ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2023 й. 563-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2023 й.

N 563



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН, СОТИШ

ЁКИ ШАХСИЙ ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ОЛИБ

КИРИЛАДИГАН МОБИЛ ҚУРИЛМАЛАРНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ТАРТИБИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ҳозирги кунда мамлакатимизда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорига асосан мобил қурилмаларни рўйхатга олиш амалга ошириб келинмоқда.

Мобил қурилмаларни рўйхатга олишда шахсга доир маълумотлардан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва юртимизга ташриф буюрувчи туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мавжуд тизимни янада такомиллаштириш талаб этилмоқда.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари белгиланмаганлиги сабабли импорт қилувчилар томонидан республика ҳудудига мобил қурилмаларни тижорат мақсадларида божхона тўловларисиз олиб ўтиш ҳолатлари мавжуд.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 463-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорларига юқорида қайд этилган талаблардан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш, жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кирилишини тартибга солиш, божхона расмийлаштируви шартларини умумэътироф этилган жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш ҳамда халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларини белгилаш;

норезидентларга тегишли мобил қурилмалар IMEI-кодларининг кулранг рўйхатда бўлиш муддатини 30 календарь кунидан 60 календарь кунига узайтириш;

веб-сайт ва мобил иловалар орқали IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартибини жорий этиш;

импорт қилувчилар томонидан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг божхона расмийлаштируви тизимини такомиллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х.Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 октябрдаги

563-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорида:


а) муқаддимадаги "темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали" сўзлари "темир йўл, авиация ва дарё ўтказиш пунктлари орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари 1-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) илова 1-илова деб ҳисоблансин;


г) 1-илованинг 15-позицияси "Товарнинг номи" устунидаги "қўл телефони" сўзлари "мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар ва қурилмалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 июндаги

463-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жисмоний шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг

авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона

тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни

олиб ўтишнинг миқдор нормалари*


N

Товарнинг номи

      

Сони

     

Даврийлик

     

1.

Телефон аппарати, шу жумладан, мобил алоқа модулига

эга бўлган мобил телефонлар ва қурилмалар

          

2 дона

чегарани ҳар бир кесиб

ўтишда (келишда)


         

*) Ушбу товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорида белгиланган чекланган нормаларга киритилади.

Бунда мазкур товарлар белгиланган нормадан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


2-бандда:

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кул ранг рўйхат - оқ ёки қора рўйхатларга киритилмаган, аммо мобил алоқа операторининг тармоғида биринчи тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь кунидан кўп бўлмаган муддатга мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладиган мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхати (норезидентларга тегишли мобил қурилмалар IMEI-кодлари ушбу рўйхатда бўлиши мумкин бўлган муддат 60 календарь кунини ташкил қилади)";

йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мобил қурилмалар - мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар, қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари (платалар)";

йигирма тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўттизинчи-ўттиз тўққизинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўққизинчи-ўттиз саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Импорт қилувчилар томонидан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг Тизимда рўйхатга олиниши "эркин муомалага чиқариш" (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилганидан сўнг уч кун муддатда амалга оширилади";


14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Импорт қилувчилар томонидан олиб кирилган қурилмалар партияси "эркин муомалага чиқариш" (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилмагунча, мазкур қурилмаларнинг IMEI кодлари Тизимда рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилмайди";


22-банд "тўлов" сўзидан кейин "10 иш куни ичида" сўзлари билан тўлдирилсин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш:

Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан келиб мурожаат қилиш йўли билан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ушбу Низомнинг 5б-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган мобил қурилманинг IMEI-кодлари, сони, модели ва маркаси кўрсатилган анкетани тўлдирган ҳолда;

ЯИДХП орқали - жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси ёки Мобил-ID тизими ёрдамида;

Тизим операторининг веб-сайти орқали - рўйхатдан ўтказилаётган мобил қурилманинг IMEI-коди, ЖШШИР ва абонент рақамини киритиш орқали;

Тизим операторининг веб-сайти ва мобил иловалар орқали - шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI кодларини киритиш билан амалга оширилади";


28-1-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мобил иловалар орқали - шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI кодларини киритиш билан амалга оширилади";

саккизинчи-ўнинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун жисмоний шахс қуйидагиларни тақдим этади:

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган Анкетани, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари;

ўзи келиб мурожаат этганда - Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси учун ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

анкета ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этилганда жисмоний шахсдан фуқаролик паспорти ва электрон рақамли имзоси талаб этилмайди;

Тизим операторининг сайтида - абонент рўйхатдан ўтказиладиган мобил қурилманинг IMEI-коди, ариза берувчининг ЖШШИР ва телефон рақамини кўрсатади.

Веб-сайт ва мобил иловалар орқали шахснинг биометрик маълумотларини идентификация қилиш ва мобил қурилма IMEI-кодларини киритиш билан амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 29-1-банд билан тўлдирилсин:

"29-1. Жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан қатъи назар, декларация тўлдирилади";


31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб киритилган мобил қурилмалар Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат этиш йўли билан, шунингдек, тизим операторининг сайти орқали, мос равишда почта идентификаторининг штрих коди, календарь штемпели бўлган конверт ва жўнатма олувчининг ЖШШИР мавжуд шахсни тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 31-2-банд билан тўлдирилсин:

"31-2. Мобил қурилмалар белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда олиб кирилган ҳолатларда ёки уларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, Тизим томонидан ушбу мобил қурилмаларнинг моделига мувофиқ умумий божхона тўловлари ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўловлари миқдори шакллантирилади.

Божхона тўловлари миқдори Божхона қўмитаси маълумотлар базаси билан йўлга қўйилган электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланади.

Бунда жисмоний шахс томонидан тўланган божхона тўловлари Давлат бюджетига, мобил қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар Тизим операторининг маҳсус ҳисобварағига йўналтирилади";


қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

"38-1. Рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ариза берилган кундан бошлаб ўн календарь куни ичида амалга оширилади.

Тўловлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган усуллар, шу жумладан, жисмоний шахснинг телефон рақами ҳисобидаги маблағдан амалга оширилиши мумкин";


43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўлов Тизим операторининг махсус ҳисобварағига келиб тушади.

Келиб тушган маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

тизим оператори ўз фаолиятини юритиш харажатлари ва мажбуриятлари учун;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг қарор, буйруқ ва фармойишларига асосан давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун (ушбу харажатларга Тизим операторининг инвестиция фаолиятидан олинган даромадлари ҳам жалб қилиниши мумкин);

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига - Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун;

республика телекоммуникация инфратузилмасини, шу жумладан, қишлоқ ва чекка аҳоли пунктлари, туристик ва рекреацион ҳудудларда ривожлантириш лойиҳалари учун";


45-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тақдим қилинган маълумотлари тўғри келмаган, учинчи шахсларнинг маълумотлари тақдим қилинган ҳолларда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш";


46-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тизимда рўйхатга олинган хориждан олиб келинган мобил қурилмалар тўғрисида Божхона қўмитасига ҳар ой якуни бўйича ахборот тақдим этиш";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


49-2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низомда белгиланган талабларнинг бузилиши аниқланганда ёки шундай ҳолатлар тўғрисида шахслардан келиб тушган мурожаатларга асосан аввал рўйхатдан ўтказилган IMEI-кодлар бекор қилинади ва амалга оширилган хизматлар учун қабул қилинган тўловлар қайтарилмайди".

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 октябрь




































































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск