ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2023 й. ПҚ-357-сон "Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2023 й.

N ПҚ-357



ЁНИШ ВА ПОРТЛАШ

ХАВФИ ЮҚОРИ БЎЛГАН КИМЁВИЙ

МОДДАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш жараёнида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) (кейинги ўринларда - кимёвий моддалар (маҳсулотлар)) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифалари юклансин.


2. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмасида вазирликнинг умумий штатлар сони доирасида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бўлинмалари (кейинги ўринларда - бўлим (бўлинмалар)) ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар бўлимнинг (бўлинмаларнинг) асосий вазифалари этиб белгилансин:

вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

республика ҳудудига олиб кирилган, республика ҳудудида жойлашган объектларда сақланаётган ҳамда республика ҳудуди орқали транзит ташилаётган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тўғрисида ягона марказлашган маълумотлар базасини яратиш ва доимий юритиб бориш;

кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда юзага келадиган техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш;

кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасида манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.


4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

Божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда республика ҳудудига олиб кириладиган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) бўйича электрон маълумот алмашинуви тизимини йўлга қўйсин;

бўлимни (бўлинмаларни) ва кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза гуруҳларини махсус техникалар ва зарур асбоб-анжомлар билан таъминласин.


5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда бўлим (бўлинмалар) ходимларини қайта тайёрлаш дастурини тасдиқласин ва уларни "Контехназоратўқув" давлат муассасаси базасида ушбу дастур асосида тайёргарликдан ўтказсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб:

республика ҳудудига олиб кирилган ҳамда белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни олиб кирувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлигига реал вақт режимида тақдим этиб борилади;

кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат фавқулодда вазиятларнинг (ёнғинларнинг) олдини олиш ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақланишига рухсат берилади.


7. Рақамли технологиялар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртмасига асосан икки ой муддатда республика бюджети маблағлари ҳисобидан республика ҳудудига кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кирувчи субъектлар томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни сақлаш жойлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш имкониятига эга бўлган ахборот платформасини (кейинги ўринларда - ахборот платформаси) яратсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлашга қуйидагилар жавобгар ҳисобланади:

кимёвий моддалар (маҳсулотларни) омборга жойлаштирилгунига қадар - ташувчи;

кимёвий моддалар (маҳсулотлар) омборга жойлаштирилганда - омбор эгаси;

кимёвий моддалардан (маҳсулотлардан) фойдаланиш ва йўқ қилишда - улардан фойдаланувчи субъект.


9. 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кириш, ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини доимий назорат қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

а) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда мазкур қарорга иловадаги схемага мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади;

б) Божхона қўмитаси кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) божхона расмийлаштирувидан ўтказади ҳамда бир кун муддатда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тури, миқдори ва уларни олиб кирувчи субъект тўғрисидаги маълумотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий марказига (кейинги ўринларда - Миллий марказ) тақдим этади;

в) кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кирувчи субъектлар ушбу моддалар (маҳсулотлар) божхона расмийлаштирувидан ўтказилган куннинг ўзида ахборот платформаси орқали кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) сақланадиган жойи (омбор) ҳақидаги маълумотларни Миллий марказга тақдим этади. Бунда, Миллий марказга тақдим этилган маълумотлар тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кирувчи субъектнинг раҳбари зиммасига юкланади;

г) Миллий марказ кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ ҳар бир ҳаракат тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда янгилаб боради;

д) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

жойига чиққан ҳолда кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан уларнинг омборда тўғри жойлаштирилганлиги, емирувчи ёки бошқача таъсирга чидамли тарада сақланаётганлиги, шунингдек, бир-бирига ўзаро таъсир қилмаслиги ва хавфли оқибатларни келтириб чиқарувчи реакцияга киришмаслигини таъминловчи шароитлар яратилганлигини ўрганади;

ахборот платформасига киритилган маълумотларни мониторинг қилади;

кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) тегишли манзилга ташиш давомида юзага келадиган техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чораларини кўради;

кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишида айбдор бўлган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради;

манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;

е) Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси:

қонунчиликда белгиланган тартибда кимёвий моддалардан (маҳсулотлардан) фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хулоса тақдим этади;

ж) Ички ишлар вазирлиги:

кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тегишли манзилга хавфсиз тарзда етказилиши (ташилиши) учун қонунчиликда белгиланган тартибда кузатувни амалга оширади;

кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларда жамоат тартибини сақлаш чораларини кўради.

Бунда, кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш республикада ишлаб чиқарилган кимёвий моддаларга (маҳсулотларга) нисбатан ҳам татбиқ этилади.


10. Белгилансинки, бўлим (бўлинмалар) ҳамда кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза гуруҳларини махсус техникалар ва зарур асбоб-анжомлар билан таъминлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


11. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахсларга тегишли кимёвий моддалар (маҳсулотлар) сақланадиган ёки фойдаланиладиган объектларни тўлиқ хатловдан ўтказсин;

ушбу моддаларни (маҳсулотларни) сақлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тезкор чора-тадбирларни белгиласин ва амалга оширсин.


12. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда кимёвий моддаларга (маҳсулотларга) оид хавфсизлик қоидалари ва техник регламентларни хатловдан ўтказиб, уларнинг талабларини тадбиркорлик субъектлари ва бошқа масъул ташкилотларга етказсин.


13. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 15 декабрга қадар:

кимёвий моддалар (маҳсулотлар) рўйхатини (Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари ва номланиши асосида);

кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш устидан назоратни амалга ошириш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлар режалари асосида кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш тадбирларини хавфсиз ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ва ўқув машқларини ўтказиб борсин.


15. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев белгилансин.

Қарорнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-357-сон қарорига

ИЛОВА



Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган

кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ

техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг

олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш

СХЕМАСИ

        






БҚ









ФВВ




























Омбор эгаси


































































^


КМларни

омборда

сақлаш учун

хулоса олиш

юзасидан

ФВВга

мурожаат

қилади.

- КМларни

божхона расмийлаш-

тирувидан

ўтказади;

- ФВВга

КМлар

бўйича

онлайн

режимда маълумот

тақдим

этади.





            

- КМлар ҳисобини ва мониторингини юритади;

- КМлар билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишни мувофиқлаштиради;

- КМларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга оширади;

- КМлар бўйича талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини кўради;

- КМларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасида назоратни амалга оширишда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

 

^

^



^



- КМларни сақлаш учун омборларнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;

- хулоса бўйича маълумотларни

БҚга юборади.



















































































































V









































ФВБ

<




















ТГСХНҚИ /

ТГСХНҚИ ҲБ

<




































<







Жисмоний ва юридик шахслар











































^

^

^







































      

КМлар ва уларни сақлаш жойи ҳақидаги маълумотларни ахборот платформасига киритади.

        





































<
















ТГСХНҚИ ҲБ

























>








Қонунчиликда белгиланган тартибда КМлардан фойдаланиш устидан

назоратни

амалга

оширади.























       

КМларни

сақлаш учун

омборларнинг

саноат

хавфсизлиги

талабларига

мувофиқлиги

юзасидан

ФВБга

хулоса

тақдим

этади.

 










































ИИВ / ИИБ



<

































































<
































      

- КМлар

белгиланган

манзилга хавфсиз

етказилиши учун

кузатувни амалга

оширади;

- КМлар билан

боғлиқ техноген

авариялар ва

фавқулодда

вазиятларда

жамоат

тартибини

сақлайди.

    





































































































































































            

Шартли белгилар:


ФВВ - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВБ - фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

ТГСХНҚИ - Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, ТГСХНҚИ ҲБ - Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаси.

ИИВ - Ички ишлар вазирлиги, ИИБ - ички ишлар бошқармаси.

БҚ - Божхона қўмитаси.

Омбор эгаси - ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлайдиган шахс.

КМ - ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар).

- вазифалари;

- республикага олиб кирилган ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тўғрисида маълумотлар;

- ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун омбор бўйича хулоса;

- божхона расмийлаштирувидан ўтказилган ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни сақлаш жойи тўғрисидаги маълумотлар;

- ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги ҳамкорлик.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 ноябрь






































































Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск