ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2023 й. 541-сон "Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2023 й.

N 541




ЭЛЕКТР, ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ, ГАЗДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ФОТОСУРАТЛАР ВА (ЁКИ) ВИДЕОЁЗУВЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА

УЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТГАН ШАХСЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва "рақамли энергоназорат" тизимини жорий этиш тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-77-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва "рақамли энергоназорат" тизимини жорий этиш тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-77-сон Фармонига мувофиқ электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясида ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилишнинг олдини олиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасида жамоатчилик назоратини ўрнатишга қаратилган "Uzenergo" мобиль иловасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди;

б) жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалари (кейинги ўринларда - видеотехника воситалари) орқали қайд этилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда - ҳуқуқбузарликлар) Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

в) жисмоний шахсларнинг видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарималар қуйидагиларга йўналтирилади:

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - "Ўзэнергоинспекция") ҳисобварағига - ундирилган сумманинг 50 фоизи;

тегишлилиги бўйича электр ва иссиқлик энергияси ҳамда табиий газ таъминоти корхоналари ҳисобварақларига - ундирилган сумманинг 50 фоизи.


5. Қуйидагилар:

Энергетика вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги "Uzenergo" мобиль иловасининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича масъул органлар ҳисобланади;

"Uzenergo" мобиль иловаси қуйидаги имкониятларни назарда тутади:

ёқилғи-энергия ресурсларидан тўғри фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

жисмоний шахслар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни "Ўзэнергоинспекция"га манзил (географик жойлашуви) белгилари бўйича юбориш;

ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофотлари билан рағбатлантириш;

ҳуқуқбузарликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва статистик маълумотлар базаси билан танишиш;

содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатларини (баённома ва қарорларни) электрон шаклда тузиш орқали ушбу ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг "E-ma`muriy ish" тизимига киритиш;

ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича аниқланган соҳага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни жорий этиш ҳамда юритиш.


6. Энергетика вазирлиги:

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 ноябрга қадар "Uzenergo" мобиль иловасини мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган вазифаларни бажариш учун интеграция қилсин;

Рақамли технологиялар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, шу жумладан, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузган истеъмолчиларнинг ягона электрон реестрини жорий этсин.

Бунда мазкур реестр Энергетика вазирлиги томонидан юритилишини ҳамда унга киритилган маълумотлардан манфаатдор вазирликлар ва идоралар хавфларни баҳолаш мезони сифатида фойдаланишини назарда тутсин.


7. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Энергетика вазирлиги ва "Ўзэнергоинспекция"нинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ҳамда донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


8. Энергетика вазирлиги:

"Ўзэнергоинспекция"нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2023 йил 1 декабрга қадар "Ўзэнергоинспекция"нинг масъул ходимларини техник воситалар, зарур ускуналар (планшет ва бошқалар) билан таъминласин ҳамда "Uzenergo" мобиль иловасининг тўлиқ ишлаши учун сервер ускуналарини харид қилсин;

бир ой муддатда "Uzenergo" мобиль иловасида ҳуқуқбузарликлар акс этган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларнинг ҳаракатига тегишли баҳо бериш билан шуғулланувчи масъул ходимларни амалдаги штат бирликлари доирасида белгиласин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 октябрь


































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск