ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2023 й. 521-сон "Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2023 й.

N 521




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ САВДО

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини янада жадаллаштириш, шунингдек, миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимининг (кейинги ўринларда - Битим) 23.2-моддасида ҳар бир аъзо - давлат савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитани ташкил этиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Миллий қонунчиликни Битимга мувофиқлаштириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Миллий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

вазирлик ва идораларнинг Жаҳон савдо ташкилоти битими қоидаларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

ташқи савдо соҳасидаги қонунчилик, маъмурий тартиб-таомиллар, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан, халқаро савдода Ўзбекистон Республикасининг харажатлари ва рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар ва муаммоларни аниқлаш;

хорижий давлатларнинг савдони соддалаштириш масалалари бўйича миллий қўмиталари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

ташқи савдо фаолиятида товарларни олиб ўтиш, муомалага чиқариш, божхона расмийлаштируви таомилларини соддалаштириш, стандартлаштириш, божхона расмийлаштирувини ҳамда ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тўплаш ҳамда тақдим этиш;

ташқи савдо, транспорт ва логистика соҳаларидаги тартиботларни соддалаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш бўйича стратегиялар, режалар ва амалий чора-тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ташқи савдони амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб боришда амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси позициясини ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассислари ва хусусий сектор вакилларининг халқаро савдо тамойиллари, илғор тажриба, ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш чоралари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Миллий қўмита фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган этиб белгилансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 октябрдаги

521-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини

соддалаштириш бўйича миллий қўмитасининг

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Миллий қўмита раиси


2. А.А. Урунов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили, Миллий қўмита раиси ўринбосари


3. Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Миллий қўмита раиси ўринбосари


4. И.М. Мухтаров

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5. А.Я. Ҳайдаров

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


6. Ж.Э. Чориев

-

транспорт вазири ўринбосари


7. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


8. Ф.Э. Карабаев

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари


9. М.М. Мирзаев

-

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


10. И.К. Эргашев

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори


11. Б.Қ. Юсупалиев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи


12. Б.Т. Норқобилов

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси


13. Д.Н. Саттаров

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори


14. Д.А. Вахобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


15. А.О. Айрапетьянц

-

Божхона брокерлари уюшмаси раиси


16. С.Н. Пўлатов

-

Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси раиси


17. Ю.Э. Маликов

-

Экспортчилар уюшмаси раиси


18. Х.С. Матчанов

-

Халқаро экспедиторлар уюшмаси раиси


19. А.А. Мухидов

-

Логистика уюшмаси раиси


20. Лавозим бўйича

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти бошлиғи, Миллий қўмита котиби

           

Изоҳ.

Миллий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Миллий қўмита қарори асосида унинг таркибига тармоқ бирлашмалари ва хусусий сектор вакиллари киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь






































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск