ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар / Монополияга қарши қонунчиликнинг умумий қоидалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2023 й. 577-сон "Рақобат муҳитини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2023 й.

N 577




РАҚОБАТ МУҲИТИНИ БАҲОЛАШНИНГ

САМАРАЛИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ иқтисодиётда рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш бўйича Рақобат ривожланиши индексини (кейинги ўринларда - Индекс) жорий қилиш белгиланганлиги;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Рақобат қўмитаси) томонидан Индексни ҳисоблашнинг вақтинча методикаси (кейинги ўринларда - Методика) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Индекс қуйидаги асосий баҳолаш йўналишларини назарда тутади:

товар ва молия бозорларидаги рақобат муҳити, мазкур бозорларга кириш учун тўсиқларнинг бартараф этилганлиги,

энергия ресурсларидан ишончли ва барқарор фойдаланиш имконияти ҳамда ушбу ресурслар билан таъминланганлик ҳолати,

хусусий мулк дахлсизлиги ва ер муносабатларининг ривожланганлиги,

транспорт ва коммуникация тармоқларидан (шу жумладан, интернет) фойдаланиш, муқобил транспорт воситаларининг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланганлиги, шу жумладан логистика самарадорлиги.


3. Рақобат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 30 декабрга қадар:

иқтисодиётнинг 2021-2022 йиллардаги кўрсаткичлари асосида Методиканинг апробациядан ўтказилишини таъминласин;

апробация натижаларидан келиб чиқиб, Методикани такомиллаштирсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Индексни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этувчи вазирлик ва идораларнинг рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Рўйхатда назарда тутилган вазирлик ва идоралар Методикани апробациядан ўтказиш учун 2021-2022 йиллар учун тегишли маълумотларни бир ой муддатда Рақобат қўмитасига тақдим этсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

рўйхатда назарда тутилган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 апрелга қадар тегишли маълумотларни Рақобат қўмитасига тақдим этади;

тақдим этилган маълумотлар ҳамда Методика асосида Рақобат қўмитаси иқтисодиётда рақобат муҳитини баҳолаб боради;

Рақобат қўмитаси ҳар йили 1 июнга қадар аввалги ҳисобот йили бўйича Индексни ҳисоблаш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот бериб боради;

Индексни ҳисоблаш натижалари Рақобат қўмитасининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.


6. Рақобат қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Индексни ҳисоблаш ишларини Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан амалга ошириш;

Индексни юритиш билан боғлиқ барча харажатларни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 октябрдаги

577-сон қарорига

ИЛОВА



Рақобат ривожланиши индексини ҳисоблаш

учун зарур бўлган маълумотларни тақдим

этувчи вазирлик ва идоралар

РЎЙХАТИ

Т/р

Индикатор номи


Тақдим этиладиган маълумотлар


Маълумотларни тақдим этувчи

масъул вазирлик ва идоралар


1.

Давлат ташкилотлари сони индикатори


тегишли бозорларда давлат улушларини қисман ёки тўлиқ сотиш учун давлат томонидан ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида маълумот;

тегишли бозорлардаги мавжуд давлат иштирокидаги корхоналар сони (рўйхати) ва унда давлат улушининг ҳажми.


Давлат активларини бошқариш агентлиги


2.

Давлат ташкилотларини бошқариш индикатори


давлат корхоналарини бошқариш механизмлари тўғрисида маълумот;

давлат улуши мавжуд корхоналар бошқарув шакллари ҳамда уларнинг эгалик ҳуқуқини амалга оширувчи давлат органлари ёки корхоналар тўғрисида маълумот.


3.

Давлатнинг иқтисодиёт тармоқларидаги иштироки индикатори


тегишли бозорларнинг йиллик умумий ҳажми (айланмаси);

келтирилган бозорларда фаолият юритаётган корхоналар рўйхати ҳамда сотув ҳажми.


Статистика агентлиги


4.

Нархларни тартибга солиш индикатори


тегишли бозорларда Ҳукумат, вазирлик, тартибга солувчи ёки бошқа давлат идоралари томонидан ушбу тоифалардаги истеъмолчилар учун чакана нархлар тартибга солиниши ёки тасдиқланиши;

тартибга солинадиган нархлар рўйхати.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


5.

Давлат харидлари индикатори


давлат харидлари ва оммавий тендерларда иштирок этиш талаблари;

давлат харидларида берилган имтиёзлар (агар мавжуд бўлса).


6.

Манфаатдор шахсларнинг жалб этилиш (ўзаро ҳамкорлик) даражаси индикатори


қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахсларнинг иштироки тўғрисида умумий маълумотлар ва асословчи ҳужжатлар.


Адлия вазирлиги


7.

Янги бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг мураккаблик индикатори


янги бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган мажбурий жараёнлар сони;

бизнесни ташкил қилиш учун сарфланган вақт;

бизнесни ташкил қилиш қиймати (аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи);

энг кам устав фонди (ўртача аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи) тўғрисидаги маълумотлар.


8.

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари индикатори


мамлакатимиздаги мавжуд рухсатномалар ва лицензиялар сони;

Ҳукумат томонидан талаб қилинадиган рухсатномалар ва лицензиялар сонини кўриб чиқиш ва қисқартириш бўйича дастур мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

бизнес учун лицензиялаш (рухсат бериш тартиб-қоидалари) талаблари ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари.


9.

Рақобат муҳити индикатори


тегишли бозорларнинг умумий экспорт ҳажми;

тегишли бозорларда фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар рўйхати ҳамда экспорт ҳажми.


Статистика агентлиги

10.

Энергия ресурслари ишончлилиги ва ундан барқарор фойдаланиш индикатори


ҳар бир мижозга тўғри келадиган электр таъминоти узилишларининг ўртача умумий давомийлиги;

йилига ўртача электр таъминотида узилишлар сони;

энергия таъминотида асоссиз равишда узилишлар учун жавобгарликнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

электр таъминотидаги узилишлар пайтида юзага келган зарарни қоплаш бўйича самарали механизмларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.


Энергетика вазирлиги

11.

Транспорт, коммуникация тармоқлари ва муқобил логистикадан фойдаланиш имконияти индикатори


аэропорт йиғимлари;

автомобилда ташиш учун тарифлар;

темир йўлда ташиш учун тарифлар;

мавжуд логистика фирмалари ҳамда уларнинг бозордаги ўрни.


Транспорт вазирлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 октябрь









































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск