Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2023 год / Октябрь, 2023 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2023 й. 518-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2023 й.

N 518




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИНСТИТУТИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ТИЗИМИ

ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида илмий тадқиқот олиб бориш, ижтимоий соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарорида:

Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши;

Марказ ва Институт ходимларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институтининг тузилмаси 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентлик директорига Институт ва Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки:

Институт аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожликнинг бирламчи сабабларини таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган самарали ва истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади;

Марказ Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ҳамда мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари малакасини ошириш учун ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади;

Институт ва Марказнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарорига асосан давлат умумий ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилиши муносабати билан бўшаган штатлар ҳисобидан шакллантирилади;

Марказ томонидан ўқув жараёнига профессор-ўқитувчиларни ҳамда соҳа бўйича мутахассисларни меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиши мумкин;

Марказ ва Институтнинг хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин.


4. Қуйидагилар:

а) Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск