ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикасининг 30.10.2023 й. ЎРҚ-873-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.05.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.09.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.10.2023 й.

N ЎРҚ-873



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТИЗИМИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН "ПРОКУРАТУРА

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 4 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 30 сентябрда маъқулланган



Кейинги йилларда мамлакатимиз хавфсизлигини ва халқимиз осойишталигини таъминлаш, замонавий қуролланган ва қудратли армияни шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимининг ҳарбий хизматчилари ва ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга ҳарбий соҳадаги давлат дастурларининг амалга оширилишини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимидаги коррупциявий хавф-хатарларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолларининг барвақт олдини олиш, шунингдек ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши устидан назоратни янада кучайтириш талаб этилмоқда.

Мазкур Қонун билан "Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида Ўзбекистон Республикаси қонунларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилишини, шунингдек ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатиш тартиби ҳамда уларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ҳарбий прокуратура органларининг чинакам мустақил фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан, шу жумладан бюджет маблағларини ва давлат мулкини талон-торож қилиш ҳолларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 5, 267-модда, N 11, 791-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 5, 466-модда; 2023 йил, N 4, 265-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 11-модданинг матни "Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 13-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"прокуратура органлари ходимларига даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар) беради ва олий даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар) бериш тўғрисидаги тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат этади";


3) 15-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тегишинча туманлар, шаҳарлар прокуратураларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан ва уларни ижро этиш мақсадида ўзига бўйсунувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқаради";

олтинчи қисмидаги "прокурорнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдамчиси, катта прокурор-криминалист" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 16-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларига ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига тегишли прокурорлар бошчилик қилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори бошчилик қилади. Мазкур прокурорлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдордир.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари тегишинча туманлар, шаҳарлар прокуратураларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади, қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларига асосан ва уларни ижро этиш мақсадида ўзига бўйсунувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорларининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураларида ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда бошқармалар ҳамда бўлимлар ташкил этилади.

Бошқармалар ва бўлимларнинг бошлиқлари, прокурорларнинг катта ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Бошқармалар ва бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ёрдамчилари, бошқармалар ва бўлимларнинг катта прокурорлари ҳамда прокурорлари, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ва алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар, катта терговчилар ҳамда терговчилар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади";


5) 17-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган ўринбосарлари бўлиши мумкин.

Туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, прокуратура катта терговчилари ва терговчилари, иш ўрганувчилари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади";


6) 43-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланади";


7) 45-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг, туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг фаолияти тегишли юқори турувчи прокурорлар томонидан уларнинг ваколатлари муддати ичида камида икки марта комплекс ўрганиб чиқилади";


8) 48-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасаларининг ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу Қонунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади";


9) 54-модданинг матнидаги "марказлаштирилган тартибда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 октябрь














































































Время: 0.1832
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск