ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2023 й. ПФ-168-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-55-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.10.2023 й.

N ПФ-168



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

2022  ЙИЛ  21  ЯНВАРДАГИ  "2022-2026  ЙИЛЛАРДА

РЕСПУБЛИКАНИНГ ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-55-СОН

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, фармацевтика тармоғига жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-55-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 октябрдаги

ПФ-168-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2022 йил 21 январдаги

"2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика

тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-55-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. 2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида ўн йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилсин. Бунда:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кафолатли харид учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ишлаб чиқилади;

Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия томонидан аввал республика ҳудудида ишлаб чиқарилмаган, истиқболда маҳаллийлаштириладиган субстанциялар, дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари (бундай ном бўлмаган тақдирда, мансуб дори воситалари гуруҳ номлари), тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати (кейинги ўринларда - фармацевтика маҳсулотлари рўйхати) тасдиқланади;

фармацевтика маҳсулотлари рўйхати Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ҳамда янгиланиб борилади;

Комиссия ҳузурида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳи томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган талаб асосида техник топшириқлар ишлаб чиқилади;

техник топшириқлар асосида кафолатли харид қилиш шартномаларини имзолаш учун ғолиблар очиқ танловлар орқали аниқланади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу танловларда давлат буюртмачиси ва бенефициар мулкдор ҳисобланади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларга тузилаётган кафолатли харид қилиш шартномалари доирасида олдиндан бўнак тўловларини ўтказишга рухсат берилади".


2. 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича

КОМИССИЯ ТАРКИБИ

         

1. Ж.А. Ходжаев

-

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раҳбари


2. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири


3. У.А. Эгамов

-

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори


4. А.Б. Воитов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


5. Н.Қ. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


6. Б.Б. Ходжаев

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


7. Н.Ж. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори


8. Б.Т. Норқобилов

-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси


9. Д.С. Касимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


10. Д.Н. Саттаров

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори


11. А.А. Акбаржонов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси


12. У.С. Салихбаева

-

"Дори-дармон" компанияси бошқарув раиси


13. К.С. Ризаев

-

Тошкент фармацевтика институти ректори


14. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари бошлиқлари


15. Д.Т. Султанов

-

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Комиссия котиби

          

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади".

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 октябрь





















































































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск