ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 07.10.2023 й. 77-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 06.10.2023 й. 2023/40-9-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 05.10.2023 й. 01/23-05/5087-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.10.2023 й. 3212-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.10.2023 й.

N 3212-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.10.2023 й.

N 77


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ

ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.10.2023 й.

N 2023/40-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.10.2023 й.

N 01/23-05/5087


ҚАРОРИ



Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг

қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот

маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига

ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида

агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги

бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган

мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг

тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50

фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарори (рўйхат рақами 3212, 2020 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Д.А. Кучкаров

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири

Л. Кудратов

Қишлоқ хўжалиги вазири

А.Б. Воитов





Қарорга

ИЛОВА



Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг

қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот

маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига

ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида

агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги

бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган

мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг

тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50

фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Молия вазирлиги" ҳамда "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 24-банддаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 25-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 30-банддаги "Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 1-илованинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 2-илова мазкур ўзгартиришларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ

хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот

маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига

ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг

ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш,

қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб

чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи

бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ

харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Босқичлар

Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Экспортёр


Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига топшириш.


Манфаатдор субъект ихтиёрига кўра










2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Хужжатлар почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни жавоб хати билан қайтариш;

Экспортёр томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда уларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.


3 иш куни мобайнида




7 иш куни мобайнида










3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш бўйича буюртманома бериш.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида










4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги буюртманомасига асосан давлат бюджетидан субсидия ажратиш.


Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида










5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Тегишли тўлов суммасини экспортёрнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш.


Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушганидан бошлаб бир банк куни мобайниида



           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 октябрь











































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск