ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 й. 549-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2023 й.

N 549



МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР

ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган шахс бу ҳақда монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмаслиги;

монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмаслиги, уларга нисбатан профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширилиши;

давлат органлари давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш учун Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мажбурий тартибда киритиши;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилмаслиги.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш.Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 октябрдаги

549-сон карорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги" сўзлари "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг марказий аппарати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг қарори асосида";


в) 34-банднинг биринчи хатбошиси ва 37-банддаги тегишли келишикдаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 36-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи - ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ваколатли давлат органига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, ваколатли давлат органи ушбу шахсга нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди.

Ваколатли давлат органи рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди, уларга нисбатан профилактик тушунтириш тадбирлари амалга оширилади.

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши натижасида истеъмолчилар, рақобатчилар ёки бошқа манфаатдор субъектларга кескин зарар етказилмаган, шу жумладан, рақобатни чеклашга, бозордаги рақобат муҳитига таъсир қилмаган ҳолатлар иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар ҳисобланади.

Қуйидагилар рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсир даражаси паст ҳолатлар бўлиши мумкин:

а) товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда монополияга қарши органга унинг сўровига асосан маълумотларни тақдим этмаслик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик;

б) савдолар ўтказилишида уларни ўтказиш тартибининг бузилиши:

савдолар бўйича якуний натижаларнинг эълон қилиниши ёки савдолар натижалари бўйича шартномалар тузилгунга қадар аниқланганда;

савдоларни ўтказиш тартибини бузиш савдолар натижасига таъсир этмаганда;

рақобатни чеклашга олиб келган ҳаракат бозор иштирокчилари, истеъмолчиларга бевосита молиявий зарар келтириб чиқармаганда;

устун мавқега ёки устун музокара кучига эга хўжалик юритувчи субъектларнинг унинг контрагентлари ёки истеъмолчилари билан тузилган шартномаларга рақобатни чекловчи ёки камситувчи шартларни киритганлик ҳолатлари амалий жиҳатдан ҳаётга татбиқ этилгунга қадар аниқланганда";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги "билан банд бўлган" сўзлари "бўйича фаолиятни асосий фаолият сифатида амалга оширадиган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 27-банднинг биринчи хатбошиси ва 39-банднинг иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 майдаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари "Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "билан банд бўлган" сўзлари "бўйича фаолиятни асосий фаолият сифатида амалга оширадиган" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 34-банддаги ", Монополияга қарши курашиш қўмитасининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 60-бандда:

биринчи хатбошидаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги ", Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри аҳолисини қўшимча иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 20 январдаги 23-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси "Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари" сўзларидан кейин "ҳамда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ маблағлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт тармоқларида ўзаро ҳисоб-китобларни мустаҳкамлаш, тармоқ корхоналарининг муддати ўтган идоравий қарздорликларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 апрелдаги 168-сон қарорига иловадаги "(млн сўм)" сўзлари "(млрд сўм)" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 октябрдаги

549-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 972-сон қарори билан тасдиқланган Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясининг аъзолари таркибининг 4-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 октябрь


















































Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск