ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.10.2023 й. 3464-сон билан рўйхатга олинган Миллий гвардия қўмондонининг 28.09.2023 й. 250-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 16 октябрда 3464-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси қўмондонининг

2023 йил 28 сентябрдаги

250-сон буйруғига

ИЛОВА



Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда

идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг

ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-

ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний

тайёргарлигини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўз объектларини қўриқлаш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган, хизмат фаолияти қоровуллик хизматини ташкил этиш ва ўташ тартиби талабларига мувофиқ ташкил этиладиган таркибий бўлинмаси томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури;


идоравий қоровуллик - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ўз объектларини қўриқлаш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган таркибий бўлинмаси томонидан ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган алоҳида ходими томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури;


идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ишчиси ва хизматчиси (бундан буён матнда ишчи ва хизматчи деб юритилади) - идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмаларининг қўриқлаш фаолиятини бошқариш, назорат қилиш ва амалга ошириш вазифалари ўз зиммасига юклатилган ишчиси ва хизматчиси;


қўриқланадиган объект - белгиланган тартибда қўриқлашга олинган жисмоний ва юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки, шунингдек жисмоний шахс;


хизмат-жанговар тайёргарлик - ишчи ва хизматчиларни махсус ўқув дастурларига асосан махсус-тактик тайёргарлик, ўқ отиш тайёргарлиги, муҳандислик тайёргарлиги, тиббий тайёргарлик ва саф тайёргарлиги бўйича ривожлантиришга қаратилган касбий тайёргарлик тури;


ижтимоий-ҳуқуқий тайёргарлик - ишчи ва хизматчиларни мутахассислик тайёргарлиги ва ҳуқуқий тайёргарлик бўйича ривожлантиришга қаратилган касбий тайёргарлик тури;


ахлоқий-руҳий тайёргарлик - ишчи ва хизматчиларда уларнинг хизмат фаолияти давомида юксак маънавий, руҳий ва профессионал сифатларини такомиллаштиришга қаратилган касбий тайёргарлик тури;


жисмоний тайёргарлик - мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган спорт турларидан фойдаланган ҳолда, қўриқлаш фаолиятига оид вазифаларни бажариш учун ишчи ва хизматчиларнинг чидамлилиги ва эпчиллилигини таъминлашга қаратилган касбий тайёргарлик тури.


2. Ишчи ва хизматчиларнинг касбий тайёргарлиги уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажариши учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни оширишга, чидамлилик ва эпчилликни таъминлашга қаратилган хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини (бундан буён матнда касбий тайёргарлик машғулотлари деб юритилади) ўз ичига олади.



2-БОБ. ИДОРАВИЙ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ҚЎРИҚЛАШ

ҲАМДА ИДОРАВИЙ ҚОРОВУЛЛИК БЎЛИНМАЛАРИ

ИШЧИЛАРИНИНГ ВА ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ

КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК МАШҒУЛОТЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

          

3. Касбий тайёргарлик машғулотлари таркибида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий қоровуллик бўлинмалари бўлган давлат бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки бошқа ташкилотлар раҳбарининг (бундан буён матнда объект раҳбари деб юритилади) буйруғи (фармойиши) асосида ташкил этилади.


4. Касбий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш учун унга масъул этиб белгиланган шахс томонидан объект раҳбарига мазкур машғулотлар бошланишидан ўн кун олдин ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган буйруқ (фармойиш) лойиҳаси тайёрланган ҳолда тақдим этилади.

Бунда, объект раҳбари томонидан мазкур буйруқ (фармойиш) касбий тайёргарлик машғулотлари бошланишидан уч кун олдин тасдиқланиши зарур.


5. Объект раҳбари томонидан тасдиқланган буйруқда (фармойишда) касбий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш учун масъуллар, ушбу машғулотларни ташкил этиш куни, жойи, вақти, ким томонидан ўтказилиши белгиланади.


6. Касбий тайёргарлик машғулотлари икки ўқув босқичида ўтказилади:

биринчи ўқув босқичи январь - май ойларида;

иккинчи ўқув босқичи июль - ноябрь ойларида.

Июнь ва декабрь ойи янги ўқув босқичига тайёргарлик ойлари ҳисобланади.


7. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчилари учун касбий тайёргарлик машғулотлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларида - ойига 8 академик соат (ўқув йилида 80 академик соат);

идоравий қоровуллик бўлинмаларида - ойига 4 академик соат (ўқув йилида 40 академик соат).


8. Касбий тайёргарлик машғулотлари назарий, амалий, мустақил тайёргарлик ва синовларни қабул қилиш каби ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда объект ҳудудида ва (ёки) дала-ўқув полигонларида ташкил этилади.


9. Касбий тайёргарлик машғулотлари жараёнида гуруҳдаги ишчи ва хизматчиларнинг сони 25 нафардан ошмаслиги лозим.


10. Касбий тайёргарлик машғулотлари объект раҳбари томонидан тасдиқланган буйруқда (фармойишда) масъул этиб белгиланган мутахассислар томонидан ўтказилади.

Бунда, касбий тайёргарлик машғулотларига шартнома асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг педагог кадрлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.


11. Касбий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш учун масъул этиб белгиланган мутахассисларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

ўқув жараёнини режалаштириш ва ишлаб чиқишда қўл остидаги ишчи ва хизматчиларга вазифаларни тақсимлаб бериш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ўқув жараёнини ташкил этиш учун маълумотлар ва маърузалар ресурсларини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш;

касбий тайёргарлик машғулотлари гуруҳлар таркибида ва махсус тактик машқлар ўқув режалари ҳамда дастурларига асосан ўтказилиб, ўқув гуруҳи журналларини тўғри юритилишини назорат қилиш;

ўқув-моддий базани яхшилаш ва талаб даражасида сақлаб туришга раҳбарлик қилиш;

касбий тайёргарлик машғулотларини ўтказишда хавфсизлик қоидалари ҳамда талабларининг бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.


12. Ишчи ва хизматчилар касбий тайёргарлик машғулотлари билан тўлиқ қамраб олинади.

Хизматда, меҳнат таътилида бўлган, касаллик варақаси бўйича ишда бўлмаган ёки бошқа узрли сабаблар билан (яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) қатнашмаган ишчи ва хизматчилар учун қўшимча машғулотлар ташкил этилади.

Бунда, объект раҳбари томонидан ишчи ва хизматчилар учун қўшимча машғулотлар улар ўз хизмат фаолиятини бошлаган кундан эътиборан ўн кун ичида ташкил этилиши керак.



3-БОБ. КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ЯКУНЛАРИ

БЎЙИЧА СИНОВ ИМТИҲОНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

          

13. Идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларидан (бундан буён матнда синов деб юритилади) ўтказилади.

Синов касбий тайёргарлик машғулотларининг иккинчи ўқув босқичи якунида ўтказилади.


14. Идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари учун касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларини ўтказиш мазкур бобда белгиланган тартибда ўтказилади.

Бунда, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг ишчи ва хизматчилари учун касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларини ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг касбий тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.


15. Синовни ўтказиш ва баҳолаш таркибида идоравий қоровуллик бўлинмалари бўлган объект раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Бунда, комиссия объект раҳбарининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда ташкил этилади.


16. Комиссия томонидан касбий тайёргарлик машғулотларининг иккинчи ўқув босқичи якунига етказилган куннинг ўзида синов ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида ишчи ва хизматчиларни хабардор қилади.


17. Синовлар қуйидагилар бўйича ўтказилади:

жисмоний тайёргарлик бўйича (эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун тўсинда тортилиш, аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун куч ишлатиш машқлари, шунингдек уларнинг иккаласи учун белгиланган масофаларга югуриш);

жанговар тайёргарлик юзасидан хизмат қуролидан ўқ отиш бўйича (хизмат қуроли бириктирилмаган ишчилар ва хизматчилар бундан мустасно).


18. Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси асосида амалга оширилади.

Бунда, ишчи ва хизматчиларга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл - 30 баллни ташкил этади.

Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган тақдирда улар қониқарсиз баҳоланган деб ҳисобланади.


19. Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларини ўтказиш методикаси асосида ўтказилади.

Бунда, ишчи ва хизматчиларга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл - 30 баллни ташкил этади.

Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган тақдирда улар қониқарсиз баҳоланган деб ҳисобланади.


20. Ишчи ва хизматчилар томонидан синовларни бажариш бошланишидан олдин уларга синовларни бажаришга қўйиладиган талаблар, бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия томонидан тушунтирилади.


21. Синовларни бажарган ишчи ва хизматчилар шу вақтнинг ўзида комиссия аъзолари томонидан баҳоланади.


22. Синовларни баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти ишчи ва хизматчиларга эълон қилинади.

Қайднома комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.


23. Комиссия томонидан синовларни ўтказиш натижаларига асосан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ишчи ва хизматчининг касбий тайёргарлик талабларларига мувофиқлиги ҳақида;

ишчи ва хизматчининг касбий тайёргарлик талабларларига номувофиқлиги ҳақида.


24. Узрли сабабларга кўра (таътил, хизмат сафари, меҳнатга вақтинча лаёқатсиз бўлган давр) ўқув босқичи якуни бўйича ўтказилган синовда қатнаша олмаган ишчи ва хизматчилар учун қўшимча синовлар ўтказилади.

Бунда, объект раҳбари томонидан ишчи ва хизматчилар учун қўшимча синовлар улар ўз хизмат фаолиятини бошлаган кундан эътиборан беш кун ичида ўтказилиши керак.


25. Ўқув босқичи даврлари ўртасида ишга (хизматга) қабул қилинган ишчи ва хизматчилар учун ишга (хизматга) қабул қилинган йилда белгиланган синов ўтказилмайди.


26. Синовлардан қониқарсиз баҳоланган ишчи ва хизматчиларга уларнинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки ой ичида мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган синовларни қайта топшириш учун имконият берилади.



4-БОБ. КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА СИНОВ ИМТИҲОНЛАРИ

НАТИЖАЛАРИДАН НОРОЗИ БЎЛГАН ИШЧИ

ВА ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ

ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

          

27. Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари бошланишидан олдин жисмоний тайёргарлик ва хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини аниқлаш натижалари юзасидан ишчи ва хизматчиларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун объект раҳбарининг буйруғига асосан камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


28. Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ишчи ва хизматчи ушбу натижалар бўйича хабардор қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.


29. Апелляция комиссияси касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ишчи ва хизматчини шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


30. Апелляция комиссияси шикоят келиб тушган кундан бошлаб, беш кун ичида мазкур шикоятни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.

Бунда, касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ишчи ва хизматчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


31. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларига ўзгартириш киритиш.

Апелляция шикоятини кўришда ишчи ва хизматчиларнинг синов имтиҳонлари натижасида олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


32. Апелляция комиссияси қарори устидан ишчи ва хизматчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА

           

33. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

         




Низомга

1-ИЛОВА



Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний

тайёргарлик даражасини баҳолаш

бўйича тадбирларни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

          

1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин ишчи ва хизматчи комиссиясининг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда ишчи ва хизматчи паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд хизмат гувоҳномасини кўрсатиши лозим.


2. Ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун алоҳида белгиланади.


3. Ишчи ва хизматчилар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.


4. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда эркак ва аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 25 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 30 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 35 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар;

5-гуруҳ: 40 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар;

6-гуруҳ: 45 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар.


5. Қуйидагилар эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ - 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ - тўсинда (турникда) тортилиш;

чидамлиликка оид машқ - 1 - 4-гуруҳлар учун 3000 метрга ҳамда 5 ва 6-гуруҳлар учун 1000 метрга югуриш.


6. Қуйидагилар аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тезликка оид машқ - 100 метрга югуриш;

куч ишлатишга оид машқ - куч ишлатиш машқлари комплекси;

чидамлиликка оид машқ - 1000 метрга югуриш.


7. Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

биринчи навбатда - тезликка оид машқлар, иккинчи навбатда - куч ишлатишга оид машқлар, учинчи навбатда - чидамлиликка оид машқлар.


8. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида ишчи ва хизматчиларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.


9. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

"Стартга" командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

"Диққат" командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

"Олға" командаси бўйича югуришни бошлаш.


10. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.


11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.


12. Ишчи ва хизматчилар томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, ишчи ва хизматчи дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


13. Мазкур методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган ишчи ва хизматчиларга шу машқ бўйича балл қўйилмайди.


14. Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловаларига мувофиқ амалга оширилади.

          

         




Методикага

ИЛОВА



Ишчи ва хизматчиларни жисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш мезонлари

           

1. Эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун:

           

Машқнинг

номланиши

       

Ўлчов

бирлиги

      

Ёш

гуруҳи

    

Баҳолаш мезонлари


Аъло

Асосий балл

     

Яхши

Асосий балл

  

Қониқарли

    

Асосий балл

    

Тўсинда (турникда) тортилиш


маротаба

1


14

10

12

7

10

5

2


13

10

11

7

9

5

3


12

10

10

7

8

5

4


10

10

8

7

6

5

5


8

10

6

7

4

5

6


7

10

5

7

3

5

100 метрга югуриш

сония

1


14,0

10

14,4

7

15,2

5

2


14,2

10

14,6

7

15,4

5

3


14,4

10

14,8

7

15,6

5

4


14,8

10

15,4

7

16,0

5

5


15,4

10

16,0

7

16,6

5

6


16,0

10

16,6

7

17,2

5

1000 метрга югуриш


дақиқа

ва сония

5


4,15

10

4,35

7

5,00

5

6


4,25

10

5,00

7

5,30

5

3000 метрга югуриш


дақиқа

ва сония

1


12,40

10

13,00

7

13,35

5

2


13,00

10

13,20

7

13,55

5

3


13,20

10

13,40

7

14,10

5

4


14,20

10

14,50

7

15,30

5

          

2. Аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун:

         

Машқнинг

номланиши


Ўлчов

бирлиги


Ёш

гуруҳи


Баҳолаш мезонлари

      

Аъло

Асосий балл

    

Яхши

Асосий балл

    

Қониқарли

    

Асосий балл

      

Куч ишлатиш машқлари комплекси


маротаба

1


32

10

29

7

26

5

2


30

10

27

7

24

5

3


28

10

25

7

22

5

4


25

10

22

7

19

5

5


23

10

20

7

17

5

6


21

10

18

7

15

5

100 метрга югуриш

сония

1


16,8

10

17,4

7

18,0

5

2


17,4

10

18,0

7

18,6

5

3


18,0

10

18,6

7

19,2

5

4


18,6

10

19,2

7

19,8

5

5


19,2

10

19,8

7

20,4

5

6


19,8

10

20,4

7

21,0

5

1000 метрга югуриш


дақиқа

ва сония

1


4,25

10

4,40

7

5,00

5

2


4,35

10

4,50

7

5,20

5

3


4,50

10

5,05

7

5,40

5

4


5,10

10

5,30

7

6,00

5

5


5,20

10

5,40

7

6,10

5

6


5,30

10

5,50

7

6,20

5

           

           




Низомга

2-ИЛОВА



Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат

қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини

баҳолаш тадбирларини ўтказиш

МЕТОДИКАСИ

          

1. Ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин ишчи ва хизматчи комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда ишчи ва хизматчи паспорт ёки идентификация ID-картаси ёхуд хизмат гувоҳномасини кўрсатиши лозим.


2. Ўқ отиш машқлари хизмат қуроли бириктирилган ишчи ва хизматчилар билан жанговар ва электрон тирларда ҳамда дала ўқув полигонларида йилига икки марта ўтказилади.


3. Ишчи ва хизматчилар ўқ отиш машқларини хизмат ёки дала кийимида бажаришлари лозим.


4. Қуйидагилар ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

пистолетдан (револьвер) ўқ отиш машқлари;

автоматдан ўқ отиш машқлари;

қуролни таркибий қисмларга ажратиш машқлари.


5. Ўқ отиш тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида ишчи ва хизматчиларга дам олиш учун камида 15 дақиқа вақт берилади.


6. Автомат ва пистолетдан (револьвер) ўқ отиш машқи қуйидагича амалга оширилади:

қ отиш чизиғига" командаси бўйича ишчи ва хизматчи ўқ отиш чизиғига яқинлашади ва комиссия раиси кўрсатмасига асосан у тикка турган, тизалаган ёки ётган ҳолда ўқ отиш позициясини эгаллайди;

"Нишонга қарата ўт оч" командаси бўйича ишчи ва хизматчи нишонга қарата битталаб ўқ узади;

"Қурол кўрикка" командаси бўйича ишчи ва хизматчи қуролни ўқсизлантиради ва комиссия масъул ходимига кўрсатади.


7. Ўқ отиш тайёргарлик машқлари 0,75х0,75 метр ўлчамдаги ва кўкрак баробар шаклдаги нишон билан бажарилади.


8. Пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш машқи қуйидагича амалга оширилади:

пистолет унинг дастасига ўқдон жойлаштирилган ва стол устига қўйилган ҳолда бўлади;

ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;

"Бошла" командаси бўйича ишчи ва хизматчи пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш машқини бажаради.


9. Пистолетнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш машқи қуйидагича амалга оширилади:

пистолет қисмлари стол устида жойлашган ҳолда бўлади;

ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқини бажаришга тайёр туради;

"Бошла" командаси бўйича ишчи ва хизматчи пистолетни тўлиқсиз қисмларни йиғишни бажаради.


10. Пистолет ўқларини ўқдонга жойлаштириш машқи қуйидагича амалга оширилади:

ўқдон ва 8 та ўқ стол устида сочилган ҳолда бўлади;

ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;

"Бошла" командаси бўйича ишчи ва хизматчи пистолет ўқларини ўқдонга жойлаштиришни бажаради.


11. Автоматни қисмларга тўлиқсиз ажратиш машқи қуйидагича амалга оширилади:

ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;

стол устида автомат ўқдони ажралмаган ҳолда бўлади;

"Бошла" командаси бўйича ишчи ва хизматчи автоматни қисмларга тўлиқсиз ажратиш машқини бажаришни бошлайди.


12. Автоматнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш машқи қуйидагича амалга оширилади:

ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;

автомат қисмлари стол устида жойлашган ҳолда бўлади;

"Бошла" командаси бўйича ишчи ва хизматчи автоматни қисмларга тўлиқсиз йиғиш машқини бажаради.


13. Автоматнинг ўқларини ўқдонга жойлаштириш машқи қуйидагича амалга оширилади:

ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;

ўқдон ва 30 та ўқ стол устида сочилган ҳолда бўлади;

"Бошла" командаси бўйича ишчи ва хизматчи автомат ўқларини ўқдонга жойлаштиришни бажаради.


14. Ишчи ва хизматчиларнинг қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.

         

         




Методикага

ИЛОВА



Ишчи ва хизматчиларни ўқ отиш тайёргарлик

даражасини баҳолаш мезонлари

            

Машқнинг

номланиши

   

Нишонгача

масофа

     

Патронлар

сони

    

Ажратилган

вақт


Баҳолаш мезонлари


Аъло

Асосий балл

     

Яхши

Асосий балл

    

Қониқарли

  

Асосий балл

     

Пистолетдан (револьвер) отиш машқлари


25 метр

3 дона

чекланмаган

3

10

2

7

1

5

Автоматдан отиш машқлари


100 метр

3 дона

чекланмаган

3

10

2

7

1

5

         

Қуролни таркибий қисмларга ажратиш, бунда қуйидаги

машқлардан бири комиссия томонидан белгилаб олинади:

       

Пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш


-

-

сония

7

10

8

7

9

5

Пистолетнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш


-

-

сония

9

10

10

7

11

5

Пистолет ўқларини ўқдонга жойлаштириш


-

8 дона

сония

16

10

18

7

20

5

Автоматни қисмларга тўлиқсиз ажратиш


-

-

сония

16

10

20

7

24

5

Автоматнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш


-

-

сония

30

10

35

7

40

5

Автоматнинг ўқларини ўқдонга жойлаштириш


-

30 дона

сония

35

10

40

7

45

5

         

         




Низомга

3-ИЛОВА



Ишчи ва хизматчиларни жисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

         

20__ йил "____" ____________


1. Эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун:

             

Т/р

Ишчи ва

хизматчиларнинг

Ф.И.О.

    

Ёш

гуруҳи

      

Машқларнинг номи ва баҳолаш

    

Умумий

балл

      

Тўсинда

(турникда)

тортилиш

        

100 метрга

югуриш

    

1000 (3000) метрга

югуриш

     

натижа

     

балл

    

натижа

    

балл

      

натижа

      

балл

    

1.

  










2.

  










...

  










         

2. Аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун:

      

Т/р

Ишчи ва

хизматчиларнинг

Ф.И.О.

       

Ёш

гуруҳи

       

Машқларнинг номи ва баҳолаш

      

Умумий

балл

    

куч ишлатиш

машқлари

комплекси


100 метрга

югуриш

      

1000 метрга

югуриш

      

натижа

        

балл

      

натижа

    

балл

    

натижа

     

балл

     

1.

   










2.

  










...

  










       

          



Комиссия аъзолари:

________________________


________________________





(имзо)


(Ф.И.О.)





________________________


________________________





(имзо)


(Ф.И.О.)





________________________


________________________





(имзо)


(Ф.И.О.)


          

          

Ишчи ва хизматчиларни ўқ отиш тайёргарлик

даражасини баҳолаш натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

         

20__ йил "____" ____________


Т/р

Ишчи ва

хизматчиларнинг

Ф.И.О.

     

Ёш

гуруҳи

      

Машқларнинг номи ва баҳолаш

      

Умумий

балл

  

Пистолетдан

(револьвер) отиш

машқлари

    

Автоматдан

отиш машқлари

   

қуролни таркибий

қисмларга

ажратиш

    

натижа

    

балл

    

натижа

    

балл

     

натижа

     

балл

      

1.

  










2.

  










...

  










        

       



Комиссия аъзолари:

________________________


________________________





(имзо)


(Ф.И.О.)





________________________


________________________





(имзо)


(Ф.И.О.)





________________________


________________________





(имзо)


(Ф.И.О.)


         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 октябрь













































































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск