ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2023 й. 535-сон "Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2023 й.

N 535



МЕТРОПОЛИТЕНДА ЙЎЛОВЧИЛАР

ҲАМДА БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ БЎЛИШИ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Метрополитенда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, йўловчилар ташишни бошқаришда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, метрополитен инфратузилмасини сақлаш ва ундан фойдаланиш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда метрополитен фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Транспорт тўғрисида"ги Қонунига асосан метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:

йўловчиларнинг, метрополитен ходимларининг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

метрополитендан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш талаблари;

метрополитен техник воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

метрополитенда фавқулодда вазиятлар юзага келганда, йўловчилар ва бошқа шахсларнинг ҳаракатланиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 октябрь


































































Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск