ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2023 й. 568-сон "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2023 й.

N 568




"ЯНГИ ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ БАРПО ЭТИШ

ДИРЕКЦИЯСИ" ДАВЛАТ МУАССАСАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" давлат муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилганлиги;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари - "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" директори лавозими жорий этилганлиги;

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - мувофиқлаштирувчи Кенгаш) таркиби ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;

Дирекцияга ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун "Маҳалла" хайрия жамоат фондидан 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағ беғараз ажратилиши белгиланганлиги;

Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудидан 19 720,9 га ер майдонларини Дирекцияга ажратиш қайд этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Дирекция:

ўз ходимлари, консультант сифатида жалб этиладиган малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг сони, иш ҳақи ва малака талаблари уларга юкланган вазифаларни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда белгиланади;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштириш, кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик рўйхатга қўйиш, бўлиш жойида ҳисобга олиш (муддатини узайтириш), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш (муддатини узайтириш) харажатлари Дирекция маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Янги Тошкент шаҳри ҳудудида:

марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, тармоқ инвестиция дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари ҳамда бошқа мақсадли дастурлар билан боғлиқ лойиҳаларни, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳалари Дирекция билан тузилган инвестиция шартномалари асосида амалга оширилади;

шартномаларда назарда тутилган инвестиция шартлари лойиҳа иштирокчилари томонидан бузилган тақдирда, Дирекция томонидан лойиҳани вақтинча тўхтатиш юзасидан зарур чоралар кўрилади;

лойиҳа иштирокчилари томонидан ердан фойдаланиш талаблари бузилган тақдирда, мазкур ер участкалари Дирекцияга қайтарилади ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун сарфланган маблағлардан қатъи назар, фақатгина ернинг қиймати инвестиция шартномаси шартларига мувофиқ Дирекция томонидан қоплаб берилади;

ташқи муҳандислик тармоқларига уланиш учун техник шартлар Дирекция томонидан мустақил белгиланади;

"Ақлли шаҳар" концепциясига асосланган замонавий маъмурий бошқарув тизими жорий этилади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Дирекция томонидан муҳим ижтимоий, маданий ва маъмурий объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари Дирекциянинг банк ҳисобварақларида жамланадиган халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, ҳомийлик хайриялари, хорижий имтиёзли кредитлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Дирекциянинг жорий фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, унга тегишли бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, қуриш ва таъмирлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, мебель, алоқа воситалари, компьютер ва бошқа барча зарур инвентарлар билан таъминлаш Дирекция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда харажатлар сметаси мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан тасдиқланади;

Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 га ер майдонлари ва ушбу ер майдонларининг чегараларидан 5 км масофада туташ ҳудудларида жойлашган объектларда Янги Тошкент шаҳри бош режаси тасдиқлангунга қадар мавжуд бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш учун тегишли рухсатнома бериш ва лойиҳа ҳужжатларининг архитектура қисмини келишиш хулосасини бериш қатъиян тақиқланади.


6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Дирекция манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Янги Тошкент шаҳри ҳудудида қурилиш объектларининг бирламчи рухсат бериш ҳужжатларини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш, давлат қурилиш назоратини амалга ошириш ҳамда фойдаланишга топшириш билан боғлиқ барча жараёнларни назарда тутувчи маъмурий регламентни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган ҳудудда:

бир ой муддатда ер тоифасидан қатъи назар ер участкалари, бино ва иншоотлар, экинлар, шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган мулкдорларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, улар тўғрисида батафсил маълумотлар тўпламини шакллантирсин;

хатлов натижасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари аниқланган тақдирда, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахснинг ўз ҳисобидан бартараф этиш чораларини кўрсин;

уч ой муддатда лойиҳа доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкларига етказиладиган зарарларни қоплаш мақсадида амалий чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Дирекция "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонасига тегишли бўлган Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчаси 14-уй манзилидаги бино ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштирилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари - "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" директори Д.Қ. Адилов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 октябрь




































































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск