ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Маъмурий жавобгарлик /

Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2023 й. 541-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 16 октябрдаги

541-сон қарорига

ИЛОВА



Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш

қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул

қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни

рағбатлантириш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалари орқали қайд этилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Рағбатлантириш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


видеотехника воситалари - жисмоний шахсларнинг видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалари;


ҳуқуқбузарлик - видеотехника воситалари орқали қайд этилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар;


фото ва видео материаллар - ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлар;


ахборот тизими - Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг интернет ахборот тизимидаги "Uzenergo" мобиль иловаси.


"Ўзэнергоинспекция" - Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси.


3. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомда белгиланган тартиб ва иловада келтирилган схемага асосан амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ВИДЕОТЕХНИКА

ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАЙД ЭТИШ


4. Жисмоний шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда фото ва видео материалларни ахборот тизимига кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.


5. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ содир этилган ҳуқуқбузарлик;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, географик жойлашуви, санаси ва вақти.


6. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган фото ва видео материалларни ахборот тизимига юборишда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий (вақтинча) яшаш манзили;

уяли телефон рақами, банк пластик картаси рақами ва электрон почта манзили.


7. Ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фото ва видео материалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган фото ва видео материаллар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим).



3-БОБ. ВИДЕОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАЙД

ЭТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


8. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ҳуқуқбузарликлар қайд этилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


9. Ахборот тизимига юборилган ҳуқуқбузарлик қайд этилган фото ва видео материаллар тегишлилиги бўйича "Ўзэнергоинспекция"нинг ҳудудий бошқармаси масъул ходими томонидан ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади, хуқуқбузарлик ҳолатлари ўрганилади ва ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида фото ва видео материаллар ҳудудийлиги бўйича ички ишлар органларига юборилади.


10. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материаллар Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади, фото ва видео материаллар сифати ва юборилган материаллар текширилади, шундан сўнг ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланади ва тегишлилиги бўйича ўн иш куни мобайнида "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармасига юборилади.

Бунда фото ва видео материалларни қабул қилиш ва ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланганлиги натижаларини тегишлилиги бўйича юбориш автоматик ва электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.


11. "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармасининг масъул ходими беш иш куни мобайнида:

маъмурий ҳукуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни Ички ишлар вазирлиги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими "E-ma`muriy ish" тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маъмурий баённома тузиш (расмийлаштириш), маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли ваколатли давлат органларига юбориш учун тўлиқ киритади;

жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақасини (квитанцияни) ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, уяли телефон рақамига "CMC" хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади. Бунда тегишли қарор ва тўлов варақаси (квитанция) ҳуқуқбузарга бевосита тақдим этилиши ҳам мумкин.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар бир иш куни мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборилади.


12. Агар содир этилган ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари аниқланса, фото ва видео материаллар бир кун ичида ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилади.


13. Қуйидаги ҳолларда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар бўйича иш юритиш тугатилади ҳамда бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинади:

фото ва видео материаллар мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда;

фото ва видео материаллар ахборот тизимига мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда юкланганда;

фото ва видео материалларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ички ишлар органлари томонидан фото ва видео материалларда акс эттирилган ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаганда;

фото ва видео материалларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш (жиноят иши) юритилаётган тақдирда.


14. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ҳуқуқбузарлик (жиноят) бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда электрон шаклда жавоб юборилади.



4-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ҚАЙД

ЭТИЛГАН ВИДЕОЁЗУВЛАРНИ ЮБОРГАН

ШАХСЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ


15. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателлардан, электр печлар ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, сиқилган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 100-моддасига мувофиқ ундириладиган жариманинг ўн фоизи миқдорида;

б) умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёки электр энергиясини, табиий газни, иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан электр энергиясини, табиий газни ёки иссиқ сувни ўғирлаш тарзида содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланганда - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига мувофиқ ундириладиган жариманинг етти фоизи миқдорида;

в) ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш ҳолатлари аниқланганда - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига мувофиқ ундириладиган жариманинг икки фоизи миқдорида;

г) электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 102-моддасига мувофиқ ундириладиган жариманинг йигирма фоизи миқдорида;

д) газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланганда - Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 103-моддасига мувофиқ ундириладиган жариманинг йигирма фоизи миқдорида;

е) электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича - ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизи миқдорида.

Ҳуқуқбузарлик бўйича суд томонидан жарима, шу жумладан, маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда, фото ва видео материалларни юборган шахс Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилади.

Бунда фуқароларни рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш харажатлари ҳуқуқбузардан ундирилган жарима маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


16. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар уяли телефон рақамини ёки банк пластик картаси рақамини кўрсатиш орқали рағбатлантириш пули қандай усулда қабул қилиб олинишини кўрсатиб ўтади.


17. Рағбатлантириш:

ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади;

ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг тушган хабарлар бўйича амалга оширилмайди;

жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда унинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан амалга оширилади.


18. Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига тегишлилиги бўйича ҳуқуқбузарлик бўйича "Ўзэнергоинспекция" ҳисобварағига ундирилган жарималар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни тақдим этган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.


20. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни тақдим этган шахсларга рағбатлантириш берилмаганлиги ҳолатлари бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

Ваколатли давлат органининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши судга шикоят қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.


21. Ушбу Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Видеотехника воситалари орқали қайд

этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото

ва видео материалларни қабул қилиш, кўриб

чиқиш ҳамда уларии тақдим этган

шахсларни рағбатлантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Жисмоний шахслар


Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ хуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни ахборот тизимига юборади.


Ҳуқуқбузарлик аниқланганда ихтиёрий









2-босқич

"Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармаси


1. Жисмоний шахс томонидан юборилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилиб олади.


2. Ҳуқуқбузарлик ҳолатини ўрганади.


3. Ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида тегишли ички ишлар органларига фото ва видео материалларни юборади.


Ўн беш иш кунида









3-босқич

Ички ишлар вазирлиги


1. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилиб олади.


2. Фото ва видео материалларнинг сифатини текширади ва ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлайди.


3. Хуқуқбузар шахси тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармасига тақдим этади.


Ўн иш кунида









4-босқич

"Ўзэнергоинспекция"


1. Ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиради ва Ички ишлар вазирлигининг ягона маълумотлар базасига киритади ёки тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун тааллуқли судга юборади.


2. Жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақасини (квитанцияни) ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, уяли телефон рақамига "CMC" хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади.


Беш иш кунида


3. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳужжатларни тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборади.


Бир иш кунида







5-босқич

"Ўзэнергоинспекция"


1. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантиришни ҳуқуқбузарлик бўйича "Ўзэнергоинспекция" ҳисобварағига ундирилган жарималар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.


2. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсга мурожаати натижалари юзасидан маълумотларни юборади.


Ҳуқуқбузарлик бўйича жарима ундирилгандан сўнг ўн беш иш кунида



               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 октябрь








































Время: 0.0257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск