ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари /

Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.11.2020 й. 736-сон қарорига 3-1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 ноябрдаги

736-сон қарорига

3-1-ИЛОВА

Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ

органлари томонидан солиқ ҳисоботини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом солиқ тўловчиларнинг танловига кўра солиқ органи томонидан қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ (қатьий белгиланган суммадаги солиқни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар бундан мустасно) ҳамда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларининг солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда - солиқ ҳисоботи) шакллантириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ички манбалар - солиқ тўловчилар тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, ўтказилган хронометраж, солиқ мониторинги, кўздан кечириш ва солиқ текшируви натижаларига оид солиқ органларининг ахборот тизимларида, шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси, электрон тўлов чеклари, солиқ органларининг "E-imtiyoz" дастури ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар;


ташқи манбалар - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги ўринларда - Солиқ кодекси) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларига маълумотлар тақдим этиш мажбурияти юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари;


солиқ тўловчининг танлови - тегишли солиқ ҳисоботларини ўз хоҳиши ёки солиқ органлари томонидан шакллантиришга (тузишга) нисбатан бўлган ҳуқуқ;


солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи - ички ва ташқи манбалар асосида солиқ органлари томонидан автоматик равишда шакллантирилган, жорий солиқ даври учун солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар.



2-БОБ. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН СОЛИҚ

ҲИСОБОТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


3. Солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида солиқ турлари кесимида шакллантирилади.

Бунда мазкур Низомга иловада келтирилган схемада назарда тутилган муддатларга қадар ҳисоботни топширган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига қайта шакллантирилган ҳисобот юборилмайди.


4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган манбалардан ташқари солиқ ҳисоботларини шакллантириш учун зарур кўрсаткичлар солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали шакллантирилади.


5. Солиқ ҳисоботларида келтирилган сатр маълумотлари ҳамда ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланган кўрсаткич рақамлари формула орқали аниқланади.


6. Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танлаган солиқ туридан келиб чиққан ҳолда, қўшилган қиймат солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи солиқ органлари томонидан шакллантирилади.


7. Солиқ кодексининг 268-моддасига асосан ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.

Бунда солиқ ҳисоботи мутаносиб усул бўйича солиқ органи томонидан автоматик равишда шакллантирилади ҳамда алоҳида-алоҳида усулни танлаш ва кўрсаткичларни киритиш имконияти яратилади.


8. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ даврида солиқ базасида (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) ўзгариш бўлганда ёки солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келганда, шунингдек, янги мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганда, юридик шахслар Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этади.


9. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ушбу солиқ турлари бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилганлар учун шакллантирилади.



3-БОБ. СОЛИҚ ОРГАНИ ТОМОНИДАН

ШАКЛЛАНТИРИЛГАН СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


10. Солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан шакллантириш, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориш ушбу Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


11. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органларига тақдим этади.



4-БОБ. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ШАКЛЛАНТИРИЛГАН СОЛИҚ ҲИСОБОТИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ


12. Солиқ органлари томонидан ушбу Низомнинг 3-бандига асосан шакллантирилган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг камайишига (ўзгаришига) олиб келган ҳолатлар юзага келганда, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва (ёки) хатолар аниқланган, шунингдек, солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларига кўра солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларда ёки солиқ базасида фарқ юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритилади ва ҳисобот солиқ органларига тақдим этилади.


13. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг зиммасига юкланади.

Бунда солиқ органлари солиқ ҳисоботининг шакллантирилиши ҳамда расмийлаштирилиши юзасидан солиқ тўловчига батафсил тушунтириш бериши шарт.


14. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан солиқ органидаги янгиланган маълумотлар ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ва солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши лозим.



5-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Солиқ тўловчилар:

ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари солиқ ҳисоботларини шакллантириш учун зарур бўлган кўрсаткичлар рақамларини солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларидаги интерактив хизматлар орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай киритиши;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши учун солиқ имтиёзларини солиқ органларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларининг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши лозим, товар (хизмат)ларга берилган имтиёзлар бундан мустасно;

солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари тўғрилиги ва тўлиқлиги бўйича тасдиқлагандан сўнг ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, зарур тузатишлар киритмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.



6-БОБ. СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ШАКЛЛАНТИРИЛГАН СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


16. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботларини солиқ ҳисоботини топширишнинг Солиқ кодексида белгиланган муддатидан кечиктирилмаган ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан шахсий кабинети орқали тасдиқлаши лозим.


17. Солиқ тўловчиларга солиқ органлари томонидан тузилган солиқ ҳисоботлари қабул қилинганлигини шахсий кабинети орқали аниқлаш имконияти яратилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Солиқ органлари солиқ тўловчилар томонидан солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз муддатларида тўланишининг тўғрилигини назорат қилади.


19. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари ушбу Низомнинг 11-бандига асосан солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддатларда тасдиқлаш ёки қайта ишланган солиқ ҳисоботини тақдим этиш таъминланмаган ҳолларда, солиқ тўловчини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этмайди.


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Солиқ органи томонидан солиқ ҳисоботини

шакллантириш ҳамда солиқ тўловчилар

томонидан солиқ ҳисоботини тасдиқлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Солиқ органлари


Қуйидаги солиқ турлари бўйича ички ва ташқи манбалар асосида келиб тушган маълумотларни умумлаштиради:


Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 11-санасига қадар


қўшилган қиймат солиғи;




айланмадан олинадиган солиқ;




мол-мулк ва ер солиғи;


Жорий солиқ даврининг 15 январига қадар


қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича.


Жорий солиқ даврининг 10 апрелига қадар







2-босқич

Солиқ органлари


Солиқ ҳисоботларини шакллантиради.


Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун ичида









3-босқич

Солиқ органлари


Шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади.


Солиқ ҳисоботлари шакллантирилгандан сўнг 1 кун ичида









4-босқич

Солиқ тўловчи


Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди.

Эътирозлар мавжуд бўлганда, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органларига тақдим этади.


Шахсий кабинетига солиқ ҳисоботи келиб тушгандан сўнг

шу солиқ тури бўйича ҳисобот топшириш муддатида



        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 октябрь










































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск