ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2023 й. 534-сон "Яйлов ерлардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2023 й.

N 534



ЯЙЛОВ ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2018 ЙИЛ

5 ИЮЛДАГИ 504-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ЧЕГАРА

РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда яйлов ерларни муҳофаза қилиш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда деградациясига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билаи ажратилган яйлов ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил этиш, ушбу соҳада таъсирчан давлат назорати ва оқилона бошқарувини амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Шу билан бирга, яйлов ерлардан фойдаланишда очиқ ва ошкораликни таъминлаш, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитлар яратиш, чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш, шунингдек, яйлов ерларда ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларнинг нобуд бўлиши ва назоратсиз йиғиб олинишининг олдини олиш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан самарали ҳамда мақсадли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерларда геодезия, топография, геология, гидрогеология, йўлсозлик ва бошқа изланишлар, шунингдек, чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларининг сув режимини ўзгартириш билан боғлиқ гидротехник, мелиорация, чорва молларини боқиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни амалга ошириш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерларни хатловдан ўтказсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Войтов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 октябрдаги

534-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги

504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. Қуйидаги мазмундаги 4-1-боб билан тўлдирилсин:


"4-1-боб. Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги

яйлов ерлардан фойдаланиш тартиби


30-1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан (кейинги ўринларда - яйлов ерлар) Қўмита томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига календарь йилда бир марта тақдим этиладиган рўйхатга киритилган шахслар (кейинги ўринларда - ердан фойдаланувчилар) фойдаланади.

30-2. Яйлов ерлардан ижара ҳуқуқи асосида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.

30-3. Ердан фойдаланувчилар яйлов ерлардан фақат куннинг ёруғ вақтида фойдаланади, тунда чегара минтақаларида қолишига йўл қўйилмайди.

30-4. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хомашёси ўсимликлар ресурслари нобуд бўлишига йўл қўймаган ва яйлов хўжалигига зарар етказмаган ҳолда тегишли восита ва усуллар орқали йиғиб-териб олинади.

30-5. Ердан фойдаланувчилар яйлов ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланиши, шунингдек, экинларга ва ҳайвонот дунёсига зарар етказилишига, яйлов ерларнинг маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланишига йўл қўймаслиги ҳамда ёнғин хавфсизлигига ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларга риоя этиши шарт.

30-6. Яйлов ерларда ёнғин юзага келганда ва уларни бартараф этиш вақтида ердан фойдаланувчиларнинг яйлов ерларга кириши чекланади ҳамда транспорт воситаларининг умумий фойдаланишда бўлган автомобиль йўлларидан бошқа йўлларда ҳаракатланиши тақиқланади.

30-7. Қўмита ердан фойдаланувчининг яйлов ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларини ва ички ишлар органларини 10 кун муддат ичида хабардор қилади".


2. 35-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"геодезия, топография, геология, гидрогеология, йўлсозлик ва бошқа изланишлар, шунингдек, чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари сув режимини ўзгартириш билан боғлиқ гидротехник, мелиорация, чорва молларини боқиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлар - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (рухсатномаси бўйича) ва ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда ҳамда давлат ўрмон фонди ёки Қўмитанинг доимий фойдаланишида бўлган яйлов ерлар тегишлича ўрмон хўжалиги органлари ёки Қўмита билан келишилган ҳолда".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 октябрь


















































Время: 0.2167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск