ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномалари /

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.10.2023 й. 550-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 октябрдаги

550-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу Регламент вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) ўлим ҳақида тиббий маълумотнома бериш, ўлимни қайд қилиш, вафот этган шахсни дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома бериш ва дафн этиш учун нафақа бериш бўйича композит давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) тиббиёт муассасалари, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар ва тиббий-ижтимоий муассасалар (кейинги ўринларда - тиббиёт муассасалари) вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ўлим ҳақидаги электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритади ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда - ФҲДЁ бўлими) "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - автоматлаштирилган ахборот тизими) орқали юборади.

б) ФҲДЁ бўлими:

тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимларига электрон шаклда юборади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади. Почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.

Бунда:

ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., вафот этган шахсга қариндошлик даражаси ёки меросхўрлиги) "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига махсус электрон бланкка киритилади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаган шахслар ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олиш учун мурожаат этганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаганлиги ва ариза берувчи дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги тўғрисидаги маълумотномаси талаб этилади;

почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади;

в) тиббиёт муассасаси "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали автоматик равишда олинган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга қабристонга тақдим этиш учун чоп этиб беради;

г) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси:

ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот (кейинги ўринларда - тижорат банки) ҳисобварағи орқали молиялаштиради;

тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро ҳақида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди;

д) тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини ФҲДЁ бўлими томонидан берилган ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ҳамда мурожаат этган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади.

3. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ бўлимида туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганда;

ўлим ҳолатини суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига асосан қайд қилишда;

ўлими қонунчиликда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлимини қайд этишда;

шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этишда;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этишда.

Ушбу бандда кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ўлимини қайд этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ бўлими, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва тижорат банки (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Мазкур давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.


5. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловадаги мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Шахснинг биологик ўлим ҳолати белгиланган тартибда (патологоанатомик, суд-тиббий экспертиза ва бошқалар) тасдиқланганидан сўнг тиббиёт муассасаси ходими бир соат ичида ўлим ҳақидаги электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровнома шаклида автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун тиббиёт муассасаси жойлашган жойдаги ФҲДЁ бўлимига юборади.

Бунда, вафот этган шахсга тегишли маълумотлар унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида киритилади.

Ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома автоматик равишда "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.

7. ФҲДЁ бўлими:

тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда тиббиёт муассасасига, Пенсия жамғармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимларига электрон шаклда юборади;

вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

8. Тиббиёт муассасаси QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга қабристонга тақдим этиш учун чоп этиб беради.

9. Пенсия жамғармаси "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади.

9-1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:

ҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади;

тижорат банкининг электрон маълумотига асосан ахборот тизимида дафн этиш учун тўланган нафақалар рўйхатини шакллантиради ва ҳисобини юритади;

ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.

Бунда молиялаштиришнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда, кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Ариза берувчилар ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатган ҳолда, ўлим ҳолати қайд қилингандан бошлаб 60 кун ичида дафн этиш учун нафақа пулини олиш мақсадида тижорат банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.

10. Тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.

Дафн этиш учун нафақа ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома берилган жисмоний шахсларга тўланади.

Дафн этиш учун нафақа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома орқали тўланиши мумкин.

Дафн этиш учун нафақа пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баравари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.

Дафн этиш учун нафақа тўлови миқдори ўлим содир бўлган кундаги, асосли сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни хорижий давлат ҳудудидан олиб келиш ва бошқалар) марҳум ўлим аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Дафн этиш нафақасини олиш учун мурожаат қилган шахс унинг бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун фуқаронинг ўлими қайд қилингандан бошлаб 60 кундан кейин мурожаат қилган бўлса дафн этиш учун нафақа тўлаш рад этилади.

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар ва тижорат банки ходимлари томонидан дафн этиш учун нафақани ўзининг номига расмийлаштириб, мурожаат қилган фуқарога олиб бериши қатъий тақиқланади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

     

11. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни (мониторинг) амалга оширадилар.


14. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


15. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

          

         




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит

давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          


Босқичлар

     


     

Субъектлар

   


    

Тадбирлар

    


    

Бажариш муддати

     











1-босқич


Тиббиёт муассасаси

ходими


     

Ўлим ҳолати белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритиш ва автоматик равишда ўлим ҳақида далолатнома ёзувини қайд қилиш учун ФҲДЁ бўлимига "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.

    


Ўлим ҳолати белгиланган тартибда (патологоанатомик, суд-тиббий экспертиза ва бошқа) тасдиқлангандан сўнг бир соат ичида











2-босқич


ФҲДЁ бўлими


      

1. "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва бу ҳақдаги маълумотномани тиббиёт муассасаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) электрон шаклда юборади.


2. Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларнинг) исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб бериш ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

       


      

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик равишда


Ариза берувчилар, вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ёки меросхўрлари (улар бўлмаганда, дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслар) томонидан мурожаат қилинганда











3-босқич


Тиббиёт муассасаси

ходими


      

QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга чоп этиб беради.

       


Маълумотнома келиб

тушгандан сўнг дарҳол











4-босқич


     

Пенсия жамғармаси

бўлими, Ижтимоий

ҳимоя миллий

агентлиги







Ижтимоий ҳимоя

миллий агентлигининг

ҳудудий бошқармаси


       

1. "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия ва/ёки нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади.


2. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тижорат банкининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.


3. Тижорат банкининг электрон сўровида кўрсатилган нафақа олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олган фуқаро тўғрисида махсус электрон бланкка киритилган маълумотлар ҳамда электрон шаклда юборилган ўлим ҳақидаги маълумотнома билан таққослаган ҳолда тасдиқлайди.

      


        

Автоматик равишда










Ҳар ойнинг 5 санасига қадар











5-босқич


Тижорат банки


      

Дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини ФҲДЁ бўлими томонидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ҳамда мурожаат этган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.

       


Мурожаат қилган вақтда




          

        




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



_______________________

(сана)


_____________________

(рақам)

      

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

      

   

I. АРИЗА БЕРУВЧИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ:

         

1. Ф.И.О.:



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Телефон рақами ва электрон почта манзили:



4. Яшаш жойи:



     

II. ВАФОТ ЭТГАН ШАХС ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

(МАЪЛУМОТЛАР ТЎЛИҚ ЁЗИЛИШИ ШАРТ):

         

1. Вафот этган шахснинг Ф.И.О.:



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



3. Миллати:



4. Фуқаролиги:



5. Жинси:



6. Вафот этган вақти:



7. Вафот этган жойи:



8. Ўлимнинг сабаби:



9. Туғилган санаси ва жойи:



10. Яшаган жойи (манзили) ва шахсини тасдиқловчи маълумотлар:



11. Ёши:



         

         




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўлим ҳақида далолатнома ёзуви

қайд қилинганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

N __________

          

1. Фуқаронинг Ф.И.О.



2. Вафот этган санаси:



3. Ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилинган сана:



4. Далолатнома рақами:



5. Ўлим сабаби:



6. Қайд қилган ФҲДЁ бўлими:



7. Туғилган вақти ва ёши:



8. Вафот этган жойи:



9. Маълумотнома берилган сана:



10. Вафот этган шахснинг ЖШШИР:



11. Тиббиёт муассасаси:



         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 октябрь
















































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск