ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2023 й. ПҚ-335-сон "Маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2023 й.

N ПҚ-335



МАИШИЙ ЧИҚИНДИ ПОЛИГОНЛАРИДА ҲОСИЛ

БЎЛАДИГАН ЧИҚИНДИ ГАЗИДАН МУҚОБИЛ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасини янада такомиллаштириш, "Ноль чиқинди" тамойили асосида янги ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий этиш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Sejin G&E Co., Ltd" компанияси (Корея Республикаси) (кейинги ўринларда - Инвестор) иштирокида "Тошкент вилоятининг ҳангарон" (Оҳангарон тумани) ва "Майдонтол" (Паркент тумани) қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газидан қуввати 16 МВт бўлган муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётганлиги;

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан "Sejin Uz" масъулияти чекланган жамият кўринишидаги хорижий корхона (кейинги ўринларда - Лойиҳа ижрочиси) ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасида 2018 йил 14 сентябрда "Тошкент вилоятининг ҳангарон" ва Майдонтол" маиший чиқиндилар полигонларида (кейинги ўринларда - Полигонлар) ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Инвестор иштирокида Инвестиция лойиҳасини давом эттириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Вазирлик ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳасини 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун масъул этиб белгилансин.


3. Қуйидагилар бир ой муддатда:

Вазирлик ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция шартномасига Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатларини янгилаш ҳамда томонларнинг ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришларини таъминлаш бўйича талабларни қатъий белгилашни назарда тутувчи қўшимча келишув тузилишини;

Энергетика вазирлиги Инвестор билан биргаликда Инвестиция лойиҳасининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариладиган 16 МВт электр энергияси бўйича "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа ижрочиси ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланишини таъминласин.


4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари:

а) 2024 йил 1 январга қадар Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 59 гектар ер майдонида жойлашган "Оҳангарон" маиший чиқиндилар полигонига туташ ҳудудда янги маиший чиқинди полигонини қуриш ва ишга тушириш ишлари якунланишини;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда Полигонларда ҳосил бўлган чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш линияси учун зарур бўлган ер майдонлари таянч қурилмалар эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб, Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилишини;

2024 йил 1 мартга қадар "Оҳангарон" қаттиқ маиший чиқинди полигонини Вазирликка оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилишини таъминласин.


5. Белгилансинки, Вазирлик томонидан:

а) 2045 йилгача Лойиҳа ижрочисига:

Полигонлар ҳамда улардаги мавжуд инфратузилма объектлари, бино ва иншоотлар Инвестиция лойиҳаси доирасида чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш учун текин фойдаланишга;

муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш линияси учун ажратилган ер майдонлари ижарага берилади;

б) Лойиҳа ижрочиси Инвестиция лойиҳаси доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция қуриб ишга туширганидан сўнг электр узатиш тармоқлари жойлашган ер майдонлари "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ёки "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга жамоат эҳтиёжлари учун бозор қийматида ижарага берилади.


6. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 октябрь





































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск