ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2023 й. 561-сон "Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2023 й.

N 561




МИЛЛИЙ "ЯШИЛ" ИҚТИСОДИЁТ

ТАКСОНОМИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада "яшил" инфратузилмалар учун хусусий капитал жалб этилишини кенгайтириш, "яшил" иқтисодиёт соҳаларида молиявий воситаларни ривожлантиришда "яшил" турдаги фаолиятни таснифлаш мезонларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасининг 65-бандида "яшил" турдаги фаолиятни таснифлаш учун Миллий "яшил" таксономияни ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Яшил" иқтисодиёт асосий йўналишларининг тоифаларини белгилаш ҳамда "яшил" турдаги фаолиятни таснифлаш асосида мувофиқлик мезонларини баҳолашни назарда тутувчи Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономияси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги миллий "яшил" иқтисодиёт таксономиясини жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўйича масъул республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

б) 2024 йил 1 октябрга қадар:

"яшил" облигациялар ва кредитлар, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган "яшил" турдаги лойиҳаларни таснифлаш тажриба тариқасида Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономияси орқали амалга оширилади;

давлат молиявий кўмагидан (субсидиялар, грантлар, кредит линиялари, кафолатлар ва бошқалардан) фойдаланган барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хусусий ва давлат иштирокидаги хўжалик бирлашмаларининг инвестициявий харажатлари Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономияси асосида таснифланади ҳамда улар томонидан масъул республика ижро этувчи ҳокимият органига маълумотлар тақдим этиш тартиби жорий этилади.


4. Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш (Ж. Қўчқоров) 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар ҳамда хорижий экспертлардан ташкил топган идоралараро ишчи гуруҳлар таркиблари янгиланишини, шунингдек, ушбу ишчи гуруҳлардан бири Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономияси жорий этилиши билан боғлиқ жараёнларга бириктирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономиясининг моҳияти ва унда белгиланган мувофиқлик мезонларни тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;

2024 йил 1 декабрга қадар ўтказилган тажриба доирасида Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономияси жорий этилиши ҳолатини ўрганиб чиқиб, унда белгиланган мезонларни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 октябрдаги

561-сон қарорига

ИЛОВА



Миллий "яшил" иқтисодиёт таксономияси

          

Тоифалар

  

Секторлар

   

Кичик секторлар

     

Намуналар

   

Мувофиқлик мезонлари

      

1. Сув ва хом-ашёлардан фойдаланиш самарадорлиги

Сувни тежаш

Сувни тежаш, сувни сақлаш ва тақсимлаш технологиялари ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ўрнатиш


Сувни тежаш, сувни сақлаш ва тақсимлаш технологиялари ва тизимларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ўрнатиш, сувни тежайдиган саноат технологиялари, қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш, ёмғир сувини йиғиш тизимлари, ер ости сувларини тўлдириш тизимлари, каналлар ва тарқатиш тизимлари, ёмғир сувини бошқариш, ичимлик сувини тозалаш технологиялари ва ускуналари, сув айланиш тизимлари, кон ва бошқа сувлардан саноат, қишлоқ хўжалиги, рекреацион ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш.


Тоза сув истеъмолини маиший ва ичимлик эҳтиёжлари учун камида 30 фоизга, суғориш учун 20 фоизга ҳамда саноат ва техник эҳтиёжлар учун 40 фоизга камайтириш.


Иккиламчи фойдаланиш учун оқова сувларни тозалаш иншоотлари


Сувдан ёпиқ циклли фойдаланиш, оқова сувларни тозалаш ускуналари ва иншоотлари, ёмғир сувини бошқа оқова сувлардан ажратиш мумкин бўлган тармоқлар, маиший ва саноат оқова сувларини қайта ишлатиш.


Тозаланган сувдан иккиламчи фойдаланиш.


Сувни тайёрлаш иншоотлари


Сувдан фойдаланиш ускуналари ёки инфратузилмаси, сувни тозалаш тизимлари, тузсизлантириш қурилмалари.


Амалдаги санитария талаблари мослиги, техник сув ускунанинг паспортларига мослиги.


Сув ҳавзаларида мониторинг ва эрта огоҳлантириш тизимлари


Тошқинлар, қурғоқчилик ёки тўғон носозликлари бўйича эрта огоҳлантириш тизимлари, сув сифати ёки миқдорини кузатиш ва ўлчаш жараёнлари, мониторинг тизимлари, сувни кузатиш учун ақлли тармоқлар.


Ақлли автоматлаштирилган мониторинг тизимлари жорий этилиши.


Чиқиндилар ва чиқинди сувлардан самарали фойдаланиш

Оқова сувларни тозалаш иншоотлари


Оқова сувларни йиғиш, сақлаш, тозалаш ва йўқ қилиш тармоқлари, оқова сувларни тозалаш иншоотлари, ичимлик сувини тозалаш ускуналари, тузсизлантириш қурилмалари, гўнг ва суюқ гўнг учун тозалаш иншоотлари.


Эмиссиялар BREF маълумотномаларида анаэроб чиқиндиларни қайта ишлаш учун белгиланган мавжуд энг яхши технологиялар (BAT-AELs) билан боғлиқ эмиссиялар даражасидаги диапазонлар ичида жойлашган.


Чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш, иккиламчи хом- ашёни қайта тиклаш, қайта ишлатиш


Иккиламчи хом ашёни қайта тиклаш учун ускуналар, иккиламчи хом ашёни қайта ишлатиш ва қайта ишлаш, ишлатилган шиналарни қайта ишлаш ускуналари.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш учун экологик тоза инфратузилмани ҳамда бинолар, иншоотлар ва инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлатиш инфратузилмасини яратиш.


Йиғилган иккиламчи хомашёни камида 80 фоиз қайта ишлаш.


Маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш ускуналари


Маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш ускуналари ва пунктлари.


Маиший чиқиндиларни алоҳида йиғилиши ва иккиламчи хомашё қайта ишлашга юборилиши лозим.


Саноат ва хавфли чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта тиклаш, қайта ишлатиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун иншоотлар


Саноат ва хавфли чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта тиклаш, қайта ишлатиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун ускуналар.


Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича мавжуд энг яхши технологиялар маълумотномаси (BREF) талабларининг чиқиндиларни ва ён маҳсулотларни, айниқса хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш қисмига мувофиқлиги.


Утилизация қилиш тақиқланган чиқиндиларни қайта ишлаш учун полигонлар ва заводларни қуриш ва модернизация қилиш


Полигонларни қуриш ва модернизация қилиш, утилизация қилиш тақиқланган чиқиндиларни қайта ишлаш заводларини қуриш.


Ўзбекистон Республикасида мазкур соҳада белгиланган талаблари ва нормаларига тўғри келиши.


Чиқиндиларни компостлаш учун ускуналар ва техникалар


Биологик парчаланадиган чиқиндилардан компост ишлаб чиқариш учун ускуналар.


Олинган компост тупроқни уруғлантириш учун ишлатилади. Тайёр компостда пластмасса, шиша ва металлнинг йўқлиги. Компостнинг мавжуд стандартларга мос келиши.


Ресурсларни тежаш ва тиклаш


Маҳсулот ишлаб чиқариш учун иккиламчи хом- ашёлардан фойдаланиш


Табиий ресурсларни иккиламчи хомашё билан алмаштириш, иккиламчи хомашёлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш.


Маҳсулотлар таркибидаги иккиламчи хомашёнинг улуши камида 30 фоиз.


2. Ҳаво ва тупроқ сифатини яхшилаш

Ҳаво сифати

Углеродни ушлаш ва сақлаш


Углеродни ушлаб қолиш ва сақлаш қурилмалари ва маҳсулотлари.


Эмиссиялар бўйича мавжуд энг яхши технологиялар маълумотномаси (BREF) талабларининг чиқиндиларни бошқариш қисмига мувофиқлиги.


Уй хўжаликлари, кичик ва ўрта бизнес учун тоза иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ва ўрнатиш


Ҳавонинг ифлосланишини камайтириш учун тоза иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ўрнатиш, электр радиатор (ҳаво иситгичи), электр картрижли иситгич, иситгичли электр пол, иссиқ деворлар.


Иссиқхона газлари чиқиндиларини камида 20 фоизга камайтириш.


Ҳавони саноат ифлосланишидан ва шаҳар ҳавосининг ифлосланишидан тозалаш, рециркуляция ускуналари


Ҳавони саноат ифлосланишидан ва шаҳар ҳавосининг ифлосланишидан, чиқинди газлардан тозалаш иншоотлари, саноат чиқиндиларини камайтириш учун ускуналар, ҳавони рециркуляциялаш ускуналари, десулфуризация ва денитрификация, фильтр қоплари, самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналари, циклон, скруббер, электрофилтр, чиқинди газ горелкаларидан фойдаланиш.


Эмиссиялар BREF маълумотномаларида белгиланган мавжуд энг яхши технологиялар (BAT-AELs) билан боғлиқ эмиссиялар даражасидаги диапазонлар ичида жойлашиши.


Тупроқ ифлосланишини олдини олиш


Тупроқ ифлосланишини камайтириш, уни қайта тиклаш учун ускуналар ва инфратузилма


Тупроқ унумдорлигини ошириш технологиялари ва маҳсулотларидан фойдаланадиган ускуналар ва инфратузилма, тупроқни ифлосланиш ва деградациядан тиклаш, барқарор қишлоқ хўжалиги, барқарор ва органик деҳқончилик тизимларига, техноген ва антропоген ифлосланишдан тозалаш, тупроқни ҳимоя қилишнинг фитомелиоратив ва механик усулларини қўллаш.


Чекловсиз

3. Барқарор қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, экотуризм

Барқарор қишлоқ хўжалиги


Иқлим жиҳатдан ақлли қишлоқ хўжалиги (яйловлар ва чорвачиликни барқарор бошқариш)


Тупроққа самарали ишлов бериш, тортиш, суғориш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ёки чорвачилик жараёнларида энергия ва сувдан фойдаланишни камайтириш, шунингдек, ердан фойдаланишни қисқартириш, яъни яйлов ерларини барқарор бошқариш учун чорвачилик стандартларини қўллаш ва чорвачиликни сифат (юқори ҳосил) асосида бошқаришни/ишлаб чиқаришни рағбатлантириш.


Қуйидаги талаблардан иккитасига тўғри келиши:

чучук сув истеъмолини камида 20 фоизга камайтириш;

сувдан иккиламчи фойдаланиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия сарфини камида 20 фоизга камайтириш.


Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (ўсимлик ва чорвачилик соҳалари)


Тоза ишлаб чиқариш стандартларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги ва балиқ органик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (шу жумладан, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш).


Ўғитлар, ветеринария препаратлари, пестицидлар, озиқ-овқат қўшимчалари ва ҳайвонлар гигиенасидан фойдаланишнинг экологик ва сифат стандартлари.

Чиқиндиларни бошқариш ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги, шу жумладан ёмғир сувидан фойдаланиш.

Органик маҳсулотлар учун тегишли халқаро, давлатлараро ёки миллий стандартлар, шунингдек, сотиб олинган органик ёки яшил маҳсулотларни ёрлиқлаш.


Ўрмонларни барқарор бошқариш ва биологик хилма-хиллик ва экотизимларни сақлаш

Биохилма-хиллик ва экотизимларни сақлаш


Ёввойи ҳайвонларнинг ўзига хос яшаш жойлари, ботқоқ ерлар, торфлар, чўллар каби экологик функционал ҳудудни қуриш ва сақлаш, бузилган экотизимларни ҳимоя қилиш ёки тиклаш.


Чекловсиз

Ўрмонларни барқарор бошқариш


Ўрмонларнинг углеродни сақлаш функциясини оширадиган ёки ўрмон экотизимлари, ахборот тизимлари ва технологияларини барқарор бошқариш.


Чекловсиз

Ўрмонларни ўстириш ва қайта тиклаш


Ўрмон экинларини экиш, ўрмон плантацияларини яратиш, аҳоли пунктлари атрофида яшил зоналарни яратиш.


Чекловсиз

Барқарор туризм

Меҳмонхоналар ва оромгоҳларни барқарор бошқариш


Барқарор меҳмонхона бизнесининг миллий, халқаро ёки давлатлараро стандартларига мувофиқ меҳмонхоналар ва оромгоҳлар фаолиятини бошқариш.


Миллий, халқаро, давлатлараро экологик стандартларга ёки турар жой хизматлари ва меҳмонхоналар, ётоқхоналар учун экологик талаблар соҳасидаги эко-ёрлиқлаш стандартларига ёки меҳмонхона сектори учун хорижий давлатнинг тан олинган стандартларига мувофиқлиги.



Экотуризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган маҳсулотлар ва хизматлар


Экотуризмни ривожлантиришга қаратилган шарт-шароитларни яратиш, маҳаллий аҳолини жалб қилиш (микрокредитлаш дастурлари, субсидиялар), экологик таълим, экотуризм учун инфратузилмани яратиш.


Туристик хизматлар ва экологик тоза маршрутлар соҳасидаги миллий, халқаро, давлатлараро экологик стандартларга ёки экологик ёрлиқлаш стандартларига, шу жумладан, хорижий давлатларнинг экологик ёрлиқлашнинг тан олинган стандартларига мувофиқлиги.


4. Яшил транспорт

Кам углеродли транспорт воситалари


Кам углеродли автомобилларни сотиб олиш


Кам углеродли транспорт воситаларини, шу жумладан, электр транспорт воситаларини, водород, гибрид двигателларда ишлайдиган транспорт воситаларини сотиб олиш.


<90 грамм CO2 экв / км

Кам углеродли транспорт воситалари учун ишлаб чиқариш таъминот занжирлари


Автотранспорт воситалари ва асосий компонентлар учун ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш қувватлари, тегишли транспорт воситаларида ишлатиладиган батареялар.


<90 грамм CO2 экв / км

Кам углеродли ташиш ва юк ташиш


Кам углеродли ташиш ва юк ташиш


Электрлаштирилган ва электрлаш-тирилмаган темир йўлда юк ташиш учун ҳаракатланувчи таркиб.


Автомобилда ташиш учун 100 грамм CО2 экв. / тонна * км.

темир йўлда ташиш учун 40 грамм CО2 экв. / тонна * км.


Яшил транспорт инфратузилмаси

Жамоат транспорти инфратузилмаси


Жамоат транспорти ва транспорт инфратузилмаси, тезкор автобус тизимлари, жамоат велосипед инфратузилмаси.


Жамоат транспорти учун 50 грамм CО2 экв/ йўловчи-км.

Велосипед инфратузилмаси учун чекловсиз.


Кам углеродли транспорт инфратузилмаси


Зарядлаш станциялари ва муқобил ёқилғилар учун ихтисослаштирилган инфратузилма (муқобил ёқилғи зарядлаш станциялари ёқилғи қуйиш шохобчалари ва қазилма ёқилғи гаражларидан алоҳида жойлашган бўлса), электр транспорт воситалари, троллейбуслар, трамвайлар, электр автобуслар ва тегишли инфратузилма учун эко-ёқилғи станцияси, зарядлаш станцияси.


Чекловсиз

Кам углерод транспортини режалаштириш


Автомашиналардан фойдаланишнинг қисқаришига олиб келадиган транспорт ва шаҳарсозликни режалаштиришни интеграцияси, зич қурилиш, ердан кўп марта фойдаланиш, юриш жамиятига ўтиш, транзит алоқаси, ақлли юк ташиш тизимлари.


Чекловсиз

5. Энергия самарадорликни ошириш

Мавжуд ва қурилаётган саноат объектларида энергия самарадорлигини ошириш


Энергия тежамкор ускуналар ва технологияларни такомиллаш-тириш


Самаралироқ ускуналарни ўрнатиш, жараёнлар ва бошқарувдаги ўзгаришлар, иссиқлик йўқотишларини камайтириш ва/ёки қолдиқ иссиқлик ва босимдан фойдаланиш орқали саноатда энергия самарадорлигини ошириш, энергия аудити хулосаси асосида энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари, компрессорлар, насослар ва вентиляция тизимлари учун энергия тежамкор моторлар, ўзгарувчан частотали драйверлар (VFD drives). Юқори энергия самарадорлигига эга қозонхоналар.


Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан энергия сарфини минимал 20 фоизга камайтириш.


Комбинацияланган иссиқлик ва электр станциялари / когенерация ёки тригенерация қурилмалари учун ускуналарни ўрнатиш


Иситишга қўшимча равишда электр энергиясини ишлаб чиқарадиган когенерация ва комбинацияланган қурилмалар циклини ўрнатиш ва ишлатиш, иссиқлик-электр станциялари, комбинацияланган циклли электр станциялари.


Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан энергия сарфини минимал 20 фоиз камайтириш.


Энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш тизимларида энергия самарадорлиги


Энергия сарфини ва/ёки техник йўқотишларни камайтириш, шу жумладан, тармоқ барқарорлигини ошириш мақсадида электр узатиш линияларини модернизация қилиш ёки янги подстанциялар ёки тарқатиш тизимларини қуриш, ақлли тармоқлар, юқори кучланишли тармоқлар.


Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан электр энергиясини йўқотишларини минимал 20 фоизга камайтириш.


Марказий иситиш


Кичик (тарқатилган) генерация станциялари ёки бошқа технологиялардан фойдаланган ҳолда марказий иситиш тизимларини модернизация қилиш. Кичик (тарқатилган) генерация станциялари.


Базавий (лойиҳани амалга оширишдан олдинги) кўрсаткичга нисбатан энергия сарфини минимал 20 фоизга камайтириш.


Бюджет ва коммунал соҳада энергия самарадорлигини ошириш

Энергияни тежайдиган ёритиш тизимлари ёки ускуналар


Янада самарали ёритиш тизими ёки ускуналарни ўрнатиш орқали коммунал ва давлат хизматларида энергия самарадорлигини ошириш, LED кўча ёритиш тизими, савдо, чакана, улгуржи, офис бинолари ва бошқа носаноат объектларини ёритишни яхшилаш.


Энергия сарфини 20 фоизга камайтириш.


Энергияни тежайдиган маҳсулотлар (охирги фойдаланувчи)


Кўпроқ энергия тежайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сотиб олиш ва улардан фойдаланиш, энергия тежовчи музлатгичлар, кир ювиш машиналари, иситгичлар ва бошқа электр энергиясини истеъмол қилувчи қурилмалар (маҳсулотни ёрлиқлашнинг юқори тоифасига мувофиқ равишда).


Маҳсулот тури учун энг юқори энергия самарадорлик класси, шу жумладан, миллий ёки давлатлараро стандартларга асосан энергия ёрлиқлаш бўйича ҳамда Energy Star истеъмол маҳсулотларининг энергия самарадорлиги халқаро рейтингига мувофиқлиги.


Энергия тежаш хизматлари


Энергиядан охирги фойдаланувчилар учун энергия тежаш хизматлари, шу жумладан, саноат объектлари, бинолар ва транспорт тизимлари учун, шунингдек, энергия аудити, энергия хизмати компанияларининг энергия аудити, шартнома бўйича энергия сарфини бошқариш (энергияни бошқариш) хизматларини қўшганлиги.


ISO 50001 "Энергияни бошқариш тизимлари. Фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар" ёки халқаро миқёсда тан олинган шунга ўхшаш стандартларга мувофиқлиги.


Энергияни тежайдиган бино ва иншоотлар

Энергиятежамкор бино қурилиши


Энергетика: энергиятежамкор меъморий лойиҳалар, ускуналар ва жиҳозлардан, шунингдек, биноларда энергия истеъмолини камайтирадиган қурилиш технологияларидан фойдаланиш.


"Яшил" қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси).


Мавжуд тижорат, жамоат, турар-жой ва саноат биноларида самарадорликни ошириш


Энергетика: энергия истеъмолини камайтиришга хизмат қилувчи ёритиш, жиҳозлар ва ускуналар, иситиш/совитиш тизимлари, меъморий ўзгаришлар ёки қурилишдаги ўзгаришлар.

Сув: ёмғир сувининг циркуляцияси/йиғиш тизимлари, бинолар қурилишидаги сув сарфини камайтирадиган ўзгаришлар.


"Яшил" қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси).


6. Қайта тикланувчи энергия

Шамол

Энергетик объектлар


Шамол генераторлари, шамол насослари, шамол турбиналари.


Чекловсиз

Қуёш

Электр энергия ишлаб чиқариш объектлари (PV ва CSP)


Марказлашган ва марказлашмаган қуёш электростанциялар, шу жумладан, концентрланган қуёш электр станциялари (CSP), қуёш фотоэлектрик энергияси (PV), марказлашмаган қуёш фотоэлектр станция.


Чекловсиз

Кичик тақсимланган қуёш тизимлари


Кичик портатив қуёшли уй тизимлари, кичик уй хўжаликларини қувватлантириш учун мини-тармоқлар ва бошқа турдаги автоном тизимлар.


Чекловсиз

Қуёш иссиқлик қурилмалари


Қуёш иссиқлик энергиясини қўллаш ва ишлаб чиқариш воситалари, шу жумладан, қуёш ёрдамида сувни иситиш ва барча соҳаларда бошқа қуёш иссиқлик қўлланиши.


Чекловсиз

Бошқалар

Бошқа электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш объектлари


Тупроқ, сув ва ҳаво ҳарорати градиентларидан фойдаланувчи иссиқлик насослари.


Чекловсиз

Қаттиқ маиший чиқиндилар кўмилган полигонда ҳосил бўладиган чиқинди газларни ёқиш орқали ёки қаттиқ маиший чиқиндиларни тўғридан-тўғри ёқиш орқали электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш.


Ҳосил бўлган кул ва шлак чиқиндиларини утилизация қилиш


Геотермал

Электр ва иссиқлик ишлаб чиқариш объектлари


Барча соҳаларда геотермик энергиясини ишлаб чиқариш ва геотермик энергияни қўллаш учун ускуналар, ички иситиш ва марказлаштирилган иситиш учун геотермик иссиқлик насослари.


Чекловсиз

Гидро

Кичик гидроэлектростанциялар (5 МВтгача)


Умумий қуввати 5 МВт-гача бўлган, қурилмалари битта гидроузелда жойлашган гидроэлектростанциялар.


Чекловсиз

Ўрта гидроэлектростанциялар (30 МВтгача)


Умумий ўрнатилган қуввати 5 дан 30 мегаваттгача (МВт) бўлган гидроэлектростанциялар.


Чекловсиз


Биоэнергия

Биоэнергетика маҳсулотлари объектлари

Биоёқилғи, биомасса, биогаз ва бошқа биоэнергетика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш учун қурилмалар, шу жумладан, ёқилғи тайёрлаш қурилмалари, дастлабки қайта ишлаш ва қайта ишлаш қурилмалари, газсимон, суюқ ва қаттиқ (ўрмон) биоёқилғи ишлаб чиқариш учун қурилмалар (шу жумладан, анаэроб ферментация учун қурилмалар), биоёқилғидан электр энергия ишлаб чиқариш ва узатиш учун қурилмалар.


Чиқиндиларни минимал улуши - 50 фоиз ёки 300 грамм СО2/кВт*с экв., шунингдек йирик қурилмалар учун - чиқиндиларни бошқариш, материаллардан фойдаланиш, SO2, NOx ва CО чиқиндилари учун мезонларга мос келиш нуқтаи назаридан қаттиқ биомасса ёки торфнинг ёниши билан боғлиқ ёқилғи ёқадиган катта қурилмалар учун мавжуд энг яхши технологиялар (BREF) қўлланмаси (2017) талабларига мувофиқлиги.


Иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш


Иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш объектлари, иситиш тизимлари, биомасса ва биогаз электр станциялари, биомасса иссиқлик электр станциялари, такомиллаштирилган биомасса печлари, электрлаштириш учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон чиқиндиларидан, шунингдек, экин чиқиндиларидан фойдаланиш.


Чиқиндиларни минимал улуши - 50 фоиз ёки 300 грамм СО2/кВт*с экв., шунингдек, йирик қурилмалар учун - чиқиндиларни бошқариш, материаллардан фойдаланиш, SO2, NOx ва CО чиқиндилари учун мезонларга мос келиш нуқтаи назаридан қаттиқ биомасса ёки торфнинг ёниши билан боғлиқ ёқилғи ёқадиган катта қурилмалар учун мавжуд энг яхши технологиялар (BREF) қўлланмаси (2017) талабларига мувофиқлиги.


Қайта тикланадиган энергия учун таъминот занжири ва қўллаб-қувватловчи инфратузилма

Қайта тикланадиган энергия манбалари учун ускуналар ишлаб чиқариш


Шамол, гидро ва геотермал турбиналар, фотоэлектрик элементлар ва компонентлар, қуёш коллекторлари, компонентлари, геотермал насосларни ишлаб чиқариш ёки йиғиш заводлари.

Қуйидаги қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотлар, асосий компонентлар, ускуналар ва автоматлаштирилган машиналар ишлаб чиқариш: геотермал энергия, гидроэнергия, қуёш, концентрланган энергия (CSP), қуёш фотоэлектрик энергияси (PV), шамол энергияси, "яшил" водород.


Чекловсиз

Қайта тикланадиган энергия тизимлари учун электр узатиш линиялари ва қўллаб-қувватловчи инфратузилма


Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш учун янги, кенгайтирилган ва такомиллаштирилган узатиш тизимлари (линиялар, подстансиялар), сақлаш тизимлари (аккумулятор, механик, гидравлик сақлаш) ва янги ахборот-коммуникация технологиялари (интелектуал тармоқ ва мини-тармоқ), ажратилган электр узатиш линиялари, катта ва кичик сақлаш жойлари, ақлли электр тармоқлари, иссиқлик ва электр ҳисоблагичлари ва сенсорлари, инверторлар/контроллерлар, трансформа-торлар, кучланиш регуляторлари, тарқатиш қурилмалари, экологик тоза технологияларни ташиш усуллари, "яшил" водородни сақлаш тизимлари, яроқсиз электр жиҳозларни йиғиб олиш, сақлаш ва утилизация қилиш тизимлари.


Чекловсиз

Қайта тикланадиган энергияни сақлаш тизимлари


Аккумуляторлар, конденсаторлар, сиқилган ҳаво сақлаш омборлари ва воланлар, катта ҳажмдаги энергияни сақлаш, шунингдек, юқоридагиларга мўлжалланган ишлаб чиқариш объектлари.


Чекловсиз

Водород ишлаб чиқариш

"Яшил" водород ишлаб чиқариш


Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланган ҳолда, водород ишлаб чиқариш қурилмалари ("яшил" водород).


Водород ишлаб чиқаришда минимал тўғридан-тўғри СО2 эмиссияси 5,8 тонна СО2 экв/тонна водородни ташкил этади; электролиз йўли билан водород ишлаб чиқаришда электр энергияси истеъмоли 58 МВт*с / тонна водороддан кўп эмас, водород ишлаб чиқаришда ишлатиладиган электр энергиясини ишлаб чиқаришдан ўртача эмиссия 100 грамм СО2 экв / кВт*с дан ошмайди.


7. Яшил бинолар

Яшил бинолар

Янги яшил биноларни қуриш (тижорат, жамоат, саноат ва турар жой)


Энергетика: юқори самарали меъморий лойиҳалар, энергия тежайдиган қурилмалар ва ускуналардан, шунингдек, бинонинг энергия сарфини камайтирадиган, мавжуд стандартларни оширадиган ва юқори энергия самарадорлиги сертификатлари ёки рейтингларига мос келадиган қурилиш усулларидан фойдаланиш.

Сув: сувни тежайдиган қурилмалар ва ускуналардан фойдаланиш, шунингдек, бинонинг сув сарфини камайтирадиган, мавжуд стандартларни оширадиган ва сув тежаш сертификатлари ёки рейтингларига мос келадиган қурилиш усулларидан фойдаланиш.

Материаллар: ишлаб чиқариш учун катта миқдорда энергия талаб қиладиган компонентлар сонини минималлаштирадиган (пўлат ёки цемент каби) қурилиш материалидан ёки қайта ишланган материаллардан фойдаланадиган компонентлардан фойдаланиш. Бузиш жараёнларида ҳосил бўлган қурилиш материалларни қайта ишлаб, қўллаш чораларини кўриш.


"Яшил" қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB, US Energy Star каби энергия рейтинг белгилари.


Ҳамроҳ тизимлар ва қурилиш материаллари


Яшил қурилиш материаллари ва маҳсулотлари тизимларини ишлаб чиқариш ва қўллаш


Самарали ва кам углеродли қурилиш тизимлари (ёритиш, иситиш, ҳавони совитиш, лифтлар, эскалаторлар, ҳисоблагичлар, ердан иссиқлик насослари ва бошқалар) ва кам энергияли талаб қиладиган материаллар, органик ватадан изоляция материаллари, қайта ишланган қурилиш материалларни қўллаш.


"Яшил" қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси).


Яшил инфратузилма

Яшил инфратузилма

Кўп мақсадли яшил майдонларни ҳамда жамоат жойларда шаршараларни ташкил этиш (сувни ушлаб туриш, соялаш, дам олиш, биохилма-хиллик коридорлари, пиёдалар ва велосипед йўллари учун юмшоқ қопламалар), сув тошқинидан ҳимоя қилиш (тўлқинли кучланишдан ҳимоя қилиш, насос станциялари, тўғонлар, дарвозалар), ақлли ёритиш тизимларини ўрнатиш, жамоат жойлари ва бинолардаги чиқиндиларни алоҳида йиғиб олиш ва саралаш, қайта ишлаш тизимларини жорий этиш, жала сувларини йиғиш, тозалаш ва қайта фойдаланиш тизимлари.


"Яшил" қурилиш соҳасида қуйидаги рейтинг баҳосининг мавжудлиги: LEED, EDGE, BREEAM, DGNB ёки энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси)


Хусусий турар-жой бинолари ва уларга туташ ҳудудларни қуриш ва модернизация қилиш


Янги энергия тежайдиган ва яшил уйларни қуриш. Мавжуд уйларни модернизация қилиш, санитария шароитларини яхшилаш (септик, чиқиндиларни йўқ қилиш), электр таъминоти, муқобил ёқилғидан фойдаланиш, иссиқлик насосларидан фойдаланиш ёки марказий иситишга уланиш, энергияни сақлаш, ёмғир сувини йиғиш, оқова сувларни қайта ишлаш.


Сув сарфини камида 15 фоизга камайтириш, қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш, энергия сарфини камида 15 фоизга камайтириш, энергия самарадорлиги ёрлиқлари (юқори энергия самарадорлиги класси) (агар мавжуд бўлса).


Жамоат жойлари ва сайёҳлик лагерлари учун автоном замонавий ҳожатхоналар


Тупроқ ифлосланишини камайтиришга ёрдам берадиган автоном замонавий ҳожатхоналарини ўрнатиш.

Автоном замонавий ҳожатхоналар, контейнер ҳожатхоналари, қуруқ ҳожатхоналар, септик тизимлар, пешоб чиқарадиган қуруқ ҳожатхоналар.


Экотизимларга зарар етказмасдан чиқиндиларни 100 фоиз утилизация қилиш.


        

Қисқартмалар:

BAT-AELs - BREF маълумотномаларида берилган эмиссия даражаси;

BREEAM, LEED, EDGE, DGNB - тан олинган халқаро рейтинг баҳолаш тизимлари ва бинолар ва экологик қурилишнинг экологик самарадорлиги стандартлари;

BREF (Best Available Techniques Reference Document) - Европа Иттифоқининг мавжуд энг яхши техникаси бўйича маълумотномалар; саноат фаолияти, ускуналарнинг ишлатиш шартлари ҳамда атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва ташаш стандартлари билан боғлиқ бир қатор маълумотномалардан ташкил топган;

CO - углерод монооксиди (ис гази);

CO2 экв. (CO2 эквиваленти) - иссиқхона газлари эмиссияларини баҳолаш учун ишлатиладиган шартли бирлик - бу мукаммал аралашган иссиқхона газлари ёки мукаммал аралашган иссиқхона газлари аралашмаси таъсирига тенг бўлган радиация таъсирига эга бўлган карбонат ангидрид (CО2) эмиссияларининг ҳажми; бунда, аралашмадаги ҳар бир газнинг эмиссия ҳажми унинг тегишли глобал исиш потенциалига кўпайтирилади;

CSP - концентрланган қуёш электр станциялари;

NOx - NO и NO2 азот оксидлари;

PV - фотоэлектрик элементлар модули (қуёш энергиясини ишлаб чиқариш учун);

SO2 - олтингугурт диоксиди (ИВ);

VFD drive - ўзгарувчан частотали драйверлар.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 октябрь













































































Время: 0.4259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск