ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар. Чакана олди-сотди /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2023 й. 540-сон "Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш бўйича савдоларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2023 й.

N 540



ХУСУСИЙ МУЛКДОРЛАР БУЮРТМАСИ АСОСИДА

УЛАРНИНГ МУЛКЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТАРТИБ ВА МУДДАТЛАРДА СОТИШ ВА ИЖАРАГА

БЕРИШ БЎЙИЧА САВДОЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш мақсадида "E-auksion" электрон савдо платформасида "E-auksion shop" электрон савдо дўкони фаолияти йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

буюртмачи ва талабгорнинг (иштирокчининг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари, буюртмани яратиш ва жойлаштириш;

нархни ошириб бориш тамойили асосида савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш, савдоларни ва такрорий савдоларни ўтказиш;

нархни ошириб бориш тамойили асосида ўтказиладиган савдоларда ҳисоб-китоб қилиш;

эълон қилинган нархда сотиш;

савдолар объектини топшириш ва қабул қилиш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом талаблари хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ҳамда ижарага беришга, шунингдек, мазкур Низомнинг электрон танлов ўтказиш қисми деҳқон хўжалигини юритиш ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон танлов орқали ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш, шунингдек, деҳқон хўжалигини юритиш ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон танлов орқали ижарага бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланади".


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 октябрь










































































Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск