ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар. Чакана олди-сотди /

Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 16.10.2023 й. 540-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 октябрдаги

540-сон қарорига

ИЛОВА



Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида

уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб

ва муддатларда "E-auksion shop" электрон савдо

дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича

савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари бюджет ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини, шунингдек, давлатга тегишли бўлган мол-мулкларни сотиш ҳамда ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"E-auksion shop" электрон савдо дўкони (кейинги ўринларда - электрон дўкон) - хусусий мулкдорлар мулкларининг электрон савдоларини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлайдиган "E-auksion" электрон савдо платформасидаги (кейинги ўринларда - савдо платформаси) электрон дўкон;


буюртмачи - ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган савдолар объектини электрон дўкон орқали сотиш ёки ижарага бериш учун буюртма юборган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек, мулкдорнинг ишончномаси орқали учинчи шахс (бюджет ташкилотлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётган юридик ва жисмоний шахслар бундан мустасно);


электрон онлайн-савдолар (кейинги ўринларда - савдолар) - электрон дўкон орқали мулкдорнинг хоҳишига кўра савдолар объектининг нархини ошириб бориш тамойилида ёки эълон қилинган нархда сотиш орқали ўтказиладиган электрон савдо усули;


лот - буюртмачи томонидан сотиш ёки ижарага бериш учун электрон дўконга қўйилган савдолар объекти;


оператор - электрон дўконда савдони ташкил этиш ва ўтказиш ваколатига эга юридик шахс - "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ;


савдолар объекти - электрон дўкон орқали сотиладиган хусусий мулкдорларга тегишли мол-мулклар, шу жумладан, ижарага бериладиган кўчмас мулк, махсус техника ва автотранспорт воситалари (озиқ-овқат маҳсулотлари, тез бузиладиган товарлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, термик ишлов берилмаган, шу жумладан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёлар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик моддалари, пестицидлар ва агрохимикатлар, кимёвий моддалар ва заҳарлар, дори воситалари ҳамда диний мазмундаги материаллар бундан мустасно);


савдо қадами - савдолар объекти бошланғич нархига нисбатан белгиланадиган фоиз;


савдо иштирокчиси (кейинги ўринларда - иштирокчи) - электрон дўкон орқали савдода иштирок этиш учун электрон ариза берган юридик ёки жисмоний шахс;


савдо платформасидаги техник узилиш - савдо жараёнида бир ёки бир нечта иштирокчининг қатнашишини ёки мазкур Низом талаблари асосида операторнинг хизмат кўрсатиш имкониятини чеклайдиган савдо платформасидаги, шу жумладан, электрон дўкондаги техник носозликлар;


талабгор - савдоларда иштирок этиш истагини билдирган ва операторнинг савдо платформасида ушбу Низом билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик ёки жисмоний шахс;


хабарнома - электрон дўконда муайян лот бўйича савдо ўтказилиши тўғрисидаги маълумот;


харидор - эълон қилинган нарх бўйича савдолар объекти қийматини тўлиқ тўлаган талабгор;


шахсий кабинет - буюртмачи ёки иштирокчига савдо платформасидаги савдоларда буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобварақни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан юборилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими.


3. Хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш бўйича электрон савдоларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Савдолар ушбу Низом талабларига мувофиқ электрон дўконда буюртмачининг буюртмаси асосида қуйидаги тартибда ўтказилади:

нархни ошириб бориш тамойили асосида ўтказиладиган электрон онлайн-савдо орқали;

эълон қилинган нархда сотиш орқали.


5. Савдоларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш доирасида оператор қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:

савдоларни белгиланган тартибда ва вақтда ташкил этиш ва ўтказиш;

электрон дўконда савдолар инсон омили аралашувисиз ўтказилишини таъминлаш.


6. Савдода иштирок этиш учун буюртмачи ва талабгор савдо платформасида рўйхатдан ўтади.

Савдо платформасидан рўйхатдан ўтишда буюртмачи ва талабгорнинг паспорт ёки ID-карта маълумотлари, СТИРи, юридик манзили, банк реквизитлари, буюртмачи ва талабгор раҳбари (ёки ваколатли шахс)нинг паспорт ёки ID-карта маълумотлари ҳамда алоқа маълумотлари кўрсатилади.

Рўйхатдан ўтиш ва шахсни идентификация қилиш маълумотларни тўлдириб уларни электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) ёки савдо платформасида яратилган махсус идентификациялаш имконияти ёрдамида тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.


7. Рўйхатдан ўтиш жараёнида буюртмачи ва талабгор савдолар ўтказиш тартиби билан танишгани, савдо платформасининг, шу жумладан, электрон дўконнинг ўзига хос жиҳатлари ва тартиб-таомилларини қабул қилганлиги тўғрисида оператор билан электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича электрон шартнома (оферта)ни ЭРИ ёки махсус идентификациялаш имконияти орқали имзолайди.

Савдо платформасида рўйхатдан ўтмаган шахс савдони ўтказиш учун буюртма бера олмайди ва савдоларда иштирок эта олмайди.

Рўйхатдан ўтган буюртмачи ва талабгорга савдо платформасида шахсий кабинет очилади.


8. Савдоларда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади (эълон қилинган нархда сотиш бундан мустасно).



2-БОБ. БУЮРТМАЧИ ВА ТАЛАБГОРНИНГ

(ИШТИРОКЧИНИНГ) ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

         

9. Буюртмачи оператор билан электрон дўконда савдолар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан савдо платформаси орқали шартнома тузишга ҳақли.


10. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

савдолар объектини электрон дўконга жойлаштирган вақтдан бошлаб мол-мулкнинг бутлиги ва соз ҳолатда сақланишини таъминлаш;

савдолар объектини талабгорга (иштирокчига) кўрсатиш учун шароит яратиш;

савдолар объектини ғолибга (харидорга) зарар етказилмаган ҳолда топшириш;

маълумотларнинг ҳақиқийлигини таъминлаш.


11. Талабгор (иштирокчи) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

оператор билан электрон дўконда сотиб (ижарага) олиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан савдо платформаси орқали шартнома тузиш;

савдолар объектини сотиб (ижарага) олишдан аввал бориб кўриш ва савдолар объектига оид маълумотлар билан танишиш;

савдолар объектига оид эътирозлар мавжуд бўлганда, сотиб (ижарага) олгунга қадар ушбу эътирозлар юзасидан буюртмачига мурожаат қилиш.


12. Талабгор (иштирокчи) савдо платформаси ва/ёки электрон дўкон орқали ўтказиладиган савдоларда қатнашиш бўйича тузиладиган шартнома шартларини бажаришга мажбур.


13. Оператор савдолар объектини сақлаш, топшириш-қабул қилиш жараёнида иштирок этмайди ва унинг оқибатлари учун жавобгар ҳисобланмайди.



3-БОБ. БУЮРТМАНИ ЯРАТИШ

ВА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

          

14. Савдолар объекти савдоларга буюртмачи томонидан савдо платформаси орқали юборилган буюртма асосида чиқарилади.


15. Буюртмага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади:

савдолар ўтказиш шакли (нархни ошириб бориш ёки эълон қилинган нархда);

савдолар объекти номи;

савдолар объектининг бошланғич нархи (эълон қилинган нархда сотишда баҳоланган нархи);

савдолар объектини тавсифловчи (кўчмас мулкда - ер ва қурилиш майдони, махсус техника, автотранспорт ҳамда маиший техника воситаларида - техник хусусиятлари ва бошқалар) маълумотлар ва ҳужжатлар;

буюртмачининг манзили ва телефон (мобил, мавжуд бўлганда - стационар) рақами;

савдолар объекти жойлашган манзил, фотосурат (камида 3 та) ва геолокацияси;

савдолар объектига бўлган эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (кўчмас мулк объектлари бўйича мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат);

ижарага берилганда - ижарага бериш муддати;

сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича - мувофиқлик сертификатлари;

ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

оператор томонидан тақдим этилиши сўралган савдо объектига тааллуқли бошқа ҳужжатлар.


16. Агар буюртмага ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган маълумотлар киритилмаган ва/ёки ҳужжатлар илова қилинмаган, буюртмачи мазкур Низомда буюртмачи учун белгиланган мезонларга номувофиқлиги ҳақида маълумот келиб тушган бўлса, оператор буюртмани олган кунидан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай буюртмани савдо платформаси орқали буюртмачига қайтаради. Буюртмачи оператор томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, буюртмани қайта юборишга ҳақли.


17. Буюртмачи буюртмани иштирокчи томонидан нарх тасдиқлангунга (савдолар объекти сотиб ёки ижарага олингунга) қадар савдо платформаси орқали электрон сўров бериш йўли билан савдодан олиши мумкин. Бунда, савдодан олиш автоматик тарзда амалга оширилади. Савдоларда нарх тасдиқлангандан (савдолар объекти сотиб ёки ижарага олингандан) сўнг электрон сўров қабул қилинмайди ва савдони ўтказиш тартиб-таомиллари давом эттирилади.

Буюртмачи буюртмани иштирокчи томонидан нарх тасдиқлангунга (савдолар объекти сотиб ёки ижарага олингунга) қадар савдо платформаси орқали электрон сўров бериш йўли билан савдодан олиш ҳолатлари 2 марта такрорланган тақдирда, оператор ҳисобига:

3-мартадан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари микдорида;

5-мартадан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари микдорида;

7-мартадан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида буюртмачидан қўшимча тўлов ундирилади.

Бунда мазкур тўловни ундириш тўғрисидаги огоҳлантириш буюртмачи ўз буюртмасини қайтариб олиш истагини билдирган вақтда унга савдо платформаси орқали маълум қилинади.



4-БОБ. НАРХНИ ОШИРИБ БОРИШ

ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН

САВДОЛАР ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ

ХАБАРНОМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

         

18. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ деб эътироф этилган тақдирда, оператор буюртмани олган кундан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани электрон дўконда эълон қилади.

Оператор буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланмайди.


19. Тегишли лот бўйича савдолар бошланганидан сўнг электрон дўконда савдолар бошланганлиги ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда эълон қилинади.

Электрон дўконда савдолар якунлангандан сўнг савдолар якунланган вақт ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда эълон қилинади.


20. Хабарнома қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

савдолар ўтказиладиган сана;

лот рақами, ундаги савдо объектлари сони ва номланиши;

лотнинг бошланғич нархи;

бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ифодаланган савдо қадами;

закалат пулининг бошланғич нархга нисбатан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори;

буюртмачининг манзили ва телефон (мавжуд бўлганда мобил) рақами;

савдолар объектини тавсифловчи маълумотлар;

буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

ижарага берилганда ижарага бериш муддати;

савдолар объекти жойлашган манзил, фотосурат ва геолокацияси;

ҳисоб-китоб қилиш тартиби.

Оператор томонидан электрон дўконда савдо ўтказилиши тўғрисида хабарнома эълон қилингандан кейин савдо ўтказиш шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Буюртмачи томонидан буюртмани савдолардан олиш ҳамда савдолар ўтказиш шартлари ўзгартирилган ҳолда буюртмани қайта юбориш ҳолатлари бундан мустасно.


21. Оператор томонидан савдо платформасида савдолар ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти таъминланади.



5-БОБ. НАРХНИ ОШИРИБ БОРИШ

ТАМОЙИЛИ АСОСИДА САВДОЛАР

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

          

22. Иштирокчиларнинг савдоларда иштирок этиш бўйича аризалари электрон дўконда хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб савдолар якунлангунга қадар автоматик тарзда қабул қилинади.

Иштирокчи ўз аризасини савдолар якунлангунга қадар чақириб олишга ва такроран юборишга ҳақли, савдолар жараёнида охирги ва охиридан олдинги нарх тасдиқлаган иштирокчилар бундан мустасно.


23. Оператор барча иштирокчилар учун савдоларга киришиш ва қатнашишда имкониятлар тенглигини таъминлайди.

Иштирокчиларга савдода иштирок этиш учун шахсий рақамлар берилади.


24. Савдоларда иштирок этиш учун аризалар бериш ва савдолар жараёнида иштирокчилар тўғрисида маълумотлар электрон дўконда акс эттирилишига йўл қўйилмайди.


25. Савдолар хабарномада келтирилган кун ва вақтда бошланади.


26. Савдолар ҳар битта лот учун алоҳида ўтказилади.


27. Савдолар камида икки нафар иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.


28. Бошланғич нарх буюртмачининг буюртмасига асосан белгиланади.


29. Савдо қадами:

биринчи тўртта қадамда - савдолар объекти бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида;

бешинчи ва ундан кейинги қадамларда - савдолар объекти бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Бошланғич нархи хабарнома жойлаштириш пайтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан юқори бўлган савдолар объекти реализация қилинган тақдирда, савдонинг барча қадами савдолар объекти бошланғич нархининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.


30. Савдолар электрон дўконда хабарнома эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар ўтказилади.


31. Савдолар иштирокчилардан лотни унинг бошланғич нархидан бир савдо қадамига оширилган нархда сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.


32. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи савдони ўтказиш вақти якунланишига ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, савдоларни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради.

Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг ўн дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф иштирокчиларнинг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, савдолар якунланади.


33. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.

Буюртмачи ихтиёрига кўра (буюртма ва хабарномада кўрсатилган тартибда) лот қиймати тўлиқ ёки бўлиб-бўлиб тўланади. Савдо ғолибига тасдиқланган лот қиймати тўлиқ (буюртмачининг ихтиёрига кўра, бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган ҳолларда оператор хизмат ҳақига етарли маблағ) у томонидан тўланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай савдо натижалари тўғрисидаги QR-кодли (матрик штрихли код) баённома автоматик тарзда расмийлаштирилади.

Бўлиб-бўлиб тўлаш механизми орқали сотилган (ижарага берилган) савдолар объектининг тўлиқ қиймати савдо ғолиби ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномага асосан тўланади.


34. Баённома савдо ғолиби ва буюртмачининг шахсий кабинетларига электрон шаклда юборилади.

Қиймати тўлиқ тўланган савдо объектлари бўйича баённома олди-сотди (ижара) шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

Қиймати бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган савдо объектлари бўйича баённома олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади.

Бунда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.


35. Савдо ғолибидан бир қадам паст нарх таклифини тасдиқлаган иштирокчи салоҳиятли ғолиб деб эътироф этилади.


36. Савдо ғолиби белгиланган муддатда лотни сотиб (ижарага) олишдан бош тортса ёки лот қийматини муддатида ёхуд бўлиб-бўлиб тўлашда маблағ оператор хизмат хақини етарли тўламаса, оператор кейинги иш кунидан кечиктирмай салоҳиятли ғолибга у тасдиқлаган нархда лотни сотиб олишни (ижарага олишни) таклиф қилади.


37. Лот қийматини тўлиқ (буюртмачининг ихтиёрига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган ҳолларда оператор хизмат ҳақига етарли маблағ) тўлаган салоҳиятли ғолиб савдо ғолиби деб топилади ва унга кейинги иш кунидан кечиктирмай савдо натижаси тўғрисида баённома тақдим этилади.


38. Савдо платформасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда савдолар вақтинча тўхтатилади ҳамда бу ҳақда иштирокчининг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақамига хабар юборилади ҳамда ушбу савдо техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да охирги тасдиқланган нархдан бир қадам оширилган нархни таклиф этишдан давом эттирилади.

Тўхтатилган лот бўйича савдо иштирокчиси давом эттириладиган савдо иштирокчиси сифатида унинг шахсий кабинети, электрон почта манзили ва/ёки мобил телефон рақами орқали хабардор қилинади. Иштирокчи хабар билан ўз вақтида танишмаганлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.

Техник узилишни бартараф этиш даврида иштирокчи томонидан ўз тасдиқланган таклифлари қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.

Иштирокчининг компьютер ва (ёки) телекоммуникация жиҳозларида техник узилиш бўлганда, бу ҳолат савдо платформасидаги техник узилиш деб ҳисобланмайди ва савдо давом эттирилади.


39. Савдолар қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

савдоларда қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;

савдолар куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса;

мазкур Низомнинг 42-бандида белгиланган тартибда савдо ғолиби ва салоҳиятли ғолиб томонидан тасдиқланган лот қиймати белгиланган муддатда тўланмаса.

Савдолар ўтказилмаган деб топилганда, савдолар объекти мазкур Низомда белгиланган тартибда такрорий савдога чиқарилади.



6-БОБ. НАРХНИ ОШИРИБ БОРИШ

ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ТАКРОРИЙ

САВДОЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

        

40. Такрорий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома савдолар ўтказилмаган деб топилгандан сўнг автоматик тарзда электрон дўконга жойлаштирилади.

Бунда такрорий савдолар савдолар ўтказилмаган деб топилган кундан кейинги иш куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.

Дастлабки савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан бошлаб 30 календарь кун давомида сотилмаган (ижарага берилмаган) савдо объектлари автоматик тарзда буюртмачига қайтарилади.

Қайтарилган буюртма буюртмачининг қайта савдоларга чиқариш тўғрисидаги сўровига асосан такрорий савдоларга чиқарилиши мумкин.


41. Савдолар объекти буюртмачига қайтарилганда буюртмачининг сўровига кўра савдолар объектини такрорий савдоларга чиқариш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.



7-БОБ. НАРХНИ ОШИРИБ БОРИШ ТАМОЙИЛИ

АСОСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН САВДОЛАРДА

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ВА ЗАКАЛАТ

ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ

        

42. Савдо ғолиби лот қийматини қоида тариқасида уч иш кунидан кечиктирмай тўлайди. Буюртмачи ихтиёрига кўра лот қиймати тўлиқ тўланадиган савдоларда ушбу муддат савдоларга қадар хабарномада эълон қилиш орқали узоғи билан ўн иш кунига қадар кечиктириб белгиланиши мумкин.

Салоҳиятли ғолибга сотиб олиш (ижарага олиш) бўйича таклиф келиб тушган кундан бошлаб лот қийматини тўлаш учун уч иш кунлик (буюртмачи томонидан бошқа муддат белгиланган ҳолатлар бундан мустано) муддат берилади.


43. Белгиланган муддатларда тўловларни тўламаган савдо ғолиби (салоҳиятли ғолиб)нинг закалат миқдори қайтарилмайди.

Қайтарилмаган закалат миқдори оператор тасарруфида қолади.


44. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари учун оператор савдолар объектининг сотилган (ижарага берилган) қийматидан 1 фоиз миқдорида хизмат ҳақи олади.


45. Иштирокчи томонидан савдо платформаси орқали ариза чақириб олинган тақдирда, операторга хабарнома юбориш ҳамда иштирокчининг сўровига кўра закалат суммаси иштирокчининг банкдаги ҳисобварағига (пластик картасига) қайтарилиши савдо платформаси орқали автоматик тарзда амалга оширилади.


46. Савдолар бошлангандан сўнг охирги ва охиридан олдинги нархни тасдиқлаган иштирокчининг аризаси ва киритган закалати қайтариб олинишига йўл қўйилмайди.


47. Закалат пули иштирокчининг савдо платформасидаги шахсий ҳисобварағига кирим қилинади, бунда унинг сўровига кўра банкдаги ҳисобварағи (пластик картаси)га савдолар якунланган деб топилган кундан сўнг қуйидаги тартибда қайтарилади:

салоҳиятли ғолибга - савдолар якунлангандан сўнг ғолиб томонидан лот қиймати тўлангандан бошлаб уч иш куни ичида;

қолган иштирокчиларга - савдолар якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб уч иш куни ичида.

Иштирокчига закалат пули қайтарилганда банк ҳисобварағи (пластик карта рақамлари) нотўғри кўрсатилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра тўлов операторнинг банк ҳисобварағига қайтиб тушган тақдирда, оператор иштирокчини бу ҳақда савдо платформаси орқали огоҳлантиради. Бунда закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисобварағига бириктирилади. Иштирокчи банк ҳисобварағи (пластик карта) рақами тўғри кўрсатилган ҳолда закалат пулларини қайтариш юзасидан сўров юбориши мумкин.



8-БОБ. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН НАРХДА

СОТИШ ТАРТИБИ

         

48. Буюртмачи томонидан тақдим этилган буюртма ва унга илова қилинган маълумот ҳамда ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ деб эътироф этилган тақдирда, оператор буюртмани олган кундан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай савдолар объекти сотилиши (ижарага берилиши) тўғрисидаги эълонни электрон дўконда жойлаштиради.

Бунда, кўчмас мулк, махсус техника ва автотранспорт воситалари, шунингдек, савдолар объектининг эълон қилинган нархи буюртма қабул қилинган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан юқори бўлган савдо объектлари эълон қилинган нархда сотиш тартиби қўлланилмайди.

Оператор буюртмада кўрсатилган маълумотларнинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланмайди.


49. Эълон буюртмачининг ихтиёрига кўра белгиланган муддат ва/ёки сотилгунга (ижарага берилгунга) қадар электрон дўконга жойлаштирилади.


50. Эълон қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

савдолар объекти номи;

савдолар объектининг эълон қилинган нархи (ижара нархи);

буюртмачининг манзили ва телефон (мавжуд бўлганда мобил) рақами;

савдолар объектини тавсифловчи маълумотлар;

буюртмачи томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

ижарага берилганда ижарага бериш муддати;

савдолар объекти жойлашган манзил, фотосурат ва геолокацияси;

ҳисоб-китоб қилиш тартиби.


51. Талабгор савдолар объектини эълон қилинган (ижара) нархини электрон дўконда операторга тўлиқ (буюртмачининг ихтиёрига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган ҳолларда оператор хизмат ҳақига етарли маблағ) тўлаш орқали сотиб (ижарага) олади.

Бунда талабгорнинг шахсий кабинетида савдолар объектини сотиб (ижарага) олишга етарли пул маблағлари мавжуд бўлиши талаб этилади.

Бўлиб-бўлиб тўлаш механизми орқали сотилган (ижарага берилган) савдолар объектининг тўлиқ қиймати савдо ғолиби ва буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномага асосан тўланади.


52. Савдолар объектининг эълон қилинган нархи (ижара нархи) тўлангандан сўнг харидорга оператор томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмай баённома автоматик тарзда расмийлаштирилади.



9-БОБ. САВДОЛАР ОБЪЕКТИНИ

ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

        

53. Савдолар натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва савдо ғолиби (харидор) томонидан шахсий кабинети орқали савдолар объектини қабул қилиб олганлигини тасдиқлаганидан сўнг улар буюртмачи ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) ўтказилади.

Савдо ғолиби (харидор) лот реквизитларида кўрсатилган барча параметрларга тўлиқ мос келувчи савдолар объектини қабул қилишдан бош тортган тақдирда, тарафлар (ғолиб, буюртмачи ва оператор)нинг келишувига асосан тўланган пул маблағлари ушбу Низомда белгиланган тартибда (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) савдо ғолибига (харидорга) қайтарилади. Бунда буюртма оператор томонидан буюртмачига автоматик тарзда қайтарилади.

Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, ушбу низоли масала суд тартибида кўриб чиқилади.

Низоли масала ҳал этилмагунга қадар савдо ғолиби (харидор) томонидан тўланган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида сақланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

54. Буюртмачи лотда кўрсатилган савдо объект(лар)ини тўлиқ ва бут ҳолатда сақлаш, савдо жараёни якунлангандан ҳамда харидор томонидан тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин бир иш кунидан ошмаган муддатда харидорга топширилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.


55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

          




Низомга

ИЛОВА



Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида

уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб

ва муддатларда сотиш ва ижарага бериш

бўйича савдолар ўтказиш

СХЕМАСИ

          

        

Босқичлар

         


      

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

     


    

Муддатлар

       











1-босқич


       

Буюртмачи

(ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган савдо объектини электрон дўкон орқали сотиш ёки ижарага бериш учун буюртма юборган жисмоний

ёки юридик шахс, шунингдек,

мулкдорнинг ишончномаси

орқали учинчи

шахс)

         


       

1. Буюртмачи электрон савдо платформасидан рўйхатдан ўтиши.



        

1. Электрон буюртма бериш санасига қадар.



2. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ (кейинги ўринларда - оператор) билан хусусий мулкдорларнинг мулклари бўйича "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш, ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузиш.



2. Электрон буюртма бериш санасига қадар.



3. Объектни "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали сотиш учун операторга электрон буюртма бериш.

       


3. Хабарнома "E-auksion shop" электрон савдо дўконида жойлаштирилгунга қадар.








2-босқич


Оператор

("Электрон онлайн-

аукционларни ташкил

этиш" АЖ)


       

1. "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали савдо ўтказилиши ҳақида "E-auksion shop" электрон савдо дўконига хабарнома жойлаштириш.

       


    

1. Буюртма олинган кундан кейинги икки иш кунидан кечиктирмай.



2. Талабгорлардан ариза қабул қилиш.


2. Хабарнома "E-auksion shop" электрон савдо дўконида эълон қилинган кундан бошлаб савдо якунлангунга қадар.

       








3-босқич


Талабгор

(жисмоний ва юридик

шахслар)


       

1. Савдо платформасидан рўйхатдан ўтиш ва савдо қоидалари, савдо платформасининг тартиб-таомилларини қабул қилгани юзасидан электрон шартнома имзолаш.



      

1. "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали савдода иштирок этиш учун ариза бериш санасига қадар.



2. Шахсий ҳисобварақни закалат пулини ўтказишга талаб этиладиган миқдордаги пул маблағлари билан тўлдириш.



2. Хабарнома "E-auksion shop" электрон дўконида эълон қилинган кундан бошлаб савдо якунлангунга қадар.

     



3. Ариза юбориш.



3. Хабарнома "E-auksion shop" электрон дўконида эълон қилинган кундан бошлаб савдо якунлангунга қадар.

     



4. Иштирокчи шахсий кабинети орқали закалат пулини тўлаши.

        


4. "E-auksion shop" электрон савдо дўкони орқали савдода иштирок этиш учун ариза бергунига қадар.

        








4-босқич


       

Оператор

("Электрон онлайн-

аукционларни ташкил

этиш" АЖ)

    


       

Савдо "E-auksion shop" электрон савдо дўконида автоматик тарзда ўтказилади.


      

Савдо хабарнома электрон дўконда эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошлаб, беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар.

     











5-босқич


Савдо ғолиби


      

Лот қийматини тўлаш.

       


      

Уч иш куни ичида тўловни тўлиқ амалга ошириш.

         








6-босқич


Оператор

("Электрон онлайн-

аукционларни ташкил

этиш" АЖ)


      

1. Савдо натижалари операторнинг савдо платформасида эълон қилиш.



      

1. Савдо якунланиши билан.



2. QR-кодини қўллаш савдо натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштириш.



2. Лот қиймати (оператор хизмат ҳақига етарли маблағ) тўлангандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай.

    



3. Баённомани савдо ғолибининг ва Буюртмачининг кабинетига юбориш.



3. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг.

        



4. Келиб тушган пул маблағларини тақсимлаш.

      


4. Савдо ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг уч иш куни ичида.

            

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 октябрь










































































Время: 0.0306
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск