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоийуран" давлат корхонаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 30 мартдаги 170-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати тасдиқланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

"Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат муассасаси Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 октябрдаги

532-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Навоийуран" давлат корхонаси,

"Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти

ва "Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси" давлат

муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил

30 мартдаги 170-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 19-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-илованинг 295-300 позициялари "Қабул қилиб олувчи ташкилот" устунидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 мартдаги

170-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси"

давлат муассасаси Васийлик кенгашининг

РЎЙХАТИ

И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси


А.А. Ҳайдаров

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари


Ж.С. Файзуллаев

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари - "Навоийуран" ДК бош директори


Х.Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


А.Э. Миралиев

-

Давлат активларини бошқариш агенлиги директори ўринбосари


Қ.С. Санақулов

-

"Навоий КМК" АЖ бош директори


Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 октябрь


































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск