ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги расмий нашрлари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.10.2023 й. 3468-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.10.2023 й. 15-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 30 октябрда 3468-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2023 йил 28 октябрдаги

15-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

интеллектуал мулк соҳасидаги расмий

нашрлари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) интеллектуал мулк соҳасидаги расмий нашрлари (бундан буён матнда расмий нашрлар деб юритилади) турларини, тузилишини ва уларда эълон қилинадиган маълумотларнинг таркибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Расмий нашрлар Адлия вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифасига электрон шаклда жойлаштирилади ва уларда қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:

ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисида;

ихтиро, фойдали модел ва саноат намунасига берилган патентлар тўғрисида;

рўйхатдан ўтказилган товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар тўғрисида;

рўйхатдан ўтказилган электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб юритилади) учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисида;

Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар ва Селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисида;

рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ тегишли давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар, шу жумладан лицензия шартномалари ва ҳуқуқни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар тўғрисида;

интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар тўғрисида.


2. Расмий нашрлар давлат тилида ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (бундан буён матнда БИМТ деб юритилади) расмий тилларидан бирида эълон қилинади.


3. Расмий нашрларда эълон қилинган интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади.



2-БОБ. АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ

МУЛК СОҲАСИДАГИ РАСМИЙ НАШРЛАРИ ТУРЛАРИ


4. Адлия вазирлигининг расмий нашрлари турларига қуйидагилар киради:

a) Расмий ахборотнома;

b) Расмий ахборотномага йиллик кўрсаткичлар тўплами;

d) Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи.


5. Расмий ахборотнома қуйидаги шаклларда эълон қилинади:

"Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномаси;

"Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномаси;

ҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномаси;

"Селекция ютуқлари" расмий ахборотномаси.



3-БОБ. "ИХТИРОЛАР. ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР. САНОАТ

НАМУНАЛАРИ" РАСМИЙ АХБОРОТНОМАСИНИНГ

ТУЗИЛИШИ ВА УНДА ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ


6. "Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.

"Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.

Бунда, маълумотларни ушбу расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.


7. "Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

Ихтиролар;

Фойдали моделлар;

Саноат намуналари;

Хабарлар.


8. "Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг "Ихтиролар" бўлимида ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳамда ихтирога берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг "Ихтиролар" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ.9 стандартига мувофиқ ихтироларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;

ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар;

ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

ихтирога берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;

ихтирога берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар.


9. Ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

ихтиро реферати.


10. Ихтирога берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

ихтиро формуласи.


11. "Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг "Фойдали моделлар" бўлимида фойдали моделга берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг "Фойделлар моделлар" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ.9 стандартига мувофиқ фойдали моделларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;

фойдали моделларга берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;

фойдали моделларга берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари.


12. Фойдали моделларга берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

фойдали модел реферати.


13. "Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг "Саноат намуналари" бўлимида саноат намунасига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг "Саноат намуналари" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ.80 стандартига мувофиқ саноат намуналарига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;

саноат намуналарига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;

саноат намуналарига берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари.


14. Саноат намуналарига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

саноат намунаси тасвири.


15. "Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг "Хабарлар" бўлимида ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналаридан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва ушбу объектларга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарига оид давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.


16. "Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақлаб қолинади.



4-БОБ. "ТОВАР БЕЛГИЛАРИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЕЛГИЛАРИ,

ТОВАР КЕЛИБ ЧИҚҚАН ЖОЙ НОМЛАРИ ВА ГЕОГРАФИК

КЎРСАТКИЧЛАР" РАСМИЙ АХБОРОТНОМАСИНИНГ

ТУЗИЛИШИ ВА УНДА ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ


17. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.


18. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.

Бунда, маълумотларни мазкур расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.


19. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари;

Товар келиб чиққан жой номлари;

Географик кўрсаткичлар;

Хабарлар.


20. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномасининг "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари" бўлимида рўйхатдан ўтказилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ.60 стандартига мувофиқ товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;

рўйхатдан ўтказилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисидаги маълумотлар;

товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига доир гувоҳнома ва талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари.


21. Рўйхатдан ўтказилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси тасвири;

белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига (Нитца классификацияси) мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.


22. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномасининг "Товар келиб чиққан жой номлари" бўлимида товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Товар келиб чиққан жой номлари" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ.60-СТ.69 стандартларига мувофиқ шакллантирилган товар келиб чиққан жой номларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;

рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги маълумотлар;

товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар;

товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.


23. Рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номлари ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

товар тури ва унинг алоҳида хусусиятлари тавсифи.


24. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномасининг "Географик кўрсаткичлар" бўлимида географик кўрсаткичлар ва географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Географик кўрсаткичлар" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ.60-СТ.69 стандартларига мувофиқ шакллантирилган географик кўрсаткичларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;

рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;

географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар;

географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.


25. Рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичлар ва географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

товар тури ва унинг алоҳида хусусиятлари тавсифи.


26. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномасининг "Хабарлар" бўлимида товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва ушбу объектларга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичларга оид давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.


27. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар" расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақланиб қолади.



5-БОБ. "ЭҲМ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР. МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАЛАРИ. ИНТЕГРАЛ МИКРОСХЕМАЛАР ТОПОЛОГИЯЛАРИ"

РАСМИЙ АХБОРОТНОМАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНДА

НАШР ЭТИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ


28. "ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.

ҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.

Бунда, маълумотларни ушбу расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.


29. "ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

ЭҲМ учун яратилган дастурлар;

Маълумотлар базалари;

Интеграл микросхемалар топологиялари;

Хабарлар.


30. "ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномасининг "ЭҲМ учун яратилган дастурлар" бўлимида рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

ҲМ учун яратилган дастурлар" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ. 9 стандартларига мувофиқ шакллантирилган ЭҲМ учун яратилган дастурларга тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун кодлар рўйхати;

рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар тўғрисидаги маълумотлар;

ЭҲМ учун яратилган дастурларни расмий рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.


31. Рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

ЭҲМ учун яратилган дастур реферати.


32. "ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномасининг "Маълумотлар базалари" бўлимида рўйхатдан ўтказилган маълумотлар базалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Маълумотлар базалари" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ. 9 стандартига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар базаларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун кодлар рўйхати;

рўйхатдан ўтказилган маълумотлар базалари тўғрисидаги маълумотлар;

маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.


33. "ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномасининг "Интеграл микросхемалар топологиялари" бўлимида рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Интеграл микросхемалар топологиялари" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ. 13 стандартига мувофиқ интеграл микросхемалар топологияларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун халқаро кодлар рўйхати;

рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотлар;

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақамли кўрсаткичлари.


34. Рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

интеграл микросхемалар топологияси реферати.


35. "ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномасининг "Хабарлар" бўлимида ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва ушбу объектларга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек ЭҲМ учун яратилган дастурлар, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларига оид давлат реестрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.


36. "ЭҲМ учун яратилган дастурлар. Маълумотлар базалари. Интеграл микросхемалар топологиялари" расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақланиб қолади.



6-БОБ. "Селекция ЮТУҚЛАРИ" РАСМИЙ

АХБОРОТНОМАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНДА

ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ


37. "Селекция ютуқлари" расмий ахборотномаси даврий электрон нашр ҳисобланади ва бир ойда камида бир марта нашр этилади.

"Селекция ютуқлари" расмий ахборотномаси унинг титул варағида кўрсатилган муддат давомида тўпланган маълумотлар билан ҳар куни тўлдириб борилади.

Бунда, маълумотларни ушбу расмий ахборотномага жойлаштириш санаси уларни расмий эълон қилиш санаси ҳисобланади.


38. "Селекция ютуқлари" расмий ахборотномаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

Селекция ютуқлари;

Хабарлар.


39. "Селекция ютуқлари" расмий ахборотномасининг "Селекция ютуқлари" бўлимида Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар ва Селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

"Селекция ютуқлари" бўлимида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

БИМТнинг СТ.9, СТ.17 стандартларига мувофиқ шакллантирилган Селекция ютуқларига тегишли библиографик маълумотларни идентификациялаш учун кодлар рўйхати;

Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар;

Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари;

Селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар;

Селекция ютуғига берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар.


40. Селекция ютуғига патент бериш ҳақидаги талабномалар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

Селекция ютуғининг номи.


41. Селекция ютуғига берилган патентлар тўғрисидаги маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

библиографик маълумотлар;

Селекция ютуғи тавсифи.


42. "Селекция ютуқлари" расмий ахборотномасининг "Хабарлар" бўлимида Селекция ютуқларидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномалари ва Селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек Селекция ютуқларига оид давлат реестрига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳамда интеллектуал мулк масалалари бўйича бошқа расмий маълумотлар акс эттирилади.


43. "Селекция ютуқлари" расмий ахборотномаси таркибидаги бўлимлардан бири бўйича эълон қилинадиган маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бўлим истисно қилинган ҳолда мазкур бобда келтирилган бўлимлар кетма-кетлиги сақланиб қолади.



7-БОБ. "РАСМИЙ АХБОРОТНОМАГА ЙИЛЛИК

КЎРСАТКИЧЛАР ТЎПЛАМИ" РАСМИЙ НАШРИНИНГ

ТУЗИЛИШИ ВА УНДА ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ


44. "Расмий ахборотномага йиллик кўрсаткичлар тўплами" электрон нашр ҳисобланади ва бир йилда бир марта нашр этилади.

Ушбу расмий нашр Халқаро патент классификацияси, Саноат намуналари халқаро классификацияси, Товар ва хизматлар халқаро таснифи синфлари ҳамда бошқа белгилари бўйича қидирув ишларини амалга оширишга имконият яратадиган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва товар белгиларига оид йиллик кўрсаткичларнинг мажмуасини ифода этади.


45. "Расмий ахборотномага йиллик кўрсаткичлар тўплами" расмий нашрида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

"Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг бир йил давомида эълон қилинган сонларидаги ихтироларга патент бериш ҳақидаги талабномаларнинг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари;

"Ихтиролар. Фойдали моделлар. Саноат намуналари" расмий ахборотномасининг бир йил давомида эълон қилинган сонларидаги ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарига берилган патентларнинг тизимли, рақамли ва номли кўрсаткичлари;

"Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари" расмий ахборотномасининг бир йил давомида эълон қилинган сонларидаги товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари гувоҳномаларининг тизимли ва рақамли кўрсаткичлари ҳамда талабномаларнинг рақамли кўрсаткичлари.



8-БОБ. "АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ

МУЛК СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИ" РАСМИЙ НАШРИНИНГ

ТУЗИЛИШИ ВА УНДА ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ


46. "Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи" электрон нашр ҳисобланади ва бир йилда бир марта нашр этилади.

"Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи" расмий нашри интеллектуал мулк соҳасидаги статистик ва таҳлилий маълумотларни ўз ичига олади.


47. "Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи" расмий нашрида эълон қилинадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради:

интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқ ижодкорлигига оид маълумотлар;

интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги фаолиятга оид маълумотлар;

интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятга оид маълумотлар;

интеллектуал мулк соҳасида расмий нашрларни эълон қилиш фаолиятига оид маълумотлар;

Адлия вазирлигида рўйхатга олинган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;

интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказишга оид 5 йиллик статистик ва таҳлилий маълумотлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан бўлиқ статистик маълумотлар;

интеллектуал мулк соҳаси бўйича халқаро ҳамкорликка оид маълумотлар.

"Адлия вазирлигининг интеллектуал мулк соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботи" расмий нашрида ушбу бандда назарда тутилмаган интеллектуал мулк соҳасига оид бошқа маълумотлар ҳам эълон қилиниши мумкин.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


48. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 октябрь



































Время: 0.2314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск