ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2023 й. ПҚ-337-сон "Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2023 й.

N ПҚ-337



АВИАЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ички авиақатновларда ташишни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида:


1. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда "Uzbekistan Airports" АЖ бошқарув органларининг:

"SILK AVIA" МЧЖ устав капиталидаги "Uzbekistan Airports" АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда "Uzbekistan Airways" АЖ таркибидаги "Uzbekistan Helicopters" МЧЖ устав капиталига ўтказиш;

"Uzbekistan Аirports" АЖнинг 3 та "АТR72-600" русумли ҳаво кемасини "SILK AVIA" МЧЖга беғараз ўтказиш;

"SILK AVIA" МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида "АТR72-600" русумли ҳаво кемалари сонини ошириш;

"Uzbekistan Airways" АЖ таркибидаги "Uzbekistan Helicopters" МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда "АТR72-600" русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифаларини юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

"Uzbekistan Airports" АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши "SILK AVIA" МЧЖдаги улушнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтирилади ҳамда "Uzbekistan Airways" АЖдаги давлат улуши ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг "Uzbekistan Helicopters" МЧЖдаги улуши ушбу қийматга оширилади;

"Uzbekistan Airports" АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Uzbekistan Аirports" АЖ вакилларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланадиган "SILK AVIA" МЧЖга ўтказилаётган 3 та "АТR72-600" русумли ҳаво кемалари билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтирилади;

мазкур қарорга асосан активларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга ўтказиш товарни реализация қилиш бўйича айланма сифатида эътироф этилмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштирилади;

"Uzbekistan Аirports" АЖ ва "Ўзмиллийбанк" АЖ ўртасида имзоланган кредит шартномаси асосида тўланган 13,62 миллион АҚШ долларининг (12,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарз ва 1,12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит фоизи) сўмдаги эквивалентига тенг миқдорда "Uzbekistan Аirports" АЖнинг 2022 йил якунига кўра олган соф фойдасидан Давлат бюджетига тўлаши лозим бўлган дивидендлари уч йил давомида тенг улушларда бўлиб тўланишига рухсат берилади, бунда кечиктирилган дивиденд суммаси Марказий банкнинг тўлов кунидаги курсида ҳисобга олинади.


3. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:

"Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан "Uzbekistan Аirports" АЖга 3 та "АТR72-600" русумли ҳаво кемасини харид қилиш учун берилган 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитнинг тегишли қисмини "Uzbekistan Airways" АЖга кредит шартларини қайта кўриб чиққан ҳолда қайта расмийлаштириш;

"Uzbekistan Аirports" АЖнинг гаров таъминоти сифатида тақдим этилган кўчмас мулкини гаровдан чиқариб, 3 та "АТR72-600" русумли ҳаво кемаси учун ажратилган кредит қийматининг 125 фоизи миқдоридаги "Uzbekistan Аirways" АЖнинг мулки ҳамда харид қилинаётган ҳаво кемаларини гаров таъминоти сифатида тақдим этиш;

асосий қарз, фоизлар, комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ келгусидаги харажатларни "Ўзмиллийбанк" АЖ билан имзоланган кредит шартномасида кўрсатилган миқдордан келиб чиққан ҳолда, "SILK AVIA" МЧЖ ҳамда "Uzbekistan Аirways" АЖ ҳисобидан тўлаш;

"Uzbekistan Airways" АЖ ва "Uzbekistan Аirports" АЖ вакилларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан "Uzbekistan Аirports" АЖнинг "SILK AVIA" МЧЖ бўйича тузилган барча шартномалари ва молиявий харажатларини хатловдан ўтказиб, ушбу хатлов асосида аниқланган шартномалар бўйича "Uzbekistan Airways" АЖни "Uzbekistan Аirports" АЖнинг ҳуқуқий вориси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Транспорт вазирлиги аҳоли ва хорижий сайёҳларнинг талаб ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ҳудудларни ўзаро боғлаш мақсадида талаб юқори бўлган ҳудудларни аниқлаб, уларда авиақатновлар сонини ошириш ва йўналишларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ҳар йили бир марта ички авиақатновлар йўналишларини қайта кўриб чиқсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

бир ой муддатда "Uzbekistan Airports" АЖнинг "SILK AVIA" МЧЖдаги 100 фоиз улуши "Uzbekistan Helicopters" МЧЖга ўтказилишини ҳамда мазкур қарорга мувофиқ жамиятлар устав капиталлари ўзгартирилишини;

"Uzbekistan Airways" АЖнинг соф фойдасидан давлат улушига ҳисобланадиган дивидендларни мазкур қарорга мувофиқ жамиятга расмийлаштириладиган кредитни қайтариш учун йўналтириш ва мазкур дивидендлар ҳисобидан жамият устав фондидаги давлат улушини ошириш масаласи жамият бошқарув органларида кўриб чиқилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги "Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-412-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.

Қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 16 октябрдаги

ПҚ-337-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 26 октябрдаги "Республикада маҳаллий

авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-412-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан "Uzbekistan Аirways" АЖга 50,0 млн АҚШ доллари миқдорида ажратиладиган кредит бўйича:

"Uzbekistan Аirways" АЖнинг 3 та "АТR72-600" русумли ҳаво кемалари учун ажратилган кредит қийматининг 125 фоизи миқдоридаги мулки ҳамда харид қилинаётган ҳаво кемалари гаров таъминоти сифатида тақдим этилади;

асосий қарз, фоизлар, комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар "Ўзмиллийбанк" АЖ билан имзоланган кредит шартномасида кўрсатилган миқдордан келиб чиққан ҳолда, "SILK AVIA" МЧЖ ҳамда "Uzbekistan Аirways" АЖ ҳисобидан қопланади".


2. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "билан биргаликда" сўзлари "билан биргаликда 2023 йил якунига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 октябрь








































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск