ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2023 й. 589-сон "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2023 й.

N 589



ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН   ШАХСЛАРНИ   ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ТАКЛИФ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан анаъанавий тарзда кўрсатилаётган давлат хизматларини электрон кўринишга ўтказиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;

ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари;

чет эл фуқароларини таклиф қилиш бўйича QR-код билан ҳимояланган таклифномаларни расмийлаштириш ва ариза берувчига тақдим қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

     

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 ноябрь




































































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск