ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномалари /

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2023 й. 550-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 октябрдаги

550-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

ёзиш органлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

            

1. Мазкур Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда - ФҲДЁ) органларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:

туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда - ФҲДЁ бўлимлари);

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий адлия органлари) ФҲДЁ архивлари.


3. ФҲДЁ органлари ҳудудий адлия органлари тизимига киради ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ФҲДЁ органлари ишини назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик қилиш учун масъул ҳисобланади.


5. ФҲДЁ органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.


7. ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш муносабати билан ходимга маълум бўлиб қолган ҳолатлар хизмат сири ҳисобланиб, улар, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ҳам ошкор этилиши ёки эълон қилиниши мумкин эмас.



2-БОБ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФА

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

           

8. ФҲДЁ органларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдир.

ФҲДЁ архивларининг вазифаси жисмоний ва юридик шахсларга кўчирма, нусха ва бошқа маълумотномалар бериш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишдир.


9. ФҲДЁ органлари уларга юклатилган вазифага мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлайди;

фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар беради;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда -Вазирлик), суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, иш юритувида мавжуд бўлган ишлар муносабати билан нотариуслар, шунингдек ФҲДЁ органлари ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги консуллик муассасаларининг ёзма сўровномаларига биноан далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар ва маълумотномалар беради;

зарур ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари, соғлиқни сақлаш органлари, бандликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари ва бошқа ваколатли идораларнинг сўровларига асосан йиғиш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадларида далолатнома ёзувларидан алоҳида маълумотлар беради;

қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳнома бланкларини ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлашнинг ҳисобини юритади ва бу ҳақда белгиланган муддатларда ҳисоботлар топширади;

белгиланган шакллар бўйича статистик ҳисоботларни юритади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг электрон маълумотлар базасини юритади;

мурожаатларни белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқади;

оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради.


10. ФҲДЁ бўлимлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари:

фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим)ни қайд этади, шунингдек оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳаракатларини амалга оширади;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклайди ва бекор қилади;

шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини раисларининг ўлимни қайд этишдаги ишларини мувофиқлаштиради ва уларга амалий ёрдам кўрсатади, гербли гувоҳномаларнинг талаб даражада сақланиши ва сарфланиши чораларини кўради;

никоҳни ва туғилганликни тантанали равишда қайд этади (фуқароларнинг хоҳишига кўра).


11. ФҲДЁ архивлари мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган функциялардан ташқари ФҲДЁ бўлимларининг хабарномаларига асосан далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларига тегишли ўзгартириш ва белгилар киритади ҳамда уларни бекор қилади.

Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг иккинчи нусхасига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.

ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғрилигини архивдаги мавжуд ҳужжатлар билан солиштириш орқали назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаси сақланаётган Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг ФҲДЁ архиви далолатнома ёзувларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритади.


12. ФҲДЁ органлари ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган ҳолда амалга оширади.



3-БОБ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

            

13. ФҲДЁ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслардан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

Вазирлик ва ҳудудий адлия органларига ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларига мувофиқ фуқароларга пулли хизматлар кўрсатиш.

ФҲДЁ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


14. ФҲДЁ органлари:

фуқароларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериши;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш вақтида фуқаролар томонидан қонунчилик бузилганлиги аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга бу ҳақда хабар қилиши;

қонун ҳужжатларига зид бўлган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишни рад қилиши;

архив фондини юритиши ва сақлаши;

Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг топшириқларини бажариши ва уларга ФҲДЁ органлари фаолиятига оид масалалар юзасидан маълумотлар тақдим қилиши;

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Вазирлик ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.

ФҲДЁ органларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



4-БОБ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

           

15. ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланиши мумкин, мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно:

йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган;

олий юридик маълумотга эга ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги диплом олган шахслар;

юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.

ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод шахс, қоида тариқасида, ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.

Тегишли танловдан белгиланган тартибда ўтмаган шахслар ФҲДЁ органи раҳбарлигига қабул қилиниши мумкин эмас.


16. ФҲДЁ органи раҳбари ҳудудий адлия органлари раҳбарлари томонидан Вазирлик билан келишилган ҳолда тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


17. Мазкур Низомнинг 15-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблар адлия органлари ва муассасаларида бошқарув лавозимларда ишлаётган ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.


18. ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига қўйиладиган талабларга жавоб берадиган номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича камида ўрта махсус маълумотга ва ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.


19. ФҲДЁ органи раҳбари:

ФҲДЁ органи фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, Вазирликнинг топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;

қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномалар бланкларининг белгиланган тартибда ҳисобга олиниши, сақланиши ва сарфланишини таъминлайди;

гербли муҳр ва штампларнинг бут сақланишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини ташкил қилади;

хизмат сири ҳисобланган маълумотларни ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан ошкор этилмаслигини таъминлаш чораларини кўради;

ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига ҳамда ички тартиб қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;

ФҲДЁ органи ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий чоралар кўриш ҳақида ҳудудий адлия органга таклифлар киритади;

бўш (вакант) ўринларни тўлдириш бўйича ҳудудий адлия органга таклифлар киритади.


20. ФҲДЁ бўлими мудири мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилганлардан ташқари:

қонунда белгиланган тартибда ҳудудий адлия органнинг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

никоҳни қайд этишда узрли сабаблар бўлганида аризачиларнинг илтимосларига кўра қонунда белгиланган бир ойлик муддатни қисқартиради ёки узайтиради;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш дафтарларининг ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши ва рўйхатга олинишини назорат қилади;

никоҳни ва туғилганликни тантанали равишда қайд этиш учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўради;

фуқаролик ҳолати далолатномалари ўз вақтида тўғри ва тўлиқ тўлдирилишини таъминлайди.

фуқаролик ҳолати далолатномаларини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви"га ўз вақтида тўғри ва тўлиқ киритилишини таъминлайди.


21. ФҲДЁ органи раҳбари ФҲДЁ органига юклатилган вазифа, функциялар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


22. ФҲДЁ органи раҳбари вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) унинг вазифаларини бажариш тегишли ҳудуддаги адлия органи бошлиғининг буйруғи билан 1-тоифали инспекторлар ёки бошқа ходимлар зиммасига юклатилади.


23. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга ва 2-тоифали инспектори лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.

1 ва 2-тоифали инспектор лавозимида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги диплом олган шахслар ҳам ишлаши мумкин.


24. ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.


25. 1 ва 2-тоифали инспекторлар ва иш юритувчилар тўғридан-тўғри ҳудудий адлия органи бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Истисно ҳолларда, ФҲДЁ органи раҳбари, 1 ва 2-тоифали инспекторлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши мумкин.


26. 1-тоифали инспектор вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) унинг вазифаларини 2-тоифали инспектор бажаради.


27. ФҲДЁ бўлимида 3 нафар ва ундан ортиқ инспектор мавжуд бўлганда иш юритувчи лавозими жорий этилади.


28. ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи, эри ёки хотини, ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-укалари ва опа-сингиллари) тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмас. Бунда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ҳудудий адлия органининг ёзма кўрсатмасига асосан бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг белгилар устунига тегишли изоҳ киритилади.


29. ФҲДЁ органи раҳбарлари ва инспекторлари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.


30. ФҲДЁ органлари ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.


31. ФҲДЁ органи ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишли лавозим йўриқномаларида белгиланади.

ФҲДЁ органи ходимларининг лавозим йўриқномаси ҳудудий адлия органлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.


32. ФҲДЁ органлари ходимларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда мартаба даражалари берилади.



5-БОБ. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИНИНГ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

         

33. ФҲДЁ органларининг ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ белгиланади.


34. ФҲДЁ органлари штатлар жадвали белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳудудий адлия органи томонидан тасдиқланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

            

35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 октябрь




































































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск