ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2023 й. 578-сон "Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2023 й.

N 578



ЕР РЕСУРСЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ

БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ҲИСОБОТНИ ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 октябрдаги ПҚ-405-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ер ҳисоботини юритиш тартиби;

ер ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш;

ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби;

ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш тартиби.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) 2024 йил 1 январга қадар:

"Yer hisobot" автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда - "Yer hisobot" ААТ) ишга туширсин;

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда "Yer hisobot" ААТ "E-qaror" электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

ер ҳисоботи "Yer hisobot" ААТ орқали электрон шаклда юритилади;

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси "Yer hisobot" ААТ оператори ҳисобланади;

ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш, ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш натижалари ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида "Yer hisobot" ААТга киритиб борилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари реал вақт режимида "E-qaror" электрон тизими орқали "Yer hisobot" ААТга тақдим этилади;

ер ҳисоботини юритиш, "Yer hisobot" ААТни ишга тушириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг ўз маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва унинг натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлмайди.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, туман (шаҳар)лар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганда, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бир ой муддатда ўзларининг маъмурий-ҳудудий бирликлари бўйича жорий йил 1 январь ҳолатига кўра ер ҳисоботи, шу жумладан, лавозимдан озод этилган ҳоким фаолияти даврида ер фонди тоифаларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда янги ўзлаштирилган ерлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади.

Бунда ер фонди тоифаларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда янги ўзлаштирилган ерлар тўғрисидаги маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимларига тақдим этади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари реал вақт режимида "E-qaror" электрон тизими орқали "Yer hisobot" ААТга киритилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилишини, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 30 октябрдаги

578-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 68-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 25-банди.

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 октябрь






































































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск