ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Медиация /

Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 17.10.2023 й. 544-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 17 октябрдаги

544-сон қарорига

ИЛОВА



Профессионал медиаторлар реестрига киритиш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларни Профессионал медиаторлар реестрига киритиш билан боғлиқ давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули;


медиатор - медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;


медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курси (кейинги ўринларда - махсус ўқув курси) - фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларда медиацияни қўллаш бўйича медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилиш амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув курси;


профессионал медиатор - Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек, Профессионал медиаторлар реестрига киритилган жисмоний шахс;


Профессионал медиаторлар реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий адлия органлари) томонидан юритиладиган профессионал медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базаси.


3. Жисмоний шахсларни Реестрга киритиш билан боғлиқ давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

        

4. Махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (кейинги ўринларда - талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


5. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

Сўровномада талабгор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақидаги сертификат илова қилинади.


6. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


7. Мазкур давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.


8. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.


9. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа ичида тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда тегишли ҳудудий адлия органига юборилади.


10. Сўровномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда ҳамда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ҳудудий адлия органлари талабгорга беш иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш имкониятини беради.

Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ҳудудий адлия органлари сўровномани қабул қилишни рад этади ва шу куни бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.


11. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабгорнинг Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги Қонуни 12-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган талабларга мос келмаслиги;

белгиланган муддатда сўровномадаги камчиликлар бартараф этилмаганлиги.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


12. Ҳудудий адлия органлари сўровнома келиб тушган кундан сўнг уч иш куни ичида талабгорни Реестрга киритади ёки киритишни рад этади ва бу ҳақда тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юборади.


13. Талабгор Реестрга ҳудудий адлия органининг қарори асосида киритилади.



3-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ

       

14. Реестр ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.


15. Реестрда профессионал медиаторлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

профессионал медиаторга берилган тартиб рақам;

Реестрга киритилган сана;

профессионал медиаторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

профессионал медиаторнинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили);

профессионал медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;

профессионал медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар;

махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат реквизитлари;

Реестрдан чиқарилган сана.


16. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, профессионал медиатор уч иш кунида тегишли ҳудудий адлия органига ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда хабарнома юбориши керак.

Ҳудудий адлия органи мазкур хабарнома асосида икки иш кунида Реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.


17. Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:

Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза билан ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда мурожаат этганда;

вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;

муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

давлат вазифаларини амалга оширадиган лавозимга тайинланганда ёки сайланганда, нотариуслар бундан мустасно;

медиаторга нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётганда;

бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда.


18. Профессионал медиатор Реестрдан ҳудудий адлия органининг қарори асосида чиқарилади.


19. Профессионал медиаторни Реестрдан чиқаришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган (тугалланган) тақдирда, фуқаро мазкур Регламентда белгиланган тартибда Реестрга киритиш юзасидан қайта мурожаат этиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

20. Ҳудудий адлия органлари Реестрдаги маълумотларни ҳар чоракда камида бир марта янгилайди ҳамда умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.

Реестр Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


21. Фуқаролар Реестрга киритиш рад этилганлиги, ундан чиқарилганлигидан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.


22. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Профессионал медиаторлар реестрига киритиш

бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар

      


       

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

     


         

Бажариш

муддатлари

     











1-босқич


Талабгор


     

Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ва сўровномани электрон шаклда ҳудудий адлия органига юборади.

      


Реал вақт

режимида











2-босқич


Ҳудудий адлия органлари


        

Талабгорни Профессионал медиаторлар реестрига киритади ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказига ёки талабгорга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабарнома юборади.

        


Уч иш куни

ичида




          

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



СЎРОВНОМА

         

I. Талабгор тўғрисида маълумотлар:



1. Ф.И.О.



2. Паспорт ёки ID-карта маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилганлиги)



3. ЖШШИР*



4. Туғилган санаси



5. Маълумоти*



6. Ихтисослашган медиация соҳаси



7. Медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил



8. Яшаш, фаолиятни амалга ошириш манзили



9. Электрон манзили (мавжуд бўлса)



10. Телефон рақами



11. Талабгорнинг иш стажи ҳақидаги маълумотлар:*


Т/р

    

Ишга кириш санаси

   

Ишдан кетиш санаси

      

Иш жойи ва лавозими

    


    





  





       

12. Судланганлик ёки жиноий таъқиб ҳолати мавжудлиги*



13. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги*



14. Махсус ўқув курсини муваффақиятли тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси



15. Нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда)



         

Изоҳ.

*) Ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

         

         




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Профессионал медиаторлар

РЕЕСТРИ

         

Медиаторга берилган тартиб рақам

   

Реестрга киритилган сана

Медиаторнинг Ф.И.О.

Телефон рақами, электрон манзили


Медиатор ихтисослашган медиация соҳаси

    

Медиатор фаолият олиб борадиган тил

   

Сертификат реквизитлари

Реестрдан чиқарилган сана (чиқарилган бўлса)

    

1.

     








2.

    








3.

      








...

  








         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 октябрь
















































































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск