ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 й. 547-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2023 й.

N 547




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ИЖТИМОИЙ АҲВОЛИ ВА ТУРМУШ ШАРОИТИ

ОҒИР ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ

СОДДАЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи бўлган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

Шу билан бирга, "Темир дафтар"га киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг муаммоларини тизимли равишда тезкор ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни белгилаш зарурати юзага келмоқда.

"Темир дафтар"га киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тезкор ва соддалаштирилган тартибда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда "Темир дафтар"га киритилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурати юзага келганда, бир марталик моддий ёрдамни фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда тақдим этилган хулосага асосан бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан бериш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимларига "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини тасарруф этиш ваколатини бериш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 17 октябрдаги

547-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган "Темир дафтар"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибнинг 15-бандида:


"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, жумладан, оғир аҳволдаги касалларни даволаш, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, зарур дори-дармонларни харид қилиш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатида уй-жойидан айрилиб қолган оилаларга яшаш учун зарур бошпана қилиб бериш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг фарзандларига мактабга боришига зарур кийим-бош сотиб олиш учун зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисида хулосага келинган "Темир дафтар"га киритилган оилаларга (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади";


"б" кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда тақдим этилган рўйхатга мувофиқ мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги хулосага асосан "Темир дафтар"га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади. Ҳокимларнинг мазкур қарорлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессиясида тасдиқланади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


"б-1" кичик банд "ҳар ойнинг 5 санасига қадар" сўзларидан кейин ", мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида" сўзлари билан тўлдирилсин;


"в" кичик банд "ҳар ойнинг 5 - 27-кунларида" сўзларидан кейин ", мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Саховат ва кўмак" жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туман (шаҳар) миқёсида - халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда - туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 октябрь




































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск