ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Адлия вазирининг 30.10.2023 й. 16-мҳ-сон "Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.10.2023 й. 3469-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2023 й.

N 3469




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.10.2023 й.

N 16-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши

муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисидаги "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармасининг" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 декабрдаги 89-сон буйруғи (рўйхат рақами 2317, 2012 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Электрон архив тўғрисидаги намунавий низомнинг 9-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Адлия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 2347, 2012 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 150-модда) билан тасдиқланган Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандида:

бешинчи хатбошидаги "давлат қўмитаси" деган сўзлар "қўмита" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Адлия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2012 йил 9 апрелдаги 29-сон буйруғи (рўйхат рақами 2360, 2012 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 214-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Адлия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 103-банди иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2014 йил 25 августдаги 62-сон буйруғи (рўйхат рақами 2615, 2014 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 480-модда) Архивлар ва идоравий архивлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар номенклатурасини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2016 йил 20 июндаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2807, 2016 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 334-модда) билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ахборот-кутубхона ва архив муассасаларида электрон базаларнинг ахборот хавфсизлиги тегишлича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Ахборот хавфсизлиги сиёсати талабларига мувофиқ таъминланади.".


8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 137-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатурава ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан шакллантирилади ва юритилади.";


2) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Маълумотлар базаларининг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият тегишлича Вазирликнинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари зиммасига юклатилади.";


3) 14-банддаги "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 264-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2919, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 933-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан ташкил этилади.";


2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.".


10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди, 17-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда 20-бандининг биринчи хатбошисидаги "Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3020, 2018 йил 1 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3020/1332-сон) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди олтинчи хатбошисидаги "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармасининг" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3250, 2020 йил 26 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 10/20/3250/1012-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомда:


1) 2-банддаги "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ҳуқуқий хизматлар бўлимининг" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 18-банддаги "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармасига" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3311, 2021 йил 19 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 10/21/3311/0577-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларининг 7-банди "д" кичик банди, 10-бандининг еттинчи хатбошиси ҳамда 23-банди еттинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2022 йил 27 январдаги 1 ва 01/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 3346, 2022 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3346/0076-сон) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили - Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (бундан буён матнда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги деб юритилади) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;";

бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги "Давлат тест маркази" деган сўзлар "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 4-банднинг биринчи хатбошиси, 7, 8, 16, 31 ва 51-бандлардаги "Давлат тест марказининг" деган сўзлар "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 5-банднинг иккинчи хатбошиси, 11-банд, 12-банднинг иккинчи хатбошиси, 13, 14, 20, 22 ва 23-бандлар, 24-банднинг биринчи хатбошиси, 26-банд, 29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 35-банднинг иккинчи хатбошиси, 50-банд ҳамда 52-банднинг биринчи хатбошисидаги  "Давлат тест маркази" деган сўзлар "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат тест маркази" деган сўзлар "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Давлат тест марказига" деган сўзлар "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 25-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат тест маркази" деган сўзлар "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Давлат тест марказининг" деган сўзлар "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 2 февралдаги 28-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3347, 2022 йил 2 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 10/22/3347/0094-сон) билан тасдиқланган Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси" деган сўзлар "Қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон, Бош прокуратурасининг 2022 йил 30 январдаги 3-ҚҚ-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги 31/1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 5ҚҚ180222-сон, Миллий гвардиясининг 2022 йил 3 февралдаги 5-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 2 февралдаги 3/02-22-00036-сон қарори (рўйхат рақами 3349, 2022 йил 9 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 10/22/3349/0123-сон) билан тасдиқланган Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, Давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва Давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги низомда:


1) 1-банддаги "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт вамолия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 24 ва 28-бандлардаги "Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 ноябрь
















































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск