ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2023 й. 537-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2023 й.

N 537




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА МАЛАКА

ОШИРАДИГАН БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИНГ

ЛАВОЗИМЛАРИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарори ҳамда Ҳукуматнинг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 сентябрдаги 772-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда - Академия) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тегишли вазирликлар Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Академия ва унинг ҳудудий филиалларида мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган таркибда бошқарув кадрларининг малака ошириш курсларида иштирокини таъминласинлар.


3. Академия Агентлик ва тегишли вазирликлар билан биргаликда 2023 йил октябрь - 2024 йил июнь ойларида мазкур қарорга иловага мувофиқ бошқарув кадрлари учун малака ошириш курсларини ташкил этсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2023/2024 ўқув йили давомида Академияга жами 46 та профессор-ўқитувчи штат бирликлари ажратилади;

б) Академия профессор-ўқитувчиларининг 2023 йил сентябрь-декабрь ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Академиянинг 2023 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан;

2024/2025 ўқув йилига қадар эса 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 13 октябрдаги

537-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий

филиалларида 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти

асосида малака ошириш курсларига юбориладиган

бошқарув кадрларининг лавозимлари

ТАРКИБИ

Т/р

Бошқарув кадрларининг лавозимлари


1.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


2.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


3.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармалари бошлиқлари


4.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


5.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бошқармалари ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари ва бўлим бошлиқлари


6.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


7.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


8.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


9.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари


10.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарма ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) инвестициялар, саноат ва савдо бўлимлари бошлиқлари


11.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари


12.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


13.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


14.

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари


15.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


16.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


17.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


18.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Энергетика вазирлигининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 октябрь


















































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск