ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Давлат мулки /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2023 й. 572-сон "Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.10.2023 й.
N 572
ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ БИЛАН САВДОЛАРНИ
ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ
ЖОЙЛАШТИРИШ ПОРТАЛИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига асосан давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги ахборотларни ягона платформада эълон қилиб бориш орқали уларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталида (кейинги ўринларда - портал) эълон қилинадиган ахборотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
манфаатдор вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ҳамда маълумотлар алмашишни инобатга олган ҳолда, бир ой муддатда портални яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқсин;
икки ой муддатда порталнинг ишга туширилишини ва "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
3. Белгилансинки:
портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади;
портални яратиш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг функционал имкониятларини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар портал операторининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
порталдан фойдаланиш бепул амалга оширилади;
давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни порталга жойлаштирмасдан, савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.
4. Давлат органлари ва ташкилотлар порталга давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни (объектнинг умумий тавсифи, қиймати, савдони ўтказиш механизми, шартлари ва бошқалар) савдо ўтказилишидан камида ўн кун олдин, шунингдек, якуний маълумотларни (ғолиб ҳақидаги маълумотлар, объектнинг реализация қиймати ва бошқалар) савдо натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш кун ичида жойлаштириб борсин.
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ахборотларнинг порталга ўз вақтида ва сифатли жойлаштирилишини мониторинг ва таҳлил қилиб борсин.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2023 йил 28 октябрдаги
572-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат мулки объектлари билан савдоларни
ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш
порталида эълон қилинадиган ахборотлар
РЎЙХАТИ
Изоҳ. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига, заруратга кўра, мазкур рўйхатда кўрсатилмаган бошқа ахборотлар ҳам жойлаштирилиши мумкин.
2023 йил 28 октябрдаги
572-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш
тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига
ахборот тизимлари интеграция қилинадиган
давлат органлари ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
13. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги
14. "Тошкент" Республика фонд биржаси
15. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Изоҳ.
1. Ахборот тизимлари порталга "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.
2. Давлат органлари ва ташкилотлар ўртасида ўзаро маьлумот алмашиш хизматлари бепул амалга оширилади.
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан, заруратга кўра, бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ҳам ўзаро келишув асосида порталга интеграция қилиниши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 31 октябрь