ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномалари /

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.10.2023 й. 550-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 октябрдаги

550-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ

комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

             

1. Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ҳамда болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича комплекс давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкга киритади ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда - ФҲДЁ бўлими) "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади;

б) ФҲДЁ бўлими:

туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ёки далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди;

ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги):

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС-хабар юборади;

ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни акциядорлик тижорат "Халқ банки"нинг (кейинги ўринларда - Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради;

фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули Халқ банки томонидан тўлангандан, шу жумладан аризачининг банк пластик картасига йўллангандан сўнг, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида ариза берувчига СМС- хабар юборади;

г) тиббиёт муассасалари она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига бола рўйхатга қўйилган поликлиника ҳақида СМС-хабар юборади;

д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича "Манзил" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади;

е) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади;

ж) Халқ банки ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг банк пластик картасига бир марталик нафақа суммасини йўналтиради ёки фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади.

Ариза берувчига СМС-хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.


3. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда:

никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган боланинг туғилиши уларнинг биргаликдаги аризаси (оталикни белгилаш) асосида туғилишини қайд этишда;

никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз она) аризасига асосан туғилишни қайд этишда;

топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда;

ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлигини, шунингдек эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда тирик эгизакнинг туғилганлигини қайд этишда татбиқ этилмайди.


4. ФҲДЁ органи, тиббиёт муассасалари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Халқ банки ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатишда болани доимий рўйхатга қўйиш ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун мазкур Регламентнинг 11-бандида белгиланган тартибда тўлов ундирилади, бошқа давлат хизматлари бепул амалга оширилади.


5. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

        

6. Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 иш куни ичида бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" ахборот алмашинуви тизимига киритади.

Бунда, боланинг ота-онасига тегишли маълумотлар ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома асосида киритилади.

Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.

Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган санадан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.

Ота ёки онанинг хоҳишига кўра тиббиёт муассасаси ходими "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" ахборот алмашинуви тизимига ушбу Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган комплекс хизматлардан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради.

Ота-она ўз хоҳишига кўра ушбу комплекс хизматларнинг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиши мумкин, болани доимий рўйхатга қўйиш бундан мустасно.

Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади ва "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" ахборот алмашинув тизимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилади.

ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, тиббиёт муассасаси ходими 3 иш соати давомида камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юборади.


7. ФҲДЁ бўлими:

1 иш куни давомида бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда ушбу Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлаш учун бола ҳақидаги маълумотларни ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади;

электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этади ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код қўйилган хабарномани юборади;

сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.

Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради.


8. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:

туғилганликни қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;

тақдим этилган маълумотлар уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;

туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.


9. ФҲДЁ бўлимидан ахборот тизимлари орқали маълумотлар келиб тушганидан сўнг:

а) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Манзил" ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади. Болани унинг отаси ёки онаси доимий рўйхатда турмаган тақдирда рўйхатга қўйиш Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори ҳамда "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади;

в) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади.

Бунда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

биринчи фарзанди учун - барча аёлларга;

иккинчи фарзанди учун - фарзанд туғилган пайтда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ "Халқ банки" филиалининг ҳисобварағи орқали молиялаштиради.

Боланинг отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 1 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун АТ "Халқ банки"нинг исталган филиалига мурожаат қилади;

г) Халқ банки филиали бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Бунда, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумот ариза берувчига СМС-хабар орқали юборилади.

Бир марталик нафақани олиш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун бола туғилгандан бошлаб 6 ойдан кейин мурожаат қилса, ушбу нафақа аввал ота ёки онасининг бирига тўлаб берилган бўлса бир марталик нафақани тўлаш рад этилади;

д) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Электрон поликлиника" ахборот алмашинуви тизими она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақида СМС- хабарни юборади.


10. Ариза берувчилар исталган вақтда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотнома асосида болага туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиши мумкин.

Бунда ариза берувчилар бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон сўровнома тўлдиради ёки бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилади.


11. ФҲДЁ бўлими сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни ичида болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади.

Бунда туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома ФҲДЁ бўлими томонидан герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштирилади.

Ариза берувчи хоҳишига кўра, туғилганлик ҳақида гувоҳномани почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда почта ҳаражатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.

Почта алоқаси томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдори почта хизмати томонидан белгиланади.


12. Бир марталик нафақа миқдоридан болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи чегириб қолинади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси ҳар ойнинг 5 санасига қадар ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотлари асосида ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд этилган болалар сонига мувофиқ, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари ва ФҲДЁ бўлимлари билан тузилган солиштирма далолатномаларга асосан республика бюджети ҳисобидан доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштиради.

Бунда давлат божи суммаси "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда тақсимланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

       

13. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширадилар.


15. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


16. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

          




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Туғилганликни тиббиёт муассасаси

орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ

комплекс давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

       


     

Субъектлар

     


    

Тадбирлар

     


    

Бажариш муддати

      








1-босқич


Тиббиёт муассасаси

ходими


        

1. Бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" ахборот тизимига киритиш ҳамда ушбу тизим орқали ФҲДЁ бўлимига юбориш.


2. ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юбориш.

      


         

Бола туғилганидан сўнг

1 кун мобайнида










Хабарнома келгандан

сўнг 1 иш соати давомида








2-босқич


ФҲДЁ бўлими


        

1. Бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни қонунчилик ҳужжатларига асосан текшириб, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш.

       


         

Маълумотлар келиб

тушгандан сўнг 1 иш

куни мобайнида



2. Электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этиш ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган QR-код қўйилган хабарномани юбориш.

         


Маълумотлар келиб

тушгандан сўнг 1 иш

соати мобайнида



3. Сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш.


4. Болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот тизимларига юбориш.


Автоматик равишда








3-босқич


Тиббиёт муассасаси

ходими


     

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга чоп этиб бериш.

     


Маълумотнома келиб

тушгандан сўнг дарҳол











4-босқич


Туман (шаҳар) ички

ишлар бўлим


        

Ички ишлар вазирлигининг "Манзил" ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш.

         


1 иш куни ичида











5-босқич


          

Ўзбекистон

Республикаси

Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги

        


      

Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш.

        


Автоматик равишда











6-босқич


Соғлиқни сақлаш

вазирлиги


         

"Электрон поликлиника" ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўйиш ва рўйхатга қўйилганлиги ҳақида ота ёки онага СМС-хабар юбориш.

         


1 иш куни ичида











7-босқич


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари


        

1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш.



        

Автоматик равишда



2. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштириш.

      


Ҳар ойнинг 5 санасига

қадар



3. ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотларига асосан ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд қилинган болалар сонига мувофиқ доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштириш.

        


Жорий ойдан кейинги

ойнинг 5 санасига қадар








8-босқич


Халқ банки


           

Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ота ёки онага СМС-хабар орқали юбориш.


Мурожаат қилган вақтда











9-босқич


ФҲДЁ бўлими


            

Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб бериш.

          


Мурожаат қилган вақтда




          

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



______________________

(сана)


_____________________

(рақам)

         

      

Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали

ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

          

   

I. БОЛА ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

(МАЪЛУМОТЛАР ТЎЛИҚ ЁЗИЛИШИ ШАРТ):

        

1. Болага бериладиган Ф.И.О.:



1.1. Боланинг туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотлари:



    

II. ОТА-ОНА ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

(МАЪЛУМОТЛАР ТЎЛИҚ ЁЗИЛИШИ ШАРТ):

        

1. Онанинг Ф.И.О.:



1.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):



2. Отанинг Ф.И.О.:



2.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):



3. Ота-онанинг никоҳи тузилганлиги ҳақидаги маълумотлар:



    

III. ТИББИЙ ПОЛИКЛИНИКАГА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ

(ХОҲИШИГА КЎРА)

      

1. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш:


ҳа

йўқ

2. Ҳисобга қўйиладиган тиббий поликлиника манзили ва сони:




        

IV. БИР МАРТАЛИК НАФАҚАНИ ОЛИШ

(ХОҲИШИГА КЎРА)

       

1. Бир марталик нафақани олиш:


ҳа

йўқ

2. Нақд кўринишда (1) ёки банк пластик картаси (2) орқали олиш:


1

2

3. Банк пластик картаси танланганда, аризачининг ЖШШИР орқали унга тегишли карта рақами:



       

V. Болани рўйхатга қўйиш

          


1. Манзил:


Отаси

     

Онаси

   

Бошқа

  

    

    


    

  

     

        

VI. БОЛАНИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТИГА НАВБАТГА ҚЎЙИШ

(ХОҲИШИГА КЎРА)

      

1. Ташкилот номи ва манзили:

      

1.

  

2.

  

3.

  

           

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви

қайд қилинганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

N______

        

1. Боланинг Ф.И.О.



2. Туғилган санаси ва жойи:



3. Далолатнома ёзуви қайд қилинган сана ва рақами:



3. Боланинг ЖШШИРи:



4. Отасининг Ф.И.О.



5. Миллати:



6. Фуқаролиги:



7. Онасининг Ф.И.О.



8. Миллати:



9. Фуқаролиги:



10. ФҲДЁ бўлими:



11. Маълумотнома берилган сана:



       

      






        

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

       


         

            




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



_____________________

тиббиёт мауссаса номи


Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувини

қайд этиш рад қилинганлиги туғрисида

ҲАБАРНОМА

N __

          

______________

                                                                                                                                                                                                                                                                                                     (сана)


___________________ ФҲДЁ бўлими томонидан Сизнинг 20__ йил "___" ____________________________________________________

даги (ФҲДЁ бўлимии номи)

(йил, кун, ой)

     

___-сон сўровномангиз кўриб чиқилди ва фуқаро _________________________________________________________________________


(Ф.И.О.)

       

(________) 20__ йил "___"_____да туғилган фарзандига нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома _____________________________

ЖШШИР (йил, кун, ой)

                

ёзувини қайд этиш рад этилганлиги маълум қилинади.


Рад этиш асослари:


1.


2.


3.


Ҳабарномада кўрсатилган камчиликларни қонунчилик ҳужжатларига асосан бартараф этиб, сўровномани 1 иш соати мобайнида қайта юборишингиз лозим.







     

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

       


          

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 октябрь











































































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск