ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.10.2023 й. 521-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 октябрдаги

521-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Савдо

тартиб-таомилларини соддалаштириш

бўйича миллий қўмитаси фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда - Миллий қўмита) асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Миллий қўмита Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолияти учун шаффоф, рақобатбардош муҳитни ривожлантириш мақсадида ташқи савдо фаолияти тартиботлари ва божхона расмийлаштирувини соддалаштириш, модернизация қилиш ва стандартлаштириш билан шуғулланувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.


3. Миллий қўмита ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, мазкур Низом асосида ташкил этади.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Миллий қўмита фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.



2-БОБ. МИЛЛИЙ ҚЎМИТАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


5. Қуйидагилар Миллий қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

вазирлик ва идораларнинг ташқи савдо, логистика соҳасидаги тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг (кейинги ўринларда - ЖСТ) Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битими қоидаларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

божхона тартиб-таомиллари, транспорт, логистика, молия ва суғурта, техник жиҳатдан тартибга солиш, ветеринария, санитария ва фитосанитария, электрон ҳужжат айланиши ҳамда бошқа масалаларни ўз ичига олган ташқи савдо соҳасидаги қонунчилик, маъмурий тартиб-таомиллар, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш, шунингдек, халқаро савдода Ўзбекистон Республикасининг харажатлари ва рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллар ва муаммоларни аниқлаш;

товарларнинг импорти, экспорти ва транзити тартиботларини ҳамда расмийлаштирувини, шу жумладан, ташқи савдо фаолиятида товарларни олиб ўтиш, муомалага чиқариш, божхона расмийлаштируви тартиб-таомилларини соддалаштириш, стандартлаштириш, шунингдек, божхона расмийлаштирувини ва ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тўплаш ҳамда тақдим этиш;

ташқи савдо, транспорт ва логистика соҳаларидаги тартиботларни соддалаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш бўйича стратегиялар, режалар ва амалий чора-тадбирлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ташқи савдони амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб боришда амалий ёрдам кўрсатиш;

шаффоф ва истиқболли ташқи савдо фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан, ЖСТнинг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битими қоидалари бажарилишини назорат қилиш;

ЖСТнинг Савдони соддалаштириш бўйича қўмитаси билан ЖСТнинг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ваколатли давлат органлари ва хусусий сектор учун ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш усуллари ва афзалликларини, шунингдек, соҳадаги илғор ахборот компанияларининг халқаро тажрибасини ўрганиш;

ташқи савдони амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, уйғунлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича музокаралар олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси позициясини ишлаб чиқиш;

ташқи савдо соҳасидаги ваколатли давлат органлари мутахассислари ва хусусий сектор вакилларининг халқаро савдо тамойиллари, илғор тажриба, ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш чоралари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этиш;

ресурсларни устувор вазифаларга йўналтириш мақсадида ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш ва қўллаб-қувватловчи бошқа халқаро донор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш;

хорижий давлатларнинг савдони соддалаштириш масалалари бўйича миллий қўмиталари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ахборот ҳамда тажриба алмашишни таъминлаш;

давлат органлари ва хусусий сектор билан мунтазам мулоқотни ташкил этиш;

ташқи савдо фаолияти иштирокчиларининг савдони соддалаштириш чоралари, амалиётлари, стандартлари бўйича хабардорлиги ва кўникмаларини ошириш.


6. Миллий қўмита ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар юзасидан қарорлар қабул қилиш, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

Миллий қўмита таркибига кирадиган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига Миллий қўмита томонидан кўриб чиқилган масалалар бўйича ўз ваколатлари доирасида топшириқлар бериш;

Миллий қўмита мажлисларида ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

фаолият соҳалари билан боғлиқ масалалар бўйича техник ишчи гуруҳлар тузиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш масалалари бўйича экспертиза ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий экспертларни, мутахассисларни, шунингдек, халқаро ташкилотларни, илмий ташкилотларни ва тегишли давлат органларини ва бошқа ташкилотларни жалб этиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга тавсиялар юбориш;

ўз ваколати доирасида давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, халқаро ташкилотлардан маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олиш;

ташқи савдо соҳасидаги тартиботларни соддалаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш ва чет элда ўтказиладиган минтақавий ва халқаро тадбирларда иштирок этиш;

давлат органлари ва ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, уларнинг ходимларини Миллий қўмита фаолиятига доир масалаларни ҳал этишга жалб этиш;

савдо тартиботларини соддалаштиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, божхона чегарасини кесиб ўтишда юзага келадиган тўсиқлар юзасидан хорижий давлатлар миллий қўмиталари билан маслаҳатлашувлар ва ахборот алмашинувини амалга ошириш.

Миллий қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Миллий қўмита ўз вазифаларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиши шарт.



3-БОБ. МИЛЛИЙ ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


8. Миллий қўмитага қўмита раиси раҳбарлик қилади ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали ва натижадор ижроси учун жавобгар ҳисобланади.

Миллий қўмита раиси:

Миллий қўмита мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;

Миллий қўмита мажлисларида раислик қилади;

Миллий қўмита мажлисларининг регламенти, иш режаси, кун тартибини ва мажлис баёнларини тасдиқлайди;

Миллий қўмита қабул қилган қарорларнинг ижроси юзасидан назоратни ташкил этади;

Миллий қўмита аъзоларининг фаолиятини уларга юкланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан мувофиқлаштиради;

ушбу Низомга мувофиқ Миллий қўмитанинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.

Миллий қўмита раиси йўқлигида, унинг топшириғига кўра Миллий қўмита раиси ўринбосари Миллий қўмита ишига раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини ташкил этади, мажлислар ўтказади, Миллий қўмита қарорлари бажарилишини устидан назоратни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Миллий қўмитанинг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади.


9. Миллий қўмита аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Миллий қўмита томонидан ташкил этилган техник ишчи гуруҳлар мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш, ушбу мажлисларда муҳокама қилинган масалаларнинг моҳияти бўйича таклиф ва мулоҳазаларни илгари суриш;

Миллий қўмита томонидан қабул қилинадиган тавсияларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш;

Миллий қўмита фаолиятида иштирок этиш учун зарур маълумотларни олиш;

Миллий қўмита мажлисида асосли сабабларга кўра қатнашиш имкони бўлмаганда, кун тартибига киритилган масала бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этиш.


10. Мувофиқлаштирувчи орган:

Миллий қўмитанинг навбатдаги мажлиси кун тартибини шакллантиради, таклифларни умумлаштиради;

мурожаат ва таклифларни қабул қилади ҳамда уларни Миллий қўмита аъзоларига ёки бошқа давлат органлари ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Миллий қўмита мажлисларининг баёнлари лойиҳаларини тайёрлайди, мажлисларнинг якуний ҳужжатлари лойиҳасини раисга тасдиқлаш учун киритади;

Миллий қўмита мажлисларининг баёнлари нусхаларини Миллий қўмита аъзоларига юборади;

Миллий қўмита ишини ташкилий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди, имзоланган баёнлар ҳисобини юритади ва сақлаш чораларини кўради;

Миллий қўмитанинг йиллик иш режаси лойиҳасини тайёрлайди ҳамда қўмита аъзоларидан иш режада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Миллий қўмита қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни сўраб олади.

Мувофиқлаштирувчи орган қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ Миллий қўмита фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


11. Миллий қўмита ўз фаолиятини йил бошида тасдиқланган иш режаси асосида ташкил этади.


12. Миллий қўмита мажлислари ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан ташкил этилади ва ўтказилади.

Миллий қўмитанинг мажлислари муаммоли масалаларни ва республикада савдони тартиботларини соддалаштириш бўйича илғор тажрибани кўриб чиқиш, бу борадаги таклифларни муҳокама қилиш мақсадида Миллий қўмита раиси томонидан йилида камида икки марта чақирилади.

Миллий қўмита раисининг топшириғи билан мувофиқлаштирувчи орган Миллий қўмита аъзоларидан фикр ва таклифларни қабул қилиб олади, таклифларни ва кун тартибини мажлисдан камида икки ҳафта олдин уларни тасдиқлаш учун Миллий қўмита раисига тақдим этади.

Миллий қўмита раиси қўмита мажлиси кун тартиби ва регламентини мажлис бўлиб ўтадиган кундан камида бир ҳафта олдин тасдиқлайди.

Миллий қўмита мажлисининг кун тартиби ва унга тегишли ҳужжатлар мажлис бошланишидан камида 5 календарь кун олдин Миллий қўмита аъзоларига мажлис тўғрисида хабарнома билан юборилади.

Миллий қўмитанинг мажлисларига давлат органлари ва ташкилотлар, ишбилармон доиралар, хусусий сектор ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.


13. Миллий қўмита, агар унинг мажлисида қўмита аъзоларининг камида ярми иштирок этганда, қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.

Миллий қўмита қарорлари мажлисда қатнашаётган қўмита аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Миллий қўмита раиси ёки унинг мажлисда раислик қилувчи ўринбосарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Миллий қўмита қарорлари баён шаклида расмийлаштирилади.

Мажлис баёни Миллий қўмита раиси ёки унинг мажлисда иштирок этган ўринбосари, шунингдек, котиб томонидан мажлис ўтказилган кундан эътиборан бир ҳафта ичида имзоланади.

Миллий қўмита аъзолари қўмита томонидан кўриб чиқилган масалалар бўйича ўз фикрларини ёзма равишда баён этишга ҳақли. Бунда ушбу фикрлар Миллий қўмита мажлиси баёнида акс эттирилиши ва унга илова қилиниши лозим.

Мажлис баёнида мажлис ўтказиладиган сана, вақт, жой, иштирокчилар рўйхати, тасдиқланган кун тартиби, муҳокама қилинадиган масалаларнинг қисқача мазмуни ва кўриб чиқилган таклифлар натижалари (агар мавжуд бўлса, овоз бериш натижалари) кўрсатилиши лозим.

Миллий қўмита аъзолари мажлис ўтказилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида Миллий қўмита мажлиси баёни нусхасини олиши шарт.


14. Миллий қўмита мажлислари оммавий тадбир ҳисобланмайди.


15. Миллий қўмита аъзолари томонидан олинган маълумотлар Миллий қўмита раиси рухсатисиз учинчи шахсларга ошкор этилмайди.


16. Миллий қўмита томонидан қабул қилинган қарор тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Миллий қўмита фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Савдо

тартиб-таомилларини соддалаштириш

бўйича миллий қўмитаси мажлисларини

ташкил қилиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Миллий қўмита раиси


Муаммоли масалаларни, мамлакатда савдони соддалаштириш бўйича илғор тажрибани кўриб чиқиш, шунингдек, бу борадаги таклифларни муҳокама қилиш мақсадида Миллий қўмита мажлисларини чақиради.


Йилда камида икки маротаба









2-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Мувофиқлаштирувчи орган)


Миллий қўмита раиси топшириғи билан Миллий қўмита аъзоларидан фикр ва таклифларни қабул қилиб олади, таклифларни ва кун тартибини тасдиқлаш учун раисга тақдим этади.


Мажлисдан камида 2 ҳафта олдин









3-босқич

Миллий қўмита раиси


Миллий қўмита мажлисининг кун тартибини тасдиқлайди.


Мажлисдан камида 1 ҳафта олдин









4-босқич

Мувофиқлаштирувчи орган


Миллий қўмита мажлиси кун тартиби ва унга тегишли ҳужжатларни Миллий қўмита аъзоларига хабарнома билан юборади.


Мажлисдан камида 5 кун олдин









5-босқич

Миллий қўмита раиси


Миллий қўмита мажлисини ўтказади.


Доимий равишда









6-босқич

Мувофиқлаштирувчи орган


Миллий қўмита мажлиси қарорини баён шаклида расмийлаштиради.


Мажлисдан сўнг 1 ҳафта ичида









7-босқич

Миллий қўмита раиси ёки унинг мажлисда иштирок этган ўринбосари


Мажлис баёнини имзолайди.


Доимий равишда









8-босқич

Мувофиқлаштирувчи орган


Мажлис баёнини Миллий қўмита аъзоларига юборади.


Мажлисдан сўнг 2 ҳафта ичида



 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 октябрь

















































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск