ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Ички ишлар вазирининг 12.10.2023 й. 517-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.10.2023 й. 2456-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.10.2023 й.

N 2456-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

12.10.2023 й.

N 517


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги, 2021 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-729-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сон "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                       П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-банддаги "ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ЖИЭББ деб юритилади)" деган сўзлар "ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида ТҲга монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.

ТҲнинг маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига уларнинг ўз вазифаларини бажариши ва тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт".


3. 9-банднинг еттинчи хатбошисидаги "ЖИЭББ" қисқартмаси "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


4. 18-банддаги "Сақлаш муддати" деган сўзлар "Қамоқда сақлаш муддати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 72-банднинг учинчи хатбошисидаги "ногиронларига" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 96-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"96. Зарур ҳолларда, ТҲда сақланаётган тиббий ёрдамга муҳтож шахслар ЖИЭД маъмурияти билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага белгиланган тартибда юборилади.".


7. 100-банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг ўттиз фоизигача" деган сўзлар "меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизигача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 107-банддаги "ногиронлари" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 161-банднинг биринчи хатбошисидаги "ЖИЭББга" қисқартмаси "ЖИЭДга" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


10. 189-банддаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 194-банддаги "ЖИЭББга" қисқартмаси "ЖИЭДга" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


12. 197-банддаги "ЖИЭББ" қисқартмаси "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


13. 234-банддаги "ногиронларига" деган сўз "ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 10-иловалардаги "УЯ-64/___" деган сўзлар "____-сон" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 октябрь


















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск